Вторник, 23.01.2018, 17:02
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 539
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ҚИЗИЛ ҲОШИЯЛИ ҲАМЁН

   Убрать рекламу на сайте


БИРОВНИНГ БАХТИ ЎЗГАНИНГ ТАХТИНИ БУЗАРКАН

Ассалому алайкум, ҳурматли таҳририят!

Мен, барча муштарийлар каби, "Робита”нинг ҳар бир сонини интизорлик билан кутаман.Унда берилаётган ҳар бир асарни зўр қиқзиқш билан ўқиб бораман, зеро, кўтарилаётган мавзуларнинг барчаси ҳаётий ва долзарбдир.Фурсатдан фойдаланиб, ўз фикр-мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман.

Умр йўлдошим билан т урмуш қурганимизга мана 25 йил бўлди.Бир-бирмизни ҳурмат қиламиз, ҳаётимдан нолимайман.Эримнинг ҳам мендан кўнгли тўқ.Ишдан келса, овқати ҳам, кийими ҳам тайёр.

Ушбу хатимни бева аёлларга бағишлаб ёздим, гап эгасини топишидан умид қиламан.

Бир куни кечқурун эримнинг қўл телефони жиринглаб қолди.У телефонини кўтариб, ташқарига чиқиб кетди.Орқасидан чиқиб қарасам, гулгун чеҳра билан гаплашиб турибди.Кейин ҳеч нарса бўлмагандай, уйга кириб келди.Телефонин токчага қўйиб чиқиб кетди.Мен эса пайтдан фойдаланиб, ундаги рақамни ўзимнинг телефонимга кўчириб олдим.Унга яширин рақам билан қўнғироқ қилдим ва ҳамсуҳбатимни гапга солдим.Бева аёл экан.Аниқроғи, фарзанди бор, эридан ажрашган экан.Ўзимни танитмадим.Лекин, менинг эримни қармоғига илинтиришни мақсад қилиб қўйган бу аёлдан астойдил хафа бўлдим.”Ахир бола-чақаси йўқ эркаклар кўпку, неге уларга қўнғироқ қилишмайди?” деб ўйладим.Бева аёлнинг товонигача ақл деб бежиз айтишмас экан, яширини рақамдан қўнғироқ қилганимни сезиб, телефонига бошқа рақам солиб олди, лекин мен сезгирлигим туфайли унинг янги рақамини ҳам билиб олдим.

Эрим билан гаплашиб, орани очиқ қилиб олай десам, у гапни ҳазилга буриб, "қўявер,одамга эрмак ҳам керакку” деб гапни қисқа қилди.Лекин бу бева аёллар эрмаклашишдан чарчамас экан.Қўнғироқ кетидан қўнғироқлар, хабарлар, бир маҳал суратини ҳам юборибди.Эримдан бу аёл ким деб сўрасам, оғайнимнинг хотини, деди.Менинг фикрим, у аёл яхши бўлса, эридан ажрашмаган бўлардику.Бетамизлик ҳам шунчалик бўладими,уялмай-нетмай, фотосуратини юборибди.

Мен хатимни эрим юриб кетади, оиламиз бузилиб кетади, деб қўрққанимдан ёзаётганим йўқ.Эрим у аёл билан гаплашганидан пушаймон бўлиб юрибди.Қайта-қайта қўнғироқ қилиб, ҳол-жонига қўймаётган экан.Лекин у билан танишгач, менинг қадрим ўн баробар ошганини тан олди.

Эрим билан яхшиган яшаб юрганимизда ишхонасидаги бир касофат эркак уни йўлдан уриш учун ўша аёлнинг рақамини беради.”Менинг иккита хотиним бор, сени мендан қаеринг кам?” деган гапни айтади.

Мактубни сизларга йўллаётганимда эрим ёнимда ўтирди.”Бева аёллар инсофга келсин, бошқалар ҳам билиб қўйсин” деб баъзи жойларда хатга ўзгаришлар ҳам киритди.Агар ўша бетамиз аёл хулоса чиқариб олмас экан, келгуси хатда унинг манзили ва телефон рақамини ҳам ёзаман.Ўзбегимизда мақол бор, "от айланиб, қозиғини топади” деган.Мен бева аёлларимиз айланиб , ўз эрларини топишига тилакдошман.Зеро, бировнинг бахти ўзганинг бахтига тўғаноқ бўлмаслиги, тахтини бузмаслиги керак.


ҚИЗИЛ ҲОШИЯЛИ ҲАМЁН

1962 йилнинг баҳори. Қишнинг қаҳрли кунларидан азият чеккан ҳар бир инсон баҳорни орзиқиб кутиши табиий.Баҳор таровати ҳар бир инсон қалбига ўзгача қувонч бағишлайди.Баҳор келиши билан гўёки барча муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлиб қоладигандай, одамларнинг қувонишини айтмайсизми...

Бутун умри меҳнатда ўтаётган аёл, яъни менинг онам ариқ бўйидан каттагина қизил ҳошияли ҳамён топиб олади.Уйга олиб келиб, ичидаги пулларни санаб кўради, Ўша пайтда сигир 300 сўм бўлса, ҳамёнда 20 та сигирга етадиган пул бор экан. Онам бозорга бориб, даллолга учрашади, ҳамён топиб олганини айтади, уни излаган одам бўлса, юзлаштиришини сўрайди.”Фақат белгиларини аниқ айтган одамга бераман” дейди онам.Орадан анча вақт ўтиб, даллол онамнинг олдига соқоолари узун бир қарияни бошлаб келади.Унинг гапига қараганда, қария туячилик билан шуғулланар экан, туяларини сотиб, ёлғиз ўғлини уйлантириай, деб юрганда ҳамёнини йўқотиб қўйган экан. Онамга ҳамённинг белгиларини айтибди.Дархақиқат, қария ҳамённинг эгаси эканлиги аниқ бўлибди.Онам ҳамённи унга берибди.Шунда қария қувонганидан, онамга пул бермоқчи бўлибди.Лекин онам "менга пулингиз керак эмас.Худодан тилаб олган икки ўғлим бор, Абдуманноп ва Абдулҳамид деган, шуларни яхшилаб дуо қилсангиз...” дебди.Туячи чол кўз ёшлари билан узундан-узоф дуо қилган эканлар.

Пул шайтонни ҳам йўлдан оздиради, дейишади.Лекин, олтин олма, дуо ол, деган нақлга амал қилиб, дуони пулдан устун қўядиганлар ҳам бор экан.

Менинг онам Узро ана шундай инсонлардан бири.Ҳозир барча нарсани пул ҳал қилади.Пул учун нималар бўлмасяпти дейсиз, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеаларнинг гувоҳи бўляпмиз.Пулнинг орқасида одамнинг қадри йўқолмоқда.Оллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинким, жамиятимизда онамга ўхшаган инсонлар ҳали ҳам учраб туради.Балки бу дунё ана шундай одамлар туфайли дунё бўлиб тургандаир.

Онам ҳеч кимнинг кўнглини оғритмайдиган ҳокисор инсон эдилар.Ҳеч кимдан ёрдамини аямасди.Унинг учун одамнинг бегонаси йўқ эди.Онамнинг амаллари ҳозир биз, фарзандалрига мадад бериб турибди.Шундай одамнинг қизи бўлганлигимдан қанча фахрлансам ҳам арзийди.Онамнинг бу дунёдаги амаллари чин дунёда илоҳий нур бўлиб, доимо мадад бериб турсин, илоҳим.

Хайринисо АБДУВАХАПОВА,

Туркистон.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (30.04.2012)
Просмотров: 1603 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 1.0/10
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2018Конструктор сайтов - uCoz