Вторник, 24.10.2017, 08:45
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 536
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

МАТОНАТ

Бу уларнинг узоқ кутилган фарзандлари эди. Бехосдан ота янги туғилган чақалоқнинг елкасини кўриб қолиб, ҳайратдан ёқа ушлайди – ахир қандай қилиб? Борис Вуйчич шу заҳотиёқ хонадан чиқиб кетиши кераклигини тушунди, чунки аёли, унинг юзидаги ҳайратни сезмаслиги керак эди. У кўрганларига ишонмади. Унинг ёнига доктор келганида , ажабланганидан: “Менинг ўғлим! Унинг қўли йўқми?” Доктор жавоб берди: “Йўқ… Сизнинг ўғлингизнинг қўли ҳам, оёғи ҳам йўқ”. Докторлар чақалоқни онасига кўрсатишдан бош тортишди. Ҳамширалар эса йиғлашар эди.

Никнинг чап оёғи ўрнига, пастги оёқ қисми бор эди. Шунинг эвазига болакай, юришни, сузишни, скейтда учишни, компьютер ўйнашни ва ёзишни ўрганди. Унинг ота – онаси эса, боласини оддий мактабга олишлари учун ҳаракат қилишди. Ник, Австралиядаги оддий мактабга борадиган биринчи ногирон бола эди.

Ник 8 ёшга тўлганида – нима учун яшаши кераклиги ҳақидаi ўйлай бошлади. У ишлай олмас эди, фарзанди йиғлаганда, ўз боласини қўлига ололмаслигини яхши билар эди. Бир куни унинг онаси қаттиқ бетоб бўлган бир киши ҳақида ҳикоя ўқиб берди. У инсон барчани яшаш учун руҳлантирарди. “Ва ўша пайтда мен, шунчаки оёқ – қўлсиз одам эмаслигимни тушундим. Мен Оллоҳнинг бандасиман. Одамларнинг фикри эса мени мутлақо қизиқтирмас эди”.

12 ёшида, Ник университетда иқтисод назариясини ўрганади. Бир куни уни минбарга таклиф этишади ва 7 дақиқаси борлиги ҳақида огоҳлантиришади. 3 дақиқадан сўнг хонадаги қизлар йиғлашни бошлашади. Улардан бири ҳеч ўзини қўлга ололмади ва ниҳоят қўлини кўтариб, сўради: “Майлими, мен минбарга чиқиб сизни қучоқласам?”. Қизча чиқадида, Никнинг елкасига бош қўйиб йиғлайди. У айтади: “Ҳеч ким менга, мени севишини, ўзлигимча қанчалик чиройлилигимни айтмаган, менинг ҳаётим бугун, ушбу дақиқада бутунлай ўзгариб кетди”.

Ўзининг чиқишларида Ник, тез-тез бундай дейди: “Сиз, баъзида мана бундай йиқилишингиз мумкин” – ва ўзи тик турганalg-nick-jpgстолга юзи билан йиқилади. Ник давом этади: “Ҳаётда қоқиласиз ва худдики, туришга кучингиз йўқдек туюлади. Ўша пайтда сиз умидингиз бор ёки йўқлиги ҳақида ўйланиб қоласиз… Мен эса минг марта бўлса ҳам қайта ва қайта туришга уринаман, лекин эплай олмайман. Аммо нима бўлганда ҳам мен умид билан ҳаракатланавераман. Мен такрор ва такрор ҳаракат қила вераман. Билингки, омадсизлик – бу тамом дегани эмас. Асосийси бу якунлашдир. Агарда сиз кучли якунни хоҳласангиз, мана бундай қилиб туриш учун ўзингизда куч топа оласиз”.

У чакагини олдинга суриб, елкалари билан туришга уринади ва ниҳоят туради. Залдаги аёллар йиғлашни бошлашади.

Йилнинг 12 ойида у йўлда ва атиги 2 ой уйда бўлади. У жуда кўп д424380_10151349291825573_1864627896_nавлатларда бўлган. 3 миллиондан ортиқ одамлар – мактаблар, қариялар уйлари, қамоқхоналарда уни эшитишган. Баъзида минглаб одамлар тўпланган стадионларда гапиришига тўғри келиб қолади. Йилига ўртача 250 марта саҳнада бўлади. Ҳафтасида, 300дан зиёд чиқишлар ҳақида буюртмалар қабул қилади. У, профессионал ораторликка етди.

Ник, 2012 йилнинг 12 февралида Канаэ Миахаре деган аёлга уйланади ва 2013 йилнинг 14 феврал ойида Киёси Джеймс Вуйчич исмли ўғли туғилади.

 

Ҳеч қачон енгилишни хаёлингизга ҳам келтирманг, деб қолувчи Сизнинг Ажойиб.узингиз.

Зарнигор Хаятова

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (26.07.2015)
Просмотров: 224 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz