Среда, 24.04.2024, 18:50
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

CИЗ БИЛАН БИРГА ЮЛДУЗЛАРНИ ТОМОША ҚИЛАДИГАН ИНСОНИНГИЗ БОРМИ?!

CИЗ БИЛАН БИРГА ЮЛДУЗЛАРНИ ТОМОША ҚИЛАДИГАН ИНСОНИНГИЗ БОРМИ?!

 

11410379_1631012333836929_637354762_n

 

Биласизми, ҳозирги ҳолатингизни қандай атаган бўлар эдим? Юлдуз томоша қилишга ҳеч кимингиз йўқ. Ҳа – ҳа, баҳслашманг! Кинога, театрга, ресторанга боришга одамингиз бор. Ҳатто, аллақачон турмушга чиқадиган инсон ҳам топилиб қолган бўлса керак. Аммо, юлдуз томоша қилиш учун ҳеч кимингиз йўқ. Кимдир жуда яхши айтган эди, биз барчамиз лойга ботамиз, лекин баъзи бирларимиз юлдузларга қараймиз. Сизга мана шу “баъзи — бирлар” етишмаган. Ва доим етишмайди…

 

Ёлғизмасдирсиз. Аминман, орқангиздан юрганлар кўп. Бошида сизга ёқади. Балким, айнан шудир тақдирим деб ўйлайсиз. Аммо…. Бунақа эмаслигини яқин келажакда англаб етасиз. Нимага энди бунақа… Нимага айнан сиз билан.

 

Наҳотки, бу дунёда сиз билан бирга юлдузларни томоша қилишни истайдиган инсон топилмаса? Шунчалик қийин савдо эканлигига, ақлингиз етмаганига ишончим комил.

Барчаси шунчаки бўлишини хоҳламайсиз… Ҳамма шунақа қилаётган бўлса ҳам, сиз ундай қила олмайсиз.

o-STARRY-SKY-570

Зерикасиз, хўрсинасиз. Униси унақа, буниси бунақа. Нега шунақа? Билмадим…

Тақдирмикан, дейсиз. Ахир барчаси ўз қўлингиздаку… Баъзида ўз ҳаётингизнимас, биров ҳаётини яшаётганга ўхшайсиз. Бу вақтда, бу ерда бўлишим керак эмас, деб ўйлайсиз. Бировдан кам жойингиз йўқ, аксинча, ортиқсиз. Лекин барибир сиз билан бирга юлдузларни томоша қиладиган одамингиз йўқ…

 

Ҳаёт шунақа, дейсиз. Йўқ! Сиз, ўзингиз шунақасиз. Қаёққа ҳам қочар эдингиз. Бир ҳафталик муносабатлардан чарчагансиз. Ортиқ бундай муносабатларни хоҳламайсиз. Бошингиз оғрийди.

 

Ёлғон ваъдаларга учишни хоҳламайсиз, тўғри. Аммо кимгадир қачондир ишонмасангиз барчаси бекорга. Чунки барча нарсангиз бўлгани билан, сиз билан бирга юлдузларни томоша қилувчи инсон йўқ.

 

Сиз билан бирга юлдузларни томоша қилишга тайёр инсонингиз бўлишини астойдил тилаб қолувчи, Сизнинг Ажойиб.узингиз.

 

Зарнигор Хаятова

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (26.07.2015)
Просмотров: 742 | Комментарии: 4 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz