Вторник, 24.10.2017, 08:37
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 536
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Ҳайит муборак!
                

                    Ҳайит муборак!

 

Оллоҳ севган кун ҳайит муборак,

Зикр қилиш, сажда қилиш, тавба қилиш,

Бунинг ҳаммаси бандага керак,

Оллоҳ севган бандалар ҳайит муборак.

 

Ғафлат намозида уйғониб,

Қалби пок инсонлар кўзларида ёш.

Ният қилар Оллоҳга сиғиниб,

Нурин сочар тинмайин қуёш.

 

Оллоҳ севган кун ҳайит муборак,

Яхшилар сизга Оллоҳим ҳамроҳ.

Ҳайт куни тиланглар тилак,

Шайтондан бўлингасли огоҳ.

 

Дилингиз пок бўлсин эй улуғ инсон,

Оллоҳга бош эгиб тавбалар қилинг.

Ҳаётда энг ёмон душмандир шайтон,

Ҳайт куни, токи ҳаётда гапирманг ёлғон.

 

              Бу дунёда меҳмонмиз.

 

Яратганнинг бандаси, шукр қилинг,

Шуни билинг, сиз бу дунёга меҳмонмиз.

Ўзга дилни оғритсангиз, узр сўранг албатда

Гуноҳни ювиб савоб ишлар қилингиз.

 

Биз ҳаммамиз меҳмонбиз, бу ёлғон дунёга,

Тақдирда борини кўриб ўтамиз.

Қўлингизни очинг, оқ фотиҳага,

Ҳеч бир банда бўлмас гуноҳсиз.

 

Шайтоннинг қули бўлманг гуноҳларга ботасиз,

Бойликка ҳеч учмангиз, охиратни ёқасиз.

Олиб кетолмайсиз бойликни қабрга,

Иймонга юз буринг-тўғри йўлдасиз.

 


        Хуш  келдинг  Баҳор!

Эрта тонгдан то кечгача,

Қушлар сайраб қўймайди.

Сени гўзал чиройингдан,

Кўзлар яшнаб тўймайди.

Бир-биридан чиройли,

Ранг барангдир гулларинг.

Баҳорнинг илк элчиси,

Қалдирғочдир қушларинг.

 Оҳ, сен яна келдинг азалий баҳор,

Уйғонаман шодликдан наҳор.

Сувга тўлиб оқади анҳор,

Эриб кетди ерлардаги қор.

Дала даштда кезади баҳор,

Мақтаниб улар ҳусни жамолин.

Бир-биридан чиройли гуллар,

Товланади сочиб ифорин.

Фасллар ичида гўзал келинчак,

Баҳорнинг илк элчисидир бойчечак.

Ёмғир ёғса товланади камалак,

Тинмай қайнар дошқозонда сумалак.

Қизлар чиқар анҳор буйига,

Сув олгани қўлида кўза.

Карнай-сурнай бизнинг қишлоқда,

Энди наврўзга ҳамма оввора.

 

 

 "Нафсимни ўзимга қул қилиб бергин”

 

Дунёда кўпдир яхши ё ёмон,

Нафсига ишониб яшарлар инсон.

Оллоҳим севган банданг бўлайин,

Нафсимни ўзимга қул қилиб бергин.

 

Душмандир нафсимиз ва ноумид шайтон,

Ёлғонни сўзламанг эй азиз инсон.

Кимлардир ғашликда  қалбида ҳижрон,

Нафсимни ўзимга қул қилиб бергин.

 

Кимки нафсига қул бўлиб қолган,

Ундай инсон ҳеч дунёда ўнгмаган,

Нафсига дўстни Оллоҳим суймаган,

Нафсимни ўзимга қул қилиб бергин.

 

Мен ҳаётни пок билдим, эй яратган,

Бу ёлғон дунёда, ёмонлар ҳам бор экан.

Сендан фақат биргина шуни сўрайман.

Нафсимни ўзимга қул қилиб бергин.

 

 Дўстим

 

Бу оқшомлар сен биланман дўстим,

Ортга қайтмас бахтли ёшлигим.

Бугун мени тўхтамас кўзимда ёшим,

Чунки сени соғиниб тўзди бардошим.

 

Бахтли бўл ғам кўрма менинг сирдошим.

Мени эслаб турарсан балким,

Керак бўлса жонимни берай,

Дема асло сени унутдим.

 

Дўстлик бу тўфондан азимдир,

Дўстлик бу меҳрибон қалби покдир.

Умр боқи мени унутма асло,

Ҳаёт кулиб боқсин бўлмасин қаро.

 

 


                      Ёшлигим!

 

Ҳар бир ўтган ёшлигим менинг,

Ёдимдадир менинг, ҳали ҳануз.

Ўтиб кетар шўхлигим менинг,

Қайтиб келмас ёшлигим афсус.

 

Хайр ёшлигим, эй бебошлигим,

Кетаябман сендан йироқлаб.

Такрорланмас ширин шўхлигим,

Кетаябман сендан фироқлаб.

 

Қани, ёшлик ортга қайтса,

Ёшликнинг сирин ахтарардим.

Болдек, ширин даврин сочса,

Умримни ёшликка бағишлардим.

 

Ота-онам бағрида доим,

Ўйнаб кулиб юргандим.

Ҳар бир ҳаёт сўқмоғига

Бардош беришни ўргандим.

                  

               Умр ўткинчи

 

Умр ўтавераркан ўткинчи бўлиб,

Кимдир яхши ниятда югуриб, елиб.

Сойдан сел оқаркан ўрни ўйилиб,

Ҳали ғунча гуллар саҳрода сўлиб.

 

Умр ўтавераркан аламдан куйиб,

Кимдир чин қалбидан ўзгани суйиб.

Шоирлар дардини дилига туйиб,

Кимлардир йиғлайди ҳаётдан тўйиб.

 

Умр ўтавераркан дарёдай оқиб,

Эрталаб кимлардир ишга шошилиб.

Кимлардир яшар ўзгага боқиб,

Табиат гуллари ифорин сочиб.

 

Умр ўтавераркан яхшига боқиб,

Яхшилар ўтади ёмондан қочиб.

Мустақил она- юрт бағрини очиб,

Мовий осмонда қуёш нур сочиб. 

 

                    Юлдузим!

 

Сокин тун, осмон тўла юлдузлар,

Осмонлар олис, юлдуз чарақлар.

Ҳаёлимдан ўтади ширин орзулар,

Қани энди ушалса эзгу ниятлар.

 

Сирлашаман ҳар файзли оқшом,

Ех, юлдузга етарму нидом.

Рухсорингни кўрсам, оламан ором,

Гар кўрмасам бўламан тамом.

 

Чарақласин юлдузлар, ҳаммаси кўрсин,

Мовий осмоннинг дийдорига тўйсин.

Яхшиларнинг юлдузи доим порласин,

Шоирларнинг қалами ҳеч ҳам синмасин.

 

Юлдузнинг жуфти, ой бўлмиш ҳар он,

Ҳаммасининг жуфти бор, ерники осмон.

Юлдузим сен сўнма, чарақла ҳар он,

Сенинг гўзаллигинг-ла яшнасин осмон.

 

 

           Ҳақиқатни  излайман.

 Ҳақиқатни излаб, йиғлайман бугун,

Гар ҳақиқат бўлмаса дунё бемазмун.

Ёлғон сўзлар қийнайди, қалбимда тугун,

Қайлардасан ҳақиқат, излайман ҳар тун.

Аслида баъзиларга ҳақиқат ёқмас,

Ёлғоннинг отридан қут барака топмас.

Иймонни суймаган асло ҳақ эмас,

Алдайвер ўзингни, сен бахтли эмас.

Биласизми? Инсоннинг қадри нимада?,

Меҳр муҳаббатда, азиз ҳақиқатда.

Ҳақиқат ётгандир денгиз тубида,

Лекин афсусдаман, қийналар банда.

Алдайди ўзини мен ҳақман дея,

Ҳақиқат  яшайвер қадринг йўқотма.

Тўярсан охири куйдимку дея,

Ёлғонга дўст бўлиб, умринг ўтказма.

Ҳамон сени излайман азиз ҳақиқат,

Кўзим илинмайди бешавқат уйқу.

Қайлардасан қайдасан, азиз ҳақиқат,

Қўлим етмас сенга, қалбимда қайғу.

Айёрлар зотининг юрагин тилчи,

Сабоқ олсин ҳаётдан, ҳеч алдашмасин.

Ҳақиқат бор дея, сен фарёд солчи,

Ҳақлар ҳар қадамда, ҳеч адашмасин.

 

 

        Барибир ёшлик бошқача.

 

Барибир мен учун ёшлик бошқача,

Ёшликдаги шўхлигимнинг бахти ўзгача.

Қалбимда дардим йўқ қувноқ пайтимнинг,

Барибир ёшликнинг шашти ўзгача.

 

Ёшликда росаям шўхлик қилардим,

Ёдимдан чиқмас бахтли кунларим.

Дўстим ёшлигимиз асло унутманг,

Дунёда тенги йўқ гўзал ёшлигим.

 

Ёшлик, қимматли ёшлик,

Қудратли тоза поклик

Каттага ҳам кичикка ҳам,

Бўлманг асли бағри тошлик.

 

 

    Ўзбегимнинг қизлари.

 

Эгнида атлас кўйлак,

Сочлари узун-узун.

Осмонда етти камалак,

Ўзбегимнинг қизлари!

 

Юракдаги гўзал ифори,

Инсонни яқин  чорлар.

Ҳар бир ширин сўзлари,

Ўзбегимнинг қизлари!

 

Чақмоқ каби чақнар кўзлар,

Титратади қайноқ сўзлар.

Ор-номусин баланд тутган,

Ўзбегимнинг қизлари!

 

Ўрим-ўрим сочлари бор,

Шайдо қилар гўзал жамол.

Ота-онанинг қувончидир,

Ўзбегимнинг қизлари!

        Армон.

 

Эй юрагим, нега шунча ҳаёл паришон,

Бу севгинг ҳам ўтиб кетади.

Сен мен учун ҳаётда армон,

Кўз ёшлар юзим силаб ўтади.

 

Бас қил энди изҳори дил,

Фақат орзуга интилиб яшайман.

Ҳозир кўнглимга сиғмайди қил,

Ўзгалардан меҳр излайман.

 

Дилингни шайдо этса қора кўзлар,

Мажнун толдек бошинг эгарсан.

Хумор қилар сени ширин сўзлар,

Кўзларингдан ёшинг силарсан.

 

Ўзингни бир оз тиклаб олгин,

Сўлимагин сен, жонингни берма.

Армонли севгинг юрак тубига кўмгин,

Гар ҳаётдан ўтсам, сен омон яша.

 

                 Хайр муҳаббат.

 

Сенинг ваданг бўлди сарсон,

Сўзларингда кўпдир ёлғон.

Энди менда йўқ муҳаббат.

Хайр дейман то-абад.

 

Тинч қўйгин энди мени,

Юрагим унутди сени.

Мен учун армон бўлган,

Хайр  энди муҳаббат.

 

Гоҳо севгининг боғида,

Кимнидир кулдирасан.

Гоҳо ишқинг доғида,

Куйдириб қул қиласан.

 

Юрагим қийнама ортиқ,

Ёлғончи бу муҳаббат.

Энди орамиз айриқ,

Хайр энди муҳаббат.



          Мени олиб кетинг.

 

Мени олиб кетинг юлдузлар,

Осмонда сизлар билан учайин.

Сокин тунгача сабрсиз кундузлар,

Учиб бориб оймомога салом йўллайин.

 

Олиб кетинг мени узоқ- узоққа,

Қушлар, қушлар, жон қушлар.

Тушгим келмас ҳийла тузоққа,

Қайлардадир ҳавфсиз манзиллар.

 

Олиб кетинг мени ўзингиз билан,

Қанотлари нозик эй капалаклар.

Учиб кетайин боқий сизлар билан,

Сиздек, гар толмаса қанотлар.

 

                          Унут.

 

Қуёш юзин тўсса булут,

Осмон тўкар юм-юм ёш.

Севгим энди мени унут.

Юрагимда аламли ёш.

 

Оҳ, гўзал тинчигин денгиз,

Тушиб турар ойнинг шуласи.

Ошиқ эдим мен сизга ҳаргиз,

Талпинган кўнгилнинг саси.

 

Ёмғир ёғса, шитирлаб сокин,

Етти рангда турланади камалак.

Булбуллар куйлар севгининг созин,

Унут дейди ҳатто осмону-фалак.

 

Во, ажабо, нақадар мушкул,

Севиб, севиб сени унутмоқлик.

Ҳали очилмаган бир гул,

Ғунча эдим энди сўлмоқлик.

 

                         Алам.

 

Киприклар нам, кўнгилда алам,

Балки мени ҳаёт синайди.

Ёзгин дейди сеҳрли қалам,

Оқ қоғозга бекор ёзмайди.

 

Катта-катта шоир кўрмаган,

Оқ қоғозга ғазал куйлайди.

Оллоҳимдан сабр сўрагин,

Эзилиб ул дутор куйлайди.

 

Мен эканман оқ-кўнгил қиз,

Эх, одамлар нега тошбағир?

Бири ожиз, бири шавқатсиз.

Аламни енгмоқда керакдир сабр.

 

Фарёд солиб йиғлагим келар,

Ичимдаги бор аламимдан.

Бирин кетин кунлар ҳам ўтар,

Кетаяпман ёшлик бағридан.

 

            Янги ой чиққан оқшом.

 

Эзилган қалблар ёш тўкса,

Унга заррача бир меҳр керакдур.

Янги ой чиққан гўзал оқшомда,

Оллоҳимнинг мўжизасидан даракдур.

 

Эх, нақадар гўзалдир осмон,

Сокин тун, ой дурларин сочарлар.

Бир парво қилинг, осмонга инсон,

Менинг илҳомим янада мавжланар.

 

Негадир мен ойни кузатсам,

Илҳом келар, ёз дейди қалам.

Дардлардан мен кўз ёшим ютсам,

Ой бўларлар  дардимга малҳаш.

 

                      ИЙМОН

















          

 

Қадрлидир мен учун иймон,

Яхшиларга нур ёғдир Оллоҳ.

Покликнинг устига қурилган иймон,

Раббимдан сўрайман барчага паноҳ.

 

Бойликни кўзлар ёмон инсон,

Қайда қолди пок иймон?

Бундай бўлмас мусулмон,

Ношукурнинг ҳаёти тамом.

 

Иймон демоқ , бу ишончдир,

Эх, инсонлар, қалби поклар.

Ишонмоқлик яхши амалдир,

Қабул бўлар барча дуолар.

 

Менинг ёлғиз айтар сўзим,

Одамлар иймонин асрасин Оллоҳ.

Гар иймон йўқолса, йиғлайди кўзим,

Кўриб турган ўзингсан гувоҳ.

                       Ўзимга.

 

Кўзим кулар, чексиз юзим кулар,

Юрак тубида яширинарди ғамлар.

Менга ҳавас қилдинг дўстим.

Билмассан ичим тўла дардлар.

 

Мени ҳаётдан кўнглим тўқ,

Сиртдан савлат тўкарман.

Лек дардимнинг давоси йўқ,

Ичдан унсиз йиғларман.

 

Бас қил, ифори гул Дилновозам,

Қачонгача зор-зор йиғлаб ўтасан.

Қўлингга оларкансан қоғоз қалам,

Бор аламим шеър ёзишдан оласан.

 


                   Азоб.

 

Нега инсон ҳаётда қўрқиб яшайди?

Номардларга бошин эгиб тиз чўкиб.

Нега табиат қўйнига қучоқ очмайди?

Нега инсон кўзидан ёшлар тинмайди?

 

Бошим олиб кетгим келади,

Ҳеч ким билмас узоқ жойларга.

Эркин қушдек учгим келади,

Ердан олис осмону фалакка.

 

Юрак бағрим эзилар ёмон,

Азобларга кўмилдим ҳамон.

Кимлардир яхши, кимлардир нодон,

Ор-андиша йўқ янги замон.

 

Чарчадим, ҳаётдан тўйдим,

Ҳеч ким аҳволим сўрмас.

Мен дунёдан шуни билдим,

Азоб, асли, асли тугамас.

 

  Мактабим менинг, мактабим.

 

Мактабим, сен қанчалар қадрлисан,

Билим истаганлар ардоғисан.

Мактабим сен менинг қувончимсан,

Сен-ла яхши-ю ёмонни билурман.

 

Биламан ёшлик қайтиб келмайди,

Мактаб даври ёддан чиқмайди.

Бахтли кунлар олтиндан қиммат,

Мактабим, сен қанчалар қадрлисан.

 

Янги ҳаётга сенла қадам қўярман,

Меҳринг-ла билимлар конидаман мен,

Сен-ла бу дунёда бахлидурман,

Мактабим сен қанчалар қадрлисан.

 


 20 ёшинг қутлуғ Қозоғистон!

Бағрингда кулиб ўсдик Ватаним,

Элимизда тинчлик бўлсин ҳар доим.

Тупроқларинг кўзга суртай муқаддассан,

20 ёшинг қутлуғ бўлсин истиқлол Ватан.

 

Яшаймиз биз гўзал заминда,

Фахрланиб, боғу чаманда.

Қадрлисан муқаддас элим,

Ширин жоним минг фидо сенга.

 

Шундай юртимни мен эслаб қолурман,

Сен билан доим фахрланурман.

Дини ислом, қалби пок, элу-юртим,

20 ёшинг муборак Қозоғистоним.

 

Барчадан буюксан, эй Қозоғистон,

Биз учун абадийдир муқаддас макон.

Қучоғингда қувнаб-яшнаймиз,

Келажакда бўлсин ёшинг чексиз.

 

Тоғ ортидан қуёш жилмаяр,

Гўзалдир кўм-кўк далаларинг.

Киндик қоним тўкилган она Ватаним,

20 ёшинг қутлуғ бўлсин – Қозоғистон.

             Хозирги замон.

Дунёда юраркансиз бўлиб меҳмон,

Кўраркансиз ҳаммасин ўзгарар замон.

Қалбингиз эзилар гуноҳдан ҳамон,

Ланъати шайтон душмандир ёмон.

 

Ёмон йўлгабошлаб борар шайтон,

Узун-узун либосни кийишмайдилар.

Кеч бўлса ҳам ақлингизни йиғинг инсон,

Аҳир ҳечдан кўра, кеч ҳам яхши дейдилар.

 

Ер ўпар сочингизни кесдирманг,

Урф-одатдан қолган меъросдир.

Момолар руҳини чирқиратманг,

Сочни  кесганэнг оғир гуноҳдир.

 Асли ҳзирги замонда,

Қиз шаънингиз асраб юринг.

Қалбингиздан жой бўлса,

Урф-одатимизни сақлаб юринг.

 

      Аёзли қиш фасли.

Бўронингни учириб аёзли қиш,

Совуқдан қотиб бир-бирига урилар тиш.

Осмондан ёғавергин оппоқ қор,

Хуш келдинг ўлкамизга аёзли қиш.

 

Қушлар ҳам учиб кетди иссиқ ўлка томонга,

Қарғалар учиб келди қағиллаб биз томонга.

Файзлидир ёққан бу оппоқ қор,

Яхши кайфият бағишлайсан кўнгилларга.

 

Ўтмишларни ёдга туширар гўё,

Ҳамма сени чиройинга  маҳлиё.

Файзли бу гўзал оқшомларда,

Тўхтамай ёғавергин ҳамиша.

 

Юзларида табассум болаларнинг,

Ҳаёлида фақат чана-коньки,

Янги йилни ошиқиб кутаверинг,

Орзуга етинг бўлинг бахтли.

 

Эҳ, бу ёшлик даврим,

Оппоқ қор кўп-кўп ёғавергин!

Чиройингдан қувончга тўлсин қалбим,

        Аёзли  қиш фасли ўтарлар сокин.

             Қайлардасиз, опажон.

 

Боққа кирганимда сиз эккан гуллар очилиб турарди,

Сиз эккан райҳонлар хуш бўй ҳидин сочиб турарди.

Кунлардан бир куни шу гулнинг қувраганин кўриб,

Ич-ичимдан қон ютиб, юрак унсиз йиғларди.

Тарк этган чоғингизда қалбимиз қолди қақшаб,

Қайлардасиз опажон, жуда соғиндим сизни.

Қувонардим, ҳеч кетмай опажон, ёнингиздан,

Нур ёғилиб турарди опажон юзингиздан.

Опажоним сиз сира кетмайсиз кўз олдимдан,

Ётган жойингизни эгам жаннатдан ато этсин.

Оллоҳим сизга жаннат эшигин очиб берсин,

Бошингиз узра тинмай фаришталар чарх урсин.

Бу дард қалбимни ўртар ловуллаб ёғган чўғдек,

Хеч ким кўнглим кўтармас бу ён атрофда сиздек,

Бутун дунё туюлар зимистон, қоронғидек.

Ҳар пайшанба тиловат чоғидасизни эслаб,

Билдирмадим йиғимни ҳамма иш сариштадек.

Чин кўнгилдан шеър битдим доимо сизни эслаб,

Юринг жаннат боғида мисли оқ фариштадек.

 


             Синглим Нурхонойга

 

Оппоққина синглим бор, жажжигина,

Ширин –ширин сўзи бор қизчагина,

Уйда ҳаммадан ҳам  эрка, ўзи кенжатой,

Ширин қизча кулиб турар Нурхоной.

 

Сингилчам, юзингдан нурлар товлансин,

Ҳаётингда сенга, бахт кулиб боқсин.

Мўъжиза яратган ёлғиз Оллоҳим,

Ўзи паноҳида сени асрасин.

 

Кўрмасам дейман ҳеч, кўзларингда ёш,

Ўзи ширингина, меҳрибон ювош.

Юзингдан кетмасин доим табассум,

Қайсаргина қизча, аълочи сирдош.

 

Соғинарман кетсанг, гар узоқлардан

Ҳаётда адашма кўп синовлардан.

Сингилжоним сен ҳали гули ғунча,

Тушиб қолма огоҳ бўл тузоқлардан.

                     Илҳом излаб.

 

Субҳидам, нақадар гўзалдир боғлар,

Хар томон гулларнинг ифори келар.

Сервиқор тоғлар ҳам саломлар берар,

Табиат сеҳридан илҳомим келар.

Дала даштга чиқдим сайр айлагани,

Қалбим тўлиб сирим баён этгани.

Илҳом излаб чиқдим , шеърлар битгани,

Кўриб илҳомланиб, уни тутгани.

Бир зум ором олиб  гуллар қўйнида,

Қўлда қоғозқалам, нелар кўнглимда.

Булоқча шилдирайди , ёқар кўнгилга.

Илҳомим шамол каби елиб келади,

Мен ёзаман шеърлар, қалам қўлимда.

 

                 Меҳрим сўнганда.

 

Хушчахчах, шўхгина бир қиз эдим,

Ғаму шодликларнинг тотин билмаган.

Чиройли,сўлимаган шабнам гул эдим,

Энди келма асло, сенда меҳрим қолмаган.

 

Дейдиларку ахир меҳр кўзда,

Қалбим зор эди ширин сўзинга.

Инсоф берсин сенга Оллоҳим,

Келдингми? Энди меҳрим сўнганда.

 

Меҳр излаб кўзинга боқсам,

Мени назаринга ҳам илмадинг.

Кўз ёшларим дур тўксам,

Бир бора ҳол-аҳволим сўрмадинг.

 

Келдингми? Энди менга,

Сенда кўнглим бор дейсан.

Умуман меҳрим йўқ сенга.

Минг бор афсус чекарсан.

 

        Кўзлар бугун боқади мунгли.

 

Тунги осмон қандай гўзал чиройли,

Юлдузлардан сени сўрайман.

Кўзлар бугун боқади мунгли,

Ойга йиғлаб дардим сўзлайман.

                                    

Ҳар бир оқшом файзли оқшом,

Қачон кўзлар ёшдан тўхтайди.

Жавоб бермас ой ҳам, юлдуз ҳам,

Ой чиқмаса қалбим йиғлайди.

 

Оддий бир содда қизчаман,

Ўзимга ўзим савол бераман.

Қўзлар бугун боқади мунгли,

Яхшиларни излаб чарчайман.

 

Киприклар нам, кўзларда алам,

Йиғлайвериб жонсиз бир танам.

Кўзлар бугун боқади мунгли,

Афсусдаман чироқ ҳам сўнди.

 

                      Ҳаёл суриб.

 

Ҳеч ҳам ўйланмабман, мен кимман дея,

Қадрим билармикан, ўзгалар дўстим бу дея.

Кўзимдан ёш тизилиб соғинган чоғда,

Ҳолим сўраб келармикан на бўлди дея.

 

Бу дунёда ким ҳам мени тушунарди.

Кўзимда ёш йўқ, лек унсиз йиғлайди.

Доим табассум кўрдинг юзимдан дўстим.

Хаёл суриб, фақат ичимга дард ютдим.

 

Гоҳо тўйиб кетаркансан ҳаётдан,

Йиғларкансан аламли бу баётдан.

Хаёл суриб қарасам эх дўстим,

Қаро замон ўйибди бечора кўксим

 

Ҳаёл мени орзуларга етаклайди,

Орзуга интилиб юрак тиғлайди.

Бас қил энди қирмизи гул Дилнавозам,

Ҳаёл суриб, кўнгил сендан фироқлайди.

 

             Соғиндик сени баҳор.

 

Мана қиш фасли ҳам ўтмоқда,

Келгин сени соғиндик баҳор.

Кўзларда нам, сени кутмоқда.

Келсанг булбул сайрарди наҳор.

 

Ухлаган қалблар уйғонар балким,

Ифорингдан эрта тонгда турганда.

Кел энди, келақолгин баҳорим.

Сени қаттиқ соғиндик-да.

 

Осмондан тушган қуёш нуридан,

Ялтираган оппоқ қорлар эрирди.

Жой эгаллардинг қалбим тўридан,

Кутмоқдамиз сени, баҳор кел энди.

 

Боғларимда булбул сайрайди.

Баҳорим кўнгил сени излайди.

Қалдирғочлар учиб келганда,

Намли кўзлар чексиз кулади.

 

 

 

                    Хайр энди яхши қол.

 

Сенга айтсам йиғлаб дардимни,

Қараб турардинг маюс лол.

Сен тушунмадинг кўнглимни,

Хайр энди яхши қол.

 

Қўлим булғаб чақирсам,

Ортингга қарамай китдинг.

Эзилган юрак –бағрим.

Қон –қақшатиб йиғлатдинг.

 

Ариқ бўйида мажнун тол,

Сени кутарди лайли.

Хайр энди яхши қол,

Менга боқмадинг майли.

 

Менга бердинг кўп завол,

Қувраб кетди мажнунтол.

Хафа бўлма лайлингдан,

Хайр энди яхши қол.

                 

                    Ҳайит муборак!

 

Оллоҳ севган кун ҳайит муборак,

Зикр қилиш, сажда қилиш, тавба қилиш,

Бунинг ҳаммаси бандага керак,

Оллоҳ севган бандалар ҳайит муборак.

 

Ғафлат намозида уйғониб,

Қалби пок инсонлар кўзларида ёш.

Ният қилар Оллоҳга сиғиниб,

Нурин сочар тинмайин қуёш.

 

Оллоҳ севган кун ҳайит муборак,

Яхшилар сизга Оллоҳим ҳамроҳ.

Ҳайт куни тиланглар тилак,

Шайтондан бўлингасли огоҳ.

 

Дилингиз пок бўлсин эй улуғ инсон,

Оллоҳга бош эгиб тавбалар қилинг.

Ҳаётда энг ёмон душмандир шайтон,

Ҳайт куни, токи ҳаётда гапирманг ёлғон.

 

              Бу дунёда меҳмонмиз.

 

Яратганнинг бандаси, шукр қилинг,

Шуни билинг, сиз бу дунёга меҳмонмиз.

Ўзга дилни оғритсангиз, узр сўранг албатда

Гуноҳни ювиб савоб ишлар қилингиз.

 

Биз ҳаммамиз меҳмонбиз, бу ёлғон дунёга,

Тақдирда борини кўриб ўтамиз.

Қўлингизни очинг, оқ фотиҳага,

Ҳеч бир банда бўлмас гуноҳсиз.

 

Шайтоннинг қули бўлманг гуноҳларга ботасиз,

Бойликка ҳеч учмангиз, охиратни ёқасиз.

Олиб кетолмайсиз бойликни қабрга,

Иймонга юз буринг-тўғри йўлдасиз.

 


        Хуш  келдинг  Баҳор!

Эрта тонгдан то кечгача,

Қушлар сайраб қўймайди.

Сени гўзал чиройингдан,

Кўзлар яшнаб тўймайди.

Бир-биридан чиройли,

Ранг барангдир гулларинг.

Баҳорнинг илк элчиси,

Қалдирғочдир қушларинг.

 Оҳ, сен яна келдинг азалий баҳор,

Уйғонаман шодликдан наҳор.

Сувга тўлиб оқади анҳор,

Эриб кетди ерлардаги қор.

Дала даштда кезади баҳор,

Мақтаниб улар ҳусни жамолин.

Бир-биридан чиройли гуллар,

Товланади сочиб ифорин.

Фасллар ичида гўзал келинчак,

Баҳорнинг илк элчисидир бойчечак.

Ёмғир ёғса товланади камалак,

Тинмай қайнар дошқозонда сумалак.

Қизлар чиқар анҳор буйига,

Сув олгани қўлида кўза.

Карнай-сурнай бизнинг қишлоқда,

Энди наврўзга ҳамма оввора.

 

 

 "Нафсимни ўзимга қул қилиб бергин”

 

Дунёда кўпдир яхши ё ёмон,

Нафсига ишониб яшарлар инсон.

Оллоҳим севган банданг бўлайин,

Нафсимни ўзимга қул қилиб бергин.

 

Душмандир нафсимиз ва ноумид шайтон,

Ёлғонни сўзламанг эй азиз инсон.

Кимлардир ғашликда  қалбида ҳижрон,

Нафсимни ўзимга қул қилиб бергин.

 

Кимки нафсига қул бўлиб қолган,

Ундай инсон ҳеч дунёда ўнгмаган,

Нафсига дўстни Оллоҳим суймаган,

Нафсимни ўзимга қул қилиб бергин.

 

Мен ҳаётни пок билдим, эй яратган,

Бу ёлғон дунёда, ёмонлар ҳам бор экан.

Сендан фақат биргина шуни сўрайман.

Нафсимни ўзимга қул қилиб бергин.

 

 Дўстим

 

Бу оқшомлар сен биланман дўстим,

Ортга қайтмас бахтли ёшлигим.

Бугун мени тўхтамас кўзимда ёшим,

Чунки сени соғиниб тўзди бардошим.

 

Бахтли бўл ғам кўрма менинг сирдошим.

Мени эслаб турарсан балким,

Керак бўлса жонимни берай,

Дема асло сени унутдим.

 

Дўстлик бу тўфондан азимдир,

Дўстлик бу меҳрибон қалби покдир.

Умр боқи мени унутма асло,

Ҳаёт кулиб боқсин бўлмасин қаро.

 

 


                      Ёшлигим!

 

Ҳар бир ўтган ёшлигим менинг,

Ёдимдадир менинг, ҳали ҳануз.

Ўтиб кетар шўхлигим менинг,

Қайтиб келмас ёшлигим афсус.

 

Хайр ёшлигим, эй бебошлигим,

Кетаябман сендан йироқлаб.

Такрорланмас ширин шўхлигим,

Кетаябман сендан фироқлаб.

 

Қани, ёшлик ортга қайтса,

Ёшликнинг сирин ахтарардим.

Болдек, ширин даврин сочса,

Умримни ёшликка бағишлардим.

 

Ота-онам бағрида доим,

Ўйнаб кулиб юргандим.

Ҳар бир ҳаёт сўқмоғига

Бардош беришни ўргандим.

                  

               Умр ўткинчи

 

Умр ўтавераркан ўткинчи бўлиб,

Кимдир яхши ниятда югуриб, елиб.

Сойдан сел оқаркан ўрни ўйилиб,

Ҳали ғунча гуллар саҳрода сўлиб.

 

Умр ўтавераркан аламдан куйиб,

Кимдир чин қалбидан ўзгани суйиб.

Шоирлар дардини дилига туйиб,

Кимлардир йиғлайди ҳаётдан тўйиб.

 

Умр ўтавераркан дарёдай оқиб,

Эрталаб кимлардир ишга шошилиб.

Кимлардир яшар ўзгага боқиб,

Табиат гуллари ифорин сочиб.

 

Умр ўтавераркан яхшига боқиб,

Яхшилар ўтади ёмондан қочиб.

Мустақил она- юрт бағрини очиб,

Мовий осмонда қуёш нур сочиб. 

 

                    Юлдузим!

 

Сокин тун, осмон тўла юлдузлар,

Осмонлар олис, юлдуз чарақлар.

Ҳаёлимдан ўтади ширин орзулар,

Қани энди ушалса эзгу ниятлар.

 

Сирлашаман ҳар файзли оқшом,

Ех, юлдузга етарму нидом.

Рухсорингни кўрсам, оламан ором,

Гар кўрмасам бўламан тамом.

 

Чарақласин юлдузлар, ҳаммаси кўрсин,

Мовий осмоннинг дийдорига тўйсин.

Яхшиларнинг юлдузи доим порласин,

Шоирларнинг қалами ҳеч ҳам синмасин.

 

Юлдузнинг жуфти, ой бўлмиш ҳар он,

Ҳаммасининг жуфти бор, ерники осмон.

Юлдузим сен сўнма, чарақла ҳар он,

Сенинг гўзаллигинг-ла яшнасин осмон.

 

 

           Ҳақиқатни  излайман.

 Ҳақиқатни излаб, йиғлайман бугун,

Гар ҳақиқат бўлмаса дунё бемазмун.

Ёлғон сўзлар қийнайди, қалбимда тугун,

Қайлардасан ҳақиқат, излайман ҳар тун.

Аслида баъзиларга ҳақиқат ёқмас,

Ёлғоннинг отридан қут барака топмас.

Иймонни суймаган асло ҳақ эмас,

Алдайвер ўзингни, сен бахтли эмас.

Биласизми? Инсоннинг қадри нимада?,

Меҳр муҳаббатда, азиз ҳақиқатда.

Ҳақиқат ётгандир денгиз тубида,

Лекин афсусдаман, қийналар банда.

Алдайди ўзини мен ҳақман дея,

Ҳақиқат  яшайвер қадринг йўқотма.

Тўярсан охири куйдимку дея,

Ёлғонга дўст бўлиб, умринг ўтказма.

Ҳамон сени излайман азиз ҳақиқат,

Кўзим илинмайди бешавқат уйқу.

Қайлардасан қайдасан, азиз ҳақиқат,

Қўлим етмас сенга, қалбимда қайғу.

Айёрлар зотининг юрагин тилчи,

Сабоқ олсин ҳаётдан, ҳеч алдашмасин.

Ҳақиқат бор дея, сен фарёд солчи,

Ҳақлар ҳар қадамда, ҳеч адашмасин.

 

 

        Барибир ёшлик бошқача.

 

Барибир мен учун ёшлик бошқача,

Ёшликдаги шўхлигимнинг бахти ўзгача.

Қалбимда дардим йўқ қувноқ пайтимнинг,

Барибир ёшликнинг шашти ўзгача.

 

Ёшликда росаям шўхлик қилардим,

Ёдимдан чиқмас бахтли кунларим.

Дўстим ёшлигимиз асло унутманг,

Дунёда тенги йўқ гўзал ёшлигим.

 

Ёшлик, қимматли ёшлик,

Қудратли тоза поклик

Каттага ҳам кичикка ҳам,

Бўлманг асли бағри тошлик.

 

 

    Ўзбегимнинг қизлари.

 

Эгнида атлас кўйлак,

Сочлари узун-узун.

Осмонда етти камалак,

Ўзбегимнинг қизлари!

 

Юракдаги гўзал ифори,

Инсонни яқин  чорлар.

Ҳар бир ширин сўзлари,

Ўзбегимнинг қизлари!

 

Чақмоқ каби чақнар кўзлар,

Титратади қайноқ сўзлар.

Ор-номусин баланд тутган,

Ўзбегимнинг қизлари!

 

Ўрим-ўрим сочлари бор,

Шайдо қилар гўзал жамол.

Ота-онанинг қувончидир,

Ўзбегимнинг қизлари!

        Армон.

 

Эй юрагим, нега шунча ҳаёл паришон,

Бу севгинг ҳам ўтиб кетади.

Сен мен учун ҳаётда армон,

Кўз ёшлар юзим силаб ўтади.

 

Бас қил энди изҳори дил,

Фақат орзуга интилиб яшайман.

Ҳозир кўнглимга сиғмайди қил,

Ўзгалардан меҳр излайман.

 

Дилингни шайдо этса қора кўзлар,

Мажнун толдек бошинг эгарсан.

Хумор қилар сени ширин сўзлар,

Кўзларингдан ёшинг силарсан.

 

Ўзингни бир оз тиклаб олгин,

Сўлимагин сен, жонингни берма.

Армонли севгинг юрак тубига кўмгин,

Гар ҳаётдан ўтсам, сен омон яша.

 

                 Хайр Муҳаббат.

 

Сенинг ваданг бўлди сарсон,

Сўзларингда кўпдир ёлғон.

Энди менда йўқ муҳаббат.

Хайр дейман то-абад.

 

Тинч қўйгин энди мени,

Юрагим унутди сени.

Мен учун армон бўлган,

Хайр  энди муҳаббат.

 

Гоҳо севгининг боғида,

Кимнидир кулдирасан.

Гоҳо ишқинг доғида,

Куйдириб қул қиласан.

 

Юрагим қийнама ортиқ,

Ёлғончи бу муҳаббат.

Энди орамиз айриқ,

Хайр энди муҳаббат.



          Мени олиб кетинг.

 

Мени олиб кетинг юлдузлар,

Осмонда сизлар билан учайин.

Сокин тунгача сабрсиз кундузлар,

Учиб бориб оймомога салом йўллайин.

 

Олиб кетинг мени узоқ- узоққа,

Қушлар, қушлар, жон қушлар.

Тушгим келмас ҳийла тузоққа,

Қайлардадир ҳавфсиз манзиллар.

 

Олиб кетинг мени ўзингиз билан,

Қанотлари нозик эй капалаклар.

Учиб кетайин боқий сизлар билан,

Сиздек, гар толмаса қанотлар.


 
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (27.04.2013)
Просмотров: 615 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz