Четверг, 15.11.2018, 20:13
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 545
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ВОҚЕАЛАР,ҲОДИСАЛАР, ТАФСИЛОТЛАР

                     ТАРВУЗДАН ЗАҲАРЛАНГАН
      Алтайда одамларнинг қозоғистон тарвузидан заҳарлангани қайд этилди.Махсус лабораторияда Қозоғистондан келтирилган мева ва сабзавотлар текширилганда уларда заҳарли химикатлар миқдори 20 фоиз ортиқлиги аниқланган.Бундан буён Қозоғистондан Россияга олиб бориладиган сабзавот, мева ва полиз маҳсулотлари махсус лаборатория текширувидан ўтгач киритилади.
                     ШАРҚИЙ ҚОЗОҒИСТОНДА ЭПИДЕМИЯ
   Шарқий Қозоғистонда оқсил касаллиги тобора авж олиб бормоқда, шу вақтгача мингдан ортиқ мол қирилиб қолган, уларнинг ўлиги  махсус майдонларда ёндирилган.Ҳокимлик эпидемияни тўхтатиш учун бор кучини ишга солмоқда.
                      9  ВАГОН  ЙЎЛДАН ЧИҚИБ КЕТГАН
    Алмати вилоятида юк ташиш поезди ҳалокатга учраб, 9 вагон йўлдан чиқиб кетган.Одам ўлими қайд этилмаган, ҳалокат сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.Ҳалокатнинг асосий сабаби ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги, деб гумон қилинмоқда.
                      ҚОЗОҒИСТОН-РОССИЯ БОЖХОНАЛАРИ ЁПИЛАДИ
   Россиянинг жанубида 1 июлдан бошлаб "Божхона иттифоқи" ҳақидаги қонун кучга кириши боис, божхона текшируви бекор  қилинади ва шу сабабли Астрахан, Волгоград вилоятларида жойлашган божхона пунктлари ёпилади.Энди собиқ Иттифоқ пайтидагидай, қўшни мамлакатга тўғридан-тўғри ўтиб келаверасиз.
                       ОИЛАВИЙ ЖАНЖАЛ САБАБ
   Оилавий жанжалнинг ҳам баъзида жамиятимизга фойдаси тегар экан.Қандай, дейсизми?
Чимкентнинг Ал Форобий тумани ички ишлар бўлимига 23 ёшли аёл келиб, эри уйда қурол яроғ сақлаётганини айтган.Махсус отряд уйни қамалга олган ва қурол аслаға топган.Ҳатто "РГД-5" деб номланадиган гранат ҳам топилган.Қонунбузар ҳибсга олинди.Бу факт бўйича ҚР ЖҚ нинг 251-моддаси бўйича жиноий иш очилди ( қўрол-яроғ ва ёрилғич зотларни ноқонуний сотиб олганлк, сақлаганлик ва фойдаланганлик ).Оилавий жанжал бўлмаганда ёпиқ қозон ёпиқлигича қоларди.
                                     МАҚСАД--ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ
      Вилоят  ҳокимлигида ўтган навбатдаги йиғилишда вилоятнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, қатор муаммоларнинг ечими топилди.Тўлебий туманининг муаммоларини баён қилган туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Рисбеков Ленгер шаҳрида маблағ ажратилмаганлиги сабабли қурилиши тўхтаб қолган, "100 мактаб, 100 касалхона" давлат дастурига киритилган  150 ўринли касалхона ва шифохонанинг қурилишини давом эттиришни сўради.Бу масала вилоят ҳокимииниг назоратида экан,вилоят соғлиқни сақлаш департаменти имзоси билан ҚР соғлиқни сақлаш миниистрлигига хат юборилган, тез кунлар ҳал бўлади.Вилоят ҳокимининг хабар беришича, лойиҳага ўзгаришлар киритилади ва қурилишни давоми эттириш учун яна 700 миллион тенге республика бюджетидан ажратилади.
  Ҳоким ўринбосарининг вилоят раҳбарига юборилган яна бир таклифида Ленгер шаҳридаги касб-ҳунар лицейининг ётоқхонаси ва Шахта -Тогусдаги бўш турган ўқув корпусларини таъмирлаб, уй-жойга навбатда турганларга бериш масаласини ҳам вилоят раҳбари маъқуллади.Агар бу режа амалга оширилса, 42 оила уй-жой билан таъминланади.
   Ж.Рисбеков Ленгер шаҳри болалар боғчаларига муҳтож эканлигини айтиб, 280 болага мўлжалланган болалар боғчаси қуриш кераклигини айтди.Вилоят раҳбари бу ишга тадбиркорларни жалб этиш кераклигини, аввал болалар боғчаси бўлган биноларни давлатга қайтариш масаласини туман миқёсида кўриб чиқишни таклиф қилди.
   Туманининг "1-мамир", "Қозиғурт", "Киелитас" қишлоқ округларидаги қишлоқларига "зангори олов" етказиш масаласи ҳам ушбу йиғилишда муҳокамага тушди, қатор қишлоқлар табиий газдан фойдалани бошлагани ҳам таъкидланди.Лойиҳа бўйича яна 12 қишлоққа табиий газ етиб боради.
                                   ЎҒРИ УХЛАМАЙДИ
   Вилоят ички ишлар департаментида ўтган брифингда ушбу ташкилотнинг матбуот котиби Салтанат Каракозова журналистларга Тўлебий туманида махсус рейд давомида мол ўғрилариринг бир гуруҳи ушланиб, ҳибсга олинганини хабар қилди.Рейд вақтида  «ВАЗ-21099», автомашинаси тўхтатилган.Машинади 5 киши бўлган, улардан уч киши машинининг эшиги очилган заҳоти тушиб, қочиб кетишган.Бу ҳаракат, албатта, ички ишлар бошқармаси ходимларида гумон туғдирган.Машининг багажи янги сўйилган гўштга тўла бўлган.Ҳайдовчи тунда икки йилқини ўғирлишгани ва уларни сўйиб, гўштини бозорга олиб кетаётганин айтган.Шу куни полиция йилқилар кимга тегишли бўлгани аниқлашган.Эгалари бу икки отнинг кўпарга тайёрланиаётгани ва ҳар бирининг  камида 300 минг  тенге туришини  айтишган.Ҳозир ўғирликда қатнашган 1984-1985 йиллари туғилган  5 ёш йигитнинг ҳаммаси ушланган ва Тўлебий, Сайрам, Қозиғурт  туманларида содир этилган бошқа ўғирликларга алоқаси бор-йўқлиги аниқланмоқда.
                                  НОГИРОНЛАРНИНГ ПУЛЛАРИНИ  ЎЗЛАШТИРГАН
    Асия Таттибаева Кўксаек қишлоғидаги ногирон болалар интернат-уйида меҳнат бўйича инструктор лавозимида ишлаб келган.Ташкилот раҳбарлари унга масъулиятли ишларни--болаларга банкларда ҳисоб-рақам очиш, уларнинг ҳақ-хуқуқларини тегишли ташкилотларда ҳимоя қилишни топшириб ишонч қоғозлари бериб турган.Лекин олтин кўрса фаришта ҳам йўлдан тояди, деганларидай, Таттибаевани шайтон йўлдан уради.Прокуратура Таттибаева томонидан  13 боланинг  ҳисоб-рақамидан икки миллион  700 минг тенгесини ўзлаштириб олганини аниқлади.
   Бу ерда оғир руҳий касалликка чалинган 250 бола даволанмоқда.Давла уларнинг ҳар бирига ҳар ойда 15 минг тенгедан ажратиб туради.Таттибаева мана шу пуллардан бир йил давомида мунтазам ўғирлаб, ўзлаштириб борган.
Прокуратура ишга киришгач, Таттибаева жиноятни бўйнига олган.Унинг ҳамтовоқлари бўлганлигини ҳам бўйнига олган.Буни, албатта, прокуратура аниқлайди.Таттибаева  болалар уйидан бўшаб кетган, ҳозир Чимкентдаги қариялар уйида ишлаяпти.
  Афсус, бундай жиноятлар Тўлебий туманида тез-тез учраб туради.Ўтган йили бир почта ходими ногиронларнинг пулини ўзлаштирган, уларнинг озиқ-овқатлари ўғирланган, ногирон болаларни интернат ходими ўз уйида қурилиш ишларига жалб этган.
                                   ТАДБИРКОРЛАР ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА
     Тўлебий тумани прокуратурасида жорий йилдан бошлаб махсус тезкор гуруҳ ишга тушди.Бу гуруҳ тадбиркорлани ноқлнуний текширишлардан ҳимоя қилади.
   Биринчи кварталда махсус гуруҳ солиқ комитети ходимларининг Ж.Абдиров ва А.Токлаевларнинг тадбиркорлик фаолиятини ноқонуний текширганлигини аниқлади.Теширувчилар прокуратура рўйхатидан ўтмаган.Шунинг учун бу икки ходимга маъмурий жазо ҚР Маъмурий ҳуқуқбузарлик Кодексининг 153-модда 1қ .2пбўйича қўлланди.Туман судиниг ҳукми билан бу икки лавозим эгалари 15120 тенгедан жарима тўлади.Бундан ташқари яна уч лавозим эгалари ҳам жавобгарликка тортлиб, улар турли миқдорда жарима тўлашган.
                                        ИШСИЗЛАР КЎПАЯДИМИ?
      Ҳар йили Қозоғистон мактабларини 200 минг ўқувчи битиради.Бундан ташқари минглаб ёшлар олий ўқув юртларини битиради.Улар иш топа оладими?Афсуски, аксар қисмига иш топилмайди.Чунки ишлаб чиқариш ҳали оёққа тургани йўв.Айниқса, Жанубий Қозоғистонда ишлаб чиқариш корхоналарини бармоқ билан санаш мумкин.Демак, ишсизлар сафи кенгаяди.Ишсизлик деганимиз--эртанги кунга ишончнинг йўқолиши деганимиз.Эртанги кунга ишонмаган ёшларимиз қинғир йўлларга кириб кетмаслигиа ким кафил?Шундай экан, туманлардаги раҳбарлар янги иш ўринлари очишга эътиборни кучайтиришлари керак.Янги иш ўринлари ярмаркаси ўтказишни қўлга олиб, йилига икки-уч марта ўтказишлари керак.Ўтказганда ҳам номига эмас, юзлаб одамларга иш топиб беришлари керак."Нур Отан" ХДП ҳам бу ишда фаол қатнашиши керак.Токи, юртимизда ўқитувчи бўлиш учун минг доллар бердим, полицияга ишга кириш учун беш минг доллар бердим, контрактга хизматга кириш учун бир ярим минг доллар бердим, деган гаплар бошқа эшитилмасин.Токи қўлидан иш келадиган одамлар ишга бепул олинадиган бўлсин.Коррупцияга қарши кураш ҳам номига бўлмаслиги керак.Қонун ҳамиша устувор бўлиши керак.Ўз чўнтагини қаппайтиришни ўйлайдиган ҳокимларнинг  кўплиги ҳам хавотир туғдиради.Ваҳоланки, улар билади, Қирғизистондаги тартибсизликларни ҳам ижтимоий муаммолар ва ишсизлик келтириб чиқарган.
 
                                    Күл-қоқыстан табылған мәйіт
     10-маусым күні Сарыағаш ауданындағы Еңкес ауылында жантүршігерлік оқиға орын алды. Бұл жайында облыстық ішкі  істер департаменті таратқан мәліметінен белгілі болып отыр.Аталған ауылдың 36 жастағы тұрғыны аудандық ішкі істер бөліміне хабарласып, өзі тұратын елді мекен жанындағы күл-қоқыс тастайтын сайда адамның өртелген мәйіті жатқанын айтыпты. Бұдан соң полиция қызметкерлері іске кірісіп, мәйітке биологиялық сараптама жасалады. Нәтижесінде оның 1986 жылы туылған бойжеткендікі екені белгілі болған.Із кесушілер мәйіт жатқан жерден табылған кей заттардың да иесін іздестіру барысында оның иесі сол ауданның 20 жастағы тұрғыны екені анықталған. Сосын ол қамауға алынған. Полиция қызметкерлерінің айтуынша, күдікті тергеу барысында қылмысын мойындағанға ұқсайды.
   Ол өз түсініктемесінде оқиға барысын төмендегідей баяндапты. Күдікті жеңіл көлігімен жолда кетіп бара жатқанда қыз оны жолаушы ретінде тоқтатып, машинаға мінген. Жолай әңгімелескен екеуі көп уақыт өтпей ұрысып қалыпты. Ашуланған жігіт бойжеткенді әлгі сайға апарып өлтіріп, үстіне жанармай шашып, өртеп жіберген.
    Кінәсі толық дәлелденсе, ұсталған күдіктіні 15 жылға бас бостандығынан айыру жазасы күтіп тұр.
                                    ШТУРМАН МАСТ БЎЛГАН
    Петрозаводскда ТУ-134 самолетининг ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабар оммавий -ахборот воситалариниг бош мавзуси бўлган эди.Судмедэкспертлар штурман Аман Атаевнинг қонида кўп миқдорда алкаголь бўлганини аниқлашди.Бу деганимиз, самолет ҳайдовчиси маст ҳолда самолетни бошқарган.Ароқ оч қоиринга ичилган.Натижади 45 одамнинг умрига якун ясалди.Одамларнинг бир қисми самолет ерга қулаганда ҳалок бўлишса, бир қисми ёниб кетган.50 ёшли штурман Атаев тажрибали мутахассис бўлган.Лекин, ичимлик туфайли 45 одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
                                                ЯНА АРОҚ АЙБДОР
     Чимкентлик 66 ёшли қария ароқ ичиб олиб, ўғли билан жанжаллашиб қолади.Ота 32 ёшли ўғлининг кўксига пичоқ уради.Ўғли ўлганига ишонч ҳосил қилгач, уйдан чиқиб кетади, бир неча кун ички ишлар бўлими ходимларидан яшириниб юради.Қочоқ ота ҳибсга олинди, жиноий иш очилиб, тергов бошланди.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (01.11.2011)
Просмотров: 1624 | Теги: воқеалар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2018Конструктор сайтов - uCoz