Статистика |
|
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
КУЛТЕПАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛМАЙМИЗМИ?
ТАБИБ ТАБИБ ЭМАС... ФОЛБИН ЭСА ФОЛБИН ЭМАС... Бир қишлоқдаги фолбиннинг ўнта йилқиси йўқолганига мана икки ой бўлди. Б у орада қанчадан-қанча моли йўқолган одам келиб, фол очдириб кетди, фол очгани учун мўмайгина пул ҳам тўлашган.Гарчи моли топилишидан умида бўлмаса ҳам одамлар фол очиришмоқда."Ҳар ҳолда кўнгил тинчланади", дейишмоқда улар.У фолбин ҳақиқий фолбин бўлса, ўзининг молларини топиб олмасмиди? ИЧГАН КУРАШГА ТЎЙМАС Бир амалдор ичиб олса ғирт жинни бўлиб қолар экан.Тағин, ичиб олиб, машина ҳайлар экан.Ичиб олиб, машинасини ҳайдаб кетаётса, поезд йўлининг ўртасида тўхтаб қолибди.Бунга нима бўлди, деб машинадан тушган экан, поезд келиб,машинасини пачақлаб, ўтиб кетибди.Амалдор маст эмасми, такси тўхтатиб, поезни кетидан қувиб кетибди.Бир жойда поезд йўли автомобил йўли йўқ жойга ўтиб кетиб, кўздан ғойиб бўлибди.Амалдор поезд депосига бориб, поезд ҳайдовчисини излаб юрганинини одамлар кўришган. КУЛТЕПАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШАР ЭКАН Бир туманда тепаликлар кўп экан.Аҳоли бу тепаликлар бекор турмасин, фойдаланиш керак, деб...йўқ, дарахт экмаган, "тепаликка авлиёларнинг назари тушган, уни зиёрат қилган одамнинг мушкули осон бўлади. барча касалдан фориғ бўлади, фарзандсизлар тез орада фарзандли бўлади" деб гап тарқатибди, холос.Анқов элга дангаса мулла, дегандай, одамлар оқиб кела бошлаган ва қарабсизки, бекор ётган култепа одамларга фойда келтира бошлабди.Буни кўрган қўшнилари ҳам уйлари яқинидаги тепаликларга "авлиёларнинг назарини тушираётган" экан.Сизчи, култепани зиёрат қилмадингизми ҳали?
|
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (14.11.2011)
|
Просмотров: 2105
| Теги: қатралар
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|