Қалдирғочим, қараб турсам, дардли қушга ўхшайсан. Митти жонингда не ҳадик, не қўрқинч? Сен ҳам содиқ дўстга зормисан ёки разолату ноҳақликдан хормисан. Айтақолгин, юрагингни кемиради қай савол? Сўзлайқолгин, жон кушим, дилинг дардини, ё сен ҳам тортдингми айрилиқнинг жабрини.
Ё болаларинг оч қолиб, ризқинг териб, тин йўқми, вижир-вижир этасан, ҳақ сўзни-да айтишга сенда ҳам тил йўқми?! Қалдирғочим, сенга ҳам яхши-ёмон кунингда дўстингдан наф йўқми?!
Бу дунё шундай телба дунё, минг тўлғониб ўйласанг ҳам бир кам дунё. Сен билгинки, ҳаммани ҳам дўст дема, кўринганга дардинг айтиб, кўз ёшингни тўкма. Билсанг агар, Оллоҳ крдир, ўзгани ёр дема. Қолгани майда-чуйда, ин солишдай бир гапдир. Ҳақни Тангрим ажратар, сен бошқани дема.
Қалдирғочим, қора қошим, яна нима дардинг бор, ўзим олай...
Ҳуркак кушим, нозик қушим, жон қайғуси ёмонда, тирикликнинг минг бир ташвиши зиммангда. Майли, мен не дейин, не ҳам дейин, митти жонинг омон бўлсин-да!
Умид қушим, жажжи қушим, қалдирғочим, кел энди, кўп куттирмай, соғинганман, мунчоқ кўзларингдан бир ўпай.