Пятница, 26.04.2024, 20:38
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

МУШТАРИЙ МИНБАРИ
         ШОШИЛМА, ҚИЗГИНА, ШОШИЛМА!
       "Робита" газетасининг ўтган бир сонида "Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан" деб номланган мақолани ўқиб, мушкул ағволга тушиб қолган бир синглимзга маслаҳат беришни маъқул топдим.
     Азиз синглим!Сен ҳаётга эндигани қадам қўйибсан.Сен ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиганинг ҳам йўқ.Қалбинг ҳали тоза.Ҳеч қандай ғубор тушмаган.Ҳаётда шундай воқеалар ўтадики, одам кейинги ҳар бир қадмини ўйлаб босадиган бўлиб қолади.
   Синглим!Йигит иковинг бир-бирингни ёқтириб қолибсан.Унинг ота-онаси қариндошининг қизига совчи қўяётган экан, йигит эса сен билан боши оққан томонга кетишга рози экан.
   Сенинг ёшинг 18да.Нима учун турмушга чиқишга шошиласан?Оила қуриш- ҳаётдаги энг муҳим ва ҳаётингнинг мазмунини ҳал қилувчи қадамдир.Сен аввал ўқиб, олий маълумот ол.Ота -онанг не-не умидлар билан сени ўқишга киритди.Буни ҳаёт сўқмоқларида, ўз фарзандинг вояга етганда тушунасан.Ҳаётда не-не қизлар борки, ота-онасининг бор умидларини пучга чиқариб келишмоқда.Сен уларнинг қаторида бўлма.Ҳаётда ўз ўрнингни топ.
     Сен ҳатто оила қуришга ҳам тайёр эмассан.Йигит ҳам оила тебратишга қодир эмас.Умуман, мен қизларнинг 15-18 ёшида турмушга чиқишларига қаршиман.Ҳаётнинг оқ-қорасини ажрата оладиган бўлиб, 21-22 ёшида турмушга чиқса, нур устига нур бўларди.
    Балки йигит ўйлаётгандир, агар биз бу ердан кетсак, иккимиз бахтли бўламиз, деб.Бу албатта, хомхаёл.Ана, сенлар бошинглар оққан томонга кетдинглар ҳам дейлик.Сизлар моддий қийинчиликларга бардош бера олмайсизлар.
  Синглим! Ҳар бир ишни ота-онанг билан бамаслаҳат бажар.Улар сенинг бахтинг ва камолингни кўришни истайдилар.Шуни Оллоҳдан тилашади.Сенларнинг севгилариниг ҳам ғўр.Агар йигит сени ҳақиқатдан ҳам севса, албатта сени кутади.Ҳаётнинг барча тўсиқларига бардош бериб кутадиЎқисин, ишласин.Ҳаётда ўз ўрнинини топиб,оила боқа оладиган даражага етсин.Ўз бахти учун, ўз келажаги учун курашсин.Агар йигитнинг ота-онаси сенларнинг турмуш қуришингларга қарши бўлса, у ҳолда бахтли  бўлишларингга кўзим етмайди."Билмайин босдим тиконни, тортадурман заҳрини", деганларидай
кейин ўксиниб юрма, дейманда.Ўғиллари  ҳоҳлаб олиб келган қизларни ўз режаларини амалга ошириш учун ажратиб юборган ота-оаналар қанча.Йигитнинг ота-онаси шундай усулни қўллайдики, натижада йигитнинг ўзи сендан юз ўгириб кетади.
     Мен бу фикрларнинг ҳаммасини кўп йиллик ҳаётий тажрибаларимга асосланиб ёздим, ўйлайманки, улардан тўғри хулоса чиқариб оласан.
                                                                   Анор РАСУЛОВА,
                                                                 Қарноқ қишлоғи.
                   ЯҚИН ЖИГАРЛАРИНГ СЕНИ ТУШУНМАСА...
    Мен, Эрметова Дилноза, эндигина 20 ёшдан ошдим.Шўх, шаддод қизман.Кичкиналигимда ҳамма ҳавас қилса арзигудек қиз эдим.Мактабда менга қарши сўз айтган болаларни аяб ўтирмасдим.Лекин уйда бу борада ожизлик қилардим, тоғаларим мени уришарди.Бировнинг уйида сиғинда бўлиб яшашнинг ўзи азоб экан.Ота-онам ажрашиб кетишган.Бир ўғил ва бир қизнинг тақдирини  улар ўйлашмаган.Акам Сайрамда дадамнинг уйларида яшади, мен ойимларнинг уйларида яшашимга тўғри келди.Лекин кўп ўтмай акам вафот этди.Ойим беш укасини уйлантириб, уйли-жойли қилди.Лекин ойимнинг яхшиликлари вақт ўтиши билан унутилиб кетди.Кенжа тоғам уйлангач, ўзгара бошлади.Ойимни ҳам, мени ҳам хотинининг гапига кириб урадиган қилиқ чиқарди.Қамчи билан аямай саваласа ҳам чидадим.Кейин биз ўзимизга уй қуриб, чиқиб кетдик.Янги уйда мени ойим урадиган бўлди.Кучи етмаса, тоғаларимни чақириб урдирарди.Азобли кунлар ўтаверди, мен мактабни аъло баҳоларга битирдим.Ўқишга кириб шифокор бўламан,  десам, пулсиз сени ким ўқишга олади, деб онам қарши бўлди. Мен ўз кучим билан грантга илиниб, ўқишга кирдим.Қийинчиликлар билан ўқидим.Ўқитувчилар сессияда пул сўрарди, мен пулни қаёқдан оламан?Ойим пул бермаган, топганини тоғаларимга таширди.Кейин қайтариб беради, деб ўйларди.Берган пуллари ҳеч қачон қайтмаслигига энди кўзи етди.Моддий ёрдамга муҳтож пайтларимиз ҳеч ким бизга ёрдам бермаган.Онам эса бунинг аламини мендан оларди.Шундай қилиб, тинч-тотув ва бахтли яшаш менга армон бўлиб қолди.
     Бир йигитга кўнгил қўйдим.Севаман, деб айтиш бизнинг миллат қизларига тўғри келмайди, лекин усиз яшай олмайман.Иброҳим акам билан танишган кунимдан бошлаб ҳаётимнинг янги саҳифалари очилди.Меҳрибон дўст, қўлидан келган ёрдамини аямайди.Аҳду-паймон қилиб, ҳаётимизни боғлай десак, уйдагилар қарши бўлишяпти.Бунга Иброҳим акамнинг мендан уч ёш кичиклиги сабаб бўлди.Энди нима қилай маслаҳат беринглар.Ҳозир Қорабулоқдаги касалхонада ҳамшира бўлиб ишлайман.Уни ҳар кўрганимда қийналаман.Нима қилсам экан, деб унутишга ҳаракат қилдим.Бўлмади.Уйдагилар мекни турмушга беришмоқчи.Лекин, усиз менга ҳаёт қоронғу.Мени яқин жигарларим тушунишмаса нима қилай, ёрдам беринглар.
                                                   Дилноза, Сайрам тумани.
   Дилнозага маслаҳат беришни истаган газетхонларимизни суҳбатга чорлаймиз.
                              ПРЕЗИДЕНТНИ ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛДИК?
    Жанубий Қозоғистонга Президент келармиш, деган сўз чиққандан бери чимкентлик амалдорлар енг шимариб олий меҳмонни кутиб олишга тайёргарлик кўришди.Авваломбор шаҳар кўчалари тозаланди.Темир йўл вокзали атрофидаги Қабанбой ботир ҳайкали атрофидаги тандир ва кабоб пиширувчиларни ҳайдаб юборишган ва ўн кунгача бу ерга келишни таъқиқлаб қўйишган.Эшик ва деразалардаги реклама ва плакатларни олдириб ташлашган."Менинг тандирим ва кабоб пиширадиган ускунамнинг Президентга қандай зиёни бор? ҳайрон бўлади Анорбой исмли кабобпаз.--Ахир Президентнинг ўзи кичик бизнесни ривожлантириш тарафдори эмасми? Буларнинг ҳаммаси соч ол деса бош оладиган амалдорларнинг иши бўлса керак.Бу кўзбўямачиликнинг кимга кераги бор?
                       Муроджон АСЛОНОВ.
          АКС-САДО
                   "АЙБ МЕНДА ЭМАС!"
   Мен газетангизнинг доимий мухлисиман.Газетанинг ҳар бир сонини интиқлик билан кутаман.25-сонгида босилган "Дунёнинг ишлари" сарлавҳали мақолани ўқиб, жуда ажабландим.Ўзини беозор,беайб ҳисоблаб,андишани бир чекага йиғиштириб қўйиб, таҳририятга хат ёзиб, газетхонлардан ёрдам сўраган Севарага айтадиган гапларим қуйидагича.Севара синглим, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди, деган нақл бор халқимизда.Сиз қилғилиқни қилиб қўйиб, эрингиздан хафа бўляпсиз.Сиз танимаган, билмаган одам ярим кечада тўшагингизга кирсаю,сиз эрим экан, деб ғафлат босиб, бемалол ухлайверсангиз, яна "Э, нима қилсангиз қилавермайсизми, деб индамай ётавердим" дебсиз.Бундай ҳолатни қандай тутуниш мумкин.Яна ўзингизни мусичадай беозор кўрсатмоқчимисиз?Сизнинг эрингизни тушунаман.Унинг ўрнида боша одам бўлса ҳам худди шундай йўл тутган бўларди, сизни кечиролмасди.
   Мен бешта фарзанднинг онасиман.Уч келинм бор.Менинг келинми шундай қилса, ҳеч қачон кечирмасдим.Бу ҳолат нафақат ўзбекчиликка, ҳатто мусулмончиликка ҳам хилоф.Аёл ўзининг аёллигини ҳеч қачон унутмаслиги керак.Ҳатто уйқуда ҳам.Албатта, бу менинг шахсий фикрим,  қолган гап бошқа газетхонларимизга ҳавола.
                                                        Турсуной ЕРНАЗАРОВА,

                                                           1-МАЙ қишлоғи,Тўлебий тумани.

                                                    САВОДХОНЛИК БАЙРАМИ

    Яқинда Панфилов номли умумий ўрта мактабда "Саводхонлик муборак” деб номланган Алифбе байрами ўтказилди.Бу байрамда ўқувчиларнинг ярим йиллик давомида олган билим ва кўникмалари мустаҳкамланганлиги намоён бўлди.Байрам қатнашчилари ўқувчилардаги ватанпарварлик, инсонийлик, меҳр-оқибат, ота-онага ҳурмат, меғнатсеварлик, кичикка иззат, қўшиқ айтиш, рақсга тушиш, жамоада ўзини тутиш, мантиқий фикрлаш,оғзаки нутқ маданияти ва бошқа сифатларнинг янада бадастур такомиллашганлигининг гувоҳи бўлишди.
  1 "А” синфининг кичкинтойлари синф раҳбари Зиёда Пўлатова раҳбарлигида байрамни мазмунли ва қизиқарли ўтказишга баҳолиқудрат ҳисса қўшишиди.Ўқувчилар ижросида "Тулпор”, "Ширин қизчаман”, "Устозлар”, каби қўшиқлар маромига етказиб ижро этилди.Қизлар ижросидаги арабча рақс, "Оппоқ қор”, "Ертегилер” вальси ҳамда саҳна кўринишлари мафтункорлиги билан ажралиб турди.Ўқувчиларнинг билимдонликлари тез айтишлар, мақоллар, топишмоқларнинг жавобини топишда яққол билинди.
   Байрамга ташриф буюрган меҳмонлар, ўқитувчилар ва ота-оналар ҳам жажжи болажонларнинг қувончига шерик бўлишди.Устози Зиёдахн Пўлатовадан миннатдор бўлишди.
  Зеҳнли ва билимдон болажонларнинг қалби қувончга тўлган кунда мактаб бошланғич синфлар илмий бўлим мудири М.Ботиров ҳам ўзининг дил истакларини болажонларга етказди.
  Ота-оналар эса болажонларга келгуси ўқишларига омадлар тилашди.Ватаннинг содиқ ўғлонлари, оқила қизлари бўлишларига тилак билдиришди.Байрам сўнгида болаларга чиройли совғалар улашилди.Тадбир жажжи ўқувчилар қалбида узоқ вақт сақланиб қолади.
                                           Зиёда ТАЛХАТОВА,
                                                 Қорамурт қишлоғи.

  
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (01.11.2011)
Просмотров: 2273 | Теги: муштарий минбари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz