Статистика |
|
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Главная » 2012 » Июль » 16 » "Исфижоб" ижодий уюшмасининг 10 йиллигига бағишланади.
18:22 "Исфижоб" ижодий уюшмасининг 10 йиллигига бағишланади. |
МУАШШАҲ
"Исфижоб" ижодий уюшмасининг 10 йиллигига бағишланади. Ижодий уюшма, номинг ИСФИЖОБ, Саодат боғидан гул узар, ажаб. Файз берер ижоди рўзномаларга, Ишқ-вафо, Ватан меҳридан куйлаб. Жанубда дурдона, гўзал диёрим, Она ватанимиз, азиз тупроғим. Бахту-иқбол кулиб, яйраб сўзладим, Ўсиб-униб элди ўғил-қизларим. Ниҳолдай ўн ёшинг муборак бўлсин, Ёшлик гулларидан қучоғинг тўлсин. Шеъриятда катта довонлар қучгин, Илҳом парилари бошинг узра учсин. Назму-шеъриятда олдинда доим, Гўзал ҳаёт сари бошла илойим. Меҳру-муҳаббатнинг куйчиси—торим, Ушалиб орзулар, ниятлар — борим. Бесамар кетмади, ҳеч бир онимиз, Озод юртимизда пок иймонимиз, Раҳнамодир бизларга Нурсултонимиз. Аллома, шоирлар издошларимиз, Кўҳна Сайрамнинг шарафу-шонимиз. Бугун ўн ёшингни қутлайди авлод, Ўрмон Собир раҳбар,дилларда ҳурмат, Лабларда табассум,қучиб саодат, Самарали ижод,бирликда қудрат. Илоҳим, бергайсан, сабр-қаноат, Назм гулшанида—илҳом, шижоат. Ҳурбуви Одилова, "Исфижоб" ижодий уюшмаси аъзоси.
|
Просмотров: 1568 |
Добавил: кимсан
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|