Суббота, 27.04.2024, 06:23
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Август » 3 » Одил Ёқубов ва Марям Ёқубова: МАКТУБЛАРДА АКС ЭТГАН КЎНГИЛ…
23:07
Одил Ёқубов ва Марям Ёқубова: МАКТУБЛАРДА АКС ЭТГАН КЎНГИЛ…

Одил Ёқубов ва Марям Ёқубова: МАКТУБЛАРДА АКС ЭТГАН КЎНГИЛ… (2)


Одил ака хотини биланТошкентдан Қарноққа ёзилган мактуб 

Одил ака!

Сўнгги имтиҳондан ҳам муваффақиятли ўтдим. Яъни аъло баҳо олдим. Агар мени табрикламоқчи бўлсангиз, 25 июлда приказ чиққанида яна ёзарман. Ҳар ҳолда қабул қилишса керак, деган умиддаман, чунки ҳатто «яхши»си борлар ҳам шундай юришипт­и.

Одил ака, яхши етиб бордингизми? Уйдагилар тинчми, ўзингиз қишлоқни соғиниб қолган экансизм­и?

Мен бугундан кейин, эҳтимол, уйда бўлсам керак. Унда мен жуда ҳам зерикиб қоламан. Уйда қиладиган ишларимдан энг севимлиси – дўппи тикиш. Ҳозирча китоб ўқигим келмаяпти, шунинг учун дўппи тикмоқчиман. Дўппи ипакларининг ранги менинг кўнглимни шундай очади, Одил ака! Агар мен шу иш билан шуғуллансам, ўтадиган 10 кун давомида зерикмасман.

Опам тинч, ишлаб юрибдилар. Бошқалар ҳам худди шундай.

Одил ака, қизиқ: шу 10 кун ичида Сиз қўлёзманинг сўнгги варақлари устида ўтирсангиз, мен эса бирор мақсадсиз иш устида ўтираман, лекин фикрим – Сизда ва ишингизда. Мен ўйлаган нарсаларни балки Сиз ёзгандирсиз, агар ёзмаган бўлсангиз, мен ўқиб кўрган вақтимда ёзиб юбораман, хўпми? Ана шу фикримни ёзишга у вақтда ҳам кечикмайман, ҳозир, аксинча, эртароқ.

Одил ака тўғон бошига чиқиб турибсизми?..

Бу хатнинг бошини 20-да ва давомини 21-да ёзиб тамомлаяпман. Уйимизда меҳмонлар, тоғам бор. Улар менга халақит беришади. Бугундан сўнгги гап­ларни кейинги хатимда ёзаман.

Ҳозир сизнинг муваффақиятли ишингизни давом эттиришингизга тилакдошман.

Мендан уйдагиларга, опамга салом айтинг. У ёқдаги янгиликларни ёзинг (вақтингиз бўлса).

Сизга саломатлик тилаб қолгучи

Марям.

Июль, 1954 йил.

 

4

 

Қарноқдан Тошкентга ёзилган мактуб

Мар, оппоғим. Ура!

Пьесам[1]1нинг «черновой варианти» битди, точка қўйилди ва Одил бир ярим ойлик оғир, машаққатли меҳнатдан қутулгандек бўлиб, ўзига бир кун дам олишга рухсат берди. Эртадан бошлаб яна ишга киришаман. Энди ҳар кўринишга икки кундан вақт ажратилди. Бу вақт кулгили даражада оз, лекин бошқа илож йўқ. Кейин кўчириш учун ҳам икки кун берилади, бу ҳам бениҳоят оз, чунки муаллиф учун ўз бадиий асарини кўчиришдек қийин иш йўқ. Бу иш шунинг учун қийинки, Марям, кўчириш жараёнида муаллифга ҳамма нарса ёмондек, қўполдек, нотўғридек бўлиб кўринаверади ва ҳар қадамда қайта ёзгинг келиб тўхтайверасан.

Хуллас, ваъдамдан чиқиб 5–6 ёки, нари кетса, 7 сентябрь куни пьеса қўлингга тегади, шу куниёқ (агар эрталаб тегса, бир соат дарсдан кетиб) машинисткага олиб бориб топширасан. Агар у машинистка бир кунда битказиб беролмайман, деса, унда 4-нчи ва 5-нчи кўринишларни радиокомитетдаги (академиянинг ёнида) машинисткага топширасан. Машинкадан қайтиб олганингдан кейин, бошқа ҳамма ишни қўйиб, бир кунда ўқиб, текшириб ва тузатиб чиқасан-да, Холдор[2]га ёки Маматхон[3]га 2 экземплярини берасан, қолган икки экземплярини менга қайтарасан, шунинг билан бирга ўз таассуротларингни тўлиқ ва кенг қилиб ёзиб юборасан.

Кўраяпсанми, мен Сенинг фикрингни эшитишдан қўрқмайман, эркам. Масала шундаки, Мар, ҳозирги вақтдаги кўп ёзувчилар ўз асарларини танқидчига ўқитишдан қўрқмайдилар-у, аммо ўзларининг яқин кўрган кишиларига ўқитишдан қўрқадилар, чунки яқин дўст бадиий асарга нисбатан талабни каттароқ қўяди, агар зерикиб қолса ёки асардаги воқеа ва қаҳрамонларнинг ишларига ишонмаса, очиқ қилиб: «Э, бунинг ёлғон-ку!» деб ўйлайдилар, баъзилари ҳатто очиқ айтадилар.

Мен умид қиламанки, Мар, «Муҳаббат қўшиғи» (пьесанинг ҳозирги номи) ҳали пишиб етилган санъат асари бўлмаса ҳам, унинг кўп жойлари сенинг қалбингда яхши таассурот қолдиради, сени ҳатто ҳаяжонлантира олади. Сен уни қаттиқ танқид қилавер, унга катта талаблар қўявер, мен талабдан ва меҳнатдан қўрқмайман. Умуман, сен келажакда ҳам менинг биринчи ва энг самимий танқидчим бўлишинг керак. Албатта, бадиий асарга баҳо берувчи сенинг аниқ ва пишиқ критериянг йўқ, сенда ҳали тажриба оз, социалистик реализм методлари ҳақида тушунчанг ҳали жуда ҳам туманли, шунинг учун баъзи нотўғри фикрлар ҳам айтишинг мумкин. Бироқ бундан қўрқмагин. Бу йил борганимдан кейин мен сени ҳадеб ўпавермасдан, учрашган вақтимизда адабиёт ва санъат ҳақида кўпроқ суҳбатлашишга, кўпроқ ўқиш ва ўргатишга тиришаман. Ҳозирча эса энг муҳим критерий (яъни бадиий асарни баҳоловчи ўлчағич) деб ўзингда ўқиш процессида  уйғонадиган таассуротни олавер. Юрак кам алдайди; таассурот яхшими, ўқиётган кишида ҳаяжон уйғондими, демак, асарда жон бор, деган сўз.

Албатта, сенинг бадиий асарнинг асосини ташкил қиладиган бадиийликнинг намунаси, нишони бўладиган композиция ҳақида ҳам тушунчанг жуда туманлидир, чунки бу масалани фақат сен эмас, ҳатто йирик ёзувчиларнинг ўзлари ҳам яхши англаб етолмайдилар. Драматик асарнинг композицияси эса, айниқса, чигал нарса. Лекин бу ерда ҳам ҳозирча критерий сифатида умумий таассуротни олавериш мумкин. Агар бадиий асарнинг фақат баъзи жойлари эмас, балки асар умуман яхши таассурот қолдирса, демак, унда жон бор, деган хулоса келиб чиқади.

Ҳар ҳолда ўқир экансан, сен кўпроқ тилига эътибор қил, чунки тилни мендан кўра балки тўғрироқ биларсан.

Энди баъзи билан кўрсатмалар:

1. Менинг драма ёзаётганимни ҳеч ким билмасин.

2. Ўқиш ва тузатиш ишини бир кунда тамомлашинг керак.

3. Хатни тез-тез ёзиб тургин.

Мар, оппоқ қиз, сенинг дўппи тикиб ўтириб, «хаёлим сизда, сизнинг ишқингизда», деган хатингни олдим. Мен ҳам, айтишим мумкинки, ишлаб ўтирганимда, ёзганда, турганда – ҳамма вақт хаёлим сенда, сенинг гўзал ва софдил қалбингда. Яна бир ҳафтадан кейин севикли ишимдан айриламан, сўнгра 10–15 кун жуда зерикиб қоламан, албатта. Ўшанда сени, айниқса, кўп эсласам, соғинсам керак. Тўғонга эса ҳозир ҳам бориб тураман, суратингга тикилиб, эрка қилиқларингни эслайман, гўзалим!

Сенга айтганларимни такрорлаб ўтирмайман, лекин эҳтиёт бўл, эркам. Ўзингни биринчи кунданоқ яхши, ақлли, жиддий тутгин, чунки бу факультет ахлоқ жиҳатидан оғир факультет, унда «талантлар», «генийлар», «галстукни қойил қилиб тақадиган» фанатлар» ва ҳоказолар жуда кўп. Бундай кишилар «домлалар»нинг орасида ҳам жуда кўп. Мен аминманки, сен (ҳатто фақат сен эмас, бошқалар ҳам), уларнинг билими жуда юзаки эканлигини, келтирган  мисоллари ўзбек адабиёти ёки рус адабиётининг ҳаммага маълум асарларидан нари ўтмаслигини, чинакам санъат асарларини билмасликларини тезда англаб оласан. Шунинг учун ўқишнинг бошиданоқ оз-оздан рус классикларидан ўқиб тургин. Ҳали кўрасан: филфакда китобни жуда оз ўқийдилар, шунчалик оз ўқийдиларки, киши ҳайрон қолади. Сен улардан бўлмагин, акс ҳолда ўқишнинг бир тийинлик қиймати қолмайди.

Хўп, эркам, «мораль» ўқишни севмасам ҳам, хат ўз-ўзидан чўзилиб кетди, чунки мен сизга ўхшаб, «қолганини бошқа хатимда айтаман», деб ўтиргим келмайди, яхши қиз!

Хаёлимда юзингни, кўзларингни ўпиб қолдим.

Одилинг.

22 август, 1954 йил.

 

 

Р.S. Ҳозир учинчи кўриниш устида ишламоқдаман. Хатни 23.00 да бошлаб 23.20 да тамом қилдим.

Просмотров: 1812 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz