Услубиятчи-устоз, таниқли спорт мураббийси Шуҳрат Эрматов (тасвирда)нинг Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги Ю. Сарёмий номли мактаб гимназиясида, шунингдек, 12-сонли спорт мактабида фаолият юритиб келаётганига 34 йилдан ошди.
У Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олиб, меҳнат фаолиятини Гулистон шаҳрида бошлаган. Устознинг шогирдлари волейболдан республика, вилоят ва шаҳар миқёсида ўтган турли мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар бўлишган.
Шуҳрат ака касбининг фидойиси, шунингдек, вазифа ва топшириқларга масъулият билан ёндашувчи юқори малакали мутахассис сифатида ҳамкасбларининг ҳурматини қозонган.
Шу кунларда 60 ёшини қаршилаётган Ш. Эрматовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, устозлик фаолиятига муваффақият ва омад тилаб қоламиз!
12-сонли спорт мактаби жамоаси.
|