Вторник, 24.10.2017, 08:47
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 536
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

НАФСГА ҚУЛ БЎЛГАНДА
НАФСГА ҚУЛ БЎЛГАНДА  ёхуд
ТАЛДИҚЎРҒОНЛИК МАҲАММАД ҚАРОҚЧИНИНГ БОШИДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
Иш юзасидан 2008-йилнинг ёзида Алматига борадиган бўлиб қолдим.Чимкентга елиб, поездга 

билет сотиб олдим ва кучқурун йўлга тушдим.Чой устида купеда бир йигит билан танишиб 

қолдим.Илгари бойвачча бўлган, жиноят содир этиб, жазосини ўтаб қайтаётган талдиқўрғонлик 

йигит экан.Бир уйи шаҳарда, иккинчиси тоғ тарафда экан.Тоғдаги уйида 200 йили ва 200дан ортиқ 

қорамоли, 400 қўй ва уларга қарайдиган молчилари бор экан.Шунча дунёнг бор экан, нега ўғирлик 

қилдинг, десам, 60га чиққунича  фақат ўғирлик билан шуғулландим, икки киши бўлиб икки тоғдан, 

Угам орқали Қирғизистонга  ўтардик, албатта, катта машаққат билан, кейин дурбин билан йилқи 

тўдаларини кузатардик,энг қари бияни қидириб топиб, тушлик пайтида унга яқинлашардик  ва 

ушлардик.
   —Қандай қилиб?
   —Унга уйқу дори қўшилган сомса берардик,ярим соат ўтар-ўтмай,от ухлаб қоларди, шу пайтда 

юганлаб миниб олардик.Шеригим ҳам йилқи тўдасини бошлаб юрадиган йилқини топиб, уйқу дори 

қўшиб тайёрланган сомсдан берарди ва у ухлаб қолганда эгарлб, миниб оларди.Қарабсизки, 

отларнинг биттаси қолмай, орқамиздан эргашиб келаверарди.Икки тоғ орасидаги дарёдан фақат 

бақувват отларгна кечиб ўтиб, ночорлари қолиб кетарди.Сувдан, аниқроғи биринчи тоғдан  ўтиб 

олгач, отларни туни билан ўтлатиб, ўзимиз арчазорда дам олардик.Эрталаб яна йўлга чиқардик, 

Кечқурун уйга етиб келардик ва ўлжани тақсимлаб, иккига бўлиб олардик.
  Икки марта Қозоғистонда, икки марта Қирғизистонда , жами тўрт марта қўлга тушиб, қамалиб 

чиқдим.60 га тўлганимда юбилейимни нишонладим ва 12 шогирдим олдида бошқа бу ишга қўл 

урмасликки ваъда бердим.
   6 ой ўтиб, бир йигит мени излаб келди, ёнида менинг шогирдим.Нотаниш йигит  алматилик энг зўр 

улоқчилардан экан,илтимосини баён қилди.Талдиқўрғонлик бир кишининг отларидан бир йилдан 

бери енгилиб келар экан.Шу кишининг отларини ўғирлаб олиб келишни сўраб келган экан.Эвазига 50 

минг доллар ваъда қилди.Бу пулни эшитгач, қандай қилиб рози бўлгнимни билмай қолдим.25 минг 

долларни шу ернинг ўзида санаб берди, қолганини иш битгандан кейин бераман, деди.Шогирдим  

ўғирланадиган отлар юрган жойни, эгасининг  тоғдаги уйи ва қўрасини вертолетда олиб бориб 

кўрсатди.Ярим гектар жой девор билан ўралган экан.Катта тепаликнинг устида бўлиб, атрофида 

уйлар йўқ экан.15 кун муҳлат сўрадим ва дарҳол от миниб, хўржинга нон, иккита ароқ ва қози 

солиб,йўлга тушдим.Икки кун деганда излаган қўрани топдим. Эшикни тақиллатдим, эллик ёшлар 

чмасидаги бир киши очди ва ичкарига  таклиф қилди.Мен от йўқотиб, излаб юрганимни, адашиб бу 

ерга келиб қолганимни айтдим.Уйда ўзи ва хотини бор экан.Ҳадемай овқат тайёр бўлди, мен 

ҳўржинда қози ва ароқ борлигини айтган эдим. уйни эгаси чиқиб, олиб келди.Қорин тўйгач, ҳовлига 

чиқиб,ён атрофни кузатиб чиқдим.Учаламиз ароқ ичиб олганмиз, уй эгаси 5 отни улоққа 

тайёрлаётганини, улар ўзидан бошқа ҳеч кимни олдига йўлатмаслигини айтди.Бунинг сирини ҳам 

мастликда айтиб қўйди.Ҳар куни кечқурун бир ҳовуч қанд бериб, ўзига ўргатиб олган экан.Кейин, 

отларнинг эгаси бошқа одам эканлиги, унга100 минг ойлик тўлашини ҳам яширмади.Шу куни ётиб 

қолдим.Тунда ташқарига чиқмоқчи эканлигимни уй эгасига айтдим.У мени ўз кузатувида ташқарига 

олиб чиқди.Ҳовлида 5 та қора "ЖИП" машинаси турибди, яп-янги, атрофида  5та ит, ҳаммаси 

бўш."Буларга ўзимга ишонгандек ишонаман", деди уй эгаси итларига ишора қилиб.Ой ёруғида 

ҳаммаси аниқ кўринарди.10 кундан кейин уй эгасининг хўжайинини туғилган куни экан, шунга  ушбу 

"ЖИП"лардан бирини миниб боришини айтди.Бу хабар менга жуда қўл келган эди.Чунки у 

хўжайининиг уйига туғилган кунга кетса, отлар қаровсиз қолади, ўғирлаб кетиш учун яхши имконият 

бу.Уйга қатнот боғлаб учи келдим ва тайёргарлик кўра бошладим, яхшигина режа туздим.Йўлга 

чиқишда ухлатадиган дори қўшилган сомсалардан анчагинасини хуржунга солиб олдим.Икки кун йўл 

юриб, манзилга яқинлашдим ва узоқдан туриб, машинанинг чиқиб кетишини пойладим.Мана 

ниҳоят,эшик очилиб, "ЖИП"лардан бири чиқиб кетди.Дурбинда аниқ кўрдим, машинага икки одам 

ўтирди ва шаҳар томонга кетди.Мен эса секин қўрага яқинлашдим.Итлар вовуллай бошлашди.Мен 

уларга қараб сомсаларни улоқтира бошладим.Итлар сулайиб қолишгач, мен  қулфни арраладим ва 

ичкари кирдим.Қўлимда бешотар милтиқ.Отхонада ҳам қулф борэкан, уни ҳам қулфини 

арраладим.Саройнинг ичида бешта қорабайир гижинглаб турибди.Лекин ҳаммасининг оёғи 

кишанланган.Мен уларга бир ҳовучдан қанд бердим.Кишанларни ҳам арраладим, отларнинг 

юганладимустунга боғланган арқонларни пичоқ билан қирқиб ташладим.Биринчи отни етакладим, 

қолганлари орқасидан чиқишди.Ҳеч ким йўқ жойлардан юриб, қир ва адирлардан ошиб, икки ярим 

кун юриб, тунда уйимга кириб келдим.Отларни қўрага бойлаётган эдим, машиналар келиб 

тўхтади.Секин эшикнинг тирқишидан мўраладим.Қарасам, алматилик йигит экан, ёнида яна кимдир 

бор.Эшикни очиб, уларни уйга таклиф қилдим.Машиналарини ҳовлига киритишди.Отларни кўриб, 

қувонганидан бағрига босишди ва уйга кириб, 25 минг долларни санаб беришди.Отларнинг 

ҳаммасини ўзимга сўйдиришди,гўштини машинага ортиб бердим.Териларни кўмиб ташлаймизми 

деасм, ҳар бири 5 минг тенге туради, деб клёнка қопга солдиришди.Мен ҳам улар билан бирга 

кетдим ва гўштларни ҳайдовчи билан бирга гўшт дўконига ўтказдик.Тери қабул қиладиган жойга 

бориб, териларни ўтказдик ва 25 минг тенгени санаб олдик.Пулни санаётганимизда бир аёл бизга 

қараб"Отларнинг ғаммаси қора экан, бир-бирига ўхшашлигини қара" деб қолди.Биз унга эътибор 

бермай, чиқиб кетдик.Икки кундан кейин телевизорда бешта қорабайир йўқолгани, топиб берганга ё 

отларнинг хабарини берганга  бир миллион тенге суюнчи берилиши ҳақида хабар 

берилди.Алматидага терихонада биз ўтказган терини кўрган аёл телевизорда берилган хабарни 

кўриб, кўрсатилган телефонга хабар қилади.Келинглар кўринглар, сзларнинг от бўлса, пулини 

берсанглар, терини олиб келган машинанинг номерини айтаман, дейди.Тери топилгач, ҳалиги аёлга 

бир миллион тенгени беришади.У эса машинанинг номерини ёдлаб олган эканми, айтиб 

беради.Ҳайдовчини полиция ушлайди.У эса  отларни Маҳамаджон ўғирлаганини айтган.Унинг 

қўлига кишин солиб олиб кетишади ва олти йилга қамашади.Ҳайдовчи ҳам жазосиз қолмайди, уч 

йилни орқалаб кетади.Алматилик чавандознинг ҳаракати билан иккимиз ҳам муддатимиздан олдин 

чиқдик, дея ҳикоясига якун ясади Маҳамаджон.Биз бу вақтда поездимизда Алматига кириб келган эдик.
                                                       Мирпўлат РИЗО.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (22.04.2012)
Просмотров: 1422 | Теги: турмуш чорраҳаларида | Рейтинг: 1.0/10
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz