Пятница, 26.04.2024, 12:20
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

МИЛЛИЙ МАРКАЗ ЯНГИЛАНИШГА МУҲТОЖ
               МИЛЛИЙ МАРКАЗ ЯНГИЛАНИШГА МУҲТОЖ
    Қозоғистон Республикаси Президенти Н. А Назарбаевнинг "Ижтимо-ийиқтисодий янгиланиш — Қозоғистон тараққиётининг бош йўналиши" мавзусидаги Мактубида ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик, тўзимлилик масалалаларига алоҳида эътибор берилиб, ёш авлодда ушбу қадриятларни тарбиялашнинг долзарб вазифалари илгари сурилган. Шу нуқтаи назардан ўзбек халқининг маънавий қадриятларини кенг тарғиб қилиш ва ёш авлод онгига сингдириш орқали уларни Ватанимиз Қозоғистон Республикасининг чинакам фуқароларига айлантиришдек буюк мақсад сари интилувчи вилоят ўзбек этномаданият маркази  қандай вазифаларни амалга ошириши керак? керак? Бу хақда раисликка номзодлардан бири Фахриддин Қаратаев қуйидагиларни маълум қилди.
  Қозоғистон Республикаси Президенти ва давлатимиз сиёсатини, жумладан, миллатлараро тотувлик ва тўзимлилик масаласидаги аниқ кўрсатмаларини кенг халқ оммаси, миллатдошларимиз орасида тарғиб қилиш ва ҳаётга татбиқ этиш.Ёшларимизда Қозоғистон ватанпарварлиги, миллатлараро ва конфессиялараро дўстлик сифатларини тарбиялаш, халқимизнинг тилига, маданиятига, урф-одат ва анъаналарига чексиз муҳаббат ҳисларини шакллантириш.
   Вилоят ўзбек этномаданият маркази Низомини янгилаш орқали барча туман ва шаҳар ўзбек этномаданият марказлари билан вертикал боғланиш-ларни иўлга қўйиш. Ҳар икки йилда вилоят ўзбек этномаданият маркази раисининг ҳисобот-сайловини ва йил сайин қатьий равишда ҳисобот тадбирларини ўтказиш.
Шимкент шаҳрида фаолият юритаётгая икки ўзбек этномаданият марказларини бирлаштириш. Барча шаҳар ва туманлар ўзбек этномаданият марказларининг раисларини (алмашган ҳолда ҳам) қатъиян вилоят ўзбек этномаданият  марказининг ҳайъати аъзолигига киритиш.Вилоят ўзбек этномаданият марказининг таркибини (ҳайъат, кенгаш, тафтиш комиссияси, оқсоқоллар, хотин-қизлар, ёшлар, таълим, тадбиркорлар кенгашларини тузишда) ҳар бир шаҳар ва туманлардаги миллатдошла-
римиз сонини инобатга олган ҳолда шакллантириш.Вилоятимиздан Қозоғистон
халқи Ассамблеяси аъзолигига ўзбек этноси вакиллари сонини кўпайтириш
масаласини қўйиш.Ўзбек тилида ўқитиладиган мак-табларда таълим ва тарбия сифатини яхшилашга ҳамкорлик қилиш, ўқув-тарбия жараёнида она тилининг мавқеини кучайтириш, давлат таълим грантларини қўлга кирита оладиган битирувчиларни кўпайтириш. Вилоят ва республика миқёсидаги давлат хиз-матига иқтидорли ёшларимизнинг номзодларини кўрсатиш.Қозоғистон халқи Ассамблеяси, ички сиёсат, маданият, таълим, спорт ва туризм, тилларни ривожлантириш ва бошқа бошқармалар, шунингдек, ноҳукумат ташкилотлари (вилоятдаги бошқа этномаданият марказлари) би-лан ҳамкорликни кучайтириш.Спорт соҳаси — стол тенниси, волейбол, баскетбол, кичик футбол, шахмат-шашка . ва бошқа турлар бўйича мусобақалар ташкиллаштириш.
Ўзбек тилидаги нашрларнинг сифати ва ададини оширишга ҳамкорлик қилиш, бадиий ижодкорликни қўллаб - қувватлаш.
  Миллий театр, халқ амалий санъати ва ҳунармандчилиги анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш.Бир сўз билан айтганда, миллий марказ янгиланишга муҳтож.
     Вилоят ўзбек этномаданият маркази раислигига муносиб номзод Фахриддин Қаратаевга тўлебийликлар номидан сайловда муваффақиятлар тилаб қоламиз.
                                      Тожимурод ЮНУСМЕТОВ,
                                            тўлебийлик тадбиркор.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (07.03.2012)
Просмотров: 2134 | Комментарии: 1 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 1.0/10
Всего комментариев: 1
0
1 rjnbr   (30.04.2014 08:05) [Материал]
vvvvv

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz