Вторник, 24.10.2017, 08:38
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 536
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

САЙРАМ ЯНА БИРИНЧИ! CАЙЛОВ ЯҚИН

       САЙРАМ ЯНА БИРИНЧИ!

   "Нур Отан" халқ демократик партиясининг Сайрам туман филиали яқинда "Республикада энг яхши жамоатчилик қабул қилиш пункти" номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллади.Филиал раисининг ўринбосари Фахриддин Қаратаевга Астанада бўлиб ўтган мажлисда "Нур Отан" ХДП раиси ўринбосари Н.Нигматулин ғолиблик нишонларини топширди.


                     ФАХРИДДИН ҚАРАТАЕВ  САЙЛОВДА НОМЗОД

   Фахриддин Қаратаев 10 март куни ўтадиган ўзбек миллий маданият маркази раислигига сайловда Икромжон Ҳошимжонов билан бирга номзод сифатида қатнашади.Сайловда вилоятимиздан 220 делегат қатнашади.Сайрам туманидан 88 делегат қатнашса, Чимкент шаҳридан 45, Туркистондан 41, Кентовдан 12, Тўлебийдан 10, Сариоғочдан 6, Қозиғуртдан 4, Тулкибас, Сўзақдан 3 делегатдаг қатнашади.

   Икромжон Ҳошимжонов вилоятимиз аҳлига таниш, 13 йилдан бери вилоят ўзбек маданият марказига бошчилик қилиб келмоқда.Фахриддин Қаратаев эса Қотабулоқ қишлоқ ҳокими, Сайрам туман ҳокими ўринбосари, "Жанубий Қозоғистон" вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири лавозимида ишлаб, сўнгги йилларда "Нур Отан" ХДПнинг Сайрам туман филиали раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда, Президентнинг Ёрлиқлари билан тақдирланган.Сайрам туман этномаданият маркази томонидан тавсия этилган .Танлов делегатлардан.Улар танлаган раисга миллатимиз келажаги , равнақи ва номуси боғлиқ эканлигини унутманг, азизлар.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (28.02.2012)
Просмотров: 5037 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz