Статистика |
|
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Бир кам дунё...
Бир кам дунё...
Болалигим йироқлаб, Кексалигим етмокда. Қалбимдаги армонлар, Дилим вайрон этмокда. Ёшлигим ғоят гўзал, Кўнглим роса тўқ эди. Орзуларга етишга, Сира шуҳбам йўқ эди. Ўспиринлик пайтлари, Роса кучга тўлгандим. Қатордан сал бўлсада, Бир оз олдда бўлгандим. Ақлу заковатларда, Ажралиброқ турардим. Ҳаётимдан мен мамнун, Мақтаниброқ юрардим. Ғаройиб бул дунёдан, Умидларим кўп эди... Йўлим тўсган тўсқовлар Шошма сен, тўхта дерди... Шунинг учун дерман мен , Бир"Олим” бўлолмадим. Ихтиролар кашф этиб, Завқларга тўлолмадим. "Фазогир” бўлиб ҳамки, "Кўк”ларга учолмадим. Юлдузларга яқинлаб, Аларни қучолмадим. Севилиб, лек севмоқни, Мен жудаям истардим. Бахтимни тез топсам деб, Ҳаёт отин қистардим. "Тўлиқсиз”деб, дунёни, Бойитишни ўйлардим. Илғор ғоялар ҳакда, Тиним билмай сўйлардим. Бундоқ ўйлаб қарасам,... Вақт ҳам елдай ўтгандай,.. Хом чўт қилиш пайтлари, Яқинлаб келяпгандай. Вақт ўлчов тарозлари, Ҳаёлларим олибди. Ечимсиз жумбоқларни, Бошларимга солибди. Нечоғлик орзуларга, Етганим билолмасман. Армоним бор шунча деб, Ҳулоса қилолмасман... Бир нарсага мен фақат, Хаётимда тушундим,.. "Тақдири аъзал” сўзин, Маъносин англаб билдим... Кўнгиллар бул "Фоний”да, Сираям тўлмас экан, Пешонада боридан, Ортиқча бўлмас экан. Шунингчун беҳудага, Озор чекмайин дедим... Соф дилимга қайғую, Ғамлар экмайин дедим... Дедим келинг, яхшиси, Ўйнаб кулиб қолайлик, Буюрган бор неъматдан, Тота тота олайлик. Орзулар поёнига, Барибир етолмасмиз... Дунёдан ҳам, қўл силтаб, Эртароқ кетолмасмиз... Нолаю фарёдлардан, Сира фойда йуқ экан. Ҳақ йўлда юрсаккина, Кўнгил бироз тўқ экан. Тўлиқсиз дунёмизда Ҳамма нарса,кам экан, Қаноат қилмаганнинг, Кўзи доим, нам экан. Ҳақ ризо бўлсагина, Ниятга етарканмиз. Йўқса ушбу куйларда, Дунёдан ўтарканмиз. Келинг дўстлар ўйланиб, Канаотла яшайлик!. Эрта ёки, кеч демай, Рўза, Намоз бошлайлик!. Ажабмас, шунда Худо, Бизга карам айласа, "Ёлғон”да этиб бахтли, "Чин”да "беҳиш” сийласа. Боқийимиз бор ахир, Бизларни олдда кутар,. Рўз айласа Олллоҳим, Беҳишт калитин тутар... Анормат Лочин.
|
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (13.02.2012)
|
Просмотров: 1813
| Теги: назм гулшани
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|