Сайрам тумани,
Қорабулоқ қишлоғи
Меҳринисо ШОМУРОДОВАга!
Қадрли бувижон! Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлаймиз! Сиз хонадонимизнинг кўрки, оҳанграбоси, қуёши, ойи, доно маслаҳатчиси, ҳар ишда қўллаб-қувватловчи дуогуйи ва етакчисисиз.
Ҳаёт йўлингиз барчамизга ибрат ва намуна. 6 нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб, эл корига ярайдиган муносиб шахслар қилиб вояга етказдингиз. Меҳрибон она, вафоли ёр, саранжом келин, саришта қайнона бўлдингиз.
Узоқ йиллар маориф соҳасида хизмат қилиб, ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли ва масъулиятли вазифани адо этдингиз. Сизнинг панд-насиҳатларингиз, ўгитларингиз ҳаётда тўғри йўл танлашимизда асқотмоқда. Шукурки, бугунги кунда фарзандлар ва невараларингиз ардоғида кексалик гаштини сурмоқдасиз.
Қутлуғ кунда Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилаймиз! Келгусида эвараларнинг ҳам роҳатини кўриш насиб этсин, деймиз.
Оила аъзолари номидан: Сарварбек ва Муниса.
|