Пятница, 26.04.2024, 00:39
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Шогирд устоз кўрмаса...
 

Шогирд устоз кўрмаса...

  •   
Эстрада қўшиқчилигига бир назар... Мустақиллик йилларида янги ёш истеъдодларни излаб топиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, миллий эстрада қўшиқчилик санъатини дунёга танитиш ишлари кенг миқёсда йўлга қўйилди. Ҳукуматимиз томонидан миллий эстрада йўналишида миллий қадриятларни тараннум этувчи, миллатимизни, она заминимизни улуғловчи, ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини уйғотувчи, бадиий жиҳатдан етук асарлар яратиш вазифалари белгиланди. Бироқ, эстрада санъатида миллий асосга эга бўлган халқчил услубни шакллантириш жараёни суст кечмоқда. Юртбошимизнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида таъкидланганидек, «Бизнинг миллий анъаналаримизга, ахлоқ-одоб қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган клиплар, турли тиллардаги сўзларни қориштириб ёки талаффузни атайлаб бузиб айтиш каби номуносиб ҳаракатларни айрим ёш ижрочилар ўзи учун қандайдир «янгича услуб» деб билаётгани, менимча, санъатни, унинг моҳияти ва аҳамиятини тушунмасликдан бошқа нарса эмас».Ушбу теран мулоҳазалар ҳар бир санъат кишисини, айниқса, эстрада хонандаларини огоҳликка чорлаши керак. Зеро, катта саҳнага чиқаётган ҳар бир хонанда ўзига-ўзи «Мен нимани ва ким учун куйлаяпман, мухлислар менинг қўшиқларимни тинглаяптими?» деган саволни бериб туриши керак.Шу маънода ўтган йили "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун ҳужжат топширган саккиз юзга яқин хонанданинг репертуарини кўздан кечирдик. Улар репертуаридаги саксонга яқин қўшик ўта мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан талабга жавоб бермаслиги сабабли рухсатнома берилмаган. Кўпгина хонандалар қўшиқ матни ва мусиқасини ўзлари ёзишган. Ижро даражаси ҳам шунга яраша. Мусиқа оҳанглари аксарият ҳолларда чет эл мусиқаларидан ўзлаштирилган. Албатта, ҳар бир ижодкор бошқа халқларнинг мусиқасини ҳам тинглаши, улардан илҳомланиши, завқланиши табиий. Лекин бу «баҳрамандлик» миллий заминдан узилиш, миллий услубни йўқотиш дегани эмас. Ёш хонандалар, биринчи навбатда, мусиқий саводхонликка, бадиий сўзга, талаффузга жиддий эътибор қаратишлари керак. Қолаверса, бизда азал-азалдан давом этиб келаётган устоз-шогирд анъаналари мавжуд. Халқимиз «Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар» деб бежиз айтмаган. Баъзан ҳали ўзи шогирд даражасида бўлган хонандаларни «устозим» деб юрган ёшлар ҳам учраб турибди. Ваҳоланки, эрта-индин чин маънода санъаткор бўламан деган ёш истеъдод эгаси тўғри йўлни топа билиши учун устоз санъаткорлар этагидан тутиши, улардан ўрнак олиши ниҳоятда муҳим. Сўнгги вақтларда айрим аёл хонандалар (хатто таниқлилар хам) маддоҳликка, ўзларини ўзлари мақташга ўтиб олганлари жуда ачинарли ҳол. "Қошим камон, белим хипча, лабим асал" каби бачкана сўзлар бугун радио ва телевидениедан бемалол таралиб ётибди. Ўзбек аёлига хос назокат, нафосат, сирлилик, хаё-ибо қаёкда қолди? Наҳогки қизларимиз бачкана ибораларни баралла куйлашдан уялмайдиган даражага етиб қолдилар. Эркак хонандаларнинг қўшиқлари ҳам саёзликда, ғарибликда булардан қолишмайди. Бундай ҳолат, эҳтимол, баъзи ёшлар қўшиқ санъатига тирикчилик манбаи деб қараётганлари оқибатида юзага келаётгандир. Агар шундай бўлмаганда, улар атрофга теранроқ назар ташлаб, қўшиққа мавзу бўладиган нарса-ҳодисалар тўлиб-тошиб ётганини кўрган бўладилар. Балки бунга аксарият хонандаларнинг адабиётдан, профессионал шеъриятдан йироқликлари сабабдир. Очиғини айтиш керак, баъзан номи чиққан хонандалар ҳам шеъриятни тушунмайдилар. Аслида хар бир ашулачи қўшиқ асосида пухта матн ётишини билиш керак. Хонанда Санобар Раҳмонова "Қишлоқларимдан", «Устозлар», «Ёшлигим» каби гўзал қўшиқларни куйлаганда ҳали мактабда ўқирди. Мусиқаси ва сўзлари бир-бирига уйғун бу қўшиқларда ёш қизнинг, ватанни севган фарзанднинг беғубор болалиги акс этган. Шунинг учун ҳам хонанда халқнинг кўнглидан жой олган. Ёинки, Маҳмуд Намозов репертуаридаги қўшиқларни олайлик. Халқона услуб, нола бор уларда. Ҳосила Раҳимованинг ўзбек йигитларининг ғурури, ор-номуси, жамияти ҳақидаги мардликка чорловчи қўшиқлари ҳам эътиборга молик. Хонанда Рустам Ғойиповнинг Муҳаммад Раҳимхон Феруз ғазалига басталаган «Фиғон» қўшиғи бор. Феруз ғазалларига қўл уриш учун хонанда етарли даражада билимга, интеллектуал салоҳиятга эга бўлиши керак. Хонанда репертуарида Навоий, Дехлавий, Феруз, Сўфи Оллоёр, Чўлпон шеърлари билан айтиладиган қўшиқларнинг мавжудлиги шундан далолат беради. Худди шунингдек, Абдулла Шомаърупов ижоди ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдириш мумкин. У Чўлпон қаламига мансуб «Созим», Машраб ғазали билан айтиладиган «Келадур» каби қўшиқларни миллий услуб ва оҳангда куйлайди. «Ялла» гуруҳининг неча йиллардан бери тилдан тушмаётгани ҳам бу гуруҳнинг эстрада санъатида халқона услуб ва йўналишда ижод қилаётгани натижаси. Ёки бўлмаса Ғуломжон Ёқубовнинг «Шукрона» қўшиғи юртимиз тинчлиги, осойишталиги учун шукроналик туйғуси билан яшашимизга даъват эмасми! Ёш хонанда Малика Эгамбердиеванинг шоир Аҳтамқул Карим сўзи билан айтган «Шукур қил» қўшиғи ҳам ибратли. Унинг изланиши бардавом бўлишига умид қиламиз.Айрим эстрада ижодкорлари миллий меросимизни пухта ўрганмай, устоз санъаткорлар тарбиясини олмай туриб ноёб дурдоналаримиз саналган халқ қўшиқларини енгил-елпи "қайта ишловлари" билан бачкана аҳволга келтириб қўяётганлари ачинарли ҳол. Миллий куй-қўшиқларга ҳавас уйғонгани яхши. Аммо уни устозлар ёрдамида пухта ишлаб ўрганиб, ижрони, оҳангни бузмасдан халққа тақдим этиш мақсадга мувофиқ бўларди. Истеъдодли хонанда Зиёда Қобилованинг ижоди, изланиши ёмон эмас. Хонанданинг тиришқоқлиги, изланувчанлиги яхши, албатта. Бироқ, у машҳур «Сайдинг қўябер сайёд» қўшиғи матнларини бироз бузиб ижро этаётгани таассуфли. Халқимизнинг севимли санъаткори Фахриддин Умаров ижро этган «Эй, муҳаббат» қўшиғи матнлари, сўзлари талаффузида ҳам хатоликлар мавжуд. Буюк адибимиз Абдулла Қодирий «Сўз сўйлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак», деган эди. Бу ибора нафақат ёзувчилар, балки шоирлар ва хонандалар учун ҳам айтилгандай. Таъбир жоиз бўлса, устозлар куйлаган қўшиқларни, халқимизнинг сара ва ноёб дурдоналарини қайта куйлашда бироз андиша зарур. Негаки, ўлмас қўшиқларимизни қайта тиклайман деб қадр-қимматини тушириб юборишимиз ҳеч гап эмас. Бугун куйланаётган қўшиқлар, истайсизми-истамайсизми, ёшларни ўз ортидан эргаштиради, маънавий тарбиясига таъсир кўрсатади. Шундай экан, ижодга масъулият билан ёндашиш халқимизга асл ва соф санъатни кўрсата билиш ҳар бир ижодкорнинг бурчи ва вазифасидир. «Ўзбекистон адабиёти ва саньати» газетасидан олинган
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (07.04.2014)
Просмотров: 1395 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz