Среда, 22.11.2017, 10:05
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 537
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

МИЛЛИЙ МАРКАЗ –МИЛЛАТИМИЗ НОМУСИ
"Чимкент" ижодий уюшмаси аъзоларининг вилоят ўзбекларига
                             МУРОЖААТИ

"Чимкент" ижодий уюшмаси 2001 йилда вилоят ўзбек маданият маркази қошида, шахсан Икромжон Ҳошимжонов ташаббуси билан очилган. Уюшмада бугунги кунда 50 дан ортиқ ижодкорлар бор ва унинг сафи йилдан-йилга кенгайиб бормокда. Ўтган 10 йил ичида анча китоблар чоп этилиб, мухлислар қўлига етди ва улар қалбидан жой олди.
2011 йил 5 декабрда ҚР Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланиб, уюшманинг 10 йиллик тўйи- "Ватан мадҳин куйлар шоирлар" мавзусида кенг нишонланди.
Тадбирни ташкил этишда, уни юқори савияда ўтказишда вилоят узбек маданият маркази раиси И. Ҳошимжонов ва Шимкент шаҳар узбек этномаданият маркази раиси Т. Ҳакимбековларнинг ҳиссалари катта бўлди. Бу ва шунга ўхшаш тадбирлар миллатимиз кадриятларини тиклаш, маънавиятимизни юксалтиришда улкан аҳамиятга эга.
Биз Икромжон Ҳошимжоновнинг бажараётган ишларидан биттасинигина айтиб ўтдик. Бундай ажойиб,халқимиз руҳиятини кўтарадиган, ўзлигини англатадиган тадбирларни сони йўқ.
2012 йил 10 мартда вилоят ўзбек маданият марказининг ҳисобот-сайлов анжумани ўтади. Биз хуқуқий демократик давлат қурилаётган жамиятда ҳаёт кечиряпмиз. Ҳар бир шахс ўзи хоҳлаган номзодга овоз беришга хақли. Аммо Икромжон Ҳошимжоновдек миллатимиз равнақи йўлида ҳормай толмай меҳнат қилаётган, урф-одатларимиз, маданиятимиз ва санъатимиз ривожига катта ривож қўшаётган, миллатимиз сардори бўлишга қодир йигитлар оз.
Шунинг учун йиғинда якдиллик билан раисликка Ҳошимжоновни сайласак,янглишмаган бўлардик. Ҳурматли ҳамюртлар!
Сиз ҳам Икромжон Ҳошимжоновни кўллайсизлар , деган умиддамиз.

"Чимкент" ижодий уюшмаси аъзолари.

                   МУНОСАБАТ

            МИЛЛИЙ МАРКАЗ –МИЛЛАТИМИЗ  НОМУСИ

        ҲИСОБОТ ВА САЙЛОВ ЯҚИН

   Яқин кунларда вилоят ўзбек маданият марказининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлади.Миллатимизнинг келажаги ва равнақига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонни бу  долзарб масала  тўлқинлантирмай қолмайди.Зеро, марказнинг обрўси ҳар биримизнинг обрўмиз.Шунинг учун марказни зиёли, маданий ва сиёсий  илмда етук  инсонлар бошқарса, деган фикрдаман.Бундай инсонлар бизда йўқ эмас.Марказ раисига  бизнеснинг  кўзга кўринган  намояндалари  ёрдамчи бўлса, нур устига аъло нур бўларди.

                  САЙРАМ  МИЛЛИЙ МАРКАЗИ  НАМУНАВИЙ

   Мен бахтли тасодиф туфайли Сайрам туман ўзбек миллий маданий марказининг ишлари билан танишиб, вилоятда намунавий миллий маданий марказ эканлигига амин бўлдим. Авваллари мен Бадриддин Нишонқуловни фақат тижоратчи сифатидагина билардим.Сайрам туман миллий маданий марказга раислик қила бошлагач, у кишининг маданият соҳасидаги янги қирралари намоён бўла бошлади.Буни марказнинг фаоллиги, ҳар йили ўнлаб  оммавий  тадбирлар  ўтказиб, минглаб одамларни ортидан эргаштира  олаётганидан хабар топдим ва тасаннолар айтдим.Билмадим, балки бошқа туманларда ҳам, жумладан, Туркистонда ҳам маданият соҳасида баҳолиқудрат ишлар  амалга оширилаётгандир, лекин, бундан "Робита” газетасининг мухлислари бехабар.Шунинг учун барча туман, шаҳар ва қишлоқ ўзбек миллий маданий марказ раисларини  Бадриддин Нишонқуловдан ўрнак олишга чақирман.Вилоят маданият марказида ҳам айнан мана шундай шижоатли, серғайрат, маданиятли ва обрўли кишиларнинг ишлашани истаган бўлардим.

                   БОЙ БЎЛАЙ ДЕБ МИЛЛАТИНГДАН АЙРИЛМА

   Мен  бу ерда ўзбек ҳалқ қўшиғидан олинган сатрга ишлов бердим, холос.Зеро, бойлик ва амалга эришгач, ўз халқи, миллатини унутиб юборган миллатдошларимиз ҳам йўқ эмас-да...”Бизнинг бойлар нега хасис, тиш  синдирар ҳар бир тийин устида, эзгуликнинг учқуни йўқ  уларнинг қалбида” деб ёзган шоиримиз минг бора хақ экан-да, деган хаёлга  ҳам  борасан ногаҳон. Шу амалга ва бойликка эришиб, халқини унутган ҳамюртларимиз туфайли миллатимиз обрўсига путур етаётгани ҳам сир эмас.Республика миллий маданий  ҳамжамиятимизни  уйғур маданият марказидан, умуман, уйғур халқидан  ўрнак  олишга чақираман.Улар каби метиндай бирлашишга ва  миллатпарвар бўлишга чақираман.

                ТАРИХИНГДИР МИНГ АСРЛАР...

   Биз ким эдик?Бугун киммиз?Эртага ким бўламиз?

   Бобокалонларимиз халқимизни жаҳонга танитган.Навоий, Соҳибқирон  Амир Темур, Мирзо Бобир, Беруний ва Ибн Синолар каби авлодимиз.Илму-фанда жаҳонга нур таратган табаррук  сиймолар авлодимиз.Мана шу йўлдан ҳали ҳам оғишмай боряпмизми? Албатта, йўқ.Лекин бунга нима халақит бермоқда?Келажакда авлодларимиз ким бўлади? Амал курсиси ва бойликка эришган ҳамюртларимиз орасида авлодларимизнинг келажаги ҳақида қайғураётганлари борми?Бор бўлса кимлар?Уларни элга миллий маданий марказ танитмайдими? Марказ мана шу масалалар устида бош қотирмас экан, бизнинг тилимиз, миллийлигимиз  ва миллатимизнинг йўқолиб кетиш хавфи йўқ деб айта олмаймиз.У ҳолда келажак авлод бизни ҳеч қачон кечирмайди.

                  МАРКАЗ РАИСИ ҚАНДАЙ ОДАМ БЎЛИШИ КЕРАК?

   "Одам мансаби билан эмас, мансаб одам билан муҳташам” деб ёзган  Абдураҳмон Жомий ҳазратлари минг бора хақ.Мансабдор шахснинг лавозими каттаю, мартабаси бундайроқ, кичик лавозимли бўлатуриб, мартабаси баланд бўлиши ҳам мумкин.Демак, марказ раиси халқимиз орасидаги энг обрўли инсонлардан бири бўлиши керак,унинг фикри билан нафақат бизнинг ҳалқимиз, балки, бошқа халқлар ҳам ҳисоблашишини истардим.

                     ТИЛНИНГ ТИРИКЛИГИ—ХАЛҚНИНГ МАВЖУДЛИГИ

  Доғистон халқ ёзувчиси Расул Ҳамзатов "Агар сенинг она тилинг эртага ўлади, дейишса, мен бугун ўлишга тайёрман” деб ёзган эди.Бизнинг ўзбек тилимиз хавф остида қолганлиги нима учундир халқимизнинг баъзи зиёлилару, амал курсисига ва бойликка эришган ҳамюртларимизни ўйлантирмаётганлигидан ташвишдаман.Ўзбеклар ўзбек тилидаги китоб, газета ва журналларни ўқимаса, баъзи ўзбеклар фарзандларини ўзбек мактабига беришдан бош тортса, ўзбек оиласида ўзбек тили янграмас, халқимизнинг фожеаси эмасми бу?

   Тўғри, давлат тилини билиш-барчанинг муқаддас бурчи.Лекин она тилини билиш  эса янада муқаддасроқ эмасми?

  Тил ва халқ—жон билан тан.Тил –миллат вакилларини бирлаштирувчи, тутиб турувчи белбоғ ҳамдир.Бу рамзий белбоғнинг кучу-қудрати  сизу-бизларнинг она тилимизга  бўлган муносабатимизда эканлигини унутмаган ҳолда, 10 март куни бўладиган сайловда халқимизнинг муносиб фарзандини ўзбек миллий маданий маркази раислигига сайлашни таклиф қиламан.

                           Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ.


Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (20.02.2012)
Просмотров: 1596 | Теги: мурожаат | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz