Пятница, 26.04.2024, 21:53
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Июнь » 30 » МУҲАРРИР МИНБАРИ
11:12
МУҲАРРИР МИНБАРИ

ХИЗМАТИНГИЗДА ЯНГИЛАНГАН "РОБИТА”

Сезган бўлсангиз, газетамиз янгиланган дизайнда, босма сифати жаҳон андозаларига мос ҳолатда чиқа бошлади.Мазмун жиҳатидан ҳам яхшиланиб бораётганини газетхонларимиз қайд этишмоқда.Йилнинг иккинчи ярмида ҳам "Робита”га содиқ қолиб, обуна бўлган газетхонларимизга миннатдорчилик билдирган ҳолда уларни дилтортар ҳангомалар, қизиқарли ҳикоялар, ривоятнамо афсоналар билан хушнуд этиб, юртимиз ва жаҳон янгиликларидан хабардор қилиб борамиз.Албатта, "Орамиздаги одамлар”нинг муаммолари ва бошидан кечганлари ҳам ҳикоя қилиб борилади.

   "Давлат газеталарига обуна бўлинглар,нодавлат газеталар шахсиятни қоралаш, адоват ўтини ёқиш кучлироқ”, дея маслаҳат берибди бир доно ҳамкасбимиз.Албатта, бу маслаҳатга амал қилиб, ҳамма сафсатани мақсад қилиб қўйган баъзи туман газеталарига обуна бўлавермаса керак.Юқорида ҳамкасбимиз кўрсатган газеталарнинг  барчасида журналист кадрлар ишлаб келишяпти, деб айта олмаймиз.Бирида ўқитувчининг дипломи, бирида темирчининг, бирида эса тақачининг.Бир туман газетасида саккизинчи синфни тугатган бир мутахассис ишлаб, нафақага чиқди.Ҳатто муҳаррир ўринбосари лавозимида кўп йиллар ишлади.Бундай мисолларни ўнлаб келтира оламиз.Ҳатто бир вилоят газетасининг бош муҳарририда журналист дипломи йўқ.Халқимиз "чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” деб бежиз айтмаган ахир.

   Яна бир воқеа.Бир бой-бадавлат танишим ўғлини олиб келиб "Мана шу болага ўзинг қандай ёзсанг шундай ёзишни ўргатасан.Пулга кўмиб ташлайман”, деди.Боланининг саводини текшириб кўрдик.Ўз исм-шарифини тўғри ёза олмайди.Отасига тушунтиришга ҳаракат қилдим: "журналист бўлиш учун худо берган қобилият бўлиши керак”, деб гап бошлаган эдим,”Сен ўргатишни истамасанг, бошқалар ўргатади” деб хафа бўлиб чиқиб кетди.Кейин мен унга телефон қилиб, "Пулинг кўп бўлса нима қиласан ўғлингни қаламкаш қилиб, қаерда кўргансан қаламкашнинг косаси оқарганини?Ундан кўра ўзинга ўхшаб тижоратчиликка ўргатмайсанми” деб сўрадим.”Тижорат ҳам ҳимояга муҳтож.Депутат бўлиб бизнесимни ҳимоя қилмоқчиман.Бунинг учун келгуси сайловгача ўғлимга газета очиб бермоқчиман.Ташвиқот қилишга ажратилган пуллар четга кетиб қолмасин деяпман”, деди у.Кўриб турганингиздек, кимдир депутат бўлиш мақсадида ҳам газета очиш пайида юрган экан.Лекин, "кўр ҳассасини бир марта йўқотади”, деганларидек,хақиқий  газетхонни бундай "доно”лар фақат бир марта алдай олади.Иккинчи марта фақат номигина газета бўлган матоҳга ҳеч бир газетхон обуна бўлмайди.

   "Робита” газетасига келадиган бўлсак, ўтган ярим йилда ҳафталикнинг 20та сонини олиб ўқидингиз.Лекин шу йигирмата сон ҳам газетхонлар қўлига тўлиқ етиб бормаган.Алишернавоийлик мухлисимиз, устоз отахон Асқар ака Ашурметов газетамизнинг фақат 16 сонини олганини айтди.

"Кўнгил мулки” га биринчи ярим йилликда обуна бўлганлар газетани иккинчи ярим йилликда тўлиқ олиш имконига эга бўлишади, бу ҳақда аввал ҳам ёзганмиз.

   Иккинчи ярим йилликда ҳафта сайин ғойибона учрашиш барчамизга насиб этсин, азиз муштарий.

Просмотров: 1742 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0
1 тот   (26.07.2013 11:35) [Материал]
http://www.webstatsdomain.net/informers/?q=robita.ucoz.org/

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Июнь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz