Пятница, 26.04.2024, 14:04
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

"Муҳташам аср”("Великолепный век”)

  "Муҳташам аср”("Великолепный век”)


Мерьем Узерли- "Муҳташам аср”("Великолепный век”) сериалида ("Хабар” телеканали орқали берилмоқда) бош роллардан бирини ижро этмоқда.12 август 1983 йили Германияда туғилган, онасининг миллата немис, отаси турк. Оилада тўртинчи фарзанд.Мерьемдан ташқари бу оилада икки ўғил ва бир қиз бор.


Гамбур шаҳрида мактабга борган.Актриса бўлиш унинг болаликдаги орзуси.

Ўқишни тугатиб, театрда ишлаган. Кўп тилларни яхши билганлиги сабабли "Муҳташам аср”("Великолепный век”) сериалига танловда ўзини синаб кўрди.Айтиш жоизки, турк тилини у яхши билмасди.Шундай бўлса ҳам танловда қатнашади, Хюррем ролини ижро этиш унга насиб этади.Шу вақтгача ўнлаб сериалларда рол ижро этган қиз "Муҳташам аср”("Великолепный век”) сериалига танловнинг жуда қийин бўлгани кўриб, фильмдаги масъулиятни ўзида ҳис қилади. Хюррем ролига танловда бин неча ой давомида
Америка, Буюкбритания, Хорватия, Туркия, Болгария ва дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан номзодлар қатнашади. Ғолиблик Мерьемга насиб этади, мана энди унинг Роксолананинг ролини қойилмақом қилиб ўйнагани тан олинмоқда.
—Мен ҳеч қандай қийинчиликлардан қўрқмайман, ўз устида кўп ишлайман, бу менинг ҳаётий қонуним,— дейди актриса.

"Муҳташам аср”("Великолепный век”) сериалида бош ролни туркиянинг ёрқин актерларидан бири Халиту Эргенч ижро этди.Асли туркиялик, 41 ёшда, уйланган ва бир фарзанди бор.1996 йили илк бор кинода рол ижро этган.Халит олий мусиқавий маълумотга эга, яхши санъаткор ҳамдир. " Нью-Йорк", " Призрак", " Любит меня" мюзиклларида ижро этган мусиқий асарлари орқали ёрқин актер сифатида телесериал- чиларнинг кўзига тушди ва уни "Минг бир кеча”да бош ролни ижро этишга таклиф этишади.Бу рол уни "Муҳташам аср”("Великолепный век”) сериалига етаклайди, зеро "Минг бир кеча” миллионлаб кино мухлисларининг қалбидан жой олиб улгурган эди.Унинг ишонч тўла мовий кўзлари, доноликка тўла қарашлари бунинг асосий сабаби эди.

"Муҳташам аср”("Великолепный век”) сериалидаги яна бир бош ролни, яъни, Мохидаврон Султон ролини (Султона Сулаймоннинг хотинларидан бири) ижро этган аёлнинг исми Нур, турмушга чиққунга қадар Феттахоглу фамилиясида бўлган.У ҳам Германияда туғилиб ўсган, кўп болали оиладан чиққан.Асосий касби кийим дизайнери, лекин, кўп жойларда ишлаб улгурган, банк ходим ҳам бўлди, " Скай Тюрк” телеканилида бошловчи ҳам бўлди. Актер Мурата Айсанга турмушга чиқади.турмуш ўтроғи уни сериаллар оламига бошлаб келади. Лекин, кўп ўтмай, рашк туфайли улар ажрашиб кетишади.Ажралиш Нур ҳаётида жуда оғир кечади.Лекин, ижоддан тўхтамайди: " Кассир", " Запретная любовь", "Долина волков: Палестина" номли сериалларда ижро этган роллари уни машҳурлик сари етаклайди.
Энди кинодаги қаҳрамонлар ҳақида икки оғиз сўз.Сулаймон подшо (1495 — 1566) . 1520 йили, 26 ёшида тахтга ўтиради.36 ёшида 24 ёшли Хюрремга уйланади. 71 ёшида вафот этади.
Хатидже (1496-1538)
Сулаймондан атиги икки ёш кичик. 28 ёшида Ибрагимга турмушга чиқиб, (1524) катта тўйлари бўлиб ўтади.У 38 га тўлганида онаси вафот этади.Онасининг ўлимидан кейин қизи фақат 4 йил яшайди.
Хюррем ( 1506 - 1558) 14 ёшида асир тушади(1520)
15 ёшида фарзанд кўриб, исмини Мехмеда(1521) қўяди.
16 ёшида Михримах(1522) қизи туғилади,
17 ёшида Абдаллу(1523) туғилади ва 2 ёшида вафот этади.
18 ёшида ўғли Селим(1524) туғилади.
20 ёшида ўғли Боязид(1526) туғилади.
24 ёшида Сулаймон уни ўз никоҳига олади.(1530)
27 ёшида ўғли Жахонгир(1533) дунёга келади.
28 ёшида (1534) қайнонаси вафот этади.
30 ёшида (1536) Ибрагимдан халос бўлади.
47 ёшида Мустафадан,яъни тахт ворисидан(1553) халос бўлади.
52 (1558) вафот этади.

Валиде(1479 - 1534)
15 ёшида Сулаймонни дунёга келтиради (1494 ).
41 ёшида Валиде унвонини олади, яъни, ўғли тахтга ўтиради.(1520.)
51 ёшида Хюрремга қайнона бўлади (1530)
55 лет ёшида (1534) вафот этади.

Махидаврон (1498-1581)
Сулаймондан 4 ёш кичик.
Хюрремдан 8 ёш катта.
17 ёшида Мустафони(1515) дунёга келтиради.
22 ёшида (1520) уни Сулаймон ташлаб кетади.

55 ёшида(1553) фарзандидан жудо бўлади.
83 йил умр кўриб, 1581йили вафот этади.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (06.05.2012)
Просмотров: 2260 | Комментарии: 1 | Теги: сериаллар олами | Рейтинг: 1.0/10
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz