Пятница, 29.03.2024, 18:00
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

КИМ ДЕБ ЎЙЛАБ ЮРИБСИЗ?

НАЗМ ДАФТАРИДАН

ОБУНА БЎЛСАНГИЗ АФСУСЛАНМАЙСИЗ

   "Робита" ва "Кўнгил мулки газеталарига обуна бўлсангиз, ҳеч афсусланмайсиз.Ажойибва қизиқарли маълумотлар, дилтортар ҳангомалар, қалбларни жунбушга келтирадиган ҳиколар вақти-вақти билан қўлингизга тегиб боради.Иккала газетанинг ҳам нархи ошмади, олти ойга 1085 ва 915 тенге.


КИМ ДЕБ ЎЙЛАБ ЮРИБСИЗ?

(Ойгулга)

Билмам, не сабаб сизга ёққанман,
Бўйингиз бўйимга бўйлаб юрибсиз.
Сув бўлсам гар тескари оққанман,
Мени ким деб ўйлаб юрибсиз?
Яхши сўзнинг гадоси менман,
Садоқатнинг садоси менман,
Муҳаббатнинг адоси менман,
Мени ким деб ўйлаб юрибсиз?
Самога боқамай сирлар очгали,
Сиз эса маъносиз кулиб турибсиз,
Бир макон топмадим сиздан қочгали,
Мёни ким деб ўйлаб юрибсиз?
Дилингизда не бор, билолмадим мен,
Мумкин зътибор қилолмадим мен,
Яхшисиз, лекин чидолмадим мен,
Мени ким деб ўйлаб юрибсиз?
ЯХШИЛИКНИ КУТАДИ
Мени ўлдирмоқ осон,
Мени осондир енгмоқ.
Бундан-да енгил бўлмас,
Одамзотни эгмоқ.
Заҳрингиз сочинг,
Тўхтаманг асло.
Туҳматчи, денг ёлғончи,
Ўтакетган расво.
Ўзим жон бермасам,
Сўзларим ёлғон,
Майли, изза қилинг,
Обрўйим бир пул.
Унда жон бермасман,
Ишонинг буткул.
Туҳмат қилинг,
Гапиринг ёлғон.
Ўзим жон бермасам,
Сўзларим ёлгон.
Майли, девонаман,
Қувинг кўчага.
Арзингиз айтинг,
Неча-нечага.
Хуршид ҚЎЧҚОРОВ.

Бобом ва бувим

Бобом билан бувимга қараб,
Ўйлаб қолдим бироз тикилиб.
Эллик йилки, келади яшаб,
Бирга улар жудаям бахтли...
Ҳар қандайин мақтовга лойиқ:
Билишмаган уруш - жанжални.
Севган диллар ишончли содиқ,
Бирга улар жудаям бахтли....
Бувим бешик тебратса қўлда,
Бобом дунё тебратган асли.
Ўстирдилар етти болани
Бирга улар жудаям бахтли...
Доим улар бахтиёр бўлсин.
Бу дунёлар тургунча турсин,
Фарзандларин роҳатин кўрсин.
Бизга шундай ишқ насиб этсин.
Мана шу - да севги дегани,
Ўрганган ва богланган диллар.
Кўз тегмасин асло уларга,
Насиб етсин узоқ умрлар.

Дилмира Эрметова,
"Сайрам" колледжининг III - курс талабаси,
«Исфижоб» ижодий Уюшмаси аъзоси.
-----------------------------------------------------
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ
Урушдик, талашдик, ўқидик бироқ,
Ҳаммамизга бирдек, сўнгги қўнғироқ.
Устозлар қалбимизга бўлишди чироқ,
Ҳаяжон, орзулар қалбларда чироқ.
Хайр деёлмайман, лабларда титроқ,
Унутиб бўлмайди, бу кунни бироқ.
Сўнггисиоғирдир, навбатдир кетмоқ,
Юракдан жой олди, сўнгги қўнғироқ.
Устозлар туришибди, сочларида оқ,
Қанчалар оғирдир, сўнгги сўз айтмоқ,
Кейинги ташрифлар—ўзгача мутлоқ,
Сени унутмаймиз, сўнгги қўнғироқ.
Гулнора МИРЗАКАРИМОВА,
"Киров" номли мактабнинг
10 "А" синф ўқувчиси.
-------------------------------------------------
СОҒИНДИМ
Мана, ўтди қанча кунлар,
Сени жуда кўргим келар.
Зор бўлиб қолдим, кечаю-кундуз,
Юрагим сен томон талпинар.
Сени излаб бормоқдаман,
Бунга эса соғинганим сабаб.
Мана, сенга етмоқдаман,
Гулзорлардан аста мўралаб.
Аста юриб кетмоқдаман,
Олдимдадир гўё "тўсиқлар".
Сен учун енггиб ўтмоқдаман,
Севгилим, сени бир кўргим келар.
Баҳром АҲМАДБЕКОВ,
Сайрам колледжининг талабаси.
-------------------------------------------
Ўйларимга боғландим...
Сурта туриб манглайдан,
Оқаётган теримни,
Ёзмоқчи бўлдим букун,
Ушбу қайноқ шеъримни...
Чулғаб турли хаёллар,
Ўйларга боғланибман,
Дардларингиз олсам деб,
Сиз томон чоғланибман.
"Дунё”миз ҳақда ўйлаб,
Пойига етолмасман,
Армонлар қуршовидан,
Қутулиб кетолмасман.
Бебаҳо умримизда,
Кўпдир истак, ўйимиз,
Етолмаган армонлар,
Ясолмаган тўйимиз..
Истардимки муродга
Барчамиз етсак дея,
"Боқий”га йўл олганда,
Армонсиз кетсак дея.
Насиб этса бизларга,
Ҳудо эркин яшашни,
Шайтонни ҳамроҳ этмай,
Улоқтириб ташлашни.
Тинчлигин бериб Оллоҳ,
Оромимиз олмаса,
Бошимизга кулфатлар,
Мусибатлар солмаса...
Соғликларин бериб "Ҳақ”,
Ҳеч ким касал бўлмаса,
Бахтли яшаб инсонлар,
Сира бевақт ўлмаса....
Инсофлардан мўл бўлиб,
Динимизни ўйласак,
Яратганни ризолаш,
Йўлларидан сўйласак...
Қаноат қилиб озга,
Бўйин бурсак намозга,
"Фарз”ларни биз бажарсак,
Қолдирмай уни ёзга.
Ҳидоят сари юриб,
Жаннатдан жой сўролсак,...
Оллоҳимнинг карамин,
Кенглигини кўролсак...
Яхшию ёмонликни ,
Бергувчи”Эгам”масми?!,
Охирин ўйламаган,
"Кофир”бир беғаммасми?!..

Анормат ЛОЧИН.




Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (07.05.2012)
Просмотров: 1838 | Теги: назм гулшани | Рейтинг: 1.0/10
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz