Суббота, 27.04.2024, 08:04
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Иймон улуғворликка ундайди

Иймон улуғворликка ундайди.

Ахлоқ - одоб мавзуси ҳаммани ҳам бирдек қизиқтиради деб айтиш қийин.Иймон келтирганларнинг ҳаммаси ҳам энг гўзал хулқ томон интилади деб айтолмаймиз.Иймони бор одоби йўқлар қанча? Сирти исломий, ботини куфронийлар қанча?! "Мўъминман" деб кўкрак кериб,иймонга зид иш юритаётган иккиюзламачи, беадаб, юзсиз суллоҳлар йўқми?! Иймони йўқ, инсофи бор кофирларни инкор қилолмаймиз .

Иймонлилар орасидан фақат олийжаноб инсонларгина энг гўзал хулқ томон интиладилар.Иймон берган Аллоҳдан энг гўзал хулқ беришни ҳам ўтиниб сўрайдилар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳнинг соҳиблари Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ёзишга ўтиришдан олдин молиявий ишларни ишончли кишилардан бирига топширишни истабдилар.Ўша "ишончли" одамни топиб қўлига катта маблағни топширадилар." Сиз шу пулни айлантириб, бизнинг аҳли аёллардан хабар олиб турарсиз" деб ўзлари иккинчи ҳовлиларида ёлгиз қолиб, китоб таълиф қила бошлайдилар.Кунларнинг бирида  дарвоза тақиллаб қолади.Олим қаламни қўйиб,дарвоза очгани турадилар. Остонадаги бегона киши эшик очилиши билан ичкарига кириб ҳовлига разм солиб чиқади." Яхши бўлаверади.Қани уйни бўшатиб қўйинг", дейди уй эгасига. "Нега?" деб сўрайдилар олим ҳайратланиб."Уй сотилди.Савдо пишди", дейди бегона киши. Кейин билишларича, "ишончли одам" ўзига топширилган ваколатни суистеъмол қилиб уйни сотиб юборган экан.

Мол - дунё борасидаги хиёнат алами узоққа бормай битиб кетар. Бугун йўқотилган эртага қўлга қайтар.Лекин бу каби разолат динда, ор-номусда содир бўлсачи?! Олимларнинг "Узлат" ҳақида ёзган китобларига мурожат қилсангиз иймонни даъво қилган беадаблар қилмишига кўплаб мисоллар топасиз.Яхшиларга келган учта зарбанинг иккитаси ичкаридан урилганига гувоҳ бўласиз. Ўзгалардан кўра кўпроқ ўзиникилар озор-азият етказганини биласиз.

Демак, олийжаноб улуғ инсонлар Расулуллоҳ камолига етказиш учун юборилган гўзал ахлоқлар билан безанадилар. Гўзал хулқ гўзал инсонни янада гўзал қилади. Хунук инсонга эса жамол бағишлайди.Худди чиройли кийим одамни очганидек, чиройли хулқ ҳам одамни очади.

"Олий мақомлар" китобидан олинди.
М.Усманова тайёрлади, Ақбой мактаби.

ОТАЖОНИМ
Отажоним Холмат Эрашовга бағишлайман.
Бугун тўй,тантана, менинг эса кўнглим яра,
Сиз йўқсиз, отажон,ёдга оламан яна.
Онам бор, бахтимга, атрофимда парвона,
Онажоним,жонажоним, жонажоним —онажоним.
Отам мени яхши кўради, онам мени яхши кўради,
Онам дуосини оламан,отам розилигин оламан,
Бошимга кўтараман уларни,бахтимга бўлсин омон.
Бир кам дунё экан,мен бугун англадим,
Етмагани менинг отам,отажоним, отам экан.
            Бегзод НЕМАТУЛЛАЕВ,
     6 "Б" синф ўқувчиси.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (18.05.2013)
Просмотров: 994 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz