Вторник, 24.10.2017, 08:37
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 536
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, БОЗОР ТЎЛА ЎҒРИ!
                       "РОБИТА-АХБОРОТ" ХАБАРЛАРИ
                 ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, БОЗОР ТЎЛА ЎҒРИ!
   Бундай ёзувни сиз Чимкентдаги "Самал” бозори дарвозаси олдида учратишингиз мумкин.Бозорга кираверишда ўнлар ўғриларнинг ( уларнинг асосий қисми чўнтаккесарлар) фотосурати ёпиштирилган катта стенд бор.
     Бозорга келаган харидорлар катта миқдордаги пул ё буюмларини йўқотаверганидан кейин биз ушбу янги усулни қўллашни  бошладик, дейди  «Қасиет» кузатув агентлигининг бош директори Жанабил Сабаев. Шахардаги барча ўғриларнинг фотосуратини олиб, стенд ясадик.Бу эса ўз натижасини бера бошлади.Бу усулни қўламай туриб,яъни ўтган йили бир неча ўғрини одамлар ушлаб олиб келишди ва биз уларни ички ишлар бўлими ходимларига топширдик.Афсуски, полициянинг ишидан кўнглимиз тўлмади.Ушлаб топширилгин ўғрилар орадан бир неча кун ўтиб, яна бозорда пайдо бўлишди.Шундан кейин биз ушбу усулни ўйлаб топдик.
    Ўтган ҳафтада икки ўғри аёлнинг фотосуратини олиб ташлашга мажбур бўлдик.Чунки, уларнинг олий ўқув юртида ўқийдиган қизлари илтимос қилишди.Оналарининг фотосурати ўғрилар тўдаси стендида илиниб тургани учун олийгоғда бош кўтариб юролмай қолишибди.Қизлари оналари энди ўғирлик қилмаслигини айтишди. Қарасангиз, суратларда «Тоня», «Зарипа» деган лақабли икки аёл бор. Улар «Ворошиловка» қишлоғидан.Бу икки аёл фотосуратга тушираётганда тасвирчини мазах қилиб "Менга деса
фотосуратимизни Кремлга илиб қўймайсанми” деб тикка қараб туришди.Демак, ўғрилар полициядан ҳам қўрқишмайди.Кузатиш агентлигининг раҳбарлари ўғриларни ўз қанотига олган "коттаконлар” борлигини ҳам яширишмайди.Чунки бир ўғрини ушласа, дарҳол  кузатувчининг қўл телефонига смс келиб, ўғрини қўйиб юборишни талаб қилишар экан.
Стенд пайдо бўлгандан бери бозорда ўғирлик камайди, шуниси қувонарли ҳол, албатта.
   "Робита” газетасини кўплар ўқишини биламан, дейди раҳбар.Шунинг учун фурсатдан фойдаланиб, айтмоқчиманки, бизда кўплаб ўғрилардан тарк этилган буюм ва ҳужжатлар бор.Нарса йўқотганлар келиб, бизнинг идорадан буни суриштириб билсин.Ҳамён ўғирлаган ўғри ҳужжатларини яқин жойга ташлаб юборади.Бизда шу ҳужжатларнинг анчаси бор, улар орасидан жабрдийдалар ўзиникини топиб олиб кетсин.



Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (06.02.2012)
Просмотров: 1394 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz