Пятница, 26.04.2024, 06:56
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ҲАРОМ ЎЛГАН ОТНИ 15 МИНГ ТЕНГЕГА СОТИШДИ
                                   ҲАРОМ ЎЛГАН ОТНИ 15 МИНГ ТЕНГЕГА СОТИШДИ
       Жанубий Қозоғистонда  қурғоқчилик туфайли яйловлар қуриб қолди, йилқининг оч қолиб, ҳаром ўлиб қолаётгани ҳақида хабарлар келиб турибди.Хўш, мол ҳаром ўлса эгаси нима қилади?Баъзилари қишлоқнинг чеккасигача судраб олиб бориб ташлайди,  баъзилари  унинг усидан керосин қуйиб, ёндириб юборади.Лекин, ўлган йилқини 10 минг тенгедан пуллаётганлар ҳам бор экан.Сотиб олаётган одам молнинг ҳаром ўлганини билмайди дейсизми?
    Бундай гўштни кимлар олиши мумкин? Кабоб ва сомса пиширувчилар, колбаса маҳсулоти таёрлайдиган цехлар.Чунки сўнгги пайтларда "250 тенгедан гўшт сотиб оламан" деган эълонлар кўпайиб кетган."Гўштнинг ҳаром ўлган ё ҳалол сўйилганлигини текширадиган ташкилот очилса экан" деган фикрни илгари суради  мактуб йўллабди Сайрам туманидан Ж.Рамадан исмли киши ўз мактубида.
                              ИЛОН ЗАҲРИНИНГ 1 ГРАММИ 5000 ДОЛЛАР  
     Илон заҳри кўп касалликларга даво бўлгани учун  уни ўз уйларила қафасга солиб боқаётганлар Жанубий Қозоғистон вилоятида анчагина экан.Улар илонларни "соғиб", Россияга заҳрини олиб бориб сотишар экан.Баҳоси --1 грамм заҳар 2500-5000 доллар экан.Лекин Россияда илон заҳрини сотиш маън этилганлиги учун сотувчилар полициянинг қўлига тушиб, жазоланишаётган экан.Агар бу вилоятда илон заҳридан дори тайёрлайдиган махсус ташкилот қурилса, тадбиркорлар фойдага ботиши аниқ.Чунки далаларимизда заҳарли илонлар кўп.       
                                 СИГИРЛАРНИ ОТИБ КЕТИШГАН
    Бир шаҳарда ободонлаштирш ойлиги доирасида гулзорлар барпо этилган.Лекин шаҳарликлар гулларни ўз молларига едира бошлаган.Шаҳар раҳбарлари мол эгаларини бир неча бор чақириб, суҳбатлашган.Лекин, суҳбатдан фойда бўлмган.Шунда шаҳар ҳокими коммунал хўжалик бошлиғига гулзорларни пайҳон қилаётган сигирларни отиб ташлашни буюрган.Ёзма эмас, оғзаки, албатта.Шундай қилиб, беш сигир  ов милтиғидан отилган.Моллар эрталаб отилган бўлса, эгалари буни фақат кечқурун билишган, унгача мол ўликлари кўчада ётаверган.
                               БОЛАСИНИ СОТМОҚИ БЎЛГАН ЭКАН
   Москва вилоятининг Митиши шаҳарчасида уч ойлик фарзандини сотишга уринган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинган.Расмийларга кўра, она ўз гўдагини сотиш пайтида фуқаровий кийимда келган милиция ходимлари томонидан қўлга туширилган.Ҳозирда унга нисбатан "одам савдоси" айблови бўйича жиноий иш қўзғатилган.
                               "НУР ОТАН"НИНГ БОШИ ҚОТГАН
    "Нур Отан" партияси филиалига Туркистон шаҳридан бир онахон келиб арз қилган.Унинг ёлғиз ўғлини полиция ходими ўз машинасида қоқиб кетиб, кейин болани яширин кўмиб юборган.Суд полиция ходимини оқлаб юборган.Ҳамма хужжатларни қонунийлаштириб қўйган."Нур Отан" эса ёлғиз ўғлидан айрилган аёлга қандай ёрдам беришни билмай, боши қотган.
                                РЎЗА ЗИЁФАТБОЗЛИК ЭМАС
   Бир қишлоқдаги улфатлар рўза келса зиёфатбозлик бошланади, деб қувонар экан.Ҳатто, кечқурунлар ароқ билан оғиз очишни одат қилишганга ўхшайди.               
                                Бачадон ижараси
   Бачадонини ижарага берадиганлар кўпайиб бормоқда.Улардан бири билан суҳбатлашдик ва қилаётган иши тўғри эмаслигини уқтиришга ҳаракат қилдик.Лекин, "Жамият мени қораласа ҳам ёки ўзига қабул қилмаса ҳам афсус қилмайман. Мен ёмон иш қилганим йўқ. Бу ишни болаларим учун қилдим. Менга ҳозир ҳеч нарса керак эмас, фақат болаларим бўлса бўлди”, деган жавоб олдик ундан.Газетхонларимиз бу ҳақда нима дейишаркин?

                                                       
                                  ВИДЕОКУЗАТУВ КУЧАЙМОҚДА
     Сўнгги пайтларда тадбиркорларнинг уйларига босқинчилик ҳужуми кўпайганлиги боис, аксар тадбиркорлар уйлари ва иш жойларига видеокузатув ускуналарини ўрнатишмоқда.Унинг тўртта нуқтаси 100 минг тенгеге тушса ҳам фойдаси катта, ҳисоблайди улар.Чунки, босқинчилар видеокузатув бор жойларга яқин келмаслиги исботланган.Ҳатто баъзи ошхоналарга ҳам видеокузатув ускуналари ўрнатилмоқда.Чунки баъзи бир текинтомоқ ёшлар ошхонага кириб овқатланишадию, пулини тўламай кетиб қолар эканда.Уларнинг ҳам йўли тўсилди.
                                   ИСКОВУЧ ИТ ЁРДАМ БЕРГАН.
    Бир шаҳарда полиция ходимлари  гиёҳванд моддани ёш йигитнинг чўнтагига солиб юборишибди ва қамаб қўйишибди.Чимкентда бир кучли адвокат бор экан, шу киши ишга киришибди.Уни ушлаб олиб келган полиция ходимларини ва ушланган йигитни бир хонага чақиртирган.Исковуч ит ёрдамида гиёҳванда модда кимга тегишли эканлигини аниқлаб берган.Ит аввал гиёҳванд моддани, сўнг шубҳа қилинаётган ёш йигит ва полиция ходимларининг қўлларини ҳидлаб чиққан ва полиция ходимининг қўлини тишлаб олган.
                                         КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ЯНАДА КУЧАЯДИ
   Коррупцияга қарши кураш масаласи Президент ҳузуридаги комиссия йиғилишида қайта қаралиб, бу иллатга қарши қатъий чоралар қўлланадиганга ўхшайди.Коррупцияга қарши кураш ҳақидаги қонунни комиссия раиси Қанат Саудабаев қайта ишлаб чиқишни Парламент депутатларига топширган, чунки ҳозирги қонун самара бермаганга ўхшайди.
                  Ўз онасини ўлдирган аёл қўлга олинди
   Чимкентнинг Қўчқорота мавзесида пичоқ талашиб, 36 ёшли аёл беҳосдан ўз онасига пичоқ тиқиб олган.Натижада тез ёрдам машинаси етиб келгунича бу аёл вафот этган.Онасини пичоқлаган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Бироқ унинг 5 ёшдаги боласини парваришлайдиган одам бўлмагани сабабли, у  қамалмаган.
                      ЭВРИКА!
    Бир туманда ҳар йили экилаеётган арчалар ва дарахтлар қуриб қолаётган экан.Туман ҳокимининг ўринбосари бир йиғилишда туман бюджетидан пул ажратиб, пластмассадан ясалган арчаларни сотиб олиб, қишлоқлардаги кўчалар чеккасига ўтқазишни таклиф қилибди."Жонли кўчатдан анча арзон ва уни мол емайди, суғориш ҳам керак эмас" дебди у.Кимдир "Эврика!Каллангга қойил!" деб уни қўллаганга ўхшайди.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (24.01.2012)
Просмотров: 2004 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz