Суббота, 20.04.2024, 10:43
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

САРДОРБЕКНИНГ ҚАЛБ НОЛАЛАРИ

ШЕЪРЛАРИМ СИЗЛАР УЧУН


Бахтинг ила.
***
Мен ёмгирман фалакдаги кайга ёгиш билмаган
Мен майсаман заминдаги кайда униш билмаган
Мен булбулман кафасдаги парвоз этиш кўмсаган
Бахтинг ила куткар жоним бу балолардан мени.
***
Мен дарахтман саҳродаги куртак ёйиш билмаган
Мен оҳуман тузокдаги кайга кочиш билмаган
Мен кайикман денгиздаги киргок суйиш истаган
Бахтли бўлиб куткар жоним бу балолардан мени.
***
Мен армонман юракдаги бахтли этиш билмаган
Мен хаёлман ўйлардаги кайга учиш билмаган.
Мен ожизман тоглардаги йўл топишни хоҳлаган
Бахтинг кучиб куткар жоним бу балолардан.

Севиб яшайман.


Билмай туйгуларим жоним азобларда ёндирдингку
Тушса чикмас уммонларда мангуликка колдирдингку
Булут бўлмай осмонимга сувсизликда толдирдингку
Ёрим бўла олмасанг ҳам сени севиб яшайман.

Тирналади кеча-кундуз ўша армон курагимни
Ҳовлингни бир чеккасига экиб кетдим юрагимни
Униб чиккан гул оркали сезарсан деб севганимни
Майли уни сўлдирсанг ҳам сени севиб яшайман.

Сени кўмсаб учиб кетди булбул бўлиб ошик кўнглим
Богингдан у жудо бўлар келса бошига ўлим
Ҳар кун куйлар у сенга айтмаганларни тилим
Билмай уни ҳайдасанг ҳам сени севиб яшайман.

Нега суйдим.

Учкун чикса сув сепмасанг ёнар экан
Сувлар окса йўл бермасанг тинар экан
Шох эгилса тирамасанг синар экан
Туйгу бўлса айтолмасанг кийнар экан.

Кор ёгсаю нур тушмаса музлар экан
Куёш ботса Ой чикмаса бўзлар экан
Баҳор келиб гул унмаса йиглар экан
Кўнгил уни кўмсасаю етолмаса доглар экан.

Максад бўлса интилмасанг колар экан
Юрак суйса жон бермасанг тиглар экан
Нега суйдим айтолмасанг эзар экан
Айрилганим юрагим качон тан олар экан.

Кутдим...


Кутдим кунларни улаб тунларга
Лаҳзалар ўтди ўхшаб йилларга
Согинчим тенг бўлди минг асрларга
Аммо келмадингку эй севар ёрим.

Кутдим юрагим бериб дардларга
Кўнглимни ишониб сўнган гулларга
Ўйлагандим бу иш хосдир мардларга
Аммо келмадингку эй севар ёрим.

Кутдим бедор колиб ёлгиз чўлларда 
Кўзим узолмайман нигоҳ йўлларда
Мадор колмадику ошик дилларда
Аммо келмадингку эй севар ёрим.

Кутдим интизор бўлиб меҳринга
Билсам йўкотибман сени мангуга
Бу кун колиб мен севгим каҳрига
Тан олдим келмаслигинг эй севар ёрим.

Билгим келар.


Йўлларга нурлар сочдим билдимикан севар ёрим
Изларига гуллар битдим билдимикан севар ёрим
Куёши ҳам Ойи бўлдим билдимикан севар ёрим
Билгим келар туйгуларин севдимикан мени жоним.

Кўзларида ёшлар бўлдим сездимикан гўзал ёрим
Уйкусида тушлар бўлдим сездимикан гўзал ёрим
Томирида конлар бўлдим сездимикан гўзал ёрим
Билгим келар кўнгилларин севдимикан мени жоним.

Ёнларида соя бўлдим кўрдимикан танҳо ёрим
Богларида хазон бўлдим кўрдимикан танҳо ёрим
Кўлларида узук бўлдим кўрдимикан танҳо ёрим
Билгим келар калбларин севдимикан мени жоним.

Севгимни зор куйлаб бердим эшитдимикан асал ёрим
Ишкида мен йиглаб толдим эшитдимикан асал ёрим
Бахтин тилаб ёлгиз колдим эшитдимикан асал ёрим.
Билгим келар юрагини севдимикан мени жоним. 
Кандай унутарман.



Балки ўтгач бир неча йиллар
Унутарман болдай ширин сўзларинг
Айтчи менга орзуим жоним
Кандай унутарман каро кўзларинг.

Балки сайр килсам богларни кезиб
Унутарман сенинг ойдек жамолинг
Айтчи маҳкам тутиш армонлар бўлган
Кандай унутарман нозик кўлларинг.

Балки ором берса гўзал шаршара
Унутарман зебо майин сочларинг
Айтчи бол тортиш орзуси бўлган
Кандай унутарман гунча лабларинг.

Балки бир гўзал бахш этса умрин
Унутарман губорсиз ажойиб калбинг
Айтчи ҳали хануз кўмсаган кўнглим
Кандай унутарман тенгги йўк меҳринг.

Йўкотдимку.



Тушунолмайман ўз-ўзимни дилим вайрон
Бўлиб ўтган вокеаларга кўзим ҳайрон
Баҳоримни кўлим билан килдим ҳазон
Йўкотдимку бир умрга сени гулим.

Кўп кўрдими меҳрингдан килди жудо
Бу кун сени ўйлаб бўлдимку адо
Туни кун бахтинг тилаб киларман дуо
Йўкотдимку бир умрга сени гулим.

Юрагингда севги касрин куролмадим
Сенсизликни шўр кўнглимга жойлолмадим
Менга кўнглинг кандайлигинг билолмадим
Йўкотдимку бир умрга сени гулим.

Булбул гулга ошикдайин ошикман
Лек саҳродаги янток каби ёлгизман
Баҳор келмас маконларда колибман
Йўкотдимку бир умрга сени гулим.

Не килай.


Дардларимга чидолмай осмон йиглади
Довулларга карамай бодом гуллади
Ҳатто куш бўлиб тошлар сайради
Менчи мен не килай йигламай гулим.

Оҳларимга чидолмай боглар каҳради
Окаётган дарёлар бирдан тўхтади
Туйгуларим борликни тамом ўртади
Менчи мен не килай каҳрамай гулим.

Фарёдимга чидолмай тоглар янчилди
Оҳунинг юрагига найза санчилди
Ҳаётим орзулари чиннидай синди
Менчи мен не килай янчилмай гулим.
Меҳрим сўнмайди.

Сочимизга ок тушганда ўтиб кунлар
Чеҳрамиздан жой олганда йўк ажинлар
Ёшлигимиз колса ҳамки ортида тоглар
Сенга бўлган меҳрим сўнмайди гўзал.

Бутун борлик гўзаллигин менга берсалар
Куёшни ҳам Ойни ҳам ҳадя этсалар
Ҳаттоки бир девона ё гадо килсалар
Сенга бўлган меҳрим сўнмайди гўзал.

Юрагинга паноҳ бўлса бошка бир боглар
Кўнглимда колса ҳам армон ва доглар
Кўз ёшимга тўлса кўлу дарёлар
Сенга бўлган меҳрим сўнмайди гўзал.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (24.04.2013)
Просмотров: 1151 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz