Вторник, 07.05.2024, 23:04
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2022 » Ноябрь » 18 » “Бирлик бўлмай – тириклик бўлмас”
07:42
“Бирлик бўлмай – тириклик бўлмас”
  • Сайлов – 2022

“Бирлик бўлмай – тириклик бўлмас”, деган ибратли нақл бор. Баракани кўзлаган юрт доим аҳилликни байроқ қилишдан чарчамаган, чарчамайди ҳам. Қозоғистон халқининг муштарак тарихи эгамен элимиздаги бирлик ва жамоат тотувлигининг манбаидир.

Асрлар давомида тақдирнинг талай синовларидан ўтган халқларни бағрига сиғдира олган муқаддас қозоқ замини кўплаб этнос вакилларига қутлуғ макондир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда юртда хайрли ишлар бор, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик ҳукмрон. Мамлакатимиз Президенти Қозоғистонни Ватаним, деб биладиган турли этнос вакилларининг ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Ҳар бир миллатнинг ўз она тилини ўрганиши, урф-одатилари ва анъаналарини янгилаши, шунингдек, маданияти ва адабиётини ривожлантириши борасида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Турли миллат вакиллари юрт фаровонлиги йўлида меҳнат қилиб, эзгу ташаббусларнинг бошида турибди. Улар қаторида Қозоғистонда яшаётган ўзбеклар ҳам эл бирлиги ва тараққиётига ҳисса қўшмоқда.

Давлатимизнинг ажралмас қисми бўлган ўзбек миллати вакиллари ҳамжиҳатликда баракали юрт равнақига ҳисса қўшишни ўзларининг муқаддас бурчи деб биладилар. Қозоғистон халқи Ассамблеясининг бирлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги сиёсатини қўллаб-қувваатлайдилар. Мен ҳам эл Президентининг бирлик ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириш борасидаги сиёсатини қўллаб-қувватлаб, фуқаролар орасида тотувлик пойдеворининг мустаҳкам бўлишига ҳисса қўшаётганимдан бахтиёрман. Мен бошқараётган “NiK” корпорациясида 10дан зиёд этнос вакиллари хизмат қилади. Уларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигидан, бир оила фарзандларидек бир-бирини ҳурмат қилишидан мамнунман.

Камина Ватанимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, элимизни ижтимоий-иқтисодий равнақи йўлида меҳнат қилиб келмоқдаман. Қозоғистонликларга айтарим: тотув бўлайлик, Бош Қомусимизда белгиланганидек ҳаёт кечирайлик, кучли, дунёвий давлатимиз, мамлакатимиздаги барча этнос вакиллари аҳил бўлса, биз ҳар қандай қийинчиликни енгамиз!

Қозоқ халқининг улуғ ёзувчиси Ахмет Байтурсинули: “Билимли бўлиш учун ўқиш керак. Бой бўлиш учун касб керак. Кучли бўлиш учун бирлик керак. Шу “керак”ларнинг йўлида меҳнат қилиш керак”, деб жуда тўғри таъкидлаган. Шундай экан, тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлида, Янги Қозоғистон юксалиши ва тараққиёти йўлида меҳнат қилишдан ҳоримайлик, дўстлар!

2022 йил 20 ноябрда барча ватандошларимни муҳим сиёсий жараён – Қозоғистон Республикаси  Президентининг навбатдан ташқари сайловида тўлиқ иштирок этишга чақираман!

Қозоғистонда яшаётган 130дан зиёд миллат ва элат вакилларининг муқаддас чанғароқ остида тотув ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришларига тилакдошман!

Бадритдин НИШОНҚУЛОВ,

вилоят маслаҳати депутати, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси.

 

 

 

Просмотров: 94 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz