Среда, 24.04.2024, 16:43
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ЛЎЛИ!

                            ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ЛЎЛИ!

    Вилоятимиз туманлари ва вилоят марказида тўп-тўп бўлиб юрган лўлилар анчагина ҳамюртларимизни чув тушириб кетишганга ўхшайди.Алданганларнинг деярли барчаси тилла буюмлари ва пулларини ўз ҳоҳиши билан бериб юборишган.Аввал сизни лўлилар тўхтатади ва "кел, фол очиб қўяман, келажагинг қандай бўлади, тақдирингда нима бор, пешанангга нима ёзилган, ҳаммасини аниқ айтиб бераман, дейишади.Одамлар қизиқиб, тўхташади ва қандай қилиб уларга ипсиз боғланиб қолганини билишмай қолишади.Бизнинг экспертимиз бу масалага аниқлик киритди.Улар фол очишни баҳона қилиб, сочингизнинг бир толасини олишади.Соч толаси эса одамнинг миясига борадиган энергетикага йўл очади.Сиз гипноз ҳолатига тушиб қоласиз, орқага эса йўл тополмай қоласиз.Шунинг учун лўлилар билан учрашганда, уларни четлаб ўтишни ўрганинг.Алданганлар орасида "Менга умуман гипноз таъсир қилмайди" деб ўзига ишониб юрганлар ҳам борлиги кишини ҳайратга солади.Лўлилар ва уларнинг кирдикорлари хақида батафсил мақоламизни газетамизнинг келгуси сонида ўқийсиз.

                ҚУТУРГАН ИТЛАР ҚОРАТОЛДА

      Сариоғоч қишлоғига қарашли Қоратол қишлоғида қутурган итлар бир туя, икки сигир ва бир неча эшакни чавақлаб ташлаган.Қутуррган деб гумон қилинаётган итлар отиб ўлдирилган, аниқ ташҳис бир ойдан кейин маълум бўлади.

                       ЯШАНГ, ҲОЖИ БОБО!

Бир ҳожининг етти фарзанди, ўн икки набираси ва бир чевараси бор.Яқинда яна уч хотин олишни кўзлаб турганини маълум қилди.Биз у отахон билан суҳбатлашдик ва бир неча саволга жавоб ҳам олдик.”Ўн марта ҳожиликка бордим.Яқинда АҚШ элчихонасидан хат олдим.Унда Америкада мени ҳурмат қилишлари айтилган экан.Ваҳоланки, мен у ерда ҳеч кимни танимайман.Маккада ўзимнинг ётоқхонам бор.Кўрдингми, Оллоҳнинг қудратини? деди у. Обрўни ҳам, молу-давлатни ҳам  Оллоҳ беради.Ҳаром пулга сотиб олган обрў кўпга бормай тўкилади.Энди менинг хотинларимни тўрттага етказиш масаласига келсак, Пайғамбаримиз рухсат берган.Жанубий Қозоғистоннинг ўзида 500 минг аёл турмуш қуриб,фарзанд кўргиси келади, уларнинг мақсадини амалга ошириб, савоб олганга нима етсин? Мен барча жанубийқозоғистонликни бу ишга ҳисса қўшишга чақираман”.

  --Уйдаги янгамиз бунга рухсат берадиларми?

   --Албатта.Ахир у ҳам мусулмон боласи, тушунадиган инсон.

  --Сиз  доим дарахт тепасига чиқиб олардингиз, ҳозир кўринмаяпсиз, қариб қолдингизми?

  --Худога шукур, дарахтга чиқишга ҳам, тўртта хотин олишга ҳам қурбим етади.

  --Саломат бўлинг,  отахон,чарчамай, халқимизга мадад бериб юринг.

              ЛАГАНБАРДОРЛИК ҚИЛАМАН, ДЕБ "ҚОВУН ТУШИРДИ”

   Бир газета мухбири ҳокимга лаганбардорлик қиламан, деб, "қовун тушириб” қўйган.Халқнинг номидан бир оқсоқол сўзга чиқиб, камчиликларни айтган, ер олишга навбатда 60 минг одам, уй-жойга 10 минг одам, болалар боғчаларига 2000 одам  навбатда турганини, шундай бўлса ҳам айрим кимсалар уларга навбатсиз эга бўлаётганини, мактаб ва касалхона кераклигини айтган.Газета эса ҳокимга ёқиш учун  бу отахонни саводсизликда айблаган.Ёқишга ҳаракат қиладида, ахир газета бюджетдан  ҳар йили 9 миллион тенге олиб туради.

         ЖАНАТАЛАПДА СЕРИАЛ БОШЛАНДИ

  Сайрам туманига қарашли Жанаталап овулида қарияларнинг уйига бостириб кириб, пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб кетаётган босқинчи гуруҳ иш бошлаган ва серияли босқинчиликни давом эттирмоқда.Уларни ушлашга полициянинг кучи етмай  турганга ўхшайди.Босқинчилар қуролланган.Дўконларга ҳам бостириб кириб, қоровул ё сотувчининг бошига тўппонча тираб, бор пулини олиб кетмоқда.Эҳтиёткорликни маъқул кўрадиган тадбиркор ва оилаларга видеокузатув ўрнатишни тавсия этамиз.

   АВЛИЁНИ ЎЗ ҚИЗИ СУДГА БЕРГАН

  Авлиё номини олган бир кишини ўз қизи судга бериб, уй ва мол-мулк талаб қилмоқда.Қизининг гапига қарганда, отаси онасининг ўлимдан кейин икки  қизини ўз ҳолига ташлаб қўйган, улардан хабар ҳам олмаган, кейин эса уйдан қувиб юборган.Қизлар қариндош –уруғлариникида яшашга мажбур бўлишган.Катта қизи 2006 йили турмушга чиққан, моддий жиҳатдан қийналгач, ёрдам сўраб отасига боради.Отаси қизининг гапини эшитишни ҳам истамайди.Шундан сўнг қизи отасини судга беради.Яқинда Сайрам тумани, Қорасув овулида истиқомат қилувчи Айдарбек Қаирбекули исмли отахон "Замана” газетасига  мақола ёзиб, авлиёнинг   қилаётган иши хатолигини тушунтиришга ҳаракат қилган ва  унга қизига ёрдам беришни маслаҳат қилган.Домлани айтганини қил, қилганини қилма, дейишарда.Бу ерда эса авлиё...

             ГАЗЕЛЬ –ЮРАДИГАН ТОБУТМИ?

  Чимкентдаги 77 маршрут бўйича юрадиган "Газель” автомашинасида бир аёл ҳушидан кетиб қолган.Машинада бўлганларнинг гапига қараганда, одам тўла бўлишига қармай, ҳайдовчи ҳар қадамда тўхтаб, одам олаверган.Натижада, юраги ночор бир аёлга ҳаво етмай, ҳушидан кетган.”Тез ёрдам эса орадан 20 дақиқа ўтиб, етиб келган.Аёлни оғир аҳволда касалхонага олиб кетишган.Одамларни тузланган балиқдай "Газель”га тиқавериш бизнинг Жанубий Қозоғистонда одат  тусига кириб кетган.Ҳайдовчи ва кондуктор учун одамларга қулайлик яратиш муҳим эмас.Муҳими, кўпроқ "соққа” тушириш.Бу ҳолда "Газель”га "юрадиган тобут” деган ном берамиз, шекилли?

  ҚЎША ҚАРИМАГАНЛАР КЛУБИ  ОЧИЛАДИМИ?

   Бир туманда "Қўша қаримаганлар клуби” очилиш арафасида турганга ўхшайди.Қариганда умр йўлдошидаг айрилганлар шу клубга аъзо бўлиб, ўзига янги умр йўлдоши топиб, ҳаётини тўлақонли давом эттириш имкониятига эга бўлишади.70 дан ошиб, ҳар томонлама ёрдамга муҳтож  одамларнинг  бу муаммоси ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.Демак, бундай клуб ё кенгашлар барча туман ё қишлоқларда очилиши керак.Акс ҳолда, пулнинг қули бўлаётган фарзандлари оталарини қариялар уйига олиб бориб ташлашлари кўпаяди.

                    БОБОСИ ТУШИГА КИРГАНМИШ

  Бир олимнинг бобоси тушига кириб, "сен Нуҳ пайғамбарнинг кемаси тўхтаган жойни топиб, буни исботлаб беришинг керак.Қийналсанг ўзим ёрдам бераман” деган.Олим Қозиғурт тоғидаги бир ғорга кириб, "Нуҳ” деь ўйиб ёзилган белгини ҳам топган.Бу олим илгари ҳам тушида оппоқ кийинган қарияни кўрган ва у қария сенинг далаҳовлингда хазина кўмилган” деб айтиб, қайси жойни кавлаш кераклигини ҳам кўрсатиб кетган экан.Шу жойни уч метр кавлвгач, олим одам суякларини топган.Дарров археологларга хабар қилган ва суяклар эрамиздан аввалги  3-2 асрга тегишли эканлигини аниқлашган.

                   10000 ДАН ОРТИҚ АРИЗА ЁЗГАН

   Бир киши 10 мингдан ортиқ ариза ёзиб, Гиннеснинг рекордлар китобига даъво қилиб юрган экан.Аризани  у ебтўймас, очофат ва порахўр амалдорларнинг устидан ёзган.”Пора бермасанг ишинг битмайди,   дейди у, мен эса бундай адолатсизликларга чидай олмайман.Дарров керакли жойларга ариза ёзаман.Шунинг учун менга аризабоз деб орқаворотдан лақаб ҳам  қўйиган.Лекин мен ҳеч қачон ўз фикримдан қайтмайман”.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (04.03.2012)
Просмотров: 2386 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 1.1/11
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz