Четверг, 25.04.2024, 23:19
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ОДОБНОМА-ИНСОНИЙЛИК УСТУНИ
      ОДОБНОМА-ИНСОНИЙЛИК  УСТУНИ
   Одобнома фани ўқувчини ахлоқ - одобга ўргатувчи фан бўлиб, ахлоқ - одобнинг турлари ҳақида 

мазкур фанда маълумот беришга ҳаракат қилинади. Лекин ўқитувчи мана шу фанда ахлоқ - одоб 

ҳақидаги ўқувчиларнинг фикрларини савол - жавоб орқали билиб борса, уларнинг кўзқарашини, 

ички дунёсини аниқлаб олишга ёрдам беради.
   Қуйида келтирилган савол - жавоб №28 Ақбой умумий ўрта мактаби 11 - синфда одобнома 

фанидан ўқитувчи томонидан берилган саволларга 11-Б” синф ўқувчиси Ниязметов А.нинг 

жавобларидан намуна келтирамиз.
Саволлар
1. Адаб сўзи қайси тилдан кириб келган ва унинг маъноси нима?
2. Саховат деганда нимани тушунасиз?
3. Ҳалимлик сўзининг маъноси нима?
4. Тубанлик сўзининг маъноси нима?
5. Сизнинг назарингизда энг яхши ва энг ёмон нарса нима?
6. Тухмат нима?
7. Беандиша деб кимларга айтамиз?
8. Сиз фарзандларингизни қандай тарбиялаган бўлар эдингиз?
Жавоблар
1. Адаб сўзи араб тилидан олинган бўлиб одоб деган маънони англатади. Одобнинг турлари кўп. 

Масалан: мажлис одоби, зиёфат одоби, ухлаш одоби, муомала қилиш одоби, кийиниш одоби, юриш - 

туриш одоби ва шунга ўхшаш одоб турлари бор. Бизнингн доно халқимизда одоб ҳақида анча 

мақоллар ҳам бор.
Одобли бола обод қилади,
Беадаб барбод қилади.
Одобли бола элга манзур.
Одоб одамни безаги дейди доно халқимиз. Ҳақиқатдан ҳам, одобли инсон ҳамманинг меҳрини 

қозониб юради. Чунки одобли инсоннинг орқасидан раҳмат ёғилиб туради. Шунинг учун ҳам одоб 

бор ерда тинчлик, шодлик ва роҳат бор. Айниқса биз ўқувчилар одобни ўзимизга одат қилиб 

олишимиз керак. Шунда доим бизга омад ва бахт кулиб боқади. Одоб ҳамма учун ҳар доим керак. 

Ҳар бир инсон энг чиройли хулқ ва энг гўзал одоб эгаси бўлиши керак. Пайғамбаримиз 

алайҳиссалом айтадилар: "Қиёмат куни менга энг яқин бўлганларингиз энг яхши хулқлиларингиздир”. 

Шунинг учун биз яхши хулқ ва гўзал одоб эгаси бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. 
2.Саховат деганда саҳийлик, бағри кенглик, ўзгаларни ҳам ўйлайдиган тушунчани 

фаҳмлайман. Саховатли инсон бўлиш одамнинг энг гўзал фазилатларидан бири ҳисобланади. 

Саҳий инсон ҳеч қачон ўзгаларга бахиллик қилмайди.
3. Ҳалимлик деганда мен юмшоқлик деган маънони фахмлайман. Бу дунёда инсонлар 

юмшоқ бўлади, қаттиқ инсон бўлади ва қўпол инсонлар бўлади. Ҳалимлик инсон бу юмшоқлик 

бировлар- га муомила қиладиган, ўзгаларни кўнглини оғритмайдиган, ҳафа қилмайдиган инсонларни 

тушунамиз. Инсон бу дунёда яшар экан у албатта ҳар турли инсонларга дучор бўлиши мумкин. Агар 

шунда инсон ҳалимлик инсонларга учраб қолган бўлса у муомила қилаётганда қаттиқ гапирсангиз 

ҳам у сизга юмшоқлик билан жавоб қайтаради. 
4.Тубанлик деганда пасткаш деган маънони тушунамиз. Пасткаш инсон гуноҳ ва масият 

ишларини ўзида жамлаган бўлади. Пасткаш инсон ўзгалар билан муомила қилаётганда, кўпчилик 

билан ўтирганда хоҳпаган шини қилади ва хоҳлаган сўзларини гапираверади. Тубан инсонлар ҳеч 

қачон бахтга эриша олмайди.
5.Яхши нарсалар-- ислом динининг рукунлари, ота - онага яхшилик қилиш, мискин ва етимларни бошини силаш, уларни кўнглини кўтаришдир. Ёмон нарсалар эса риёкорлик, тубанлик, 

мунофиқлик, порахўрлик, ёлғон гапиришпик, ота - онага оқ бўлиш ва шулар 

кабидир.
6.Туҳмат бу бирор бир қилинган ишни ўзгаларга ағдаришлик, тўнтаришликдир. Туҳматнинг 

жазоси оғирдир. Инсон бу дунёда бирор бир айб ишни бировга туҳмат қилиб бу дунёда роҳатла- ниб 

юриши мумкин, аммо охират куни унинг жазоси оғирдир. 
7.Беандиша деганда бу уятсиз, уяти йўқ, ҳаёси йўқ инсонларга айтамиз. Беандишалик бу 

инсоннинг энг ёмон хулқларидан ҳисобланади. Чунки инсонда уят, ҳаё йўқолса бу инсон инсо- 

нийлигини унитиб қолиши мумкин. Ким агар ўзида уятни, ҳаёни жамласа у инсон кўп нарса топибди 

ва кўп нарсага эришибди.  Бу дунёда инсон яшар экан шунинг ҳар хил инсонлар бўлади. Агар инсонда уят, ҳаё йўқолса у ўзидан - ўзи беандишаларга ўхшаб қолиши мумкин. 
8.Фарзанд бу келажагимизнинг меросхўридир. Фарзанд ҳаётнинг безаги ҳамдир.Айтиш жоизки,
баъзи бир ота - оналар бола тарбияни боғчада ёки мактабда олади дейишади, лекин бу нотўғри фикрдир.  Чунки халқ орасида шундай бир мақол борки бу - қуш ўз 

уясида кўрганини қилади, Ёш боланинг зеҳни ўткир бўлади. Ҳаттоки оилада бўлаётган барча 

воқеалар фарзанднинг кўз олдида муҳрланиб қолади. Вақт ўтиб фарзанд ҳам шу нарсаларга 

сазовор бўлиши мумкин. Шунинг учун аввало ота - онанинг ўзига ҳам боғлиқдир. Фарзанд 

тарбиясида ота - онадан талаб этиладиган энг асосий нарсалар сабр, мулойимлик, тўғри сўзлик ва 

гўзал хулкдир. Уларга ёшликдан бошлаб гуноҳ, савоб, яхшилик ва ёмонлик каби диний тушунча- 

ларни ўргатишлик муҳимдир. Вақти келиб бирор бир иш қилишдан олдин уни ўйлаб, фикрлаб қила 

бошлайди. Лекин фарзандни ҳаракатлар қилмасдан, мулойимлик билан тарбиялаш керак. 

Фарзандни бир райҳон гулига ўхшатсак. Ҳаммамизга маълумки райҳон гули атроф - муҳитимизга 

жуда ёқимли ҳид таратади. Шунга ўхшаш гўзал тарбия олмаган фарзанд қандай қилиб райҳондай 

хушбўй ҳид тарата олади. Бунинг учун гўзал хулқли бўлиш лозимдир.  
                                                                Маъмура Усманова,
№28 Ақбай умумий ўрта мактабининг ўзбек тили ва адабиёт фан ўқитувчиси. 
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (12.04.2012)
Просмотров: 3841 | Теги: мактаб ҳаёти | Рейтинг: 1.2/13
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz