Вторник, 24.10.2017, 08:38
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 536
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Маънавиятимиз ва маданиятимизнинг дунёга сочилган дурдоналари

Маънавиятимиз ва маданиятимизнинг дунёга сочилган дурдоналари

Тарихдан маълумки, Туркистон инглизлар, олмонлар, Хитой ва бошқа империалистик мамлакатлар учун ўлжа манбаи бўлиб келган. Ўрта Осиёга яширин йўл билан турли мақсадларни кўзлаб келиб-кетган илмий, ҳарбий экспедициялар, сайёҳлар, тижорат вакилларини энг аввало Осиёнинг қимматбаҳо, бетакрор бойликлари қизиқтирарди. 1931—1933 йилларда «Ост-Инд» компаниясининг зобити—лейтенант Александр Борис маълум вақт Бухорода яшаб, 200 дан зиёд олтин, кумуш тангалар, қимматбаҳо тақинчоқларни йиғиб Британия музейига тақдим этган.

Бухородан олиб кетилган осори-атиқалар ҳозирда бебаҳо ҳисобланиб, бизнинг миллий бойлигимиз Англия мулки бўлиб турибди. Бу яқин ўтмишимизда диёримизда иш олиб борган хусусий шахс қилмишларидан биргина мисол. Қадим тарихимизда ва бизнинг давримизда қилинган бундай ўғриликлар ва талончиликларни айтиб адо қилиш қийин. Ҳарҳолда шу ҳусусда бир оз фикр юритишга ҳаракат қилиб кўрайлик.

 

XIII асрда чингизийларнинг Ўрта Осиёга босқини даврида Туркистон ўлкаси вайрон этилиб, мамлакат бойлиги талон-торож қилинган бўлса, 1740 йилда Эрон шоҳи Нодиршоҳ истилоси натижасида халқимиз мулки яна талаб кетилди. Босқинчи Нодиршоҳ Самарқанддан кўплаб ўлжалар қатори Соҳибқирон Амир Темур қабри устидаги тошни, муқаддас китоб—Қуръони Каримни, Шоҳизинда дарвозасини ва жаҳонгирнинг мақбараси ичига қўйилган олтин сопли найза ва қилич-қалқонларни, шаҳардан талаб олинган бошқа қимматбаҳо бойликларни Эронга олиб кетади. Нодиршоҳ Соҳиқироннинг қабртошини тезда ўз жойига қайтаради.

Ўрта Осиёдагн бойликларга азалдан кўз олайтириб келган Россия подшолиги бу ердаги миллий давлатлар—уч хонликнинг ер ости, ер усти бойликларини турли йўллар билан қўлга киритиш учун чексиз хунрезликлар кўрсатди. Россия империяси Туркистон босқини (1850—1916 йиллар) даврида Ўрта Осиё хонликлари, жумладан, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Хўжанд каби кўҳна шаҳарлар хазинасида тўпланган бойликларга махфий режалар асосида эга бўлишга ҳаракат қилди. Шу боис Россиядан Туркистон ўлкасига жуғрофлар, савдогарлар, тарихчилар, шарқшунослар, бошқа турли соҳа мутахассислари ҳар хил қиёфада ва турли вазифалар билан бирин-кетин жўнатилиб турилди. Петербургдаги Осиё музейи директори X. Д. Френ 1834 йили Шарқ алломалари ёрдамида Ўрта Осиёда излаб топилиши мумкин бўлган 103 та нодир асарнинг тадрижий рўйхатини тузиб чиқади. Россия молия нозирлиги ва барча дахлдор ташкилотлар Туркистонни босиб олиш жараёнида талон-торож қилинган жамики бойликларни Петербург ва Москва шаҳарларига ташиб кетиш ва жойлаштириш учун аскар ва зобитларнинг қўлларига махсус тавсияномаларки топширадилар. Шунга биноан улар Ўрта Осиёнинг Бухоро, Хива, Самарқанд, Қўқон, Хўжанд, Тошкент каби шаҳарлари ва хонликларидан олтин, кумуш, амалий санъат намуналари, қўлёзма китоблар, тарихий ҳужжатлар, муҳрлар, тамға, туғ, тангалар, антиқа буюмлар, сўзаналар, хуржун, қоп, гиламлар, заргарлик, мисгарлик буюмлари, нодир металлар, эгар-жабдуқ, ёқут, дур-гавҳар тошлар ва бошқа барча қимматбаҳо буюмларнн ўлжа олишиб, Петербург, Москва музейлари, кутубхоналарига махсус карвонлар орқали юбориб турганлар. Туркистоннинг бирннчи генерал губернатори К. П. Фон Кауфман (1867—1883) 1869 йили қадимий Самарқанд шаҳридан мусулмон дунёсининг бебаҳо муқаддас китоби — VIII аср қўлёзма ёдгорлиги бўлган «Усмон Қуръони»ни Петсрбургга Россия императори ҳазрати олийларига жўнатган эди. Шукрки, куфий ёзувидаги бу нодир китоб — «Усмон Қуръони» кейинчалик Ўзбекистонга қайтарилди.

Чор Россиясининг босқинчи генераллари 1870 йили Бухоро амирлиги фуқароларининг қўзғолонини бостириш баҳонасида Шаҳрисабз ва Китоб бекликларига қарашли жойларни вайрон қилиб, ўлжа олинган 97 жилддан иборат ноёб қўлёзма китобни Петербург, Москва шаҳрига олиб кетадилар. Ал-Хоразмий, Ал-Форобий, Ал-Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Хўжа Аҳрор, Аҳмад Яссавий, Мирзо Улуғбек, Сўфи Оллоёр, Сулаймон Боқирғоний, Алишер Навоий каби даҳолариинг қўлёзмаларига аҳамият бериш зарурлиги ҳарбий шарқшунос олим А. П. Кун томонидан алоҳида таъкидлаб тайинланади. Энг қимматбаҳо буюмларни (қўлёзма китоб ва бошқаларни) қўлга киритган ҳар бир рус ва казак аскари, зобити Туркистон генерал-губернатори Фон Кауфманнинг фахрий ва махфий маслаҳатчиси бўлган А. П. Кунинг кўрсатмасига кўра, унвонлар, мукофотлар билан рағбатлантириб турилганлар. Ўз даври тарихий воқеаларининг иштирокчиси бўлган хоразмлик шоир ва моҳир муаррих Муҳаммад Баёнийнинг ёзишича, Хива хонлиги бисоти — сандиғида сақланаётган 300 дан зиёд араб, форс-тожик, турк-ўзбек тилларида ёзилган қўлёзма китоблар, хонлик асравхонаси—архивида сақланаётган минг-минглаб тарихий ҳужжатлар, хонлик кутубхонасида асралаётган нодир китоблардан тортиб то ҳаттотлик санъати билан безатнлган миниатюралар, безакларгача Петербургдаги Россия императори кутубхонасига олиб кетилган. Босқинчилар ташиб кетган нодир қўлёзма китоблар орасида Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Наршахий, ибн Сино, Жайхоний, Яссавий, Абу Райҳон Беруний, Огаҳий, Мунис ва Баёнийларнинг асарлари бўлган. Ҳозирда юритимизнинг бу қимматбаҳо бойликлари Салтиков-Шчедрин номидаги Санкт-Петербург давлат кутубхонасида қаровсиз ҳолда ётибди. Баёнийнинг гувоҳлик беришича, генерал Кауфман бошлиқ Россия армиясининг аскар ва зобитлари 1873—1874 йиллари Хива хони тахтини таг-туги билан Москвага кўчириб олиб кетганлар. Рус олими В. В. Стасов ҳозир Москвадаги қурол-аслаҳа палатасидан жой олиб турган бу тахтни илмий тавсиф этиб: «Хива хонлигининг тахти Хива ҳунарманд усталари маҳоратининг чўққиси, яъни металлга гул солиш ҳунарининг бетакрор маҳсули ҳисобланади», — деб ёзади.

Авваллари Ўрта Осиёнинг ер ости ва ер усти бойликларини рус мустамлакачилари от, арава, туяларда ташиб кетган бўлсалар, кейинчалик темир йўл орқали, инқилобий тўнтаришдан кейинги 70 йил давомида эса «қизил империя» ташмачилари қуруқлик, сув ва ҳаво транспортининг барча турлари билан чумолидек беармон ташиб кетдилар, Бу ҳол мамлакатимиз ўз мустақиллигини эълон қилгунига қадар давом этди.

Муҳаммад Юсуф Баёний асарларида ва бир қатор тарихий манбаларда қайд этилишича, Хива хони саройидан талон-торож қилинган ўлжалар орасида пул ясайдиган 200 та қолип, хонликнинг 25 та тилла ва кумуш муҳри, 200 дан ортиқ қадимий танга, XV асрга оид ўта қимматбаҳо заргарлик буюмлари, кийим-кечаклар, рўзғор ашёлари ва кўзга илинадиган бошқа бойликлар Петербург ва Москва шаҳарларига олиб кетилган. Меҳнаткаш халқнинг бу бебаҳо дурдоналари Эрмитажда, Красное селода, Москвадаги Этнография ҳамда Политехника музейларида ва бошқа жойларда сақланмоқда. «Мулк ўз эгасини кутиб хори зор бўлиб ётибди», — деб ёзади тарихчи олима Нафиса Содиқова «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигининг 1991 йил 10 июль сонида чоп этилган «Талон-торож қилинган мулк» мақоласида.

Туркистондаги илм-фан, маданият, маънавият ёдгорликларини режали, илмий асосда қўлга киритиш бобида Петербургда ташкил этилган Рус жуғрофия жамияти катта роль ўйнади. Бу жамиятга аъзо бўлган подшоликнинг нуфузли князлари, ҳарбий тарихчилари, археолог, этнограф, топограф, шарқшунос ва ўлкашунос олимлари, жумладан, П. И. Лерхе, Н. П. Кун, В. В. Стасов, М. С. Андреев, В. А. Иванов, Н. В. Веселовский, С. М. Дудин, Н. П. Остроумов, В. Минорский, В. Розан, А. Г. Туманский, С. Вопин, М. Е. Массон, Е. Ф. Коль, X. Д. Френ, В. В. Радлов, В. Н. Дорн, К. Г. Залман, Ф. В. Ошанин, В. Л. Вяткин, В. В. Бартольд, И. Ю. Крачковский, В. А. Жуковский, С. П. Толстов кабилар Ўрта Осиёнинг моддий ва маънавий бойликлари Москва ва Петербургга ташиб кетилишида жуда катта хизмат кўрсатганлар.

Шарқшунос олимлардан П. И. Лерхе ва А. Л. Кун Туркистонни босиб олиш жараёнида маҳаллий халқларнинг мол-дунёси, шахсий мулки ва хонликлар хазинасидан қандай ёдгорликларга, қайси буюмларга эътибор бериш зарурлиги тўғрисида дастур ҳам ишлаб чиқадилар. Дастурда Шарқнинг буюк олимлари ва алломалари, пайғамбар ва азиз авлиёлар, валийлар ҳақидаги қўлёзма китобларга эътибор бериш зарурлиги таъкидланади.

Самарқанд шаҳрини босиб олиб, халқ мулкини талон-торож қилишга фармон берган генерал К. П. Кауфман 1869 йилда мусулмонларнинг юқорида айтиб ўтилгак муқаддас китоби — Қуръони Каримнинг ноёб нусхаси билан бирга Ҳадиси шариф ва бошқа нодир қўлёзма китобларни Санкт-Петербургга жўнатади. Ҳарбий маслаҳатчи вазифаснда ишлаган шарқшунос А. Л. Кун 1873 йилда Хнва хонлиги босиб» олинганидан кейин хон саройидаги қимматбаҳо буюмлар қатори араб, форс за туркий тилларда ёзилган ноёб китобларни Москва, Петербург шаҳарларига юбориб туради. У Россия империясининг Туркистон босқини даврида Ўрта Осиё ҳудудидаги хазиналар аёвсиз талон-торож қилинганлигини ишончли манбалар, архив ҳужжатлари асосида ҳаққоний ёритиб берган. Олимнинг ёзишича, чор Россиясининг босқинчи генераллари, талончи чор чиновниклари, очкўз ва ғаддор аскар ва зобитлари босиб олинган Ўрта Осиё ва Қозоғистон ўлкаларида ваҳшийларча бегуноҳ қон тўкканларидан ташқари фақат хонликлар хазинасинигина эмас, балки бекликлар, туманлар ва қишлоқлар, ҳатто бой ва амалдорлар, савдогарларнинг мол-мулкннн ҳам талон-торож қилганлар. Уйма-уй юришиб, ҳар бир хонадондаги кўзга яқин нарсаларни ва, айниқса, эски араб ёзувидаги қўлёзма китобларни йиғиштириб олганлар. «Девонбеги Матмуроднинг уйидан,— деб ёзади. Н. Содиқова юқоридаги мақоласи давомида,— тиллодан ясалган икки сандиқ буюмлар, қимматли тошлар олиб кетилган».

Хива юришидаги бой ўлжалар ҳақида Америка элчихонасининг котиби Скайлор билан Россияга келиб, Фон Кауфман бошчилик қилган Хива юришида қатнашган Американинг «Нью-Йорк геральд» газетаси мухбири Артур Мак-Гахан ҳам «Оксусдаги ҳарбий ҳаракатлар ва Хиванинг қулаши» деган асар ёзиб, 1875 йилда Петербургда нашр эттиради. Мак-Гахан хон саройи хазинасини батафсил тасвирлайди. Бу ерда кўрган нарсалари бутун дунёдан келтирилган санъат дурдоналари эканлигини, беҳисоб Хитой чинни идишлари, Эрон, туркман ипак гиламлари, Кашмир рўмоллари, ажойиб либослар за қурол-аслаҳаларни таърифлайди. «Фақат XVII—XIX асрларга оид Хитой чинни буюмларининг ўзи 1000 дан ортиқ бўлиб, улар рус зобитларига ўлжа бўлди», дейди Мак-Гахан. Мақолада таъкидланганидек, Хива босқини даврида Россиянинг улуғ князи Николай Константинович Романов ва бошқа қатор рус амалдорлари, генераллари, чиновниклари, судхўрлари ва зобитлари, корчалон савдогарлари Хивада беҳисоб ўлжаларни қўлга киритдилар. Талаб олинган қимматбаҳо буюмларни ким ошди савдосига қўйиб, хорижлик акциячилар, савдогарларга сотиб юборишди. Бу хил мисоллар беҳисоб. Муҳаммад Баёнийнинг ёзишича, Хоразм ерлари билан туташ бўлган туркман ўлкасига юриш даврида ҳам чор Россиясининг босқинчи генераллари, зобитлари ва амалдорлари беадад текин ўлжани қўлга киритганлар. Айниқса, Кўктепа, Динглитепага ҳужум давомида босқинчилар минг-минглаб бегуноҳ одамларни қириб ташлаб, туркман гиламлари, ўтовлари, зотли отлари, туя ва чорва молларини очкўзларча талаганлар. Қотил босқинчилар қиличидан ўлган ва улар дастидан қочиб кетган кишиларнинг 12000 та эгасиз ўтовидаги туркман гиламлари, кигизлар, уй-рўзғор буюмлари, қимматбаҳо тақинчоқлари ва ҳаттоки ит-мушукларини ўтовлари билан қўшиб талаб кетишган.

Ҳақиқатан ҳам Россия империяси ҳужумкор армиясининг энг даҳшатли жанги Туркманистоннинг Кўктепа ва Динглитепа қалъаларида бўлганлигидан шу воқеалар хусусида яна бир оз тўхталишга тўғри келади. Тарихчи Муҳаммад Юсуф Баёнийнинг «Хоразм тарихи» асарида ҳамда Гартевельднинг «Кўчар қумлар ва кесилган бошлар» деб номланган Туркистон сафарига бағишланған очеркида бу тенгсиз фожиа тафсилоти кенг баён этилган. Душманга жасорат билан қарши турган баҳодир туркман халқини маҳв этиб, майиб-мажруҳ қилиб, фарёд чекиб, қонига булғаниб ётган ота-оналар, ёш болалар кўзи олдида халқ бойлигини талашлар мурдалар кўзини чўқиётган калхатларни эслатади. Бундай ваҳшийликни жаҳон халқлари камдан-кам кўрган бўлиши мумкин. Даҳшатли бу тарихий воқеаларни кўз ўнгингга ҳаёлан келтирар экансан, беихтиёр бошинг ғувиллаб, баданларинг увишиб кетади. Бу манзарани тасвирлашга қалам ожизлик қилади. Мол-дунё йиғиш учун бегуноҳ инсонларни ёппасига қириб, уларнинг ҳувиллаб қолган юртларида барча ғаламисликларни қилишга қодир босқинчилар ўзларини маданиятли санаб, бу қилмишларини эса қонуний деб ҳисоблашлари ҳеч бир мантиққа, инсоф-диёнатга тўғри келадими ахир?!

Ўзларини Туркистоннинг ярим подшоси, ҳўжайини деб ҳисоблаган рус генераллари ўзларини ўзга халқларни зор қақшатиб, бегуноҳ қон тўкиш ҳисобига эгаллаган жаннатмакон юртларда яшовчи жаннатилар деб ҳисоблардилар. Бундай «жаннати» зобитлар, князлар, чиновниклар, барча амалдорлару саздогарлар учун ҳамма шарт-шароитлар муҳайё эди. Рус ҳукмдорлари бу ерда ўзларини мангу хўжайиндек ҳис этардилар. Кавказ, Сибирь, Оренбург генерал-губернаторларининг ойлик маошлари 20—30 минг сўмдан ошмагани ҳолда Туркистон генерал-губернатори 40—50 минг сўм маош оларди. Маҳаллий халқ тилини ўрганганлиги, унинг урф-одатларини «ҳурмат қилганлиги» учун рус зобитларига қўшимча ҳақ тўланарди. Бу ҳам Туркистоннинг Росспя учун қанчалик аҳамиятга эга эканлигндан далолат берарди. Хуллас, босқинчи келгиндилар бу ерда ўзларини жаннатнинг нақ ўртасида сезардилар.

«1875—1876 йиллари рус қўшинлари Кўқонга юриш қилади ва хон кутубхонасидан 130 дан ортиқ нодир қўлёзмалар олиниб, Петербургга, император кутубхонасига жўнатилади», — деб ёзади Гартезельд юқоридаги китобида.

Тарихий манбаларда ёзилишича, Бухоро Россия томонидан босиб олинганига қадар рус савдогарлари, сайёҳлари, дипломатлари, ҳар хил қиёфада ва турли мақсад билан келиб-кетадиган шахслар, гуруҳлар ўз манфаатларини кўзлаб, Бухоро амирлиги ҳукмдорларига, маҳаллий халққа яхши маданий муносабатда бўлишган. Масалан, рус савдогарлари Бухорога қимматбаҳо совға-саломлар келтиришга алоҳида аҳамият берганлар. Бироқ Россия империяси Туркистонни, жумладан, Бухорои шарифни ҳарбий куч билан босиб олганидан кейин маҳаллий халққа, ҳукмдорларга муомала, муносабат бутунлай ўзгариб кетади. Шундан кейин ўзларини Ўрта Осиёда ҳукмдор билган рус генерал-губернаторлари, чиновниклари ва айниқса чор Россиясининг жосус дипломатлари, савдогарлари энди Бухорога совға-саломлар келтириш ўрнига бу юртларнинг барча бойликларини босқинчиларча ташиб кетишга киришадилар. Бухородан ўлжа олинган қимматбаҳо совға-саломларни талончилар Тошкентдаги рус ва чет эл миллионерлари ва коллекциячиларига янада қимматроқ сотиш иши билан машғул бўладилар.

Россия чиновниклари, маъмурий амалдорлари, генераллари, вилоят, шаҳар ҳоким-тўралари ўз мустамлака қўли остидаги Ўрта Осиё хонликларининг амалодорларидан, савдогарлар ва фуқаролардан турли йўллар билан катта-катта пора олиб турганлар. Зуллисонайн (икки тклда ижод этувчи) адиблардан Садриддин Айний ва Абдурауф Фитрат Бухоро тарихига доир асарлари, мақолаларида ёзишларича, Бухоро амири Саид Олимхон ҳукмронлиги (1910—1920) даврида янги Бухоро—Когон шаҳрида фаолият олиб борган Россия империясининг сиёсий агентликлари Бухоро амирлигининг амалдорларидан мунтазам равишда пора, қимматли совға-саломлар олишга одатланиб қолишган. Масалан, С. Айний «Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар» (Москва, 1926) номли тарихий асарида ёзишича, Россия ҳукуматининг Бухоро (Когон)даги сиёсий агентлари Введенский, Шульга кабилар бухоролик қозикалонлар, қушбеги, дарбор аҳлидан мунтазам пора олиб турганлар. Хива ва Қўқон хонликларидаги чор чиновниклари, генераллари, барча амалдорлари туркистонлик маҳаллий бойлар, амалдорлар ҳам улардан қолишмаган. Хива хонлигида яшовчи айрим амалдорлар, бой савдогарлар 1913 — 1916 йиллар орасида оқ подшонинг кўплаб амалдорларига турли йўллар билан пул ҳамда халқ бойлиги бўлган қимматбаҳо буюмлардан иборат совға-саломлар етказиб бериб турганликлари ҳақида тарихий ҳужжатлар сақланиб колган. Масалан, Хива хони Саид Баҳодир Асфандиёрхоннинг рус полковниги Волковга 1916 йил 16 октябрдаги қабул чоғида берган изоҳида қуйидагиларни ўқиймиз: «Полковник Колосовскийга пул берган вақтларимни аниқ ёзиб қўймаганман, лекин дафтарчамдаги ёзувларда акс этганларини оғзаки баён қиламан. 1915 йил бошида полковник Кодосовскийга Матвафо орқали 5000 сўм пул бердим. Ўша орқали Колосовскийга яна 5000 сўм жўнатдим. 1915 йилнинг иккинчи ярмида Матвафо ишдан бўшатилгач, Тошкентдан қайтган полковник Колосовскийга Абдуллахон орқали 5000 сўм бериб юбордим. 10 кундан кейин эса Матвафони биринчи вазир сифатида қайта мансабга тайинлаганимдан кейин полковник Колосовский мендан яна пул олиш истагини билдирди ва у 1916 йилнинг июнида шахсан ўзимдан 10000 сўм пул олди. Матвафо полковник Колосовскийнинг мендан тулпор (от) олиш хоҳиши борлигини хабар қилди. Шунда Матвафога барча отларимни унга кўрсатишни буюрдим. У ўзига икки отни олди. 1916 йилнинг қишида мен рус армияси зобитлари ва аскарларнга пўстинлар совға қилган чоғимда Матвафодан полковник Колосовскийга нимани тортиқ қилиш лозимлиги ҳақида сўраганимда у Колосовский нарса (совға-салом) дан кўра пулни афзал кўришини айтди. 1915 йилнинг ноябрида бўлса керак, полковннк Колосовский хотини билан олдимга келганида уларнинг ҳар бирига пўстин учун 2000 сўмдан, ҳаммаси бўлиб 4000 сўм тутқаздим.

Матвафонинг маслаҳатига кўра, полковник Колосовскийнинг хотини учун Москвадан бриллиант исирғалар буюртирдим ва шахсан ўзига топширдим. Исирғалар 4000 сўмга тушди. Полковник Колосовскийнинг хотини ўша 1915 йили кетадиган бўлганида унга йўл ҳаражати деб 1000 сўм тутқаздим.

Матвафодан Колосовский менинг олдимга келиб-кетиб, хафақон бўлиб юрганлигини эшитиб, 1915 йил охирида унга 5000 сўм бериб юбордим. 5—6 кун ўтгач, Колосовскийга шахсан ўзим 5000 сўм бердим. Ўн кундан сўнг яна 5000 сўм тутқаздим. Бир неча кундан кейин Матвафодан Колосовскийнинг мендан яна умидвор эканлигини билиб, полковникка 5000 сўм бердим. Бир неча кундан кейин Матвафо менга полковник Колосовский оз миқдордаги пулга қаноат қилмаганлигини айтгач, полковникка шахсан ўзим 20000 сўм тутқаздим.

Шу 1916 йилнинг бошида ёвмут (туркман)дар Хива қалъаси остонасида жанг қилаётганларида мен Колосовскийнинг илтимосига кўра шахсан унга 5000 сўм пул топширдим. Генерал Галкин туркманларнн тинчлантириб, Хивадан жўнаб кетгач, полковник Колосовский Матвафонинг укаси Абдураҳмон орқали менга ўзининг бу ерда бўлишидан фойда кўриш ниятини айтгандан сўнг мен унга Абдураҳмон Баққолов орқали 30000 сўм юбордим. Кисловодскга кетишидан икки кун илгари полковник Колосовскийга икки боғлам (пачка) пул: бирида 25000 сўм, иккинчисида 50000 сўм — ҳаммаси 75000 сўмни Абдураҳмон Баққолов орқали жўнатдим. 1916 йилнинг ёзида Кавказга кетишимдан бир кун аввал полковник Колосовский олдимга хотини ва қизи билан хайрлашувга келганида унинг қизига 3000 сўм совға қилдим. Ҳаммаси бўлиб 187000 сўм».

Ушбу ҳужжатга имзо чекканлар: Махфий полиция бошлиғи полковник Волков, таржимон Мамедов (қаранг: Ўзбекистон тарихи. 8-синф дарслиги. Т., 1994, 344—345-бетлар).

Юқорида такрор айтганимиздек, Ўрта Осиё хонликлари хазинаси кирим-чиқимида, жумладан, Бухоро амирлиги хазинаси ҳақида қайд этилган ҳужжатлар кўрсатмасида хилма-хилликлар мавжуд. Масалан, Бухоро амирининг вазири — қушбеги Мирзо Насруллонинг инқилобга қадар шахсан ўзи рўйхатга олган бойлиги қуйидагилардан иборат бўлган: Бухоро тилласи 114838 дона, рус тилласи 4365100 сўм, ёмби ҳолидаги Гамбург тилласи—1108 пуд (17 дона — 728 кг) кумуш — 45 тонна, рус кумуши— 1385 пуд (22 тонна— 160 кг) Бухоро тангаси — 62834780 дона, Бухоро мис тангаси — 731 пуд (5 тонна 696 кг), тилла кукуни— 16 пуд (1 тонна 56 кг), рус банки кумуши — 864 пуд (13 тонна 724 кг), йирик бриллиантлар — 3482 карат, буюмларга тикилган бриллиантлар — 968 карат, кимматбаҳо тошлар — 8617 карат бўлган. Бухоро амири Олимхон (1914—1920) қўлидаги рус саноат банклари акцияларининг қиймати 33 миллион сўм эди. Унинг хазинасида 100 миллион Россия пули бўлгани ҳам қанд этилган.

«Хонликлардан, бой ва савдогарлардан тортиб олинган ёки улардан арзон-гаровга ёхуд совға тарзида олинган қимматбаҳо буюмлар, қўлёзма китоблар билан кейинчалик фақат Туркистон генерал-губернаторининг шахсан ўзи шуғулланишга қарор қилади. Натижада кейинчалик совғани фақат генерал-губернаторнинг ўзи олишга киришади»,—деб ёзади олима Н. Содиқова. Туркистон генерал-губернатори Розенбахнинг хотини Ольга Ивановна жуда наҳанг бўлиб чиқди. У хонлар ва амирдан ундирилган қимматли, ноёб, бебаҳо совғаларни Тошкент шаҳрида кимошди савдосида сотиб, ҳисобсиз пул жамғарарди, шу тариқа халқимизнинг нодир санъат ёдгорликлари чет эллик харидорлар мулкига айланарди. Бухородаги қушбегилар, қозикалонлар, раис, муфтий аълам, девонбеги, додҳо, қоровулбеги ва бошқа амалдорлар хонадонидаги ҳамда маърифатпарвар зиёлилар, китобсеварларнинг шахсий кутубхоналаридаги қулёзма китобларни рус савдогарлари ва шарқшунос миссионерлари савдо йўли билан қўлга киритган бўлсалар ҳам, лекин Бухоро амирлигининг бой кутубхонасига хорижлик шахслар киритилмай, ундаги асарлар узоқ вақт рус ва чет эл шарқшунослари кўзидан йироқ тутилди. Бироқ чет эллар, жумладан Россия билан олиб борилган савдо-сотиқ ишлари бир қадар ривож топгач, Бухоро бозорларида, айниқса Бухородаги бозори шаб — тунги бозорда турли-туман тангалар, тақинчоқлар, қўлёзма китоблар, гиламлар, заргарлик буюмлари, уй безаклари бемалол сотиларди. Бухорода қоракўл тери, сувсар, мўйна билан савдо қилишдан ташқари, ноёб қўлёзма китоблар савдоси кенг авж олганди. Бухоролик китоб савдогари Мулла Нажмиддиннинг Бухоро ва Қаршида китобфурушлик дўконлари бўлиб, уларда араб, форс-тожик, туркий тиллардаги ноёб қўлёзма китоблар сотиларди.

Бухоро, Қарши ва бошқа шаҳарларда бозорлар, китоб дўконларидан арзон-гаровга олинган дурдона буюмлар за қўлёзма китоблар рус шарқшунос олимлари томонидан сотиб олиниб, хориждаги китобсеварларга ошириб пулланган. Садриддин Айний «Қисқача таржимаи ҳолим» (1940) ва «Эсдаликлар» (1941—1954) номли асарларида инқилобдан аввал Бухоро, Қарши, Самарқанд, Каттақўрғон, Шаҳрисабз каби шаҳарларла бир қанча китоб дўконлари бўлиб, бозордаги китобфурушлардан ташқари ажойиб ва ғаройиб китоблар ва ойномаларни савдогарлар ҳам сотганликларини ёзади. Ёзувчининг ўзи Бухородаги китоб бозорларидан Ҳофиз Шерозий, Соиб, Бедил ва Навоий девонларини сотиб элганлигини ҳикоя қилади. Садриддин Айнийнинг 1920-21 йилларда ўзбек тилида ёзилиб, Назир Тўрақулов сўз бошиси билан Москвадаги СССР халқлари нашриётида 1926 йилда чоп этилган «Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар» номли тарихий асарида ёзилишича, Бухорода амир Абдулаҳад ва Саид Олимхон ҳукмронлиги даврида кўпгина қимматбахо буюмлар, нодир қўлёзма китоблар амирзодаларнинг қимор ўйнашлари эвазига рус ва чет эл савдогарлари қўлига ўтиб кетган. Бухоро, Самарқанд, Ўратепа, Хўжанд ва бошқа шаҳарларда нодир китоблар борлигини сезган хорижликлар турли йўллар билан уларни қўлга киритишга ҳаракат қилганлар. Туркистон ўлкаси бутунлай Россия тасарруфига ўтгач, Ўрта Осиё ер ости ва ер усти бойликлари ўзини иккинчи подшо деб ҳисоблаган Туркистон генерал-губернатори ихтиёрига ўтади. Маҳаллий халқлар қўлидаги қимматбаҳо буюмлар, ноёб қўлёзма китоблар, чинни идишлар, кошинлар коллекциясини осонликча қўлга киритиш ниятида Туркистон генерал-губернатори вақти-вақти билан Тошкент шаҳрида кўргазмалар уюштириб туради. Ана шундай кўргазмалардан бири 1890 йили Тошкентда (ҳозирги «Меҳрижон» истироҳат боғида) қишлоқ хўжалик, санъат, ҳунармандчилик маҳсулотларига бағишлаб ўтказилди.

Мазкур кўргазмада Ўрта Осиё ва Қозоғистон ўлкаларининг турли шаҳарларидан халқ хўжалиги, саноат моллари, зардўзлик, каштачилик, заргарлик, кандакорлик, гилам, духоба, сўзана сингари буюмлар, нодир китоблар намойиш этилади. Шахсан Туркистон генерал-губернатори томонидан уюштирилган бу кўргазмага келтирилган барча қимматбаҳо буюм-ашёлар ва ноёб китоблар унинг ихтиёрида қолдирилади. «Шу тариқа,— деб ёзади Н. Содиқова, — чор Россияси Ўрта Осиёни босиб олгандан кейин Туркистон диёридаги халқларнинг миллий мулки бўлган хон саройидаги кутубхоналарни, архивларни, шахсий қўлёзма хазиналарини, тангалар, муҳрлар, қолиплар, нишонлар ва бошқа маҳаллий ҳунармандларнинг юксак маҳорати ва нозик диди самараси бўлмиш бошқа қимматбаҳо буюмларни ўмариб-ўғирлаб кетдилар».

Бундан хулоса шуки, ҳатто энг илғор ватандошларимизда ҳайрат уйғотган ўша кўргазмалар ҳам бир томондан, Россия куч-қудратини намойиш қилиш, иккинчи томондан, энг ноёб бойликларимнзни танлаб олкб кетиш ёки хорижга сотиб юбориш мақсадида уюштириб турилган. Биз баъзан калтафаҳмлик қилиб, юқорида номлари келтирилган рус олимлари, сайёҳларининг илм соҳасидаги хизматларини бир томонлама баҳолаб, керагидан ортиқ таъриф ва тавсиф этамиз. Лекин уларнинг илмлари энг аввало кимлар ва нима учун амалга оширилганлиги ва қандай мақсадларга хизмат қилганлиги тўғрисида ўйлаб ҳам ўтирмаймиз.

Қайси бир машҳур олимимиз, ижодкоримизнинг қўлёзма ёки кўчирилган ҳамда кам чоп этилган асарларини ўқиб, улар устида тадқиқот олиб бормоқчи бўлсангиз, уларнинг асл нусхаларини, албатта, хорижий ўлкалардан — Франция миллий кутубхонаси, Британия музейи, Санкт-Петербург ёки Туркия кутубхоналари ва музейларидан топасиз. Мамлакатимизнинг миллий бойлиги бўлган китоблар, олтин, кумуш, маъдан, қимматбаҳо буюмлар турли даврларда ҳар хил йўллар билан четга олиб чиқиб кетилган бўлади. 1994 йилнинг 25 майида «Труд» газетаснда «Рус олтиилари қайтарилсин» («Вернуть русское золото») сарлавҳали мақолада большевиклар ўмарган 93,5 тонна қуйма олтин хусусида гап кетади. Инглизлар ҳужумини қайтариш ва Антантани мағлуб этиш учун террорчи қизил большевиклар 1918 йили Германияга 93,5 тонна олтин юборган эканлар. Мақолада Россиянинг бу бойлиги Франция орқали Японияда маскан топганлиги тўғрисида маълумот берилиб, у ўз ватани—Россияга қайтарилиши қатъий талаб қилинади.

Чор Россиясининг Ўрта Осиёга тижорат баҳонасида, экзотика излаб келган сайёҳлари, шарқшунослари Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлиб, Осиё музейи учун XII—XIII асрлар тарихидан ҳикоя қилувчи ноёб қўлёзма ва босма китобларнн ўлжа оладилар. Масалан, петербурглик шарқшунос олим А. Н. Самойлович 1902, 1806, 1808 ва 1916 йиллари Туркистонга сафар қилиб, кўпгина қўлёзма китоблар, этнографик ёдгорликлар ва қимматбаҳо тангаларни ўз ватанига олиб кетади. Рус Шарқшуносларидан яна бири В.А. Иванов 1915—1916 йилларда Бухорода икки маротаба бўлиб, 1057 жилддан иборат араб, форс-тожик за туркий тилларда ёзилган нодир китобларни Петербургдаги Осиё музейига олиб бориб топширади.

Наршахийнинг ўтмиш маданиятимиз тарихидан ҳикоя қилувчи «Тарихи Наршахий» («Бухоро тарихи») ноёб асари ҳам сарсон-саргардонликда жаҳон кезган китоблар жумласига киради.

«Ушбу асар, — деб ёзади тарихчи олим А. Муҳаммаджонов «Қадимда обод Бухоро» мақоласида («Фан ва турмуш» журнали, 1991, 6-сон), — Европа ва Россия шарқшунослигида ўтган асрнинг 30—40-йилларидан бошлаб маълум бўлди. Даставвал 1832 йилда Бухорода бўлган «Ост-Шерил» компаниясининг вакили А. Берис томонидан унинг дастлабки қўлёзма нусхаси олиб кетилди. Сўнгра 1841 йилда Россиядан Бухоро хонлигига юборилган К. Бушеев бошлиқ миссиянинг иттифоқчиси Н. Хоников, 1858 йилда Хива ва Бухоро шаҳарларида бўлгак Н. Игнатьев миссиясининг аъзоси шарқшунос П. Лере томонидан «Бухоро тарихи» китобининг тўртта қўлёзма нусхаси Санкт-Петербургга олиб кетилди».

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, Жаҳон шарқшунослиги ва тарихшунослигида кенг шуҳрат топган бу асар 1892 йилда Ч. Шедгер томонидан Парижда, 1894 йилда Янги Бухоро-Когонда, 1904 йилда Мулло Султон томонидан яна Когонда ва 1939 йилда Мударрис Ризовий томонидан Теҳронда нашр этилди. Форс-тожик тилидан Н. Ликошиннинг рус тилига таржимасида академик В. В. Бартольд таҳрири остида Тошкентда босилиб чиқди. Америкалик шарқшунос олим Р. Фрайнинг муфассал изоҳлари илова этилган инглизча таржимаси 1954 йилда Кембриж дорилфунунида нашр этилди.

«Бухоро тарихи»нинг ўзбекча нашри 1966 йилда Тошкентда, янги имлодаги тожикча нашри эса 1979 йилда Душанбеда босмадан чиқди.

Умуман, Санкт-Петербург музейларининг Ўрта Осиё бўлимларини томоша қилар экансиз, Туркистон халқлари минг йиллар давомида яратган маданий меросимизнинг ноёб намуналарини, нодир меъморчилик, ҳунармандчилик ёдгорликлари, олтин, кумуш, ёқут, гавҳар, олмос ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни, турли-туман безаклар берилган патгиламлар, турли даврларга доир қурол-аслаҳаларни кўриб бир жиҳати қалбимизни қадимий бой маданиятимиздан ғурурланиш туйғуси эгалласа, иккинчи томондан, борлиғимизни ачиниш, алам туйғуси қамраб олади. Чунки бу бойликларнинг асл Ватани Турон замини — Туркистондир. Уларнинг туфар жойи ҳам шу ерда бўлмоғи лозим.

Мажид Ҳасанийнинг “Юрт бўйнидаги қилич ёки истило” (Тошкент. «Адолат». 1997) китобидан олинди.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (07.04.2014)
Просмотров: 543 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz