Среда, 22.11.2017, 10:08
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 537
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Туҳмат балоси...
Туҳмат балоси...

Дучор бўлмасин экан,
Аҳли инсон туҳматга,
Тўқнашиб ҳақ йўлида,
Кутилмаган кулфатга.

Туҳматчилар қалбингга,
Ғулғула солишаркан.
Ботириб ғам аламга,
Ороминг олишаркан.

Миш мишлар етиб келгач,
Бошинг роса қотаркан.
Кечалар мижжа қоқмай
Тонглар оппоқ отаркан.

Ғийбатчилар андан сўнг,
Бошлашаркан ишларин,
Канда қилмай ўрганган
Одатлар қилмишларин.

Асабингнинг қолганин,
Энди улар "ейишар”,
"Косод”бўлсин деб, тезроқ,
Унинг иши дейишар.

Татиб кўриб бир пайтлар,
Туҳмат тошлар тотини,
Кўрмасайдим деганман,
Қайта улар зотини.

Пок номимни ўшанда,
"Лой”ларга ийлашганди.
Бўхтонлардан"тиғ”ясаб,
Мен тамон "чийлашган”ди

Дегандим шунда Ҳудо!
Туҳматингдан асрагин,
Дучор бўлган чоғимда,
Ўзинг поклаб оқлагин.

Мўминларнинг дилига,
Озор бериш яхшимас,
Туҳматлару бўҳтонлар
Сира инсон нақшимас.

Нопокларга Ҳудодан,
Инсофларин сўрайлик,
Минг афсусла тавбага,
Келганларин кўрайлик.
Ёлғон дунё...
Дўстлар билиб бўларму,
Кимнинг қачон ўлишин?,
Оҳиратга борганда,
Унга нима бўлишин?,...

Арақҳўрми гиёҳванд,
Айтинг дастлаб ким ўлар?,
Ё нафсини тийолган,
Мўмин бандами, ўлар?

Касалми, соғ инсоннинг,
Билмасмиз тарк этишин,
Кимларнинг эртароғу,
Кимнинг кечроқ кетишин...

Навбат бирлан барчамиз,
Дунёдан ўтарканмиз,
Бул ҳақда кўп тортишиб
Дўстлар, биз нетарканмиз?!...

Керакли зотин Ҳудо,
Ёнга чорлаб оларкан,
Қолган ожиз бандалар,
Додлаб ортда қоларкан....

Умримиз тор йўлида ,
Бошларга не тушмаскан?!,...
Ҳаётидан "куйганлар”,
Синоқларда пишмаскан?!...

Яшаш қонунлари ҳам,
Катта сир,жумбоқ экан...
Адашмайин десанг сен,
Атрофингга боқ экан...

Қисқагина умрида,
Инсон нелар кўрмаскан?!,...
Яратгандан орзулар,
Тилакларин сўрмаскан?!...

Барча орзу муродга,
Ҳеч кимса етолмаскан,...
"Ёлғон дунё!” эмасми,
 Армонсиз кетолмаскан...
Анормат
Лочин.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (13.02.2012)
Просмотров: 1407 | Теги: назм гулшани | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz