Пятница, 29.03.2024, 03:00
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

СУВ КЕЛТИРГАН ХОР, КЎЗА СИНДИРГАН АЗИЗ

                   СУВ  КЕЛТИРГАН  ХОР, КЎЗА СИНДИРГАН  АЗИЗ

   Бир тумандаги   бир катта амалдор  Конституциянинг 5 йиллиги, 10 йиллиги,15 йиллиги ва 20 йиллиги деб номланган медалларнинг ҳаммасига ўзи эга бўлибди.Тумандаги раҳбарлар қўл остида ишлайдиган муносиб одамларнинг рўйхатини медалга тавсия этиш учун сўрашса, "менинг ходимларим орасида медалга лойиқ одам йўқ” деб жавоб берар экан.Энди бу бошлиқ  Қонституциянинг 25, 50, 60 йиллигига бағишланган медаллар билан кўксини тўлдиришни орзу қилиб, тушларида кўриб чиқар экан.

   Бир қишлоқда эса медалларни оёғи билан эмас, тили билан юрадиганлар олибди.Биров қилган ишни мен қилдим, деб медалга эга бўлганлар ҳам бор.Улар  медални ювиш учун  50-60 шиша ароқ олиб, юзлаб одамларни зиёфат қилиб чақиришган.Нима ҳам дердик, медал муборак.

                    "РОБИТА” ГАЗЕТАСИ  ИЗЛАНМОҚДА

     Газетамизнинг биринчи сонини баъзи бировлар оёғи куйган товуқдай излаб юришибди.Унда елиб-югуриб излашга арзийдиган қандай мақола бор, бу не сир,билмадигу, лекин газетанинг довруғи ошаётганидан хурсанд бўлдик. Илоё, газетамизнинг ҳар бир сонини мана шундай излаб ўқишсин. 

                    КАРИМ  МАСИМОВГА ХАТ

   Премьер-министр Карим Масимовнинг блогига хат кетди.Унда бир ҳамюртимиз юртимизни жаҳон инқирозидан олиб чиқишнинг имкониятлари ҳақида гапира келиб, давлат бюджетини тежашнинг бир усулини таклиф этган.Унда Қозоғистонннинг иқтисодиётига болта ураётган механизмларидан бири хизмат машиналари дейилган.Илгари, бутун бошли райкомда хизмат машинаси  фақат  биринчи котибда бўларди.Ҳозир  эса бўлим мудирларига ҳам хизмат машинаси берилган.Ҳокимлар  хизмат си тезроқ пачоғини чиқариб, янгисини олишга шошилишади.Иложи бўлса ҳар йили алмаштирса.Текин томоқни тешиб чиқмас, ахир.Ўз шахсий машинаси бўлса, ўн йил минса ҳам гард юқтирмасликка ҳаракат қилади. Яна бу хизмат машинасига бензин, эҳтиёт қисмлар ҳам давлат ҳисобиданда!Давлат соғин сигир, улар учун.Ваҳоланки, улар миниб юрган ҳар бир машина солиқ тўловчиларники, яъни сизларники ҳамдир.Хўш, шундай экан, нега биз ўз пулимизни кўкка совуришга йўл қўйишимиз керак?

               ТУФЛИ ЯЛОВЧИЛАР

     Бир туманда туфли  яловчилар, яъни лаганбардорлар кўпайиб кетибди.Шунинг натижасида, хақиқат юзага чиқмай қолаётган экан.Одамларнинг ойликларини бошлилар чўнтагига ураётган экан.Министрга хат ёзишса ҳам фойдаси бўлмай қолибди.Чунки, хатни министр текшириб ўтирмайди.Текширинглар, деб туманга юборади.Тумандагилар эса "бу ўзи шунақа ёзувчи одам, ёзмаса туролмайди, эътибор берманглар” деб хатни эътиборсиз қолдиришади, ёки бўлмаса. "пулни бердик, қутулдик” деб ёлғонни юмалатишади. Туфли  яловчилар ҳақида батафсил мақоламизни жорий йилдаги сонларнинг бирида эълон қиламиз, газетамизни кузатиб боринг.

                         НАФАҚА ОЛТИ МАРТА ОШДИ!

    Бир ҳоким нафақа олти марта ошганини айтиб, мақтаниб юрар экан.Нафақанинг ошгани рост.Лекин нафақа олти марта ошса, бензиннинг баҳоси саккиз марта ошганини бу ҳоким билмас эканда!

                          ТЎЙЛАР МУБОРАК!

   Бу сўзларни эшитганда баъзи бир ота-оналарнинг юраги тўхтаб қолгандай бўлади.Чунки, тўй бир ён, ҳамён бир ён.Қарзга ботиб тўй қилади, қарзни қайтара олмай баъзилар нариги дунёга равони бўлишяпти.Қарздан ташқари янги оилага уй-жой керакми?Ёшларимиз янги уй-жой қуришга ё сотиб олишга пули борми?Албатта, ҳаммада эмас.Баъзиларининг ҳатто тайинлик иши ҳам йўқ.Масимов бошчилигидаги ҳукумат мана шу масала устида бош қотирса яхши бўларди.Кечаги йиғинда у киши Юртбошимиз Н.Назарбаевдан бекорга танбеҳ эшитгани йўқ.”Агар ҳукумат халқнинг ишончини йўқотса, бундай ҳукуматнинг халққа кераги йўқ!” деди Нурсултан Назарбаев.Хўш, шундай экан, араб мамлакатларидаги каби бизнинг юртимизда ҳам ҳар бир янги оилага 64 минг доллар пул бериладиган замон  келиб қолар.

                БОЙЛАР ҲАМ ЙИҒЛАЙДИ

    Бу сўзлар албатта барчангизнинг эътиборингизни тортиши табиий.Йиғламай нима қилсин, бечоралар.Уларнинг фикру- хаёли пулини кўпайтиришда.Эзгуликдан бир нишон йўқ  бу қовоқ каллада.Фақат қорин ғами.Қўша-қўша иморату, ўнта гаражда ўнта машинаси бўлса ҳам кўз қурғур тўймайди.Шунинг учун йиғлайдида!

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (29.01.2012)
Просмотров: 2077 | Комментарии: 1 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz