Биздан ўрнак олинг
“Жанубий Қозоғистон” газетасига обуна бўлдингизми?
Она тилимизда давлатимизнинг дўстлик, тинчлик, тотувлик, тараққиёт сиёсатини 31 йилдан буён тарғиб этаётган қадрдон нашр – “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасига обуна давом этмоқда. Расмий янгиликлар, таълим-тарбия, ҳаётий ҳикоя, сермазмун мақола, тарих ҳамда илмдан хабардор этувчи ушбу нашрнинг муштарийлари сони йилдан-йилга ошмоқда. Менинг фаол тарғиботим билан турли соҳаларда меҳнат қилаётган қадрдон дугоналарим – Сайёра Қосимова, Гулчеҳра Эшметова, Муборак Абдурахмонова, Раяна Қосимова, Барно Абенова, Ойдин Исоқовалар (тасвирда) келаси ярим йилликка “Жанубий Қозоғистон” нашрига таҳририят билан шартнома орқали обуна бўлишди. Вилоятимиздаги барча ҳамюртларимни ушбу хайрли ишда фаол иштирок этишга чақираман.
Гулбаҳор САТТОР қизи,
Туркистон шаҳри.
|