Пятница, 29.03.2024, 03:33
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Нафис туйғу

Нафис   туйғу


Йиғларкан   инсон  севиб  севилиб,


Нафис  туйғу  қамраб  олганда.


Ишқида  гоҳ  ўтга  қоврилиб,


Юракка  бир  изҳор  солганда.


 


Қиз  бола  нозик  бир  гул,


Севаман  деб  қандай  айтсин?


Гар  айтса  севгиси  кул,


Бор  дардин  қайга  сочсин.


 


Очиқ  ойдин  айтолмайди,


Ори  бор,  андишаси  бор.


Ойга  дардин  сўзлайди,


Севги  қийнар  кўнгил  тор.


 


Сиздан  севги  талаб  қилмас,


Ўзгани  деб  бағрин  тилмас.


Иболи  қиз  бўлса  гоҳи,


Севгисин  у  ошкор  қилмас.


 


Лайли  Мажнундек  севар,


Лек  қадрини  билмайди.


Севгини  ўйинчоқ  қилиб,


Ўз  бағрини  тирнайди.


 


Сизга  севманг  демайман,


Севинг  умр  сўнгигача.


Лек  қизларни  хор  қилманг,


Хали  улар  гулғунча.


 


Ҳақиқатдан  севган  инсон,


Севгисини  изҳор  қилмас.


Билинар  юзидан  иймон,


Меҳр  бўлса  юракдан  бас.


 


Севиб  севилиш  гуноҳмас,


Хиёнат  қилиш  гуноҳ.


Нафис  туйғуни  сақланг,


Сизни  асрасин  Оллоҳ.


 


Муқаддас  аёл


Азоблар  азобин  ютган  аёлдир,


Бахтли  онларни  кутган  аёлдир.


Дардига  тополмай  бир  шифо,


Аламли  кўз  ёшларин  артган  аёлдир.


 


Боласини  болам  деб  қучган  аёлдир,


Оила  учун  ҳар  нега  учган  аёлдир.


Уйимдан  қут  барака  кетмасин  дея,


Оллоҳга  шукурлар  айтган  аёлдир.


 


Уйнинг  чироғини  ёққан  аёлдир,


Ўзгаларга  ҳавас  қилиб, боққан  аёлдир.


Аёлларни  ҳорламанг, қийнаманг  дўстлар,


Сизни  ёруғ  оламга  келтирган  ҳам  аёлдир.


 


Ҳаммага  ўзини  бахтиёр  қилиб,


Тунлар  бедор,  бағрини  тилиб.


Фарёд  солмай  унсиз  йиғлаган,


Меҳрибондир   муқаддас  аёл!


 


Ёмон  инсон  чаёндек  чақарлар,


Маломат  тошин  аямай  отарлар.


Нима  қилсин  энди  бечора  аёллар,


Дард  устига  яна  дард, тошдек  ботарлар.


Сиз  аёллар  йиғламанг  муқаддассиз,


Аёллардек  меҳрибонни  топмадим  ҳаргиз.


Юзларидан  нур  томган   тоза  орингиз,


Иймонли  бўлсин  сизни  севган  ёрингиз.


                     


Бахтиёр  инсон


Ёлғон  дунёдир  бу,  ўткинчи  умр,


Курашиш  керак, инсонлар  яшамоқ  учун.


Ҳам  қувончли, ҳам  қайғулидир  тақдир,


Ишлаш  керак, ҳалол  нонни  тишламоқ  учун.


 


Бахтли  инсон  ким  дейсизми  дўстларим?


Кўрсатардим  сизга  яхши  инсонни.


Ёмон  инсон  тўсгандачи  йўлларим?


Кўрсатардим  тўғри  йўлни, иймонни.


 


Оллоҳ  берар  яхшининг  мўл  ризқини,


Мана  буни  бахтиёр  инсон  дерлар.


Синаш  учун  берар  фақат  бойликни,


Яхшиликка  совурса,  буни  сахийлик  дерлар.


 


Ифлос  жохил  инсонни  Тангрим  суймайдилар,


Охиратда  ўтга  солиб  қийнайдилар.


Ким  бахтиёр  ана  шунда  билинар,


Баъзилар  савоб  нима  билмайдилар.


 

Устозларимга


Устозларим  дунё  тургунча  туринг,


Илоё  бахтимга  соғ  омон  юринг.


Таъзим   қилай  сизга  шогирдингизман,


Кўзингиз  ёшланмасин  доимо  кулинг.


 


Сиз  борсизки  устозлар, ёруғдир  олам,


Шеър  ёзганда  синмасин  қалам.


Илк  бор  қўлга  қалам  тутқазган,


Сиз  устозлар  отам  ҳам  онам.


 


Бирор  касбнинг  эгаси  бўл  деб,


Ўз  йўлингизда  ҳалол  нонни  еб.


Насиҳат  қилдингиз  менга  устозим,


Айтинг? Қандай  ўтайин  мен  қарзим.


 


Билим  кони  ёдимда  ҳануз,


Ёшлик  қайтиб  келмайди  афсус.


Майли  сизни  қилайин  рози,


Қалам  тебратар  ижоднинг   сози.


 

Тонгги  куйлар


Тонгда  куйлар, булбул  қушлар,


Оппоқ  шабнам  йиғлайди,  гуллар.


Тонгда  кўриб  ширин  тушлар,


Юлдуз  ойсиз  ўтмайди  тунлар.


 


Тонг  куйчиси  эй  қушларжон,


Сайранг  кўнгил  ором  олсин.


Гулдек  гўзал  эй  қизларжон,


Ўйнанг  давра  файзга  тўлсин.


 


Тоза  ҳаво  майин  шамол  эсади,


Кўнгиллардан  ширин   орзу   ўтади.


Оқ  қоғоз  ва  қалам  бўлса  бас,


Юрак  сирин  оқ  қоғозга  чертади.


 


 Армон  бўлмасин


Орзуга  етиш  армон  бўлмасин,


Гўзал  қизлар  хазон   бўлмасин.


Ўқийман  деб  билим  синарсиз,


Эх, натижаси  ёмон  бўлмасин.


 


Ўқинг, ўқинг  тинимсиз  ўқинг,


Ҳалол  нонни  тишларсиз  бир  кун.


Меҳнат  қилинг  югуринг  елинг,


Орзуларга  етарсиз  бир  тун.

ДИЛНАВОЗ ДИЛМУРОДҚИЗИ.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (27.04.2013)
Просмотров: 844 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz