Пятница, 26.04.2024, 14:40
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ШУ КУН ЯНГИЛИКЛАРИ

Тошкентда педофил-маньяклар қидирилмоқда

Тошкент шаҳрида педофил-маньяклар деб гумон қилинаётганларнинг фотороботлари эълон қилинган.Тошкент шаҳрида педофил-маньяклар деб гумон қилинаётганларнинг фотороботлари эълон қилинган.
МАТН КАТТАЛИГИ 

Тошкент милицияси уч йигитдан иборат педофиллар гуруҳини қидирмоқда. Педофиллар пойтахтда ёш болаларни ўғирлаб, зўрлагани ва айрим ҳолатларда ўлдиргани айтилаяпти.


Тутқич бермас педофиллар

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасидаги исмини ошкор қилмаётганимиз манбага кўра, уч педофилни ўтган йилнинг кузидан буён қидириш давом этмоқда.

"Уларни қидириш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Роса қидиряпмиз. Барибир тутамиз. Бу гуруҳ 2012 йилнинг кузида пайдо бўлди. Улар бир қанча ёш болаларни ўғирлаб, зўрлаган. Ўлим ҳолатлари ҳам бўлган. Улар қўлидан қочиб қутилган болаларнинг кўрсатмалари асосида бу гуруҳ аъзоларининг фотороботлари ишлаб чиқилган", деди манба.

Тошкент ИИБдаги манба педофиллар гуруҳи томонидан содир қилинган жиноятлар кўламини очиқламади.

Лекин манбага кўра, педофиллар гуруҳи ҳали ҳам болаларни ўғирлаб, зўрлашни давом эттираяпти.

"Афсуски, улар ҳали ҳам ўз фаолиятларини тўхтатгани йўқ. Биз уларга қарши курашга мактаб ва маҳаллаларни ҳам жалб қилдик", деди манба.

Педофиллар сценарийси

Миробод туман ИИБнинг ўзини таништирмаган ходимига кўра, педофиллар ёш болаларни махсус сценарий асосида ўғирлаяпти.

"Уларнинг сценарийси жуда пухта. Машинада мактаблар яқини ва маҳаллалар четидаги йўлларда юриб, ёлғиз келаётган болаларни пойлашади. Кейин машинанинг ойнаси ёки эшигидан кучук ёки мушук боласини атайлабдан йўлга қўйиб юборишади. Кейин боладан уни тутишга ёрдам беришни сўрашади. Бола ҳайвонни тутиб, машинага яқинлашгач, уни машинага босиб ўғирлашади", деди милиция ходими.

Пойтахтдаги мактаблардан бирининг исмини ошкор қилмаётганимиз ўқитувчисига кўра, ота-оналар ўртасида педофиллардан сақланиш борасида суҳбат ўтказилган.

"Буни болаларнинг ўзи билан гаплашсак, улар ваҳимага тушиб қолиши мумкин. Боланинг руҳияти бу каби гапларни кўтара олмайди. Шунинг учун биз ота-оналарга болаларни ёлғиз қўймаслик борасида тушунтирдик", деди мактаб ўқитувчиси.

Тошкентнинг Бўстон маҳалласи фаолларидан бирининг айтишича, маҳалла аҳли орасида болаларнинг педофиллар қурбонига айланмаслиги учун қатор тадбирлар кўрилаяпти.

- Мактабда, кўчалар кесимида, кўп қаватли уйларимиз атрофида ëш оилаларимиз билан суҳбатлар қилиб, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳар битта оилани огоҳликка чақириш каби тушунтириш ишлари олиб бордик. Кичкина болаларни қўйиб юбориш автобусларда, мактабларга, узоқроқ мактабларга бориш ëки метроларга тушиб кетишларига огоҳ бўлишларини айтдик. Имкон даражасида бирор катта одамга ëки кўчада масалан уч-тўрттаси кетадиган бўлса, оналар билан келишган ҳолда, масалан тўртта-бешта она келишиб олиб галма- гал навбатчилик билан болаларни кузатиб боришлари керак. Ўшанда ҳафтада бир марта айланади, болаларни олиб бориб олиб келиш тўғрисидаги тушунчаларни бердик. Яъни бир огоҳлантириб қўйдик,- деди маҳалла фаоли.

"Педофиллар ҳам амнистияга тушади"

Ўтган йилнинг охирида Сирдарё вилоят жиноят ишлари бўйича суди 8 ёшли қизнинг номусига тегиб, кейин уни бўғиб ўлдирган жиноятчини 25 йилга озодликдан маҳрум қилди. 
   
Лекин Ўзбекистонда сиёсий маҳкумлардан фарқли равишда бошқа оғир жиноятчилар қатори педофиллар ҳам амнистияга тушиб, озодликка чиқиш ҳолатлари учраб туради.

Ўтган йили Ўзбекистонда эълон қилинган сўнгги амнистиядан ҳимоясиз қизалоқни бир неча бор зўрлаган ва айби судда тасдиқланган 45 яшар Рустем Ибрагимов ҳам баҳраманд бўлган эди.

Одатда амнистия туфайли маҳкумлар озодликка чиққач, жиноятлар кўлами ошиши кузатилади. 

Ўзбекистонда педофиллар томонидан қилинган жиноятлар борасида статистик рақамлар шу пайтгача эълон қилинмаган.

Қўшни Қирғизистонда эса сўнгги  уч йил ичида педофиллар томонидан болаларнинг зўрланиш ҳолати икки баробарга кўпайгани расман хабар қилинди.

Айни пайтда Қирғизистон парламенти балоғатга етмаган болаларни жинсий зўрлаган шахсларни бичиш ва уларга нисбатан қамоқ муддатини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Ўзбек хотин-қизлари уятсиз суратлардан ҳимоя қилинади

Гулнора Каримованинг ярим яланғоч суратлари ўзбек қизлари телефонидан чиқса, жазога тортиладими, йўқми деган савол очиқ қолмоқда.
Гулнора Каримованинг ярим яланғоч суратлари ўзбек қизлари телефонидан чиқса, жазога тортиладими, йўқми деган савол очиқ қолмоқда.

Article Poll

Гулнора Каримова Интернетда эълон қилган эротик суратлари расмийлар айтаётган "ўзбекона ҳаёт тарзи"га зид, деб ҳисоблайсизми?

Poll archive
МАТН КАТТАЛИГИ 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида жорий ҳафтада бўлиб ўтган йиғинда ўзбек қизларини Интернет ва мобил телефонлар орқали келаëтган беҳаë тасвирлардан ҳимоя қилиш масаласи кўрилган.



Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасидаги йиғинда қатнашган Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг исми айтилишини истамаган мулозими Озодликка баъзи тафсилотларни гапириб берди:

- Тадбирда мобил телефон, Интернет орқали Ўзбекистон халқи ҳаёт тарзига зид суратлар, турли компьютер ўйинлари, паст савияли фильмлар тафаккури шаклланаётган ёшлар, биринчи навбатда, қизлар ўртасида ҳам оммалашаётгани уларнинг тарбиясига жиддий путур етказгани таъкидланди¸- дейди мулозим.

Суҳбатдошга кўра¸ бу йиғиндан кейин Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида қизларни оммавий маданият ҳуружидан ҳимоя қилиш мақсадида "Қизлар жамият ва миллат келажаги” мавзусида махсус тадбирлар ўтказилмоқда:

- Олий ўқув юртларида талаба қизларга бу тадбирларда глобаллашув даврининг айрим салбий таъсирлари ҳақида, хусусан, баъзи ҳолларда Интернет телеканалларда миллийлигимизга ёт бўлган ғояларнинг тарғиб этилаётгани каби ҳолатлар ҳақида тушунтирилмоқда¸- дейди Ўзбекистон Олий  ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходими Озодлик билан суҳбатда.

Ангрен шахрида истиқомат қилувчи ўзини Замира деб таништирган 39 яшар ўқитувчининг Озодликка айтишича, Ангрендаги тиббиëт коллежи талаба қизлари ўртасида жиддий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда:

- Уларга шарм ҳаëсиз суратларни телефонларига юкламаслик ҳақида аниқ қилиб тушунтирилмоқда. Талабаларни асосий вазифаси кўнгилҳушлик эмас¸ балки ўқиб илм олиш экани тушунтирилилди¸- дейди ангренлик ўқитувчи.

Феврал ойида Интернетдаги youtube.com порталига "Ангрен тиббиëт коллежи ўқувчиларининг шокка солувчи” видеоси қўйилган ва бу ўзбек матбуотида "номуносиб ва беҳа딸 дея сифатланган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув муассасалари бўйича мутасаддиси Салима Назарова, Озодлик билан суҳбатда, видео билан боғлиқ вазият жиддий муҳокама қилинаëтганини айтган эди.

Ангрен ва Хива тиббиëт коллежи қизлари экани иддао қилинган ва ўзбек мулозимлари тарафидан "беҳаë” деб таснифланган тасвирларнинг Интернетда пайдо бўлиши ортидан ўқув даргоҳларида қизларни тартибга чақириш тадбирлари кўпайган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида жорий ҳафтада бўлиб ўтган йиғинда ўзбек қизларини Интернет ва мобил телефонлар орқали келаëтган беҳаë тасвирлардан ҳимоя қилиш масаласи кўрилгани ҳам талабаларнинг виртуал фаоллиги ортгани билан изоҳланмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги маънавият бўлимининг ўзини таништирмаган ходими, Озодлик билан суҳбатда, қўл телефонидан порно тасвир чиққан қизлар фош қилиниб¸ ота-оналари иштирокида муҳокама қилинганини гапириб берди:

- Биз бу муҳокамалар воситасида қизлар онгида оммавий маданиятга нисбатан ҳимоя иммунитетини шакллантирмоқдамиз¸- дейди мулозима.

Товус пати ортига яширинган тўнғич қиз

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ва олийгоҳларда "Қизлар жамият ва миллат келажаги” мавзусида махсус мажлислар уюштирилган ҳафтада Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи¸ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Гулнора Каримова ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида ярим яланғоч суратларини эълон қилди.

Гулнора Каримова ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилган суратларда, президент қизи елкалари яланғоч тарзда бадани товус патлари билан ëпилган.Гулнора Каримова ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилган суратларда, президент қизи елкалари яланғоч тарзда бадани товус патлари билан ëпилган.
Instagram муштарийлари тарафидан олқиш ва офаринларга сабаб бўлган бу тасвирларда Гулнора Каримованинг елкалари яланғочлигича қолиб қолган бадани  товус патлари билан ëпилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда ўзбек талаба қизлари қўл телефонларида яланғоч ëки ярим яланғочлар тасвири бўлишига тақиқ қўйилди.

Гулнора Каримова ўзининг
Instagram саҳифасига жойлаштирган ярим яланғоч суратлари ўзбек талаба қизлари смартфонидан чиқиб қолгудек бўлса, жазога тортиладими, йўқми деган савол жавоби ҳозирча очиқ қолмоқда.

"Ўғил болалар қизлардан кўра кўпроқ порнога қизиқади"

Андижонлик 37 яшар Нилуфарнинг Озодликка айтишича¸ беҳаë кино кўрдинг деб фақат қизларни айблаш инсофсизлик:

- Аслида порнони кўпроқ эркаклар кўради. Шундай экан нега қизлар танқид нишони бўлиши керак. Бошқа тарафдан 18 ëшга тўлган қизнинг шахсий телефонида эротик мазмундаги тасвирларнинг бўлиши¸ бу уларнинг шахсий иши. Телефон хусусий мулк ва ундаги тасвир жамоатчилик муҳокамаси бўла олмайди. Мен қонун тақиқлаган педофилия мазмунидаги тасвирларни эмас, оддий эротикани назарда тутяпман¸- дейди Нилуфар.

Суҳбатдош назарида қизлар қўлидаги телефонлар тафтиш қилиниши ва бу телефонлардаги суратлар боис қизлар коллектив орасида изза қилиниши инсон ҳуқуқлари тамойилларига зиддир.

Смартфонларга қарши кураш

Бундан икки йил олдин Тошкент Ислом Университети қошидаги коллеж талабаларнинг ярим-яланғоч ҳолда Интернетдаги "Одноклассники” порталига суратларини қўйгани билан боғлиқ жанжал чиққан эди.

Ўзбекистонлик суҳбатдошимиз қизлар шахсий ҳаётига аралашиш инсон ҳуқуқлари тамойилларига зиддир, дейди.Ўзбекистонлик суҳбатдошимиз қизлар шахсий ҳаётига аралашиш инсон ҳуқуқлари тамойилларига зиддир, дейди.
Бу воқеадан кейин коллежда ўқийдиган икки ўқувчи қиз ўқишдан ҳайдалагани ҳақидаги норасмий маълумотлар пайдо бўлди.

Шундан кейин Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги махсус йўриқнома чиқариб¸ ўқувчиларнинг таълим даргоҳларига смартфонлар олиб киришини тақиқлаб қўйган эди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маърифат бўлим бошлиғи Шамсиддин Жумаев, Озодлик билан суҳбатда, талабалар ўртасида мунтазам тарбиявий ишлар олиб борилаëтгани ва Интернетдаги беҳаë сайтларга кирмаслик ҳақида уларга алоҳида тушунтирилаëтганини айтиб ўтди.

Шамсиддин Жумаевга кўра, таълим даргоҳлари бу кўнгил очиш масканлари эмас.

Тошкентдаги коллеж ўқувчиларидан икки нафари ҳомиладор бўлгани ва уларнинг балоғат ëшига етмагани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида муҳокама қилинганидан кейин ўқув юртларида ëппасигатиббий кўрик бошлангани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.


Одобли қиз бўлиш ҳақида тилхат

Лицей ва коллежлардаги балоғатга етмаган қизлар ҳомиладор бўлишининг олдини олиш мақсадида тарбиявий соатлар ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилаëтгани Озодлик билан суҳбатлашган ўқитувчилар тарафидан айтилган эди.

Бундай тарбиявий соатлар охирида қизлардан балоғат ëшига етгунча жинсий ҳаëтдан тийилиш¸ ўзбекона маънавий қадриятларга амал қилиш мажбурияти зиммага олинган тилхат ëздириб олинмоқда.

Интернетга юкланаëтган тасвирлар эса ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг маънавий қадриятлар ҳақидаги тасаввури турлича эканидан дарак бермоқда.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (24.04.2013)
Просмотров: 4180 | Рейтинг: 2.4/7
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz