Пятница, 26.04.2024, 18:43
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ИСТИҒФОРИ ДИЛ

                                    ИСТИҒФОРИ ДИЛ

                 Ҳурматли "Робита” газетасининг таҳририяти! 

Бу хатни сизга йўллашдан мақсад, ҳозирги ёшларга озлаб ўгит - насиҳат берсангизлар. Бўлган воқеани гапириб берай, хулоса чиқаринг, муҳтарама опахонлару, сингилжонлар...
Мумкин бўлса исмимни ўзгартириб Дилдора десам. Ўзимга келсам, қолоқ бир қишлоқнинг чеккасидаги уйчада яшардим. Гўзалликда тенгги йўқ, йигитларнинг ҳаваси келадиган, қўзи сочли , узун киприкли қизман. Тақдир тақозоси билан жудаям бадавлат хонадонга келин бўлиб тушдим. Хонадон аҳли мени ўз қизидек қабул қилди. Оз вақт ичида хонадоннинг эрка, дайди келинига айландим. Кунлар ўтиб ҳомидадор бўлдим. Менда бир одат пайдо бўлди, кечалари ухлай олмай, беркитиб ейдиган "ўғри томоқ” лилик одат чиқардим. Қарабсизки шу иш 9 ой давом этди. Қайнота-ю, қайнона, қайинсингилларимдан беркитиб кечалари ширинликлар ер эдим. Вақт соатим етиб, туғруқхонага бордим, буни қаранг-ки, Оллоҳнинг иродаси кучли экан, шунчалик қийналдим-ки, негадир беркитиб еганларим қўз олдимдан бир-бир ўта бошлади, Оллоҳим мени тўлғоқ азобида ҳафта давомида қийнади. Мана сунъий йўл билан фарзандли бўлиб ҳам олдим. Кунлар кетидан кунлар ўта бошлади, лекин менинг аўғри томоқ”лилик одатим қолмади. Менда яна бир янгидан қўшимча одат пайдо бўлди. Уйга жумалаб кетдим деб, айланиб, бозорларга бориб келардим. Энам ва отамдан беркитиб, эрим маошидан олиб қолиб, ўзимга керакли кийим-кечак, анжомлар олардим. Буни онам эса байрам кунлари ўзимга совға ҳисобида олиб келарди.
.Мен бу ишларни ўйламасдан қилибман, эна билан ота арвоҳ экан, билмабман. Ёшлик қилибман, буни тушунтиришнинг ўрнига онам ҳам мени йўлдан урибди. Бу қилган гуноҳларим ўчун Оллоҳдан менга қандай жазо келишини билмайман-у, лекин онам оғир аҳволга тушди. Кечалари ухлай олмайди, шайтонларми, арвоҳларми онамнинг юрагини сиқиб, ё қизингга тавба қилдирасан, қуда-андангга бориб шу вақтгача бўлган воқеалардан хабардор .
қиласан, шуларнинг розилигини оласан, бўлмаса сени ҳам, қизингни ҳам бир умр тупроқ остига олиб кетаман, бу дунё билан хайрлашасан, деган нидо келади. Мен бу дардни кимга айтаман. Ўғри томоқлигим, фариштадек қайнота-қайнонамга ёлғон гапирганларим учун онамнинг қулоғи кар, кўзи кўр бўлиб қолди.
Оллоҳимнинг иродаси шунчалик кучли экан, онамнинг тўғри йўл кўрсатмаганлиги учун шунчаки жазоланди, энди менинг ҳаётим нима бўлади. Мен келажак ҳаётимдан қўрқаман, мен ҳам онамга ўхшаб бир умр касалликка чалинсам, фарзандим нима бўлади, бировларнинг қўлига қарам бўлиб, ҳар кимнинг турткисига қоладими, деб ўйлайман. Шу саволимга жавоб бериб, менга тўғри йўл кўрсагингизлар, ҳурматли таҳририят!
ДИЛДОРА,
Туркистон шаҳри.
Дилдора синглимизнинг ушбу хатига жавобларингизни кутиб қоламиз.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (12.04.2012)
Просмотров: 1882 | Рейтинг: 1.0/10
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz