Пятница, 26.04.2024, 03:42
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Февраль » 2 » УМР ЎТАР, ВАҚТ ЎТАР....
13:52
УМР ЎТАР, ВАҚТ ЎТАР....

        
Юсуф  Эргашев  / Хосий /  1936 - йил  15 – февралда  Самарқанд  вилоятининг      Иштихон  

туманига  қарашли  Калла  хоса  қишлоғида  таваллуд    топган. Каттақўрғон  педагогика  билим  

юрти  ва  Тошкент  педагогика  институтида  таҳсил олган.  “Қайтар  дунё,”   “Ойдан  тушган  

одамлар,”   “Султон  Жалолиддин,”      “Қайтмас  баҳорим “,  “Чимкент  ижод  маскани”   

тўплами,  “Ривоятлар      оламида”    ва  “Биз  билган  ва  билмаган  дунё”   номли  китоблари      

чоп  этилган. Назм  ҳам  насрда  ижод  қилади. Яқин кунларда отахон 80 йиллигини 

нишонлайди.  Фаол муаллифимизни қутлуғ айём  билан  табриклаб,  қуйида янги шеърларидан 

эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Улуғбек   руҳи  йиғлайди  ҳамон

    Коинот  мулкини  забт  этган  нигоҳ, 
    Юлдузлар  сирини  очолган  идрок. 
    Падаркуш  ўғилнинг  сотқин  тиғидан,
    Мангуликка  кетди  мунаввар  чироқ.  

Тожу- тахт  талашган  ёвуз  кимсалар,
Хунрезлик  бўлмади  бу  каби  ҳайҳот.
Ўз  падарига  тиғ  кўтарган  жаллод, 
Қолмади  жаҳонда  ундан  яхши  от. 

Ғамларинг  ситами  ўртар  дилларни, 
Тун  қора  либосда  осмон  йиғлар  жим. 
Жаҳолат  қурбони  бўлди  буюк  шоҳ,
Юлдузлар  илмини  очган  мунажжим.

Қанчалар  сир- асрор  қолди  очилмай, 
Хазонга  юз  бурди,  маърифат - урфон. 
Тинмайин  чириллаб  ўшандан  буён,
Улуғбекнинг  руҳи  йиғлайди  ҳамон. 

Падаркуш  ўғилга  қисмати - тақдир,
Лаънатлар  мулкини  айлади-да  бут.
Бутун  қарғишлардан  бичиб  кафанин, 
Азоб  дарахтидан  ясади  тобут. 

Қасоскор  дунёнинг  не  тилсими  бу,
Ҳар  иши  ҳикмату  ҳар  иши  сабоқ. 
Оталар  дуоси  олтиндан  қиммат,
Падаркушни  тақдир  ўзи  қилди  оқ

              Қайтар  дунё 

Ўғил  қизни  ўстирдинг  нечун,
Кексаликда  озор  берибдур. 
Алар  берган  жабру- жафолар,
Қўлларинга  асо  тутибдур.

Белдан  кетиб  кучинг- қувватинг,
Ҳаётингда  қолмабдур  сафо. 
Ардоқлаган  жигар  гўшалар,
Оддий  чўпча  қилмабдур  вафо. 

Дунё  асл  шундай  яралган,
Нима  қилсанг  қилмиш  қайтадур.
Қайтар  дунё  кун  келиб  бир  кун,
Фарзандинг  ҳам  асо  тутадур. 

 

 

Просмотров: 717 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Февраль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz