Пятница, 14.12.2018, 18:49
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 546
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП
             ОДАМ АЪЗОЛАРИ ИНТЕРНЕТ-АУКЦИОНДА СОТИЛЯПТИ
  Сотилмайдиган нарса қолмади, ҳатто виждон ҳам сотиляпти, деб бонг урган эди бир ҳассос шоир 80 йилларда.Лекин у  21 асрга келиб, одамнинг ички аъзолари ғам сотилишини билмаган эди.Пул тополмай қийналган одамлар ўз буйракларидан бирини сотиши ҳақида интернетда эълон беришяпти.Соғлом буйракнинг баҳоси 80-100 минг доллар.
                ПОРАХЎРНИНГ  ЮҚОРИДА АКАХОНИ БОР ЭКАН
    Бир туман ҳокими молия полицияси ходимига 10 минг доллар пора берганликда айбланиб, ушланади.Лекин суд уни ҳибсга олишга рухсат бермайди.Чунки, юқорида уни мансабдор акахони бўлиб, вилоятга қўнғироқ қилган эканда.
               ОЙНУРНИНГ ТАШАББУСИ
   Чимкентлик 22 ёшли Ойнур исмли талаба  ўзининг интернет блогида янги ташаббус билан чиқди. Автобусдаги тиқилинчдан фойдаланиб, қизларга суйкалаётган йигитларни қўл телефонидаги видеокамерага тасвирга тушириб,унинг электрон манзилига жўнатишни таклиф қилган."Ўзини интернетдаги видеода кўрган йигитлар балки бу раъйидан қайтар, яқинлари таниб қолса кулгига қолади ахир" деб ёзади Ойнур.Балки Ойнур ҳақдир.Лекин Чимкентдаги автобусни қўятурайлик, ҳатто "Газел"ларнинг ўзига чиққан одам баъзан тузланган балиқнинг ҳолига тушиб қолади.Бундай ҳолларда йигитлар қизларга суйкаляптими ё қизлар йигитларга суйкаляптими, билиб бўлмайди.Тезроқ манзилига етиб олиб, бу дўзах азобидан қутулишдан бошқа нарсани ўйламас керак, йўловчилар.
               ПОЛИЦИЯНИНГ ХОЛИС ЁРДАМЧИЛАРИ
   Қўшни Жамбул вилоятида полиция сафига холис ёрдамчилар, яъни дружинниклар келиб қўшилган ва қисқа вақт ичида 226 жиноятнинг олди олинибЮ 8 жиноятчи қўлга туширилган.Улар, яъни 59 дружинник  кечки соат 20.00 дан бошлаб ишга киришади, бор-йўғи 3 соат вақтини ажратишади, холос.Бу тажриба энди бошқа вилоятларда, жумладан, Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳам қўлланадиганга ўхшайди.
                        ОТАСИ ЗЎРАВОН ЭКАН
    Таҳририятимизга мактуб йўллаган бир аёл эрининг зўравонлиги ҳақида ёзган.
У 15 ёшли қизини 5 ёшидан бошлаб мунтазам калтаклаб    турар экан.Қизни калтаклаётганда онаси уйдан чиқиб кетишни маъқул кўрар экан, чунки калтакнинг бир учи унга ҳам тегиб кетиши мумкин эканда.Яқинда қизни компьютер шнури билан савалагач, у ҳушидан кетган ва "тез ёрдам" чақиришга мажбур бўлишган.Отаси нуфузли ташкилотда юрист бўлиб ишлайди.Тегишли ташкилотларга, аниқроғи, Қозоғистон тенг хуқуқлик ва тенг имконият институтига  хабар қилганимиздан кейин зўравон отага жиноий иш очилди.
                   БУ НИМА БУ?
   Бир оиланинг 15 ёшли қизи йўқолиб, полиция излашга киришади. Уни бир секта аъзосининг уйидан топишади.Кейин аниқланишича, қиз икки йилдан бери интернет орқали секта аъзолари билан хат ёзишиб, агент орқали гаплашиб  турар экан.Полиция секта аъзосини ҳибсга олмаган."Қонунни бузмаган" эмиш.
                         КОМПЬЮТЕРНИ ЭНДИ ТУШИМИЗДА КЎРАМИЗМИ?
   Тайланддаги компьютер ва унинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарадиган завод сув остида қолган.Бошқа мамлакатлардан олиб келинган компьютерларни кўпчиликнинг чўнтаги кўтармайди.Яқин йилларда компьютерни тушимизда кўрамиз шекилли?
                                                   СУДЬЯ ЙУКОЛГАН
    Карагандида бир судьянинг йўқолганиги бир ой бўлди..У бир оғайнисининг уйига меҳмонга борган.Ташқарига сигарет чекиш учун чиққан ва шундан бери йўқ.Унинг йўқолиш сири ҳақида ҳар ким хар хил фол очмоқда.Вилоят судининг матбуот маркази бошлиғи Гулмира Каженова бу воқеани шарҳлашдан бош тортди.Лекин судьяниг тадиридан ташвишда эканини билдирди.
                                     ХОКИМ БЎЛСАНГ ҲАМ
   Бир шаҳарнинг ҳоким ўринбосари маст бўлиб машина ҳайдаган, бир машинани туртиб кетиб,қочиб қолмоқчи бўлган.Етиб келган йўл полицияси ходимларига ўзиниг хоким ўринбосари эканлигини айтиб,дағдаға қилган.Хоким ўринбосарига қарши уч иш бўйича маъмурий иш очилган ва улар яқин орада маъмурий судда қаралади.
                                 ЁЛГОН ГУВОХ УЧУН УЧ ЙИЛ
   Бир йигит судда оғайнисининг жиноятини яшириш мақсадида  ёлғон гувоҳлик бериб, 22 ноябр куни эрталабдан кечгача бирга бўлдик деган.Оғайниси шу куни бир йигит билан овгв чиқиб,эҳтиётсизлик туфайли ов милтиғи билан уни отиб ўлдириб қўйган экан.Ёлғон гувоҳлик берилгани аниқланиб,ёлғончи уч йил қамоқ жазосига маҳкум бўлди.
                                МИНИСТР МАЪЛУМОТИГА ИШОНСАК...
   Элимизнинг соғликни сақлаш министриниг маълумотига ишонсак,аборт,яъни сунъий ҳомила ясатаётганларниг тўқсон фоизи ўн беш ёшга тўлмаган қизлар экан.Туғилган боласини ташлаб кетаётган оналар орасида ҳам балоғат ёшига тўлмаганлар бор,деган дараклар бор.
                                   ҚОЧОҚ ОНА
    Бир олий ўқув юртининг ётоқхонасига студент қиз келиб,бир ойлик боласи билан кўчада қолгани айтади.Қизлар унга раҳми келиб,хонасига киритишади.Комендантга кўрсатмай,деразадан киритишади.Лекин уч кун ҳам ўтмай, боланинг онаси қочиб кетади.Кўнгли бўш қизлар ноилож қолиб,полицияга хабар қилишади.
                  ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОНЛИК ФИРИБГАРЛАР ФАОЛЛАШМОҚДА
  Жанубий Қозоқистонлик бир аёл одамларнинг ишончига кириб олиб, минг доллар ойлиги бор иш топиб берамн, деб 180 одамдан 500-1000 доллардан пул олган.Ҳеч кимга иш топиб бермаган Энди топиб беролмайди ҳам.Чунки у ички ишлар ходимлариринг қўлига тушган.Жиноий иш очилган.Пул берганларнинг ярмидан кўпи у аёлнинг қамалганини билмайди.Вилоят ички ишлар бошқармасида яна мана шу аёл каби фирибгарлик қилган ўн уч одам изланаётганини айтишди.
                          БОЛА ЙУКОЛИБДИ.ЁШИ КИРКДА
     Биргина Козогистоннинг узида йилига минглаб одамлар йуколиб кетмокда.Якинда бу сирнинг бир чеккаси очилгандай булди.Косово шахрида одам аъзосини сотиш билан шугулланадиган гурух кулга тушгач, у ерга куплаб козогистонликлар келтирилгани,ички аъзолари олингач, купларини улдириб юборишгани маълум булди.Косовога хамюртларимиз кандай бориб колишган? Уларга уч-турт ой ишлайсан ва 20 минг доллар оласан,деб ваъда беришган,хатто контракт тузиб,кул куйилган ва мухр босилган хужжатни кулига беришган.Хар бир одамни жиноий гурухга 110дан 137 минг долларга бахолаб сотишган.Айтиш жоизки,баъзи одамлар бир буйрагини 20 минг долларга сотишга шартнома тузиб,узлари билган холда бу шахарга боришган.Уларни олиб борган одамлар эса сотиб олувчилардан 100 минг доллардан олиб туришган.Лекин ички аъзолари олинган одамларга бир тийин хам беришмаган.Хозир улар пушаймонда.
                   ЯНА КИЗЛАР МУШТЛАШИШГАН
   Бу вокеа Чимкентдаги №83 мактабда юз берди.Уч киз ва икки йигит мактабга янгидан келган бир кизни дуппослаб тепишади,сочидан судрашиб,ковургасини синдиришган,бош суяги ва буйин умурткасини яралашган.Бу мактабда янгидан укувчи келса,албатта калткланиши керак,деган  ёзилмаган коидаси борга ухшайди.Безорилик килганлар руйхатга олинди,укитувчиларга хайфсан эълон килинган.Калтакланган киз полицияга арз килмаганлиги сабабли жиноий иш очилмаган.
                    ТАДБИРКОР СУДЛАНДИ
   Чимкент шахар Абай туман судида колбаса махсулотлари ишлаб чикариш билан шугулланадиган тадбиркорнинг иши курилди.У шахардаги бир неча дуконга чала дудланган "Охотничья" колбасасини утказади.Хасан  Олимбоев исмли харидор бу колбасдан беш донасини сотиб олади.Сифатидан гумон килиб,экспертизага топширади ва "Сайдигани" харидорлар хукукини химоя килиш жамиятига хабар килади.Экспертиза текширилган колбаса истеъмолга яроксиз деган хулоса беради.Шундай килиб,иш судгача етиб борган.Тадбиркор чакирилган куни судга келмайди.Шундай булсада,судья С.Айнабеков конунни бузган тадбиркорнинг устидан унинг иштирокисиз хукм чикарган.Энди тадбиркор суднинг хукми буйича Хасанга 20 минг тенге маънавий зарар тулайди."Сайдигани" жамияти га эса экспертиза текширувига кетган маблагни,яъни 38714 тенге тулайди.Бундан ташкари 58714 тенга жарима хам тулайди.
                  ЭСКИРГАН ЧУЧВАРА СОТИШГАН
  Шунга ухшаш яна бир иш Сайрам туман судида хам каралди.Харидор Наталья Филатова "Катаган" дуконидан тез тайёрланадиган чучвара сотиб олган экан.Лекин,сотиб олинган чучвара уралган коплама сиртида махсулотни саклаш муддати ёзилмаганлиги аникланган."Асем-ай" МЧБ чучварасининг камчилиги факат шугина эмас экан.Махсулот истеъмолга яроксиз булиб чиккан.Н.Филатова "Сайдигани" жамиятига арз килади.Жамият ходимлари дукон эгасидан харидорга маънавий зарар тулашни талаб килишган.Лекин,улар маънавий зарарни коплашдан бош тортишгач,жамиятнинг хукукшунослари ишга киришади.Улар судда хукуки бузилган харидорга айбдордан 29808 тенге моддий ва 50 минг тенге маънавий зарар учун тулашни талаб этишди.Суд утиришида "Асем-ай" МЧБ рахбари турт йилдан бери чучвара ишлаб чикариш билан шугулланаётгани,бундай вокеа илгари хеч булмаганини айтиб,кейин карши ариза ёзиб,судлашишга кетган вактини "Сайдигани" жамиятидан ундирмокчи булади.Бу ишни караган судья Сайрам туман санитария ва эпидемиология бошкармасига муносабат когозини жунатган.Улар тадбиркорнинг чучвара цехини текшириб,маъмурий иш очишган ва 14300 тенге жарима солишган.Чунки,судгача уларда сертификат булмаган экан.Шуларни хисобга олган холда судья харидор талабини кисман кодириш хакида хукм чикаради.Шундай килиб,"Асем-ай " хукуки бузилган харидорга 7000 тенге маънавий зарар тулайдиган булди.
  Хуш,сизнинг кулингизга мана шундай сифатсиз махсулотни тутказишди.Аввал дукон рахбариятига бу хакда айтинг.Улар чора куллашмаса,мархамат,"Сайдигани" харидорлар хукукини химоя килиш жамиятига кунгирок килинг.87252319518 ё 87021948826.
                               ОТДАГИ ХАЙВОНЛАР
Бир туйга отлик йигитлар кириб,келин куёв утирган дастурхонни камчи билан урган.Кейин туйга келган мехмонларни камчи билан урган.Бир бечоранинг орзу-ният билан килган туйини расвосини чикарган.Айтишларича,никох мукаддас ва арши-аълода амалга ошириладиган амалдир.Шундай экан,отдаги хайвонларнинг ота-боболари шу куни гурида тикка тургандир.Шунинг учунми,уйига кайтаётиб,отликлардан бири "Камаз” машинасининг тагида колиб кетган ва вокеа содир булган жойнинг узида жон берган.
ТУРВА ТАЛАШ, АМАЛ ТАЛАШ, МАНСАБ ТАЛАШ
Бир шахарда мансаб таталш эмиш.Хар бир мапнсабнинг уз "ставкаси",яъни белгиланган бахоси бор экан.Эллик минг тенгадан бошлаб,ун беш минг долларгача мансаблар бор экан.Мансаб канча юкори булса,бахоси хам шунча юкори экан.Бир кишлокда эса мулла-имомлар уртасида турва талаш экан.Бир каттарок мулла кичикроклариринг "насибаси"ни хам "еб" кетишга харакат килар экан.Хатто, "жанозани сен укийсан,пулини мен оламан,чунки,мен бош имомман",деган гаплар хам булиб турар экан.
ГИППОКРАТНИ БИЛМАЙДИГАН ШИФОКОРЛАР
Бир кишлокда Гиппократни тан олмайдиган шифокорлар хам бор экан.Улар огир беморни олиб келишса хам кайрилиб карамас экан."Бошлик рухсат бермаса,кабул кила олмайман", деб улим тушагида ётган беморни уйига кайтариб юборар экан.Бошлигини излаб топгунингизча бемор жон бериб куйишини билса хам хеч кандай ёрдам бермас экан."Гиппократ келиб менинг оиламни бокадими",дер экан улардан биттаси.Биттаси эса беморни жаррохлик столида корнини ёрган ва уттиз минг тенге олиб келинглар, деб якинларини пулга жунатган.Улар пул олиб келгунча бемор жон берган.
ЙУЛЛАНМАНИ ОЛОЛМАЙСАН
Бир кишлокнинг шифокорлари эса Президентимизнинг карорига тупуриб куйганга ухшайди."Президентимиз хар ким узи хохлаган касалхонада даволанинши мумкин деган менга шахар касалхонасига йулланма беринглар",дейишса,"Ололмайсано,шугинаниё",деб йулланмани факат кишлок касалхонасига бераётган экан.Баъзилар эса пул "кистириб", "ололамано, шугинаниё" деб хиргойи килишаётган экан ва истаган касалхонасига йулланма олаётган экан.Уларниг ебтуймас министри авахтада утирса хам кул остидагилари билган ишини килишаётган экан.
ЮТКАЗИШ
Улфатлар йигилишиб,улардан биттаси "Мен кишлогимиз хокимини хаммангни олдингда болохонадор килиб сука оламан, у эса менга огиз хам оча олмайди", деб мактаниб колибди. Улфатлар ишонмабди,биттаси эса бахслашиб колибди."Агар хакикатдан хам сука оладиган булсанг,мана биз улфатлар сенга икки минг доллар йигиб берамиз,агар сука олмасанг ё калтак есанг,сен бизга икки минг доллар берасан",деган гап утгач,бахс учун кул олинибди.Халиги йигит хокимни яхшилаб,болохонадор килиб сукибди,хоким лом-лим демай жунб колибди.Улфатлар икки минг долларни ютказиб,голибга йигиб беришибди.Голиб эса пулни олиб,хокимнинг олдига борибди."Мана,огайни,минг доллари сеники",деб ютукнинг ярмини берибди.Улар армияда бирга булган огайнилар булиб,улфатлари бундан бехабар экан.Сукишдан олдин келишиб олишган экан.
Әкесіндей адамдарға әкіреңдейді
Шекарада бір сарбаз жиылған жұрт¬шылықты кері итеріп: «Өңшең иттер, әрі тұрыңдар!» – деп балағаттайды.
Бұл кемсітушілкке төзбегендер: «Сен не деп тұрсың?!» – деп дауыс көтереді. Қарапайым халықтың өз¬деріне бұлай дауыс көтергенін бұ¬рын-соңды көрмеген шекарашы ай¬қайлағанның біреуін сүйрелеп ішке алып кеткен.
Ол: «Сені бүгін өткіз¬беймін, осында қаласың!» – деп қор¬қытпақшы болады. Ол қалайда шекарадан өтетін айтып, бөлмеден шығып кетті. Кейін әлгі шекарашы бастығы кешірім сұрайды.
САУНА БОР,ХОТИННИ НИМА КИЛАМАН
Элликни коралаб колган бир йигит "сауна бор,хотинни нима киламан”,деб хотинини куйиб юборибди.Кариялар келиб,”яхши иш килмадинг,хотин ва бола-чакангни олиб кел”,деса кунмабди.Хозир у огир касал булиб,касалхонада ётибди.Бир оёк бир кули ишламай колган.”Касалхонада хамширалар карашяпти.Эртага уйга чикса,саунадаги кизлар келиб карашадими унга?” хайрон булишяпти кишлокдаги кариялар.
                              БИЗНИ КЎРОЛМАГАНЛАР --НИМА ДЕСА ДЕСИНЛАР
        "Нега "Махаллада дув-дув гап", деган сахифа чикаряпсизлар,ёзадиган бўлсанглар,танқид қилаётган одамларингизнининг исм-фамилиясини ёзиб чиқармайсизларми, ё қўрқасизларми?"деб қўнғироқ қилаётганлар ҳам учраб туради.Бундай газетхонларимиз кўп бўлмаса ҳам уларнинг фикрини эътиборсиз қолдирмасликка ҳаракат киламиз,зеро,ҳар бир газетхоннинг фикри биз учун муҳим.Биринчидан,газета -- миллионлар минбари,унда хар ким чикиб,уз фикрини билдиришга хакли.Хохласа,исм фамилиясини айтади,хохламаса --йук.Иккинчидан,билиб куйингки,айтилган сўз--отилган ўк.Суз кулдиради хам,суз ўлдиради хам.Шундай экан,хато қилган одамни исм-фамилиясини ёзиб, жонидан тўйдиришимиз керакми?Уларнинг фарзандлари,якинлари  бор,худди шу фамилияда,уларда нима айб?Хато килмайдиган,адашмайдиган факат парвардигор.Газета эса уларнинг кадамини пойлаб юрадиган айғоқчи эмас.Мукаддас китобимиз Куръонда хам адашган ва хато қилганларни аввал сўз билан қайтаринглар дейилган.Шундай экан,бу сахифамиз хакида ким нима деса,деяверсин.Ит хуради,карвон эса ўтаверади.Бошка масалада хам газетамиз шаънига игво гаплар айтилаётганидан хабардормиз.Биз буни хам ёмонга йўймаймиз,зеро мевали дарахтга тош отилади.Сиз отаётган тошлардан девор қуриб,муваффакият шохсупасига чикиб оламан,деган экан бир файласуф.Биз ҳам худди шу йўлдан борамиз.Танкид--келажакнинг меваси.Биз эса сизнинг танкидларингиздан доим тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат киламиз.Ёзинг,,қўнғироқ қилинг,келинг...
                            КАРЗ КИЁМАТДА ХАМ СУРАЛАДИ
      Афсус,буни баъзи юртдошларимиз билишмайди.Тулебий туманидаги бир йигит ахолидан ва хужаликлардан бугдой,ёнгок, турли меваларни тонналаб олиб,пулини бермаган.Одамлар арз килиб,полицияга боришган.Нима сабабдандир,иш судга бормаган,фирибгарни куйиб юборишган.Сабабини аникладик.Одамларнинг хеч бирида далил ва хужжатлар йук экан.Демак, бу ерда хеч кандай хужжат олиб колмасдан,тер тукиб топган хосилини бериб юборган дехконларнинг узида хам айб бор."Кандай алданиб колдингиз?",сурадим бир кариядан."--Бир томондан,хамкишлогимиз,отасини яхши танийман,--деди у,--иккинчидан,киммат турадиган чет эл машинасида келди,кули тула тилла узук,алдаб кетмаслигига ишончим комил эди.Отахон,истасангиз,гаровга машинамни ташлаб кетай, деди,мен кунмадим.Кейин билсам,бу даюс жуда кучли психолог эканда".Нима булса хам,карз киёматда суралади."Уларнинг далили ва хужжати йук ", деб айтолмайсан шу пайтда.
                             14 УКУВЧИСИ БОР МАКТАБ
       Давлатимизга рахмат.14 укувчиси бор бошлангич  мактабга уч укитувчи ва икки коровул тайинлаган.Ойкўл деган овулда.Сайрам туманига карашли.Чимкентдан ўн етти чақирим нарида.Бу ерда 1-4 синфларда 14 бола таълим олади.Ёмони,мактабнинг хожатхонаси йук экан."Булган,трактор бузиб кетган", дейди мактаб қоровули Гулбара Бекназарова..Давлат 14 укувчига уч муаллим ва икки коровул бериб,яна бузилиб кетган хожатхонасини тузатиб бериши,фалон минг тенге ажратиб,фалон техника юбориши керакми?
                            ХАММАСИГА ЭЗО АЙБДОР
      Бир кишлокда одамларнинг козони,товуклари,кўйлари ва ховлида колиб кетган рўзғор буюмлари йўқолаётган экан.Ўғирлик асосан соат саккиздан кейин,яъни туркларнинг "Келин" деб номланган сериали бошланганда содир бўлаётган экан.Сериал бошлангач,кишлоқ аҳли ит ҳурса хам,биров чакирса ҳам чикмас экан.
                           Екінші әйел болғысы келетіндер аз емес екен
Бәйдібек ауданынан хабарласқан Ләз­зат есімді оқырманымыздың 41 жастағы оң жақта отырған қайынсіңлісі бар екен. Ол жеңгесіне  әңгі­мелері жарасып жатса, екінші әйел болуға көнетінін жеткізіпті. Ал Зәуре есімді әйелдің жасы 45-те екен. Күйеуімен арада бала болмаған себепті ажырасқан. Ол егер мүмкіндік болып жатса, перзентті болғысы келетінін айтты. Сондай-ақ 37 жас­тағы Айжан есімді әйелдің бір ұлы бар, алайда ол ата-анасының қолында, күйеуі қайтыс болған. 21 жастағы Раушан­ есімді оқырманымыз күйеуімен бір жыл тұрып ажырасып кетіпті. Ал Түркіс­таннан хабарласқан оқырман өзінің жасы 28-де екенін, бес жыл бұрын күйеуге шыққа­нын айтты. Алайда күйеуімен бар бол­ға­ны бір ай ғана бірге тұрыпты. Ажырасуына кү­йеуінің есірткі пайдалана­тыны себеп болған.
                             КУРЪОН ЎКИЛДИ.АРОК НЕГА ЙЎҚ?
    Бир қишлоқдаги худойи ошда куръон ўқилгач,"Домла қуръон ўқиб бўлди,энди ароқни олиб келавер",деб уй эгасига буйрук беришар экан улфатлар.
                             БАДИИЙ РАХБАР АРОКХЎРМИ?
    Таникли бир ракс гурухининг бадиий рахбари пиёниста экан.Дастанинг хар бир муваффакиятини ошна-оғайнилари билан "ювар" экан,албатта,ичимлик билан.Кейин,кул телефонини ишга солиб, дуч келган одамга кунгирок килиб,болохонадор килиб сукишни одат килиб олибди.Бир кунгироги нозиктаъб бир кишига тушиб колган ва у алока оператори оркали пиёнистанинг ракамини аниклаган,полиция ва маориф булимига арз килган.Хозир бадиий рахбарнинг иши шу икки махкама томонидан текширилмокда.
              БИЗНИ КЎРОЛМАГАНЛАР --НИМА ДЕСА ДЕСИНЛАР
"Нега "Махаллада дув-дув гап", деган сахифа чикаряпсизлар,ёзадиган
бўлсанглар,танқид қилаётган одамларингизнининг исм-фамилиясини ёзиб
чиқармайсизларми, ё қўрқасизларми?"деб қўнғироқ қилаётганлар ҳам учраб
туради.Бундай газетхонларимиз кўп бўлмаса ҳам уларнинг фикрини
эътиборсиз қолдирмасликка ҳаракат киламиз,зеро,ҳар бир газетхоннинг
фикри биз учун муҳим.Биринчидан,газета -- миллионлар минбари,унда хар
ким чикиб,уз фикрини билдиришга хакли.Хохласа,исм фамилиясини
айтади,хохламаса --йук.Иккинчидан,билиб куйингки,айтилган сўз--отилган
ўк.Суз кулдиради хам,суз ўлдиради хам.Шундай экан,хато қилган одамни
исм-фамилиясини ёзиб, жонидан тўйдиришимиз керакми?Уларнинг
фарзандлари,якинлари бор,худди шу фамилияда,уларда нима айб?Хато
килмайдиган,адашмайдиган факат парвардигор.Газета эса уларнинг кадамини
пойлаб юрадиган айғоқчи эмас.Мукаддас китобимиз Куръонда хам адашган ва
хато қилганларни аввал сўз билан қайтаринглар дейилган.Шундай экан,бу
сахифамиз хакида ким нима деса,деяверсин.Ит хуради,карвон эса
ўтаверади.Бошка масалада хам газетамиз шаънига игво гаплар
айтилаётганидан хабардормиз.Биз буни хам ёмонга йўймаймиз,зеро мевали
дарахтга тош отилади.Сиз отаётган тошлардан девор қуриб,муваффакият
шохсупасига чикиб оламан,деган экан бир файласуф.Биз ҳам худди шу
йўлдан борамиз.Танкид--келажакнинг меваси.Биз эса сизнинг
танкидларингиздан доим тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат
киламиз.Ёзинг,,қўнғироқ қилинг,келинг...
КАРЗ КИЁМАТДА ХАМ СУРАЛАДИ

Афсус,буни баъзи юртдошларимиз билишмайди.Тулебий туманидаги бир йигит
ахолидан ва хужаликлардан бугдой,ёнгок, турли меваларни тонналаб
олиб,пулини бермаган.Одамлар арз килиб,полицияга боришган.Нима
сабабдандир,иш судга бормаган,фирибгарни куйиб юборишган.Сабабини
аникладик.Одамларнинг хеч бирида далил ва хужжатлар йук экан.Демак, бу
ерда хеч кандай хужжат олиб колмасдан,тер тукиб топган хосилини бериб
юборган дехконларнинг узида хам айб бор."Кандай алданиб
колдингиз?",сурадим бир кариядан."--Бир томондан,хамкишлогимиз,отасини
яхши танийман,--деди у,--иккинчидан,киммат турадиган чет эл машинасида
келди,кули тула тилла узук,алдаб кетмаслигига ишончим комил
эди.Отахон,истасангиз,гаровга машинамни ташлаб кетай, деди,мен
кунмадим.Кейин билсам,бу даюс жуда кучли психолог эканда".Нима булса
хам,карз киёматда суралади."Уларнинг далили ва хужжати йук ", деб
айтолмайсан шу пайтда.
14 УКУВЧИСИ БОР МАКТАБ

Давлатимизга рахмат.14 укувчиси бор бошлангич мактабга уч укитувчи ва
икки коровул тайинлаган.Ойкўл деган овулда.Сайрам туманига
карашли.Чимкентдан ўн етти чақирим нарида.Бу ерда 1-4 синфларда 14 бола
таълим олади.Ёмони,мактабнинг хожатхонаси йук экан."Булган,трактор
бузиб кетган", дейди мактаб қоровули Гулбара Бекназарова..Давлат 14
укувчига уч муаллим ва икки коровул бериб,яна бузилиб кетган
хожатхонасини тузатиб бериши,фалон минг тенге ажратиб,фалон техника
юбориши керакми?
ХАММАСИГА ЭЗО АЙБДОР

Бир кишлокда одамларнинг козони,товуклари,кўйлари ва ховлида колиб
кетган рўзғор буюмлари йўқолаётган экан.Ўғирлик асосан соат саккиздан
кейин,яъни туркларнинг "Келин" деб номланган сериали бошланганда содир
бўлаётган экан.Сериал бошлангач,кишлоқ аҳли ит ҳурса хам,биров чакирса
ҳам чикмас экан.
Екінші әйел болғысы келетіндер аз емес екен
Бәйдібек
ауданынан хабарласқан Ләз­зат есімді оқырманымыздың 41 жастағы оң жақта
отырған қайынсіңлісі бар екен. Ол жеңгесіне әңгі­мелері жарасып жатса,
екінші әйел болуға көнетінін жеткізіпті. Ал Зәуре есімді әйелдің жасы
45-те екен. Күйеуімен арада бала болмаған себепті ажырасқан. Ол егер
мүмкіндік болып жатса, перзентті болғысы келетінін айтты. Сондай-ақ 37
жас­тағы Айжан есімді әйелдің бір ұлы бар, алайда ол ата-анасының
қолында, күйеуі қайтыс болған. 21 жастағы Раушан­ есімді оқырманымыз
күйеуімен бір жыл тұрып ажырасып кетіпті. Ал Түркіс­таннан хабарласқан
оқырман өзінің жасы 28-де екенін, бес жыл бұрын күйеуге шыққа­нын
айтты. Алайда күйеуімен бар бол­ға­ны бір ай ғана бірге тұрыпты.
Ажырасуына кү­йеуінің есірткі пайдалана­тыны себеп болған.
              КУРЪОН ЎКИЛДИ.АРОК НЕГА ЙЎҚ?
   Бир қишлоқдаги худойи ошда куръон ўқилгач,"Домла қуръон ўқиб бўлди,энди
ароқни олиб келавер",деб уй эгасига буйрук беришар экан улфатлар.
                 БАДИИЙ РАХБАР АРОКХЎРМИ?
Таникли бир ракс гурухининг бадиий рахбари пиёниста экан.Дастанинг хар
бир муваффакиятини ошна-оғайнилари билан "ювар" экан,албатта,ичимлик
билан.Кейин,кул телефонини ишга солиб, дуч келган одамга кунгирок
килиб,болохонадор килиб сукишни одат килиб олибди.Бир кунгироги
нозиктаъб бир кишига тушиб колган ва у алока оператори оркали
пиёнистанинг ракамини аниклаган,полиция ва маориф булимига арз
килган.Хозир бадиий рахбарнинг иши шу икки махкама томонидан
текширилмокда.
                                ХОИНЛИК
Ўқитувчининг мобил телефони дарс пайтида кайта-кайта жиринглайди. Яхши хам-ки овозни ўчириб қўйган. Аммо, кимдир роса излаётгандир-да, тинчликмикан деган ўй-хаёлда телефон яна жиринглагач, ўқувчилардан узр сураб синфдан ташқарига чиқади, телефонни кўтаради. Аммо, ҳеч ким индамайди! Бу аҳвол 3-4 марта такрорланади. Ўқитувчи келган номерга қайта қўнғироқ қилади. Жавоб йўқ. Аммо, ниҳоят бир куни сирли одам яна қўнгирок қилади ва тилга киради. Ўқитувчини бисотидаги бор ҳақоратли сўзлар билан "сийлайди"! Онаси ҳам қолмайди, қизи ҳам....
Ўқитувчи синф ташқарисидан туриб, қайтариб яна телефон қилади. Кутилмаганда, синф ичкарисидаги бир ўқувчинининг телефони жиринглаб қолади. Хонага отилиб киради, соткаси жиринглаётган ўқувчини ўрнидан турғизади. Не кўз билан кўрсин-ки, уни шунча пайтан бери ахмок килиб келаётган "сирли" одам мана шу ўқувчиси бўлиб чиқади. Энг аълочи ўқувчидан бу ҳунарни кутмаган ўқитувчи жахл устида шапалоқ тортиб юборади. Ахир, бир неча кундан бери асабини бузиб келаётган инсон қаршисида турарди. Аммо, ўқувчи сира буни тан олмасди. Ўзининг айбсиз эканлигини таъкидларди. Ўқитувчи жиддий тортиб, суриштиришни бошлайди. Билсаки, бу ўқувчининг номери бутунлай бошқача. Демак, кимдир "переадресация" қилиб қўйган.
Узоқ суриштирувдан сўнг, буни синфдаги бошқа бир ўқувчи амалга оширгани аён бўлади. Маълум бўлишича, ўқувчи шу йўл билан жинни суймайдиган синфдоши ва ёқтирмаган ўқитувчисидан "қасд" олишни ният қилган экан. Ундан гумонсирамасликлари учун атайлаб, бошка номер олган, режасини амалга ошириб бўлгач, "сим карта"ни ташлаб юборган. Номер аён бўлгач, синфдаги бир нечта қизлар хам шу номердан қайта-қайта безовта қилишганини таъкидлашган.
ЁЛГОНГА ШЕРИК СОТКА
Бир ота углини каерда юрганини билиб туриш учун кул телефони олиб берибди.Лекин,бунинг фойдаси булмабди.Углидан "Каердасан?" деб сураса доим "Уртогим фалончиникидаман,дарс тайёрлаяпмиз",деб жавоб берар экан.Аслида,гиёхванд модда истеъмол киладиган бир гурухга кушилиб олган экан.Охири, углиниг ахволи огирлашиб,касалхонага тушиб колганида бундан ота хабар топади ва ёлгонга шерик булган соткани синдириб ташлайди.
КИЗЛАР,ЭНДИ ЭХТИЁТ БУЛИНГ!
Бир мактабнинг юкори синфида укийдиган йигитча,айтайлик,исми Хаёт,севган кизи билан булган сухбатни кул телефонига ёзиб олиб,уртокларига эшиттирар экан.Киз бундан бехабар.Эртасига синфдошлари унга бошкача карашса,хайрон булган.Хайрон булма,кизалок."Севсам керак", деб уйлаб юрган йигитчанг сени сотган.Мана шу Хаётга ухшаган йигитчалар оз дейсизми?Хар холда эхтиёт шартда.
ҚАРЗИНГ БОРИДА БАХТИМ БОР ДЕМА
Бир йигитнинг қарзи бошидан ошиб ётса хам хар йили казо-казоларни чакириб,тугилган кунини нишонлар экан.Жорий йилда хам шундай булибди.Лекин,базму-жамшид авжига чикканда бир дусти антика "совга" олиб келиб берибди:унинг исм-фамилияси кандайдир газетади карздорлар руйхатида чиккан экан.Карзинг борида бахтьим бор дема,деганлари шу бўлса керакда.
                                                             ЮРТБОШИ ЧИМКЕНТДА ДАРАХТ ЎТҚАЗДИ
    Президент Н.Назарбаев Чимкентда қурилиши тугалланган "Мустақиллик хиёбони" да бўлиб, у ерда Канададан келтирилган чинор дарахтини ўтқазди.
                      ҚЎЧҚОРОТА ДАРЁСИГА ЭЪТИБОР КАТТА
   Чимкентдаги Қўчқорота дарёси ва Бодом дарёсининг Чимкентга яқин жойларида  дам олиш масканлари қуриладиганга ўхшайди.
      
                    ПУЛ,ПУЛ,КЎПЛАР УНГА ҚУЛ
    Бюджет ташкилотларининг коммунал тўловлар учун қарзи миллионлаб тенгедан ошганга ўхшайди.Бюджетдан пул вақтида ажратилади-ю, лекин у пулларни ташкилотлар раҳбарлари чўнтакка уришади.Назорат органлари текшириб келишгандагина жойига қўйишар экан.
                               ХОНАНДА АЗИЗА ТУРМУШГА ЧИҚДИ
   47  ёшли эстрада хонандаси Азиза турмушга чиқди.Биринчи бор.Турмуш ўртоғи бизнесмен  Александр Бродолин 42 ёшда. Тўй 18 октябрь куни Россиянинг Петербург шаҳрида бўлиб ўтди.Куёвболанинг бир ўғли бор,  у уйланган ва яқинда фарзандли бўлди.Азиза бир йўла буви ҳам бўлди.Хронанданинг онаси Москвада истиқомат қилади.Куёвбола Россия шаҳарларида масжидлар ва черковлар, фонтанлар қурар экан.Азиза христиан динин қабул қилиб, никоҳи Қозон соборидаги черковда ўқилди.
                              БОЖХОНА ПОРА ОЛМАЙДИ
   Божхонада пора олинмасин, деган мақсадда Ўзбекистонда уларнинг маоши икки баробарга ошди.Энди улар пора олишмаса керак.
                               НИКОҲ ВА ТАЛОҚ
  Уч болали бир эркак хотини билан уришди ва унга: "Уч талоқсан, кет уйимдан", деб ҳайдади. Хотин кетмади. Болаларини ўйлади. Қайнотасини чақириб, ўғлини тартибга чақиришини сўради. Қайнота келиб, панд-насиҳат қилди, уларни яраштириб кетди. Турмушлари аввалгидай изга тушди. Кейинги йили эса тўртинчи фарзанд дунёга келди...
Жаҳли чиққан эр хотинига: "Агар тўйга борсанг, қайтиб келма", деди. Аёл ҳам эрига жаҳл қилиб, дугоналари билан зиёфатга кетди. Вақт ўтиб, эр жаҳлдан тушди. Аёл яна уйига қайтганида, уни ичкари киргизди. Аввалгидай яшай бошлашди. Бирин-кетин фарзандлар туғилди...
  Никоҳ ҳаромдан сақланиш йўлидир. Билиб-билмай орага талоқ тушиб қолса, қайси ҳолда оилавий ҳаётни давом эттириш мумкин, қайси ҳолда мумкин эмас каби саволларнинг жавобини ҳар бир эр-хотин билиб қўйиши керак.
Ўзингиз билмаган ҳолда фарзандингиз дунёга никоҳсиз келиб қолмадими? Аёлингизга бехосдан бўлса-да: "Сени қўйдим", "Бошинг бўш", "Талоқ қилдим", деб қўймадингизми? Ёки киноя ва мазах билан: "Тур, чиқиб кет", "Мен сенинг эринг эмасман", "Ўзингга бошқасини топ", каби сўзларни ишлатвормадингизми?
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганларидек, никоҳ ва талоқда ҳазил йўқ,
                    ГЕНЕРАЛ ҲАМ БОСҚИНЧИ БЎЛАРКАНДА...
   Тожикистон Бош прокуратураси  Тожикистон президенти Миллий гвардияси собиқ қўмондони,генерал Ғаффор Мирзоевни мамлакат жиноят кодексининг 34 та моддаси, жумладан, одам савдоси, ноқонуний қурол-аслаҳа сақлаганлик, босқинчилик ва ўғирлик каби 104 та жиноят содир қилганликда айблаб, 2004 йилда ҳибсга олинган эди. Иш судда кўрилиб, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган.
                           НОВВОЙХОНАЛАР ТОЗАМИ?
    Чимкентдаги новвойхоналар тозалигини текширган санитария ва эпидемиология бошқармаси ходимлари ҳайратга тушишган.Ўнлаб новвойхоналарни ёпиш ҳақида қарор чиқарган ва муҳрлаб кетишган.Улардан баъзилари  муҳрни бузиб, қайта нон ёпишга киришган.Қонунбузарлар иши судга оширилди.
 
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (01.11.2011)
Просмотров: 2897 | Комментарии: 1 | Теги: маҳаллада дув-дув гап | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2018Конструктор сайтов - uCoz