Суббота, 27.04.2024, 05:15
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Одамзот умри
Одамзот умри

Одамзот  умри,гўё,
Йил фаслига ўхшаркан.
Йилма- йил, яшаб Инсон,
Ёшга ёшлар қўшаркан.
Болалик чоғ-- баҳорда,
Ҳеч нарса ўйламасдик.
Бир нарсамиз  кам, деб ҳам,
Бировга сўйламасдик.
Ўспиринлик чоғ гўзал,
Қуёшли  ёз мисоли.
Кечалар уйқунг олар,
Гўзал қизлар жамоли
Шу пайтлар ҳамма каби,
Биз ҳам кучга тўлгандик.
Боксларга  қатнашиб,
"Ғолиб”ларда бўлгандик.
Орзулар оқимига,
Бошларимиз тўқ эди,
Аларга етишмоққа,
Сира шуҳба йўқ эди.
Деярдик, шунда бизлар,
Муносиб ёр тополсак,
Бахтли яшаб, ул билан,
Армонларни ёполсак.
Олийгоҳлар битириб,
Олим бўлсак ,деярдик.
Талабалик  нонларин,
 Бўлишиб -ла еярдик.
Танлаб танлаб,ҳоҳлаган,
 Ишимизга кирардик,.
Озроқ  маошларга ҳам,
Қувониб-ла юрардик.
Ёрқин  ёзимиз фасли,
Чиндан ҳам, экан  гўзал
Унинг ҳар бир  онлари, 
Биз учун, бўлган  афзал.
Ўрта  ёш, сўнгра ўхшар,
Бебаҳо "Олтин куз”га.
 Тилармиз шу  алфозда,
Етсак деб,  улуғ юзга.
Чунки оёқда маҳкам,
Турганинг  сезаркансан,
Яхшиларга ёндашиб,
Ёмондан  безаркансан.
Ҳаёт  аччиқ -чучугин,
Билгандек бўларкансан,
Ёшларга ҳўб  ибратли,
Ҳурматга тўларкансан.
"Обрў- эътиборни ҳам,
Шул  фасл топарканмиз,
Армонларимиз сонин,
Камайтиб, ёпарканмиз.
Фарзандларга  бош бўлиб,
Тўйларин қиларканмиз,.
Аларнинг  бахтин сўраб,
Ҳудодан тиларканмиз.
Оллоҳга  ҳамду сано!,..
Шукроналар деганда,...
Қиш фаслинг ҳам келаркан,
Атрофингда еларкан.
Жўжабирдек ўғил-қиз,
Набиралар ҳисобсиз,
Қошингда юришаркан,
Лаббай деб туришаркан.
"Бобо  меники,” дея,
Росаям тортишаркан,.
 Қалбингни ҳўб тўлдириб,
Қувончлар  ортишаркан.
Гоҳо  соғлом ,гоҳ бетоб,
Шунда сен юраркансан...
Оромгоҳларга бориб, 
 Дам олиб тураркансан...
Пешонада не бўлса,
Қолдирмай кўраркансан,
Ҳаётингда не  эксанг,
Ўшани  ўраркансан…
Туз-  насибанг битганда,
Оламдан ҳам  ўтарсан,
"Ёлғон"дан,  ўз "чин”инга,
Сўзсиз,шунда етарсан…
Тоатинг  мўлроқ бўлса,
Жаннатингга борарсан,...
Йўқса,  дўзах ўтида,
Сен абадий қоларсан....
Илоҳо,  "қиш фасл”ингда,
Бандангни  хор этмагин,
Кўнгил бўлмай, бизларга ,
Йироқлашиб кетмагин.
Умримиз"фасл”лари,
Сермазмун ўтса дерман,
 Ҳаёт ҳали, олдда  деб,
Унинг ғамини ерман... 
"Озор” чекмай, дўстларим,
Юзга етиб яшайлик.
Барча қайғу -ғамларни,
Келинг,ортга ташлайлик,
Қайталанмас, умримиз,
Эрта хазон бўлмасин,
Ҳеч бир инсон, ҳаётда,
Сира  бевақт ўлмасин.

Анормат ЛОЧИН.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (08.04.2012)
Просмотров: 2336 | Теги: Шеър | Рейтинг: 1.0/10
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz