Вторник, 19.03.2024, 08:40
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

В категории материалов: 79
Показано материалов: 1-50
Страницы: 1 2 »

Сортировать по: Дате · Названию · Рейтингу · Комментариям · Просмотрам

 

АЁЛ ОИЛАНИНГ ЁНИБ ТУРГАН ЧИРОҒИ

Аёл бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратади, дейишларида улуғ ҳикмат бор. Зеро, аёл бор ҳаёт бардавом, дунё безавол, аёл бор оилада, демакки, жамиятда файзу барокат, яратиш, гўзаллик, нафосат бор. Аёлнинг оилада, жамиятда фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири.

 

Мои статьи | Просмотров: 55 | Добавил: кимсан | Дата: 18.11.2022 | Комментарии (0)

УЗОҚНИНГ БУҒДОЙИДАН...

Мои статьи | Просмотров: 824 | Добавил: кимсан | Дата: 01.08.2015 | Комментарии (0)

Бугуннинг гапи

МЕНГА КАСАЛ КЕЛИН КЕРАКМАС

ёхуд келиннинг саломатлигига ким масъул?

Фарзанд - ота-онага омонат. Бола қалби пок, нозик, ҳар қандай нақш ва суратдан холи бебаҳо гавҳар ҳисобланса, фарзанднинг тарбияси, одоб-аҳлоқи эса унинг сийратини кўрсатувчи ҳусндир.

Мои статьи | Просмотров: 1120 | Добавил: кимсан | Дата: 01.08.2015 | Комментарии (0)

Бугуннинг гапи

"БОЛАМГА ЭНАГА ЁЛЛАДИМ"

Яқинда фарзандли бўлган танишимни учратиб қолдим. Гап орасида таниш жувон ишдан қайтаётганини гапирди. Ҳайрон бўлиб, ҳали ёшига етмаган гўдак-чақалоғини кимга ташлаб ишга чиққанини сўрагандим, бамайлихотир:

"Энага ёлладик. Ҳозир ёшмиз, эр-хотин ишлаб, пул топайлик. Болага қараб уйда ўтираверсам, турмушимиз атрофдагилардан кам бўляпти, оладиган нарсаларимиз эса хали жуда кўп", дея жавоб қайтаргани ҳайратимни янада оширди.

 

 

Мои статьи | Просмотров: 1006 | Добавил: кимсан | Дата: 01.08.2015 | Комментарии (0)

"ОШ ЎРНИГА - АЙРОН, КУНДОШЛИ УЙ - ВАЙРОН"

Мои статьи | Просмотров: 1658 | Добавил: кимсан | Дата: 01.08.2015 | Комментарии (0)

CИЗ БИЛАН БИРГА ЮЛДУЗЛАРНИ ТОМОША ҚИЛАДИГАН ИНСОНИНГИЗ БОРМИ?!

Мои статьи | Просмотров: 738 | Добавил: кимсан | Дата: 26.07.2015 | Комментарии (0)

Бу уларнинг узоқ кутилган фарзандлари эди. Бехосдан ота янги туғилган чақалоқнинг елкасини кўриб қолиб, ҳайратдан ёқа ушлайди – ахир қандай қилиб? Борис Вуйчич шу заҳотиёқ хонадан чиқиб кетиши кераклигини тушунди, чунки аёли, унинг юзидаги ҳайратни сезмаслиги керак эди. У кўрганларига ишонмади. Унинг ёнига доктор келганида , ажабланганидан: “Менинг ўғлим! Унинг қўли йўқми?” Доктор жавоб берди: “Йўқ… Сизнинг ўғлингизнинг қўли ҳам, оёғи ҳам йўқ”. Докторлар чақалоқни онасига кўрсатишдан бош тортишди. Ҳамширалар эса йиғлашар эди.

Мои статьи | Просмотров: 996 | Добавил: кимсан | Дата: 26.07.2015 | Комментарии (0)

Иброҳим Чориев. Дадамнинг иши

Мои статьи | Просмотров: 845 | Добавил: кимсан | Дата: 21.04.2015 | Комментарии (0)

Ёқуб Умар ўғли. Ўн доллар (ҳикоя)

Мои статьи | Просмотров: 873 | Добавил: кимсан | Дата: 21.04.2015 | Комментарии (0)

 

Шогирд устоз кўрмаса...

  •   
Эстрада қўшиқчилигига бир назар... Мустақиллик йилларида янги ёш истеъдодларни излаб топиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, миллий эстрада қўшиқчилик санъатини дунёга танитиш ишлари кенг миқёсда йўлга қўйилди. Ҳукуматимиз томонидан миллий эстрада йўналишида миллий қадриятларни тараннум этувчи, миллатимизни, она заминимизни улуғловчи, ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини уйғотувчи, бадиий жиҳатдан етук асарлар яратиш вазифалари белгиланди. Бироқ, эстрада санъатида миллий асосга эга бўлган халқчил услубни шакллантириш жараёни суст кечмоқда. 
Мои статьи | Просмотров: 1391 | Добавил: кимсан | Дата: 07.04.2014 | Комментарии (0)

Маънавиятимиз ва маданиятимизнинг дунёга сочилган дурдоналари

Тарихдан маълумки, Туркистон инглизлар, олмонлар, Хитой ва бошқа империалистик мамлакатлар учун ўлжа манбаи бўлиб келган. Ўрта Осиёга яширин йўл билан турли мақсадларни кўзлаб келиб-кетган илмий, ҳарбий экспедициялар, сайёҳлар, тижорат вакилларини энг аввало Осиёнинг қимматбаҳо, бетакрор бойликлари қизиқтирарди. 1931—1933 йилларда «Ост-Инд» компаниясининг зобити—лейтенант Александр Борис маълум вақт Бухорода яшаб, 200 дан зиёд олтин, кумуш тангалар, қимматбаҳо тақинчоқларни йиғиб Британия музейига тақдим этган.

Мои статьи | Просмотров: 1360 | Добавил: кимсан | Дата: 07.04.2014 | Комментарии (0)

РАУФ ПАРФИ БИЛАН СУҲБАТ

“Санъаткорнинг ҳислари, ҳатто уни қамаб қўйсангиз ҳам ташқарида юради.”


Раҳимжон Раҳмат: –Кўпинча жамият тирик шоирларни хуш кўрмайди. Ҳатто Платон ҳам утопик идеал давлатига шоирларни яқин йўлатгиси келмаган. Балки шоирларнинг ўзи Платоннинг гўзал хаёлий давлатида яшашни истамаган бўлармиди. Коммунистик режим ҳам адолатли жамият кўрмоқчи эди. Лекин бу ҳам ўз истагини амалга оширишни шоирларни отишдан, осишдан бошлади. Ахир дунёда энг адолатга ташна, эзгулик байроғини баланд кўтарган қавм шоирлар-ку! Шоирлар ҳам анойи эмас. Николай Гумилёв деган эди: 

Мои статьи | Просмотров: 1359 | Добавил: кимсан | Дата: 07.04.2014 | Комментарии (0)

Пиримқул Қодиров. Маънавият, модернизм ва абсурд      

Гапни инсонга хос маънавий изланишлардан бошлайлик. Геологлар тоғу чўлларни кезиб қадри паст, арзимас нарсаларни эмас, қадри баланд, қимматбаҳо нарсаларни излашади. Шунга ўхшаб, инсондаги маънавий изланишлар ҳам унга азиз туюладиган, руҳий эҳтиёжларини қондирадиган неъматларга қаратилади.

Мои статьи | Просмотров: 1470 | Добавил: кимсан | Дата: 07.04.2014 | Комментарии (0)

ИНСОН ҚАЛБИ БИЛАН ҲАЗИЛЛАШМАНГ СИЗ!



Яратган эгамнинг карами кенг. Эзгу ният қилган бандасининг йўлини равон қилади, хайрли, савобли ишлар учун кенг йўл очиб беради. Аслида, ҳаммамизга баробар тарзда соғлиқ-саломатлик, ақл-ҳуш ато этади. Ота-она бағрида, Она Ватан қучоғида униб-ўсишни раво кўради. Буларнинг ҳаммаси учун Тангри таолога беҳисоб шукрлар айтишимиз ҳам қарз, ҳам фарздир.

Мои статьи | Просмотров: 1493 | Добавил: кимсан | Дата: 09.02.2014 | Комментарии (0)


Гулноз Мамарасулова

КУТАЁТГАН АЁЛ

Жимжитлик…

Қоп-қоронғу хона…

Стол устида безатилган дастурхон. Бугун байрам, баҳорий байрам… Лекин фақат бу хонадонда эмас…

Хонада соатнинг оҳиста чиқиллаши-ю, бир бурчакда ғужанак бўлиб ўтириб олган аёлнинг тинмай уҳ тортиши эшитилади, холос.

Аёл бошини секин кўтариб соатга қаради. Тун яримлай деб қолибди…


Мои статьи | Просмотров: 1039 | Добавил: кимсан | Дата: 03.08.2013 | Комментарии (0)

Онажон

Меҳрибоним, онажон,

Кўкда ёнган юлдузим.

Сизга тилар қизингиз,

Умpингиз узоқ бўлсин.

Мои статьи | Просмотров: 1029 | Добавил: кимсан | Дата: 30.06.2013 | Комментарии (0)

Иймон улуғворликка ундайди.

Ахлоқ - одоб мавзуси ҳаммани ҳам бирдек қизиқтиради деб айтиш қийин.Иймон келтирганларнинг ҳаммаси ҳам энг гўзал хулқ томон интилади деб айтолмаймиз.Иймони бор одоби йўқлар қанча? Сирти исломий, ботини куфронийлар қанча?! "Мўъминман" деб кўкрак кериб,иймонга зид иш юритаётган иккиюзламачи, беадаб, юзсиз суллоҳлар йўқми?! Иймони йўқ, инсофи бор кофирларни инкор қилолмаймиз .
Мои статьи | Просмотров: 990 | Добавил: кимсан | Дата: 18.05.2013 | Комментарии (0)

 Баъзи  эркакларга


Кўкрак  керар  мен  эркак  дея,


Кулиб  туриб  ёлғон  сўзлайди.


Ўз  оиласи  бўла  туриб,


Яна  ўзга  аёл   излайди.

Мои статьи | Просмотров: 1483 | Добавил: кимсан | Дата: 27.04.2013 | Комментарии (0)

Нафис   туйғу


Йиғларкан   инсон  севиб  севилиб,


Нафис  туйғу  қамраб  олганда.


Ишқида  гоҳ  ўтга  қоврилиб,


Юракка  бир  изҳор  солганда.

Мои статьи | Просмотров: 841 | Добавил: кимсан | Дата: 27.04.2013 | Комментарии (0)

Дугоналаримга

Фахрланиб   юраман  учта  дугонам  бор,

Юртим  тинч, майдалаб  ёғаётир  қор.

Иноқ  дугоналаримга  бир  тилагим  бор,

Мушкулда  душманга  бўлмангиз  ҳеч  зор,

Дугонангиз  жонини  бермоққа  тайёр.

Мои статьи | Просмотров: 982 | Добавил: кимсан | Дата: 27.04.2013 | Комментарии (0)

                          Унут мени

 

Қуёш юзин тўсса булут,

Осмон тўкар юм-юм ёш.

Севгим энди мени унут.

Юрагимда аламли ёш.

Мои статьи | Просмотров: 1599 | Добавил: кимсан | Дата: 27.04.2013 | Комментарии (0)

                 Ҳайит муборак!

 

Оллоҳ севган кун ҳайит муборак,

Зикр қилиш, сажда қилиш, тавба қилиш,

Бунинг ҳаммаси бандага керак,

Оллоҳ севган бандалар ҳайит муборак.
Мои статьи | Просмотров: 1394 | Добавил: кимсан | Дата: 27.04.2013 | Комментарии (0)

Бахтинг ила.
***
Мен ёмгирман фалакдаги кайга ёгиш билмаган
Мен майсаман заминдаги кайда униш билмаган
Мен булбулман кафасдаги парвоз этиш кўмсаган
Бахтинг ила куткар жоним бу балолардан мени.
Мои статьи | Просмотров: 1145 | Добавил: кимсан | Дата: 24.04.2013 | Комментарии (0)

Ўш қаҳрамонлари
Ўш воқеалари.  Зўравонлик, хунрезлик, бошоламон… 
Одамзотнинг энгдаҳшат, вайрона ҳислатларининг 
уйғониши. Лекин шунақа оғир кундардаҳам, юзлаб,
 минглаб одамларда инсонийлик ҳислатларни
уйғотмаганлигияққол кўриниб турди. «Ўшнинг  
қаҳрамонлари» деб номланган янгидастуримизни 
эътиборингизга ҳавола этамиз.
Мои статьи | Просмотров: 1417 | Добавил: кимсан | Дата: 24.04.2013 | Комментарии (0)

Тошкентда педофил-маньяклар қидирилмоқда

Тошкент шаҳрида педофил-маньяклар деб гумон қилинаётганларнинг фотороботлари эълон қилинган.Тошкент шаҳрида педофил-маньяклар деб гумон қилинаётганларнинг фотороботлари эълон қилинган.
МАТН КАТТАЛИГИ 

Тошкент милицияси уч йигитдан иборат педофиллар гуруҳини қидирмоқда. Педофиллар пойтахтда ёш болаларни ўғирлаб, зўрлагани ва айрим ҳолатларда ўлдиргани айтилаяпти.


Тутқич бермас педофиллар

Мои статьи | Просмотров: 4171 | Добавил: кимсан | Дата: 24.04.2013 | Комментарии (0)

Аёлни ҳасад қаритади

Тилимизда, кўнгли очиқ, хушфеъл, қалби тоза, дили пок, самимий, деган жумлалар бор. Мана шу тавсифлар биргина «ҳавас» деган сўз тасвирида келса ҳам, муболаға бўлмаса керак, фикримча. Айнан юқорида келтирилган сўзларга қарама-қарши равишда, ичи қора, ғайир, диёнатсиз, ғаламис каби сўзлар келтирилиб, улар «ҳасад»га маънодош бўлиши мумкин. Ўз-ўзидан келиб чиқадики, ҳасадгўйларнинг кўнгли қора бўлади, одамларнинг ғалабасини, муваффақиятини кўролмаслик оқибатида уларнинг юрагида аччиқ алам пайдо бўлади ва ана шу алам сабаб ҳасадчилар омадсиз одамга айланиб қолади. 

Мои статьи | Просмотров: 1099 | Добавил: кимсан | Дата: 23.04.2013 | Комментарии (0)

Хуршид ДАВРОНга 
Эй дўстларим, дунёда
Ортда қолган из яхши,
Булбули йўқ баҳордан

Қумри тўла куз яхши. 
Миннат тўла халводан
Айвондаги муз яхши,
Ўпич кўрган паридан
Сепкил тошган юз яхши,
Ичмасанг ҳам қимиз зўр,
Қучмасанг ҳам қиз яхши.

Мои статьи | Просмотров: 1332 | Добавил: кимсан | Дата: 16.01.2013 | Комментарии (0)

НАЗМ ДАФТАРИДАН

ОБУНА БЎЛСАНГИЗ АФСУСЛАНМАЙСИЗ

   "Робита" ва "Кўнгил мулки газеталарига обуна бўлсангиз, ҳеч афсусланмайсиз.Ажойибва қизиқарли маълумотлар, дилтортар ҳангомалар, қалбларни жунбушга келтирадиган ҳиколар вақти-вақти билан қўлингизга тегиб боради.Иккала газетанинг ҳам нархи ошмади, олти ойга 1085 ва 915 тенге.


КИМ ДЕБ ЎЙЛАБ ЮРИБСИЗ?

(Ойгулга)

Билмам, не сабаб сизга ёққанман,
Бўйингиз бўйимга бўйлаб юрибсиз.
Сув бўлсам гар тескари оққанман,
Мени ким деб ўйлаб юрибсиз?

Мои статьи | Просмотров: 1836 | Добавил: кимсан | Дата: 07.05.2012 | Комментарии (0)

http://tib.islom.uz/ сайтига киринг:

Тиббиёт оламидан хабарлар
Prev
Next
Эркаклар жинсий қўзғалишдан эси пастлашади.
Қўмсаш нима учун керак?
Гонконг: тиббий робот беморни бўлакларга бўлиб ташлади.
Мобил телефонлар: соғлиққа зарар қилиши ҳақидаги исботлар йўқ.

Мои статьи | Просмотров: 2522 | Добавил: кимсан | Дата: 06.05.2012 | Комментарии (0)


АНОНСЫ:
Казахстан

06 мая 07:09 - Сколько еще Казахстану лить воду на «китайские мельницы»?

05 мая 08:12 - Нелюди из Пещеры Красного Оленя. В Южном Китае обнаружен ранее неизвестный вид людей

05 мая 07:14 - Радикальные исламисты пропагандируют в Казахстане насилие и экстремизм

04 мая 11:38 - В Казахстане за 10 лет на 30% повысилась посещаемость театров и музеев
Новости Казахстана
Мои статьи | Просмотров: 2268 | Добавил: кимсан | Дата: 06.05.2012 | Комментарии (0)

  "Муҳташам аср”("Великолепный век”)


Мерьем Узерли- "Муҳташам аср”("Великолепный век”) сериалида ("Хабар” телеканали орқали берилмоқда) бош роллардан бирини ижро этмоқда.12 август 1983 йили Германияда туғилган, онасининг миллата немис, отаси турк. Оилада тўртинчи фарзанд.Мерьемдан ташқари бу оилада икки ўғил ва бир қиз бор.

Мои статьи | Просмотров: 2238 | Добавил: кимсан | Дата: 06.05.2012 | Комментарии (0)

                                 ҚИЗИЛ  ҲОШИЯЛИ ҲАМЁН

  1962 йилнинг баҳори. Қишнинг қаҳрли кунларидан азият чеккан ҳар бир инсон баҳорни орзиқиб кутиши табиий.Баҳор таровати ҳар бир инсон қалбига ўзгача қувонч бағишлайди.Баҳор келиши билан гўёки барча муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлиб қоладигандай, одамларнинг қувонишини айтмайсизми...

Мои статьи | Просмотров: 2150 | Добавил: кимсан | Дата: 30.04.2012 | Комментарии (0)

НАФСГА ҚУЛ БЎЛГАНДА  ёхуд
ТАЛДИҚЎРҒОНЛИК МАҲАММАД ҚАРОҚЧИНИНГ БОШИДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
Иш юзасидан 2008-йилнинг ёзида Алматига борадиган бўлиб қолдим.Чимкентга елиб, поездга 

билет сотиб олдим ва кучқурун йўлга тушдим.Чой устида купеда бир йигит билан танишиб 
Мои статьи | Просмотров: 2079 | Добавил: кимсан | Дата: 22.04.2012 | Комментарии (0)

МАШИНАНГИЗНИ УРИБ ОЛСАНГИЗ...
Агар машинангизни уриб олган бўлсангиз, билингки, энг оғири бу эмас.Машинини уриб олганингиздан тушкунликка тушасиз.Лекин бу тушкунлик ҳали ҳолва.Тузатишга устага берганда тушкунликнинг каттасини кўрасиз.
Мои статьи | Просмотров: 2205 | Добавил: кимсан | Дата: 15.04.2012 | Комментарии (0)

      ОДОБНОМА-ИНСОНИЙЛИК  УСТУНИ
   Одобнома фани ўқувчини ахлоқ - одобга ўргатувчи фан бўлиб, ахлоқ - одобнинг турлари ҳақида 

мазкур фанда маълумот беришга ҳаракат қилинади. Лекин ўқитувчи мана шу фанда ахлоқ - одоб 

ҳақидаги ўқувчиларнинг фикрларини савол - жавоб орқали билиб борса, уларнинг кўзқарашини, 

ички дунёсини аниқлаб олишга ёрдам беради.
Мои статьи | Просмотров: 3817 | Добавил: кимсан | Дата: 12.04.2012 | Комментарии (0)

              ИСТИҒФОРИ ДИЛ

                 Ҳурматли "Робита” газетасининг таҳририяти! 

Бу хатни сизга йўллашдан мақсад, ҳозирги ёшларга озлаб ўгит - насиҳат берсангизлар. Бўлган воқеани гапириб берай, хулоса чиқаринг, муҳтарама опахонлару, сингилжонлар...
Мумкин бўлса исмимни ўзгартириб Дилдора десам.

Мои статьи | Просмотров: 1878 | Добавил: кимсан | Дата: 12.04.2012 | Комментарии (0)

Одамзот умри

Одамзот  умри,гўё,
Йил фаслига ўхшаркан.
Йилма- йил, яшаб Инсон,
Ёшга ёшлар қўшаркан.
Болалик чоғ-- баҳорда,
Ҳеч нарса ўйламасдик.
Мои статьи | Просмотров: 2317 | Добавил: кимсан | Дата: 08.04.2012 | Комментарии (0)

Қозоғистон - менинг Ватаним!

 

Мустақилликка - 20 йил тўлди

Режа.

I. Кириш.

1. Ватан-она тил, ота тарих.

II. Асосий қисм.

1. Ҳар бир халқнинг ўз Ватани ўзига азиз.

2. Ватанга бўлган муҳаббат.

3. Ватан остонадан бошланади.

III. Хулоса.

Мои статьи | Просмотров: 37663 | Добавил: кимсан | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (5)

  Кичик  мактаб  ёшидаги  ўқувчиларнинг  нутқини     ўстиришда   мусобақа  ўйинларнинг  аҳамияти.

 

      Нутқ – тафаккур маҳсулидир. Шунинг учун дарс давомида ўқувчилар тафаккурини ривожлантириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Инсон нутқ ёрдамида ўзининг фикрлари, ҳис – туйғулари, истакларини баён этади ва бошқаларнинг фикрлари, ҳис – туйғулари, истакларини англаб олади.
Мои статьи | Просмотров: 2076 | Добавил: кимсан | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)

            МИЛЛИЙ МАРКАЗ ЯНГИЛАНИШГА МУҲТОЖ
    Қозоғистон Республикаси Президенти Н. А Назарбаевнинг "Ижтимо-ийиқтисодий янгиланиш — Қозоғистон тараққиётининг бош йўналиши" мавзусидаги Мактубида ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик, тўзимлилик масалалаларига алоҳида эътибор берилиб, ёш авлодда ушбу қадриятларни тарбиялашнинг долзарб вазифалари илгари сурилган.
Мои статьи | Просмотров: 2129 | Добавил: кимсан | Дата: 07.03.2012 | Комментарии (1)

                  ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ЛЎЛИ!

    Вилоятимиз туманлари ва вилоят марказида тўп-тўп бўлиб юрган лўлилар анчагина ҳамюртларимизни чув тушириб кетишганга ўхшайди.Алданганларнинг деярли барчаси тилла буюмлари ва пулларини ўз ҳоҳиши билан бериб юборишган.

Мои статьи | Просмотров: 2375 | Добавил: кимсан | Дата: 04.03.2012 | Комментарии (0)

МУНОСАБАТ

КЎЗИНГИЗНИ ОЧИНГ, ЎҚУВЧИЛАР!

"Робита" газетасининг 6 сонида, 14 бетда босилган Хуршида Мусаходжаева номидан берилган мақолани ўқиб, биз, Тўлебий туманининг "Турон" ёшлар бирлашмаси аъзолари таажжубга тушдик.Наҳотки, 10 синф ўқувчиси бу мавзуга қўл урган бўлса?
Мои статьи | Просмотров: 2239 | Добавил: кимсан | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)

 САЙРАМ ЯНА БИРИНЧИ! CАЙЛОВ ЯҚИН
Мои статьи | Просмотров: 5441 | Добавил: кимсан | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)

                       ТАРБИЯ СИРЛАРИ
Кичик  мактаб  ёшидаги  ўқувчиларнинг  нутқини  ўстиришда
 мусобақа  ўйинларнинг  аҳамияти.


      Нутқ – тафаккур маҳсулидир. Шунинг учун дарс давомида ўқувчилар тафаккурини ривожлантириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Инсон нутқ ёрдамида ўзининг фикрлари, ҳис – туйғулари, истакларини баён этади ва бошқаларнинг фикрлари, ҳис – туйғулари, истакларини англаб олади.
Мои статьи | Просмотров: 7697 | Добавил: кимсан | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)

"Чимкент" ижодий уюшмаси аъзоларининг вилоят ўзбекларига
                             МУРОЖААТИ

"Чимкент" ижодий уюшмаси 2001 йилда вилоят ўзбек маданият маркази қошида, шахсан Икромжон Ҳошимжонов ташаббуси билан очилган. Уюшмада бугунги кунда 50 дан ортиқ ижодкорлар бор ва унинг сафи йилдан-йилга кенгайиб бормокда. Ўтган 10 йил ичида анча китоблар чоп этилиб, мухлислар қўлига етди ва улар қалбидан жой олди.
Мои статьи | Просмотров: 2325 | Добавил: кимсан | Дата: 20.02.2012 | Комментарии (0)

Болалар ҳуқуқбузувчиликка қарши

Бола бизнинг келажагимиз. Келажагимизнинг ёрқин ва порлоқ бўлиши ҳозирги ёшлар тарбиясига боғлиқ эканлиги ҳаммамизга сир эмас.
Мои статьи | Просмотров: 2577 | Добавил: кимсан | Дата: 19.02.2012 | Комментарии (0)

                                                                                                                                
Ҳаётим  гирдоблари

Ҳаётим  гирдоблари,
Не  куйларга солмади,...
Тақдирга  тан беришдан,
Ўзга  илож қолмади.
Мои статьи | Просмотров: 1823 | Добавил: кимсан | Дата: 15.02.2012 | Комментарии (0)

 МУҲАББАТ
Кимгадир висолсан, кимгадир ҳижрон,
Кимгадир орзусан, кимгадир армон,
Кимгадир бир умр, кимгадир бир он
Кимгадир томчисан. кимгадаир уммон.
Мои статьи | Просмотров: 1801 | Добавил: кимсан | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)

Бир кам дунё...      
Болалигим йироқлаб,
Кексалигим етмокда.
Қалбимдаги армонлар,
Дилим вайрон этмокда.
Ёшлигим ғоят гўзал,
Кўнглим роса тўқ эди.
Мои статьи | Просмотров: 1808 | Добавил: кимсан | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)

Туҳмат балоси...

Дучор бўлмасин экан,
Аҳли инсон туҳматга,
Тўқнашиб ҳақ йўлида,
Кутилмаган кулфатга.

Туҳматчилар қалбингга,
Ғулғула солишаркан.
Ботириб ғам аламга,
Ороминг олишаркан.
Мои статьи | Просмотров: 1818 | Добавил: кимсан | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)

1-50 51-79
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz