Вторник, 16.04.2024, 21:53
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Баъзи эркакларга

 Баъзи  эркакларга


Кўкрак  керар  мен  эркак  дея,


Кулиб  туриб  ёлғон  сўзлайди.


Ўз  оиласи  бўла  туриб,


Яна  ўзга  аёл   излайди.


 


Нега? дейман  такрор  ва такрор,


Азоб  билан  қийнайди,  жуфти  ҳалолин.


Оллоҳнинг  қаҳри  ёмон,  қайда  қолди  ор,


Фарзандалари  йиғлар, кўнгил  жуда  тор.


 


Баъзи  оталар  шундай  экан,


Ҳафа  бўлмагин  эй  дўстим.


Икки  кўзи  уйқуда, кўр  экан,


Оналар  йиғласа  қийналар  кўксим.


 


Инсоф  берсин  ортиқ  сўзим  йўқ,


Асли  яхшилардан  менинг  кўнглим  тўқ.


Оталарнинг  сўзи  отилган  ўқ,


Орсизини  кўргани  менинг  кўзим  йўқ.


 


Севги  сизга  душмандир


Кўзлар  кўрди  гўзал  қоши  қарони,


Яна  тилди  юракдаги  ярани.


Бошинггизга  солди  не  не  балони,


Дўстлар, асли  севги  сизга  душмандир.


 


Гулдасталар  сочадир  пойингизга,


Яна  энди  қўймас,  ўз  холнингизга.


Дарз  кетадир  тоза  орингизга,


Дўстлар, асли  севги  сизга  душмандир.


 


Оёқ  босманг  асло  севги  боғларига,


Бардош  беролмайсиз  юрак  доғига.


Қон  йиғларсиз  кўнгил  оҳига.


Дўстлар, асли  севги  сизга  душмандир.


 


Сизга  севманг  деб  айтолмам  дўстларим,


Сўрамай  эшик  очар, йиғлайди  кўзларим.


Ёдда  сақланг  ҳар  бир  айтган  сўзларим,


Дўстлар, асли  севги  сизга  душмандир.


 

Мактабим


Илк  бор  сенга  қадам  қўйганда,


Қувончларим  бир  дунё  эди.


Наҳотки  энди  сендан  кетяпман,


Кўз  ёшларим  дарёдек  тўлди.


 


Хайр  дейман, хайр  мактабим,


Афсусда  кетяпман  сендан  йироқлаб,


Эркин  ҳаётга  қадам  ташладим,


Синфдошлар  сиздан  фироқлаб.


 


Наҳот  энди  қайтиб  келмайди,


Мактаб  чоғлар,  шўхлик  бир  даврим.


Бу, табиат  қонуни  майли,


Хайр  дейман, хайр  мактабим.


 


Жарангла  эй  сўнги  қўнғироқ,


Сени  сўнги  бор  эсга  олайин.


Кўзларимда  ёш  дилгинам  титроқ,


Айтинг  олтин  даврни  қайдан  олайин.


Хайр  дейман, хайр  мактабим.


 


                 Синфдош.


 


Мактаб қучоғидан кетган дамда,


Балким ўқирсан қўлимга олиб.


Синфдошингни сен соғинган чоғда,


Йиғларсан кўзинга ёшларинг тўлиб.


 


Эх, синфдош ёшлик пайтлар,


Гўзал бир ширин дамлар.


Синфдошим айрилиқ ёмон,


Яхши қолинг хайр сирдошлар.


 


Бир партада бирга ўтириб,


Ўқир эдик аъло баҳога.


Юрак бағрим эзилиб ёмон,


Йироқлик сиғмас асло кўнглига.


 


Майли бу ҳаёт қонуни,


Хайр энди синфдош.


Чалинса қўнғироқ сўнги,


Кўзинга олмагин ёш.


 

Қадрингизни йўқотманг.


 

Қадрингизни йўқотманг инсон,


Ҳар бир бандага меҳрибон бўлинг.


Агарда йўқотсангиз пок иймон,


Сўроғи бор шуни билинг.


 


Ҳайрон бўлманг нега? Қадрим йўқ деб,


Бунга сиз ўзингиз сабабчисиз.


Ўзганинг халолин харомларча еб,


Барибир ҳаётда қадр топмайсиз.


 


Очилган гул тезда сўлиб,


Гулнинг қадрин ким билади.


Харом шайтонга дўст бўлиб,


Қадрин тупроққа кўмади.


 


Қадр – бу инсоннинг қадри,


Яхши бўлса покдир қалби.


Ёмон инсоннинг чидамас сабри,


Қадрини йўқотганларнинг кўпдир дарди.


 


                               Дунёда ҳамма ҳам,


Етсин сизни қадрингизга.


Оллоҳимдан  сўранг малҳам,


Нурлар ёғдирсин сизга.


 Ўтарлар бирин кетин кунлар ҳам,


Ҳар куни файзли тунлар ҳам.


Ношукур банда бўлманг дўстим,


Қадри бордир чексиз йулларнинг ҳам,


 


Энг аввало билинар кимнинг қадри?


Биласизми у инсонлар ота-оналар.


Асло тугамас фарзандингиз қарзи,


Оғриб қолсангиз бошингизда парвонадир.


 


Гар яхши бўлса киши,


Катта боғдек қадри қолади.


Гар ёмонлик бўлса иши,


Чўл саҳрода сувсиз қолади.


ДИЛНАВОЗ ДИЛМУРОДҚИЗИ.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (27.04.2013)
Просмотров: 1501 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz