Четверг, 25.04.2024, 02:12
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Қозоғистон - менинг Ватаним!

 

Қозоғистон - менинг Ватаним!

 

Мустақилликка - 20 йил тўлди

Режа.

I. Кириш.

1. Ватан-она тил, ота тарих.

II. Асосий қисм.

1. Ҳар бир халқнинг ўз Ватани ўзига азиз.

2. Ватанга бўлган муҳаббат.

3. Ватан остонадан бошланади.

III. Хулоса.

1. Ор-номусим, қайғу-ҳасратим, қу-вончим-мустақиллигим.

Ватан! Қадим-қадимлардан оташ олови сўнмай келаётган муқаддас ўчоқ! Ватан-суйганларни эр қилган, нонкўрларни кўр қилган илоҳий тупроқ.

Ватан - гоҳ кулдириб, багоҳ йиғлатган мўъжиза қўшиқ, афсунгар наво!

Ватан - она тил, ота-тарих!

Тарихинг достонларда,

Чиройли бўстонларда.

Қудратинг султонларда,

Она Ватаним, Қозоғистоним!

Тарихингни ёдлайин

Юракда ардоқлайин,

Номи буюк Қозоғистоним!

Сарин насимларда енгилгина тўлқин-ланиб, кумуш юлдузлардек товланаётган буғдойзорларни ёдингизга келтирмаяптими? Тандирдан ҳозиргина узилган, тафти-ю ҳиди уфуриб турган бўрсилдоқ нонни хотирангизга солмаяптими, бу сўз?!

Отлар дупурини, қилич-қалқонлар садосини қулоқларингизга олиб келмаяптими, бу сўз? Бу Ватан азал-азалдан Ясси, Шавгар, деб аталиб келгувчи буюк макон кимларга керак бўлмади?

Лекин, ҳар сафар ҳар қандай ёвга: Биз Ватан учун, шу Ватанда яшаш учун қон тўкяпмиз, сиз душманлар эса қон тўкиш учун яшаяпсизлар. Бу Ватан шундай дахлсизки, унда асл эгалари, уни ардоқлаган, севганларгина яшай оладилар, қон тўкканлар яшай олмайди. Ҳар бир тоши ўққа айланади, гиёҳи заҳарга, суви заққумга, ўраси чоҳга айланади, - дейди ёвқур боболар. Ҳар бир халқнинг ўз Ватани ўзига азиз.

Ватандан чеккада ҳам ватанпарварлар яшайди, улар ҳам Ватанни худди сизлар каби севади, улар шу халқ йиғласа йиғлайди, кулса кулади...

Ватан  - бу илдиздир. Бу юртда илдиз отмаган, унинг тупроғини ҳурмат қилмаганлар бу ерни Ватан қилол-майди. Илдиз рўпарангда боболар арвоҳи чирқиллаб туришидир.

Илдиз - шу ернинг тилини, урфини фақат тилига эмас, қалбига сингдиришидир. Бизнинг боболар ҳам Туркистонни Ватанимиз, дейди, чунки илдизимиз, бизни кўкартирувчи, яшайдиган тупролқ шу ерда. Биз бу тупроқни ҳеч қаердан топа олмаймиз. Тупроғини унутган одам - ўзлигини унутган одамдир. Отнинг оқлиги ой ўрнини босмас, дейдилар. Ватан ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Ватаннинг бугунига қарайман. У улкан мамлакатнинг бир парчасигина, холос. Остонамдан бошланган Ватан, кўзимнинг қорачиғида ястанган Ватан, сени англаб етдимми мен! Юрагимда туғилган ифтихор, йўлларимда йўргакланган ҳаяжон сенсан - Ватан! Саксонида саккиз яшар боладек беғубор қалб эгаси, донишмандим отам-сенсан Ватан! Оёғимга кирган тиканни кипригида суғурган жонсарак, безовта она-сенсан Ватан! Умидларга осилиб, қадамларга эргашиб, гиёҳларнинг улкан дарахтларга айланишини кутиб яшаётган болам - сенсан Ватан! Аллаларни илғаб олиб, кўзмунчоққа нурдай илиниб, бағрингда бек бўлиб, мендан кейин болам ётган, боламдан сўнг мағзим ётган бешигимдан бошланган - Ватан! Таърифингни ҳайратларда кўрганимни айтаман.

... Ҳарбийга отланган йигитлар тишларида нон тишлаб, бир тишлам насибани юрагининг остига яширди, шу насиба сен эдинг - Ватан! Тоғу-тошларда сени деб жонини фидо қилган ўғлонларинг шу насибангни бир уюм тупроққа экиб кетди, қара, қип-қизил лолалар бўлиб яна сени кўргани келди, Ватан!

... Эндигина йўлга кирган болакай қоқилди, тупроғингга қўлини қўйди, пешонасин теккизди, сени ҳалиям танимоқда Ватан. Тупроқларинг ҳарорати яланг оёқларида чўғдек чарсиллаганида бағринг нақадар иссиқ эканлигини сезиб бўй чўзмоқда болакай! Узатган қўлларидан қучоғинг кўринар Ватан! Сенинг қадрингга етганларнинг кўксида байроғи бор, жон керак бўлса, улар жонидан кечиб кетар, Ватан! Сени унутганларнинг тилаклари тиканакка айланади, ўзларига ботади оғриқлари! Уларнинг сенга эмас, ўзига тиз чўкиб яшаётганларини кўрсам, уяламан, сенга тик қарашга иймон йўл қўймас. Не қилай Ватан, элда бир гап бор: «Банданики доим миннатли». Бир ҳовуч дуога арзимас ишидан кўксига уриб юрганлар сени тилларида болга ботирар, сенинг юксаклардан юксаклардан юксакларда эканлигингдан бехабар бу зотлар ватаннинг қадрини саёз билишар.

... Куйманиб, куюниб юрган одамлар, кунлик юмушлардан ўйланган ақллар, сени англаб етармикан бир куни Ватан! Зар қадрини заргар билар. эл қадрини Ватан билган. Сени таниганлар бизни ҳам танир, биз эса қадрингга жонимизни тикамиз?! Сен ҳайратга айландинг, Ватан! Бу Ватан деб аталмиш, муқаддас ўчоқ яқин-яқингача нималарни бошдан кечирмади? Алмати студентлар шаҳарчасидаги воқеа халқнинг ёдида шундай қолган. Бегуноҳ тўкилган қонларни, мард йигитларини Ватан ҳеч қачон унутмайди.

Декабрда чиқди ёшлар майдонга,

Ростлик излаб шундай катта оламда.

Бошқа элнинг зулмидан қутулиб,

Мустақил эл бўлишига талпиндик.

Мустақилликка эришиши осон бўл-дими. Бу Мустақиллик Қозоғистон-нинг ўсиши, гуллаши ривожланиши демакдир. 16 декабрь. Бу кун  мардлик ва жасурлик, қайғу ва ҳасрат оралаган ҳам ёрқин, ҳам қорали ҳам қувончли кун эди. Чунки бу кун бизнинг халқимиз ўз мустақиллиги учун бош кўтарган ёшлар ишларини, ўқишларини ташлаб, майдонга чиқишди. Бу қайғули кунда қанча-қанча юзлаган ёшлар Ватанимиз озодлиги учун ўз жонларини аямадилар. Бизнинг, мустақилликни қўлга киритиб, мана шундай тинч ва осуда ҳаёт кечиришимизда уларни ҳиссаси катта. Қозоғистон 1991 йили 16 декабрда Мустақил давлат деб эълон қилинди. Ҳар йили 16 декабрда Мустақиллик куни нишонланади. Мана бу йил Қозоғистон Республикасининг мустақиллигига роппа-роса 20 йил тўлди. Бу йил ҳам Мустақиллик байрами жудаям тантанали равишда нишонланмоқда. Қозоғистондаги 14 вилоят, 230 дан ортиқ туман, 90 шаҳар ва 200 шаҳар типидаги посёлкада 89 миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек ҳамжиҳат яшайдилар.

Янаям гуллайвер, яшнайвер ҳур мустақил менинг озод Ватаним Қозоғистоним.

Ўтди қанча замонлар,

Бағрингдан оқиб қонлар.

Озод Ватан бўлдинг сен,

Муборак бу давронлар.

Шу кунларга етай деб,

Шаҳид кетди ўғлонлар.

Бағрингда кулсин қуёш,

Кипригингга олма ёш.

Сафларимиз мустаҳкам,

Энди ёвга эгма бош.

 

Муҳайё РАСУЛМЕТОВА,

Жамбул номли ўрта

мактабининг 10 - «Д» синф ўқувчиси.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (10.03.2012)
Просмотров: 37893 | Комментарии: 5 | Теги: иншолар танлови | Рейтинг: 2.4/36
Всего комментариев: 51 2 3 »
0
5 Zuzu   (24.01.2017 19:21) [Материал]
Klaaass

0
4 ХИЛОЛА   (01.12.2015 09:44) [Материал]
БАЙРОК ХАКИДА КЕРАК ЭДИ

1-2 3-4 5-5
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz