Мамлакатимизда 2023 йилнинг биринчи ярми учун обуна давом этмоқда. Республика мақомидаги кўплаб нашрлар қаторида “Жанубий Қозоғистон” газетасига ҳам юртимизнинг барча ҳудудларида обунани расмийлаштириш мумкин.
Шимкент шаҳрининг Сайрам ва Қоратепа даҳаларидаги таълим ва тиббиёт муассасалари, турли корхоналар ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, тадбиркорлар ўртасида обунага оид тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда. Бу борада пешқадам жамоалар ҳам бисёр.
Жумладан, Нодирхон Имомсидиқов раҳбарлик қилаётган 108-сонли Ҳамза номли мактаб устоз-мураббийлари келаси йил учун биринчилар қаторида 50 дона “Жанубий Қозоғистон” обунасини расмийлаштирдилар. Шунингдек, обунада фаоллик кўрсатган “Жон-болажон”, “Арофат”, “Назира она”, “Гул Астана”, “Жамолой она”, “Сулаймон ота” каби болалар боғчалари жамоаларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
111-сонли М. Маметова, 113-сонли Ал Форобий, 112-сонли Б. Содиқов, 110-сонли З. Ҳусанов, 104-сонли Е. Юсупов, 107-сонли Ю. Сарёмий номли, шунингдек, 71-сонли, 109-сонли мактаблар директорлари А. Ниёзов, Н. Жаматов, Ш. Тешебаева, Х. Йўлдошев, Ҳ. Жамолова, Б. Нуралиев, А. Умаралиевлар газетамизнинг нуфузи ва аҳамияти ҳақида тушунтириш ишларини юритиб, йилдаги кўрсаткичга эришиш мақсадида ҳаракат қилишмоқда.
114-сонли “Сайрам” мактабига ташрифим аввалида ушбу масканга ўрин алмаштириш тартиби билан директор этиб тайинланган Гулнара Налибаевани табриклагач, обуна масаласи билан қизиқдик. Жорий йилнинг иккинчи ярмида мактаб устозлари 60 дона газетага обуна бўлишган. “Газеталарга обуна бўлиш ихтиёрий, ҳеч ким мажбур қилинмайди. Бинобарин, ўқитувчилар “Жанубий Қозоғистон газетасини севиб ўқишади. Зеро, устоз – сиёсий янгиликлардан воқиф бўлиши, шунингдек, она тилидаги газетани қўллаб-қувватлаш зарур”, деди у.
Енбекши туманининг Бодом даҳасидаги Муқимий номли мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б. Мирзаҳмедов билан мулоқотимиз самарали бўлди.
Газетамиз жонкуярлари қаторида таниқли тадбиркор, Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи Н. Сулаймонов, Шимкент шаҳар маслаҳати депутати Л. Сулаймонов, “AMANAT” партияси “Исфижоб” бошланғич ташкилоти раиси Т. Нишонбоев, шунингдек, “Тассай құс” МЧБ, “Алтын май” МЧБ, “Ҳаёт” клиникаси, “Малика” қандолатчилик корхонаси, Шимкент шаҳар ўзбек драма театри, 12-сонли шифохона, 3-сонли касалхона, “Сарём” ва “Сайрам” ИЧШлари, “Сайрам” ва Ўрта Осиё тиббиёт коллежлари жамоалари ҳам бор.
Нашримиз фидойиси Абдумутал Исроилов ҳам 30 дона газетани маҳалладошлари, қариндош-уруғлари, ошна-оғайниларига мунтазам тарқатади.
Сайрамлик таниқли тадбиркор Санжар Ҳайитматов жорий йилги “Мендан – 20 дона обуна” тадбирида фаоллик кўрсатиб, биринчилар қаторида 20 дона газетага обуна уюштирган эди. У келгуси йил учун ҳам нашримизга обунани давом эттиришини маълум қилди.
Ана шундай ҳиммати баланд тадбиркорлардан бири – “Nigora Rizametova” тикувчилик ва дизайн корхонаси раҳбари Нигора Ризаметовадир. У ҳам жамоаси билан газетамизнинг 20 донасига обуна бўлди.
Шу ўринда шимкентлик меҳнат фахрийси, таниқли ижодкор Файзулла Икромовнинг номини алоҳида таъкидламоқчиман. У ҳар сафар “Мендан – 20 дона обуна” ташаббусини қўллаб-қувватлаб, кўплаб нафақадорларга ибрат бўлмоқда. Ҳиммати баланд обуначиларимизнинг қатори тобора кенгайиб бораётганидан мамнунмиз.
З. МЎМИНЖОНОВ.
|