Пятница, 29.03.2024, 12:24
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ТЕСТ ҚАДАЙ ЎТДИ?
                     ТЕСТ ҚАДАЙ ЎТДИ?
       Бир шаҳарда ўтган ягона миллий тестга бир ўқувчининг орқасидан камида ўн одам келган.Имтиҳон топшираётган болалар дераза ёнига қайта-қайта келганига қараганда, ичкарида назорат бўлмаган ё назоратчилар бу тартибсизликларни кўрса ҳам кўрмаганга олган.Албатта, пул эвазига. Жўра исмли битирувчини имтиҳондан кейин суҳбатга тортдик."Назоратчиларга раҳмат, деди у.Шпаргалкаларимни кўриб қўйган эди, уч минг тенге бердим, ўзини кўрмаганга олиб кетаверди.Ташқаридан бошқа текширувчилар келаётган бўлса, бизни огоҳлантириб турди.Шундай бўлгандан кейин кўп балл тўпламай нима қиламиз.Мана, исм-фамилиясини тўғри ёзолмайдиганлар ҳам 120 балл олишди.Менинг ота-онам мактабга яқин уйни 40 минг тенге тўлаб ижарага олди.У ерда биз ёллаган ўқитувчилар интернетда ўтириб, жавобларнинг ксерокопиясини  юбориб туришди. "Ука, мана шу қоғозни фалончи аудиториядаги фалончиевга бериб қўй" деган илтимосларни бажарувчилар ҳам кўп бўлди, улар хизмати учун уч минг тенгедан олиб туришган.
                                            ***
    Бир шаҳардаги ЯМТ бундан ҳам "зўр" ўтганга ўхшайди.Бу ерда тестнинг тайёр жавоблари 50 минг тенгедан сотилган.Комиссия аъзолари орасида луқмаси ҳаромлар ҳам бўлган, улар болаларга давлатни қандай алдаш кераклигини ўргатишган.Яъни, мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларимиз балоғат ёшини "буюк ёлғон" билан бошлашган.Полиция ходимлари ҳам шу куни анча-мунча пул ишлашган.Бир журналистнинг бу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларини маориф министрининг блогида ўқий оласиз.Унда ЯМТни ўтказишни яхшилаш борасида таклифлар ҳам бор.
                                            ***
  Бир туманнинг ҳокими "Тест сен бошқараётган туманда аъло даржада ўтиб, туман биринчи ўринни эгаллаши керак.Акс ҳолда лавозиминг билан хайрлашавер" деган топшириқ олганга ўхшайди.Албатта, юқорининг топшириғи бажарилган.Шу туманда бир комиссия аъзоси маст бўлган.
                                    ЎРОЛМОНЛАР НАМОЙИШГА ЧИҚМОҚЧИ ЭКАН
    Бир қишлоқнинг ўролмонлари катта намойишга тайёргарлик кўришаётганга ўхшайди.Улар яшаётган қишлоқда йўл, ичимлик суви, газ, медпункт, мактаб, электр йўқ экан.
                                    ТАҚҚОСЛАНГ
    1989-йил.Вилоят ички ишлар департаментининг жиноят қидирув бўлимида 19 одам ишлаган, жиноят анча кам содир этилган ва жиноятни очиш ҳозирги вақт билан солиштирганда икки баробар кўп бўлган.Ҳозир бу бўлимда 120 одам ишлайди.Аҳолининг сони ўсгандир, дерсиз.Ўсган.Лекин, олти баробар эмас.1989-йил.Бир қишлоқда битта участка инспектори бўлган.Жиноятнинг 90 фоизини очиб юрган.Профилактика ишлари туфайли бўлса керак, бу қишлоқда мол ўғирлиги бўлмаган.2011-йил.Бу қишлоқда 12 участка инспектори ишлайди.Мол ўғирлиги бўйича биронта ҳам жиноят очилмаган, гарчи ҳозир ҳар бир молнинг қулоғида отнинг қашқасидай "зираги" бўлса ҳам.Аҳолининг сони ўсгандир, дерсиз?Ўсмаган, аксинча, камайган.Чунки ёшларнинг аксар қисми  бошқа шаҳарларга иш излаб кетган.
                                   БУЛАР ҚАНДАЙ ОЛИМ?
    Автобус бекатларида бир эълонни ўқиб қолдик."Номзодлик, докторлик диссертацияларини ёзиб бераман.Баҳоси 1000 доллардан юқори" деб ёзиб қўйибди.Демак, ҳозир фан доктори, ё докторликка номзод бўлишни истасангиз, овора бўли, вақт кетказишнинг ҳожат йўқ эканда?1000 долларини берсангиз--докторлик иши тайёр.Лекин, бундай олимлардан жамиятимизга, давлатимизга қандай наф бўлар экан?
                                   180 ЎРИНЛИ БОҒЧА КЕРАК  ЭКАН
    Бир туманнинг ҳоким ўринбосари вилоят ҳокимига мурожаат этиб, 180 ўринли болалар боғчаси қурилишига  бюджетдан маблағ сўраган.Вилоят ҳокими "сенлар боғчаларни тадбиркорларга сотасизлар, бюджет янгисини қуриб бераверадими?Президентимизнинг топшириғини нега бажармайсизлар, сизларнинг туманда давлатга қайтариладиган 20  дан ортиқ болалар боғчаси бор" деб гапиртирмай қўйган.   
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (01.11.2011)
Просмотров: 2089 | Теги: маҳаллада дув-дув гап | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz