Пятница, 26.04.2024, 15:22
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Ўш қаҳрамонлари
Ўш қаҳрамонлари

Ўш воқеалари.  Зўравонлик, хунрезлик, бошоламон… 
Одамзотнинг энгдаҳшат, вайрона ҳислатларининг 
уйғониши. Лекин шунақа оғир кундардаҳам, юзлаб,
 минглаб одамларда инсонийлик ҳислатларни
уйғотмаганлигияққол кўриниб турди. «Ўшнинг  
қаҳрамонлари» деб номланган янгидастуримизни 
эътиборингизга ҳавола этамиз.

Айримлар ёмон ҳислатларга берилиб, миш-мишларга ишониб, 

зўравонликни бошлаганда, бошқалар, аксинча, ўз хаётини

Ўш қаҳрамонлари

 хавф остига қўйиб, қўшниларини,

 дўстларини, ёру-биродарларини,

 ҳаттоки номаълум шахсларни 

қутқаришга ҳаракат қилдилар.  

Ва шу пайтда бир бирининг миллатини,

 ўзбекми, қирғизми, суриштирмадилар. 

Ахир бу жасорат-ку. Ва буни тан олишимиз керак. Улар ўз

исмларини кўрсатишни исташмади, аммо, биз ўйлаймиз, 

жамоатчилик ва одамзот бу ҳикояларни билиши керак. 

Балким, айнан шу тарихлар миллатлар орасида 

муносабатни тезроқ тиклашга кўмак беради.

- Ахир бу одамлар-ку!

Бундай сўзларини Анипа-опа айтади. Бу аёл ўзининг квартирасида икки нафар ўзбек аёлни асраб қолган. Ўзини йўқотган, аччиқ устидаги бир гуруҳ ёшлар уларнинг ўлдириш истагида бўлган. Бир кун мобайнида шу каби ҳикояларнинг гувоҳи бўлдик.

Анипа-опа Ўшнинг Ўш район номли мавзейида яшайди. Бу шахарнинг энг гавжум жойларидан бири. Бу ерда кўплаб ошхона, офислар, ва савдо дўконлари жойлашган. Ёнгбошида  марказий бозор. Кўп қаватли бинолар кичкигина кўчалар билан аралашган. Хонадонга тўла миттигина ховлилар. Шарқона одат бўйича ота-онани яққол бўлмайди, ва шу боис бир ховлида уч-тўрт оила хаёт кечиради. Ўтган кунларни эслаб, махалла ахолисини кўзларига ёшлар тўлади ва баданини титроқ босади – босқинчиларнинг хайқириқлари, автомат товуши, ёнғин остида қолган уйлар, дўконлар, савдо шахобчалари…

- Мен уйимга уч кундан кейин етиб бордим. Кўрсам, ўзбек қўшниларим қолган экан. Одамлар сўрашди, ва биз бир аёл ва қизини уйга олиб кириб, беркитиб қўйдик. Подъездимизга ноъмалум шахслар бостириб ҳаракат қилишди, лекин ўғлим бизни химоя қилди.

Анипа опанинг уйида, барча қўшнилари бир-бири билан иноқ эди. Ва қадрдон кўришар эди. Фожеадан сўнг улар яна-да яқинроқ бўлиб қолишди. Ҳаттоки ҳол-аҳвол сўраш қолсин, уйида нонинг борми, ёғинг борми, деб бир-бирига ёрдам беришга харакат килишяпти. Анипа-опа айтадики, бу фожеа одамларни яна-да яқинлаштирди.

- Қароқчиликни, хуқуқ-бузарликнинг миллати бўлмайди. Мен шу йўлга босган ўзбекни хам, қирғизни хам оқламайман. Оддий инсонлар бунақа вахшийликка йўл қўймайди, деб ишонаман, дейди Анипа-опа

Айнура-опанинг уйи Калинин кўчасида жойлашган. Бу ердан асосан ўзбеклар истиқомат қиладилар. Фожеага қарамасдан, Айнура-опа уйини ташлаб кетмади. Кетишга қатъиан норози бўлди. «Қўшниларим билан ёнма-ён тураман», деди у олиб кетаман деб келган Чинара исмли қизига.

- Ўзбек махаллада жойлашган бир қирғиз миллитига мансуб бўлган уй. Қўшнилари сизни хеч ким хафа қилмайди,қўрқманг, дейишибди. Уларга ишониб аёл уйини ташлаб кетмаган. У ҳозир ҳам ўша жойда.

Шаҳарда ҳали ҳам хар-ҳил миш-мишларни юришига қарамасдан, Чинара онаси борасида хавотири йўқ. Негаки у ишонади – қўшнилари онасини хафа қилдириб қўйишмайди.

Ўша кунлари шаҳарда автомат овози кўп ерда эшитилиб турган, уйлар куйган, қароқчилар пошшолик қилган, ва одамлар нима бўлаётганини тушунмай қолган. Ҳаммани қўрқиш қамраб олган. Хаммани миясини ҳозир биров келиб ўлдиради, куйдиради деган ўй босиб қолган. Бунга қарамасдан хозир барча кўчаларда бир-бирига ёрдам бериб, бир-бирини ҳимоя қилиб юрган одамларни топса бўлади. Черемушки мавзеи яшовчиси Маъруф исмли йигит гапиради.

- Бизнинг махаллада ўзбеклар, қирғизлар, татарлар, руслар, ва бошқа миллатлар яшайди. Биз ёғоч, темир, тошлар ёрдамида кўчаларни тўсиб олдик, махаллий қўшинлар тузиб, яқинларимизни, уй-жойларимизни ҳимоя қилдик.

Черемушки мавзейи энг қаттиқ жабр тортганлардан бири. Ёниб, куйиб кетган деворлар, бузиб ташланган эшик-ойналар, бир хонадоннинг ўртасида қолиб кетган болакайнинг коляскаси… Бунга оддийгина, кўз-ёшсиз қараш қийин. Аммо одамлар шу ҳолатда ҳам ўзини йўқотмасдан, бир-бирига ёрдам бергани, таянч бўлгани қувонтиради.

- Биринчи навбатда аёлларга рахмат. Ёшига, миллатига, ҳол-аҳволига қарамасдан, бир бўлиб бир сафда туриб беришди.

Учинчи куни ахвол оғирлашди. Биз қўшнилар билан гаплашиб, бир-биримизни химоя қилиш қарорига келдик. Мени яхши қўшним бор, қирғиз миллатига мансуб. Аёл киши, худойим унга тинчлик-омонлик, соғлиқ берсин. Қишлоғига кетишаётган экан. Уйининг калитини, музлатгичида эса озиқ-овқатларни ташлаб кетишди. Ўзингизларни бемалол ҳис қилаверинглар, қанча хохласанглар – ўшанча тураверинглар, дейишди.

Бошидан ўтган воқеаларни айтиб бераётганида, Шухрат хали хам ўзига келмагани кўриниб турибди. Хаяжонланиб, уёғига –буёғига карайди. Кўп гапиришни истамайди, аммо инсонлар бир-бирига ёрдам берганини хақиқатини етказиб бермоқчи.

- Биласизми, бизда хаммаёқ равшан. Уйлари ёниб-куйиб кетганлар, қўшнилар ёрдам беришди. Озиқ-овқат тугаган эди, газ, свет йўқ эди. Одамлар катта қозонни ҳовлига олиб чиқиб, қуйни сўйиб,барчага тарқатишди.

Кейин биз опамникига кетдик. Ўша куни аёл ва болаларни эвакуацияси бўлаётган эди. Атайин машина келди, биз аёлим ва икки болам билан зўрға сиғиб қолдик.

Одамларга рахмат айтиш керак. Уларнинг инсорпарварлик ҳислатларини кўриб хурсанб бўлдим. Хозир яхшиликка чақиришимиз керак.

Шахарнинг бошқа бурчида биз Феруза исмли қиз билан танишдик. У 25 ёшда. Икки нафар боласи бор экан.

- Алымбек ака исмли қўшнимиз бор. У киши айтди: «Агар аҳвол оғирлашиб кетса, менинг ёрдамимга ишонгсанглар бўлади. У бизни ўзининг ертўласида беркитиб қўйди, остимизга янги палос, тўшаклар солди. У ерда фақат биз эмас, балки бошқа қўшниларимиз бор эди. У ерда бир кун бўлдик. Кейин бошқа, хавфи озроқ жойга кетдик.

Бир неча кун олдин Феруза болалари билан уйига қайтиб келди. Бир хафта мобайнида улар қўшни Аравон районида қариндошлариникида туришди. Худога шукр, Аравонда бошоламонликка йўл қўйилмади, қон тўкилмади. Уйга келиб, Феруза қўшниси Алымбек ака оғриб қолганини эшитди, у кишини бу воқеалардан кейин қон босими кўтарилиб кетибди. Хов-ахвол сўраб Феруза Алымбек аканинг оиласига қандай ёрдам кераклиги сўради.

Манас исмли йигит – ишбилармон экан. Қўлимиздаги диктофонни кўриб ўзи ёнимизга келди. Билсак, у хам одамларга ёрдам берган экан. Жалолободлик хамкасби телефон чалибди, ва Амир-темур мавзеидан 10 яшар қизалоғини олид чиқишни ўтиниб сўради.

- У жуда хаяжонда бўлган. Ахир у ягона қизи, фарзанди.

11 июн куни Амир Темур мавзеидан қандай қилиб қизалоқни олиб чиқиш тасаввур қилиш қийин. Оллохнинг ўзи савоб ишларга қумакдош бўладиганлиги ҳаммасига аён. Манаснинг савоб ишига ёрдам берадигон одам топилди. Ва у унга ёрдам берди.

- Қандай ёрдам бермашимиз мумкин. Ахир менда хам болаларим бор. Агар мен ёрдам бермаганимда – ўзимни кечирмаган бўлар эдим, дейди Манас.

 

 

Бу дастур Ўш шахридан бир гурух журналистлар тарафидан тайёрланган. Бизнинг ичимизда қирғиз, ўзбек, рус ва Даниялик хамкасбимиз бор. Биз учун энг муҳими - бу инсонлар ўша даҳшатли кунларда ўз юзини, инсонийлик ҳислатларини йўқотмаганлиги.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (24.04.2013)
Просмотров: 1436 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz