Пятница, 23.02.2018, 01:38
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 539
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

МАШИНАНГИЗНИ УРИБ ОЛСАНГИЗ...
ТУТУН БИЛАН ЮРАДИГАН "ГАЗЕЛЬ"
Бир "Газель"ни кўриши билан одамлар нари кетадиган бўлишибди.Чунки ҳайдовчиси манзилга

етиб боргунича сигарета тутатиб борар экан.Аёллар ва ёш болалар тутунга димиқиб қолаётган

экан.Сиртдан кўрганлар "Бу "Газель" тутун билан юрадими, нима бало?" дейишар экан.
МАШИНАНГИЗНИ УРИБ ОЛСАНГИЗ...
Агар машинангизни уриб олган бўлсангиз, билингки, энг оғири бу эмас.Машинини уриб

олганингиздан тушкунликка тушасиз.Лекин бу тушкунлик ҳали ҳолва.Тузатишга устага берганда

тушкунликнинг каттасини кўрасиз.Шундай усталар бор эканки, сизни туғилганингизга пушаймон

қилдира олади."Иш ҳаққим 50 минг тенге, уч кунда битириб бераман, майда-чуйдасига уч-тўрт минг

кетади" дейди.Уч кун ўтиб борасиз.У ер-бу ерларида камчилик чиқди, яна 30 минг ташлаб кетинг,

яна бир ҳафталик иши бор, деган даъвони эшитасиз.Бир ҳафтадан кейин келасиз."Яна йигирма

минг ташламасангиз бўлмайди.Битганда ўзим хабар қиламан" дейди уста.Шундай қилиб, уч кунда

битадиган машинангиз бир ёки икки ойда битади, 53 мингга эмас, 120 мингга.55 мингини рози бўлиб

берганингиз билан, қолганини норози бўлиб берасиз.Шунинг учун бундай усталар бир ойда 200-300

минг тенге ишласа ҳам яхши кунларига буюрмайди.
НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?
Агар машингизини уриб олиб, тузаттирмоқчи бўлсангиз, уста билан ёзма шартнома тузинг.Шунда

келишилган пулдан бир тийин ортиқ тўламайсиз.Ҳар бир кечиқтирган кунига минг тенгедан унинг иш

хақидан чиқариб ташланади, деб шартномада кўрсатинг.Агар уста бу шартноманинг шартларига

кўнмаса,демак, бу уста пихини ёрган фирибгар, бошқа, ҳалол устани изланг.Шунда одамларни

алдаб, ҳаром пул топаётган усталарнинг бозори касод бўлади, ўз-ўзидан ишсиз қолишади ва бошқа

иш излашади..Ҳалол усталаргина сизнинг машинингизни таъмирлайдиган бўлишади.
МОДАГА ЎТ КЕТСИН
Чимкентдаги бир колледжнинг қизлари шу кунларда "Гўзаллик салони"дан чиқмай қўйишганга

ўхшайди.Улар бундай жойларда баданига татуаж (сиёҳ билан тери остига ёзиш) қилишаётган

экан.Уларнинг гапига қараганда бундай иш ҳозир модага айланган экан.Бу ҳақда таниқли воиза

Турсуной Содиқованинг фикрини билиш учун онахонга қўнғироқ қилдик."Агар бу иш мода бўлса, ўт

тушсин бундай модага, ахир мусулмончиликда баданга ёзиш ҳаром қилинганку" деган жавобни

олдик.
ГАЗЕТА ЎҚИМАГАН БОЛАЛАР
Бауржан Мўмишулининг гаплари ёдингиздами?"Мен тинимсиз жанггу-жадалларда уруш деб номланган дўзахнинг ўртасида бўлиб, бирон марта қўрқув нимлигини билмаганман.Лекин ҳозир,алла эшитмай, китоб ёки газета ўқимай ўсиб келаётган болларнинг борлигидан қўрқяпман!" деган эди буюк қўмондон.Шундай экан, болаларингизга "Камалак" ва "Болажон" деган журналларни тортиқ қилинг.Бу нашрлар фарзандингизни ҳақиқий инсон қилиб тарбиялашда катта ҳисса қўшади.

ИНТЕРНЕТ ЎЧ ОЛИШ ҚУРОЛИГА АЙЛАНДИМИ?
Бир ўқувчи қиз яхшигина шеърлар ёза бошлаган.Уни кўролмаганлар эса таниқли шоирларнинг

шеърларини кўчириб, уларнинг остига ҳалиги қизнинг номини ёзишиб, интернетдаги сайтларга

чиқариб юборишган.


                       ҚАРЗИ БОРНИНГ  ДАРДИ БОР
   Хусусий дўконларда "Қарз муносабатларни бузади, қарз сўраманг", "Қарз сўраб обрўйингизни

тўкманг" каби ёзувлар пайдо бўлаётган экан.Сабаби, баъзи бир юртдошларимиз бир дўкондан

нафақагача ёки  ойликкача деб қарз олиб, бир ой ўтгач қарзини тўламай, иккинчи дўкондан қарз

оладиган бўлишибди.
                     ОПА-СИНГИЛЛАРНИНГ ҚУДАЛИГИ УЗОҚҚА БОРМАДИ
  Опа-сингиллар қуда бўлишди.Олти ой ўтмай, келин-куёвнинг юлдузи юлдузига тўғри келмаслиги аниқ

бўлиб қолди.Оилавий жанжал оилавий можарога айланди.Опа-сингил оилаларининг тинчи бузилди.Бу

воқеага анча бўлди, лекин опа-сингил ҳанузгача юзкўришмас бўлиб юрибди.
                   МАКТАБ ФОРМАСИ 18 МИНГ ТЕНГЕ.МАЖБУРИЙ!
   Бир мактабда мактаб формаси 11минг тенгедан 18 минг тенгегача борар экан.Боланинг ёшига

қараб.Бир оиладан 4-5 бола мактабга борадиган бўлса, 55 мингдан 90 минг тенгегача пулни

сентябр ойи бўлмай туриб, синф раҳбарига топшириб қўйиш керак экан.Чунки мактаб директорининг

акаси тикув фабрикасининг директори эканда...
                      АЪЛОЧИМИСАН? УНДА 800 ТЕНГЕ ТЎЛА!
   Бир мактабда аълочи ўқувчилардан 800 тенгедан йиғиб олиб, "ЎҚУВ  ЗАРБДОРИ" деб ёзилган

кўкрак нишони, яъни значок сотишаётган экан.
                       КИМДА ИНСОФ БОР?
   Бир харидорни сотувчи тарозидан уриб қолибди.Беш кило деб берган олмани уйдаги тарозида

тортиб кўрса, тўрт кило чиқибди.Харидор қайтиб келиб, сотувчига "Сизда инсоф борми..." деб оғиз

жуфтлаган экан, сотувчи дарров жавоб берибди:"Бизда йўқ, нариги дўкондан сўраб кўринг, балки

уларда бордир".
                      ИССИҚХОНАНИНГ ФОЙДАСИ
   Бир киши иссиқхонасининг устини очиб қўйса, қўшнисининг сигир тушиб, пайҳонлай

бошлабди.Дарров сигирни қозиққа боғлаб, участка нозирини ва қўшнисини чақирибди.Участка нозири

"Истасанглар, ўзинглар келишиб олинглар" деб таклиф қилган.Икки қўшни анча тортишиб, сигирнинг

эгаси зарарни қоплайдиган бўлибди.120 минг тенге тўлаб қутулибди.Эртасига иссиқхонага яна бир

сигир тушиб, экинни пайҳонлай бошлабди.Уни ҳам "дехқон" қозиққа боғлаб, участка нозири ва

қўшнисини чақирибди.Яна 120 минг тенге чўнтакка тушибди.
"Яна 3-4 сигир иссиқхонамни пайҳон қилса, яхши бир машинанинг пули тушади" деб улфатларига

мақтанибди. иссиқхона эгаси.Сиз ҳам иссиқхона қуринг, "бир ёзда уч-тўрт марта ҳосил" берар экан.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (15.04.2012)
Просмотров: 1490 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 1.0/10
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2018Конструктор сайтов - uCoz