Суббота, 20.04.2024, 11:15
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Дугоналаримга

Дугоналаримга


Фахрланиб   юраман  учта  дугонам  бор,


Юртим  тинч, майдалаб  ёғаётир  қор.


Иноқ  дугоналаримга  бир  тилагим  бор,


Мушкулда  душманга  бўлмангиз  ҳеч  зор,


Дугонангиз  жонини  бермоққа  тайёр.


 


Ўн бир  йил  ўқидик  унутманг  асло,


Келажак  порласин, бўлмасин  қаро.


Соғ  бўлинг  дўстларим  урмасин  бало,


Нурли  иймонингиз  бўлмасин  адо,


Дугонангиз  борини  бермоққа  тайёр.


 


Ота – оналарнинг  фахри  бўлингиз,


Сутдайин  оқ  бўлсин  юрган  йўлингиз.


Дугонам  насиб  қилса, кўрай   тўйингиз,


Ҳеч  ҳам  намланмасин  шаҳло  кўзингиз.


Дугонангиз  қўл  учин  бермоққа  тайёр.


 


Кунлар, ойлар,  йиллар  ҳам  ўтадир  аср,


Унутманг  мени  ҳеч,  қурганда  қаср.


Юзимга  эшик  ёпсанг, қиладир  таъсир,


Дўстлик  қаҳри  тегадир  ўзингга  каср.


Дугонангиз  сиз  учун  жонини  бермоққа   тайёр.


 


 


Сингилларимга


Кўзлари   жавдираган  беғубор  сингилларим,


Ҳаётдан  адашманг, эзгудир  тилакларим.


Оллоҳ  қабул  қилсин, покдир  ниятларим,


Ўзимнинг  билимдон  фаришта  Нурхонойим,


 


Ўзи  покдир  озода, ишлари  тоза,


Ҳавас  қилса  арзийди, сендайин  қизга.


Синглим  омон  бўлгин, сен  бахтимизга,


Исминг  жисмингга  мос  жонгинам  Рўза.


 


Иймонинг  бут  бўлсин, меҳрибонгинам,


Қалбингга  нур  тўлсин, Ислом  йўлида.


Гуноҳга  йўл  берма, фариштагинам,


Сен  бунчалар  ширин, гўзал  Мафтуна.


 


Ҳатто  қизғонаман, сени  ўзимдан,


Ҳаммаси  лол  қолсин  ширин  сўзингдан.


Бир  томчи  ёш  кўрмай  шаҳло  кўзингдан,


Хушчақчақ   эркатой   синглим   Саида.


Синфдош


Мактаб  қучоғидан  кетган  дамда,


Балким  ўқирсан  қўлингга  олиб.


Синфдошингни  сен  соғинган  чоғда,


Йиғларсан   кўзингга  ёшларинг  тўлиб.


 


Эх, синфдош  ёшлик  пайтлар,


Гўзал  бир  ширин  дамлар.


Синфдошим  айрилиқ  ёмон,


Яхши  қолинг  хайр  синфдошлар.


 


Бир  партада  бирга  ўтириб,


Ўқир  эдик  аъло  баҳога.


Юрак  бағрим  эзилиб  ёмон,


Йироқлик  сиғмас  асло  кўнгилга.


 


Майли  бу   ҳаёт  қонуни,


Хайр  энди  синфдош.


Чалинса  қўнғироқ  сўнгги,


Кўзингга  олмагин  ёш.


 

Қадрингизни  йўқотманг


Қадрингизни  йўқотманг  инсон,


Ҳар  бир  бандага  меҳрибон  бўлинг.


Агарда  йўқотсангиз  пок  иймон,


Сўроғи  бор  шуни  билинг.


 


Ҳайрон   бўлманг  нега  қадрим  йўқ  деб,


Бунга  сиз  ўзингиз  сабабчисиз,


Ўзганинг  ҳалолин   ҳаромларча  еб,


Барибир  ҳаётда  қадр  топмайсиз.


 


Очилган  гул  тезда  сўлиб,


Гулнинг  қадрин  ким  билади.


Ҳаром  шайтонга  дўст  бўлиб,


Қадрин   тупроққа  кўмади.


 


Қадр  бу  инсоннинг  қадри,


Яхши  бўлса  покдир  қалби.


Ёмон  инсоннинг  чидамас  сабри.


Қадрини   йўқотганларнинг  кўпдир  дарди.


 


Дунёда  ҳамма  ҳам,


Етсин  сизни  қадрингизга.


Оллоҳимдан  сўранг  малҳам,


Нурлар  ёғдирсин  сизга.


Ўтарлар  бирин  кетин  кунлар  ҳам,


Ҳар  куни  файзли  тунлар  ҳам.


Ношукур  банда  бўлманг  дўстим,


Қадри  бордир  чексиз  йўлларнинг  ҳам.


 


Энг  аввало  билинар  кимнинг  қадри?


Биласизми  у  инсонлар  ота – онадир.


Асло  тугамас  фарзанднинг  қарзи,


Оғриб  қолсангиз  бошингизда  парвонадир.


 


Гар  яхши  бўлса  киши,


Катта  боғдек  қадри  қолади.


Гар  ёмонлик  бўлса  иши,


Чўл  саҳрода  сувсиз  қолади.


 


 Йиғла  кўнгил


Эх, бечора  кўнгил  йиғла  дод  солиб,


Балким  енгил  тортарсан  баҳра  олиб.


Кимнингдир  ишқида  қоврилиб  ёниб,


Ўзгалар  касридан  туҳматга  қолиб.


 


Йиғла  фарёд  солиб,  ҳамма  эшитсин,


Ўз  айбин  тан  олиб,  эгсинлар  бошин.


Эх, кўнглим  сен  йироқ  бўлмасанг  гар,


Отарлар  устингдан  маломат  тошин.


 


Йиғла  кўнгил  шунчалар  бўлмасанг  нозик,


Ўйнаб  кулгин  қувончдан   ёрил   шўхлик.


Ҳозирданоқ   кўнгил  сен  тошмасанг  гар,


Кўз  юмиб  очгунча   ўтадир  ёшлик.


 


Қари  бўлсин,  ёш  бўлсинки  банда,


Уларнинг  кўнгли  барибир   ёш - да.


Эътибор  берманг  айёрки  банда,


Уларнинг  кўнгли  барибир  тошда.


 

Ширин   сўз


Гар  келса  уйингизга  меҳмонлар,


Ширин  сўзла  кутиб  олингиз.


Дунёда  жуда  кўп  яхши  мезбонлар,  


Дастурхонга  ноз  неъматлар  тўкингиз.


 


Неки  бўлса  бўлсинки  бекам,


Инсондан  бир  ширин  сўз  қолар.


Кўнгил  қувончга  тўлсинки  беғам,


Қалбинггизга  бир  умидлар  солар.


 


Аяманг  ширин  сўзни,  бағишланг  юртга,


Йўл  қўйманг  ҳеч  қайғу  дард  хасратга.


Барчани  меҳмон  қилиб  яратган  Оллоҳ,


Ўзлари  йўл  очган  меҳр  мухаббатга.


 


Каминада  ширин  сўзнинг  барчаси,


Ором  олар  кўнгилнинг  тор  кўчаси.


Ширин  сўздан  ҳўл  бўлсин  рўмолчаси,


Яхши  сўздир  асли  ҳаётнинг  нақши.


 

Шохиста  опамга


Қувончимиз  сиз  бўласиз  опажон,


Ёр – ёр  айтиб  қиз  узатар  тоғажон.


Эгнингизда  оппоқ  кўйлак  ярашибди,


Ҳамма  қиздар  ҳавас  билан  қарашибди.


 


Ҳалол  жуфтни  насиб  этди  сизга  Оллоҳ,


Оилангизга  Оллоҳдан  сўраймиз  паноҳ.


Бахтли  бўлинг, узоқ  бўлсин  умрингиз,


Ҳеч  ҳаётда  намланмасин  кўзингиз.


 


Борган  жойда  ширин  бўлсин  сўзингиз,


Табассумдан  нурга  тўлсин  юзингизю.


Чин  юракдан  шеър  битарлар  синглингиз,


Шод  ҳуррамдан  яйрасинлар  дилингиз.


 

ДИЛНАВОЗ ДИЛМУРОДҚИЗИ.


Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (27.04.2013)
Просмотров: 987 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz