Пятница, 26.04.2024, 18:37
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ЧАШМА

Онажон

Меҳрибоним, онажон,

Кўкда ёнган юлдузим.

Сизга тилар қизингиз,

Умpингиз узоқ бўлсин.

Онажон, омон юринг,
Бахтимизга соғ юринг.

Қалби дарё онажон,

Онажоним,меҳрибон.

Сизга айтсам дардимни,

Кўтардингиз кўнглимни,

Сиз тилайсиз, онажон,

Фарзандингиз бахтини.

                           Севара

                         ТЛАУБЕРГЕНОВА,

                  7-синф ўқувчиси,

                 Ал-Форобий мактаби.

"РОБИТА”ГА МАКТУБ

  Барчамизга бирдек манзур бўлаётган газета”Робита”нинг мухлисларидан бириман.Шунинг учун илк бора ёзган "Онажон” деб номланган  шеъримни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.Шеър ўз фарзандини ўзгаларга бериб,бир лаҳзада бегонага айлантирган, етимлар уйига кераксиз буюмдек ташлаган, она номига лойиқ бўлмаган аёлларга бағишланади.

                        "ОНАЖОН”

Тўққиз ой вужудингизда асраб,

Бу дунёга олиб келгансиз,

Туғилган заҳотим мени,
Қаерларга ташлаб келгансиз?

Мурғак бола эдим, билмадим,

Ташлаб кетганингизни сезмадим,

Бағрингизда кўп ҳам бўлмадим,

Қаерларга ташлаб кетгансиз.

Кунда кутаман, келармикан деб,

Ёнимда доимо юрармикан деб.

Бағрига бир бора босармикан деб,

Онам ёнимда қолармикан деб.

Онажон, мени ҳеч эслайсизми,

Мени эслаб кўз ёш қилмайсизми,

Мени уволимдан қўпқмайсизми,

Тунлар бедор бўлиб, ўйлайсизми?

Билмадим, бир кун балки келарсиз,

Мени қучиб, бағрингизга босарсиз,

Қилган хатоингизни тушуниб,

Ана ўшанда афсус чекарсиз.

Зулкарам РИЗАЕВА,

Атоий номли ўрта мактаб ўқувчиси.

     ИЗЛАЙМАН

 Бағрим ўртаб,азизлар,

Чин дўстни мен излайман.

Бевафо бу дунёда,

Бахт-саодат излайман.

Қабрга бош қўйганлар,
Яхши инсон аталмиш,

Тиригида меҳри бўлган,
Покиза зот излайман.

Гоҳ тирикман, муродим,

Жон қўярим излайман.

Ширин сўз-ла кўнглим олган,
Бахт-иқболни излайман.

Дўстларимчи, куларлар,

Ушалмас ҳеч бу орзу.

Лекин, дўстлар, ишонмай,

Зорланаман мен ҳануз,

Бир умр менга сирдош,
Вафодор дўст излайман.

Тиригида меҳри бўлган,

Меҳрибон зот излайман.

          Хумора МИРЗАРАСУЛОВА,

"Тағайна” ўрта мактабининг 11 синф ўқувчиси.

             БИР КАМ ДУНЁ

Бир кам дунё дейдилар ахир,

Баъзан ширин, баъзида аччиқ,
Синовларга чидай олсанг гар,

Муродингга етарсан ахир.

             ГУЛҒУНЧА

Гулзорларнинг ичида

Очилди бир гулғунча,

Тикилиб қарадим мен,
Дилга қувонч тўлгунча,

Жуда гўзал гулғунча,

Чеҳраси нурга тўла,

Қиё боққан ҳар кимса,

Дили қувончга тўлар.

         Ўғилжон САРБАЕВА,
       ўқитувчи.

УСТОЗЛАР

Ким шифокор,ким ошпаз,

Кимдир қилар парвозлар,

Ҳаёт ҳаёт бўларми,

Гар бўлмаса устозлар.

Илк қадам қўйганимда,

Мактаб остонасига,

Меҳр билан бошлаган,

Билим кошонасига.

Қўлимга тутиб қалам,

Ҳарф ёзишни ўргатган,

Ҳаёт сзқмоқларида,
Тўғри йўлни кўрсатган,

Мактабда эса, устоз,

Ҳам ота, ҳам онасиз.

Барчамизга бирдай сиз,

Парвоналар бўласиз.

Сабр тилай мен сизларга,

Чарчаманг,азиз устоз.

Ишрнчингиз оқласам,

Шунда бахтли бўламан.

Етук инсон бўлишга,

Бор кучимни соламан,

Мақсадимга етаганда

Сизни эсга оламан.

Бизлар учун суянган,

Энг виқорли тоғ бўлинг.

Бизнинг бахтимиз учун

Доимо омон бўлинг.

Ҳилола АБДУСАЛОМ қизи.

    Жанубий Қoзоғистон вилояти.

 

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (30.06.2013)
Просмотров: 1032 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz