Четверг, 18.04.2024, 20:59
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ЎЙИНЛАР ОРҚАЛИ НУТҚНИ РИВОЖЛАНТИРИНГ
Кичик  мактаб  ёшидаги  ўқувчиларнинг  нутқини  ўстиришда
 мусобақа  ўйинларнинг  аҳамияти.


      Нутқ – тафаккур маҳсулидир. Шунинг учун дарс давомида ўқувчилар тафаккурини ривожлантириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Инсон нутқ ёрдамида ўзининг фикрлари, ҳис – туйғулари, истакларини баён этади ва бошқаларнинг фикрлари, ҳис – туйғулари, истакларини англаб олади.
     Мактабда илм ўрганиш жараёнида ўқувчи нутқини ўстириш инсон умрининг бошқа даврларига нисбатан анча самарали кечади, чунки ҳар бир фан бола нутқини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Болалар нутқини ўстиришда нутқ жараёнининг мазмундорлигига мантиқан тўғри ва аниқлигига, содда ва софлигига эътибор бериш лозим. Тегишли нутқ маданиятини таъминлаш, ўқувчиларга ортиқча сўзлар, сийқаси чиққан иборалардан қутилишда моҳирона маслаҳатлар кўмагида ёрдам бериш, айтилган ҳар бир мустақил фикр, мулоҳаза сўзларнинг, ўйлаб топилган янги мисолларнинг сифатлилиги учун рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир.
     Ўйин кичик ёшдаги ўқувчиларни фаоллаштиради, улар ўртасида аҳиллик, бирлик, ғолиблик учун интилишни кучайтиради. Умуман дарс жараёнида ўқувчиларнинг чарчоғини йўқотиш ва уларнинг оғзаки нутқини ўстиришга ёрдам берадиган  ўйинлардан  фойдаланиш  яхши  натижа  беради  деб  ўйлайман.  Сабаб  бола  ўйин  фаолияти орқали  анчагина  кўникма  ҳосил  қилади  ва  биз  уни  ривожлантириб  боришимиз  зарур.
      Қуйида  ана  шундай  ўйинлардан  намуналар  келтирамиз.
"Аксинча  айтиш” ўйини.  Ўйин  қуйидагича  ташкил  қилинади.  Бирор  бир  предметнинг  сифати ё  белгисини  айтиб  шар  ёки  капток  ўқувчига  ирғитилади. Ўқувчи  унинг  қарама - қарши  маъносини  англатадиган  сўзни  айтишади.  Масалан: ширин-нордон,  баланд-паст.
      "Тез туз”  ўйини.  Стол  устида  ҳар  хил  предметлар  расми  қўйилади.  Орқасига  рақам  ёзилган.  Ўқувчи  рақамни  айтади.  Шу  рақамдаги  предмет  олинади. Масалан:  олма  расми. Тез  шу  предметга  гап  тузиши  керак.  Олма.  Боғимизда олма  дарахти    кўп. Ўйин  шу  тариқа  давом  эттирилади.  
      "Ҳикоя   туз”  ўйини. Сўзлар  берилади. Шу  сўзлар  асосида  ҳикоя  тузилади.Масалан: дарахт. Ҳовлимизда катта мевали дарахт бор...
      "Бу  нима” ўйини. Бунда  ҳам  шар  ва  коптокни  гоҳ у, гоҳ бу  болага  ирғитиб  сўз  айтилади.  Стол,  стул – бу  уй  жиҳози...  деб  жавоб  беришлари  керак.
      Дарс  давомида  ўтказиладиган  дам  олиш  дақиқалари,  кичик  шеърлар  ҳам  ўқувчига  руҳан озуқа  беради,  ўқувчилар  зерикмайдилар.
      Қуйида  устозим  Маҳаммад  Саидов  шеърларидан  намуналар  келтирдим.
      
Қуёним, қуёним                         Олма, ўрик
Не  бўлди                                    Термабсан.
Касалга  ўхшаб                           Раҳмат, акажон
Ўтирибсан                                  Демабсан.

Нилуфар,  сен
Чалпак  сол
Шоҳруҳ, Беҳзод
Сурнай  чал
Тўрт-беш   челак  ёнғоқ  тер,
Ярмисини менга  бер.
 
Бир, икки, уч,
Бир, икки, уч,
Кейинда қолган
Ҳаммадан пуч.

    Нутқ ўстиришда математика дарсларида кўпроқ математик топишмоқли шеърлардан унумли фойдаланиш зарур. Масалан:

                            Келишарди излаб булоқ,
                            Бир эчки-ю икки улоқ.
                            Санаб кўрингчи ўртоқ,
                            Нечта қулоқ, нечта оёқ?

1+2=3      2+4=6 – қулоқ.     4+8=12 – оёқ.

      Фонетик ўйинлар,лексик ўйинлар, грамматик ўйинлар, мулоқат ўйинлари ҳам яхши самара беради. Ўйинлар ичида албатта, халқ оғзаки ижоди ( топишмоқлар,тез айтишлар, метаграммалар) дан фойдаланиш ҳам нутқ самарадорлигини ўстиришда ҳамда оширишда муҳим аҳамият касб этади.
      Ўйинлар кўпроқ ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб олиб борилади. Нутқ  ўстиришга қаратилган ўйин турлари барча дарсларда ҳам олиб борилади. Ўқувчи нутқига фақат ўқиш,ўзбек тили ёки математика дарсида эмас, балки, дунётаниш,меҳнат,тасвирий санъат,мусиқа дарсларида,турли саёҳатларда ҳам эътибор берилса, нутқи равон, аниқ, сўзга уста, ҳурфикр ўқувчиларни тарбиялаб бораётган бўламиз.
      Ўқувчиларимиз кўп гапирадиган эмас, оз ва соз гапирадиган бўлиб, нутқи ҳам ривожланиб борса ажаб эмас. Улуғ рус педагоги К.Д. Ушинский ҳар бир фан ҳамиша болага сўз орқали ўргатилиши, ўзлаштирилиши ва баён қилиниши кераклигини, унинг учун ўқувчи тушунмаган ҳар бир сўзни тушунтириб бориши муҳим аҳамиятга эга эканлигини бежиз таъкидламаган. Агар ўқувчи сўзнинг маъносини тўлиқ тушунсагина, у бу сўздан ўз нутқида амалий равишда фойдалана олади. Матн ичидан болаларнинг тушунишлари қийин бўлган сўзларни ажрата билишни ўргатиш ва шу сўзларни маъносини ўзлаштириб олишларига эришиш керак.
       Ўқувчиларнинг нутқини бекаму кўст, чиройли ва ёқимли, ҳар томонлама талабга жавоб берадиган даражада шакллантириш учун ўқитувчининг нутқи намунали бўлиши керак. Ўқитувчи ўз нутқига эътиборли бўлсагина, ўқувчидан тўғри гапиришни талаб қила олади. Баланд овоз билан ёки минғирлаб гапириш синфда осойишталикни бузади ва ўқувчиларни ҳам баланд овоз билан гапиришга ўргатади. Агар ўқитувчи сокин, адабий тил қоидаларига риоя қилган ҳолда гапиришни одоб қилса, нутқи содда, болалар тилига яқин, тушунарли, жозибадор бўлса, бу синфда ўқувчининг диққатини тортади ва мавзу уларга тушунарли бўлади.
      Ўқувчининг дарсда диққат – эътибор билан ўтириши, ўқитувчининг ўқув материалини тушунтириш ва англатиш усулларига эмас, балки унинг нутқини гўзал ва таъсирчанлигига кўп даражада боғлиқдир.Сўз меъёрига эътибор берилмаса суҳбатдошини зериктиради,ҳафсаласини пир қилади.Кўп гап қадрсиз бўлиб, сўзловчининг ҳам қадрини кетказади.
       Нутқи равон, аниқ, сўзга уста инсонлар билан суҳбатлашиш, кутубхона билан узвий алоқани мустаҳкамланиши болаларимиз нутқини равон қилади. Фан ва маданиятнинг тараққий этиши, тажрибаларнинг ва турмуш маданиятимизнинг ўсиши натижасида атрофимизда жуда кўп янгиликлар, улкан қурилишлар, мураккаб машиналар, кашфиётлар вужудга келмоқда. Буларнинг барчаси нутқимизга янги сўз ва ибораларнинг қўшилишидан далолат беради.
 

                     Динара  Чотирова
                        "Тағайна” оз   комплектли умумий    
                                 ўрта мактабининг бошланғич синф
                                        ўқитувчиси.
                             Тўлебий  тумани.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (24.02.2012)
Просмотров: 7714 | Комментарии: 1 | Теги: тарбия сирлари | Рейтинг: 4.5/2
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz