Четверг, 02.05.2024, 01:13
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Ҳаётим гирдоблари
                                                                                                                                  
Ҳаётим  гирдоблари

Ҳаётим  гирдоблари,
Не  куйларга солмади,...
Тақдирга  тан беришдан,
Ўзга  илож қолмади.

Оламдан  эрта ўтган,
Севикли  дадажоним,
Аламга тўлдирибди,
Кўраётган,ҳар  оним.

Йўқота бошлагач, мен,
Энг яқин  қондошларни,
Кўпроқ ,ўйлар бўлибман,  
     Дунёдаги ишларни...

Тақдирда бор эканми,...
Айрилгач  сингиллардан,
Қув бошим, чиқмай қолган,
Тиконли  жингиллардан.

Айрилиб сўнг, онамдан,
Куёв  бола, қардошдан,
Жигар  бағрим”, қон бўлган,
Жудоликка,  бардошдан

Шум ажал сўрамаскан,
Кимни  қачон олишни,
Қайси пайтда, кимларга,
Азиятлар солишни.

Ҳар бир  инсон умридан,
Тарих битсак  оз экан,
Туғилишу, ўлишлар,
Дилларга  ҳамрозэкан.

Жон олганда,Азроил,
Барчага  даҳшат солиб,
Йиғлаб қиз, қоларканмиз,
Беҳуда, дод вой солиб.

Минг бор  ёниб”, куйсакда,
Кетганлар келмас экан,...
Қайта  тирилиб  улар,
Жойлари  тўлмас экан...

Бекорга айтишмабди,
Бул  дунёни бир кам деб,
Бойлар ҳам йиғлашаркан,
Кунда  қози-қарта еб.

Татиб кўргач, ўзим ҳам,
Бу  фалак гардишларин,
Одамзотнинг чеки йўқ,
Қайғую, ташвишларин,

Сўнгра дебман , на илож,
Тақдиримиз шул бўлса,...
Гоҳо,  бир отим, носвойга,
Кўнгиллар қурғур  тўлса...

Ҳақиқат деб шу дамни,
Ўзгасин,  дам демасман,
Бефойда ғамлар чекиб,
Эрта ғамин емасман.

Пешонамда не бўлса,
Шуни  албат кўрарман,
Ёзилмаган  эзгуни,
Бергин дея, сўрарман...
Анормат ЛОЧИН.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (15.02.2012)
Просмотров: 1831 | Теги: назм гулшани | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz