Среда, 22.11.2017, 10:05
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 537
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

СУДЬЯ ЙЎҚОЛГАН
                             СУДЬЯ ЙУКОЛГАН
    Карагандида бир судьянинг йўқолганиги бир ой бўлди..У бир оғайнисининг уйига меҳмонга борган.Ташқарига сигарет чекиш учун чиққан ва шундан бери йўқ.Унинг йўқолиш сири ҳақида ҳар ким хар хил фол очмоқда.Вилоят судининг матбуот маркази бошлиғи Гулмира Каженова бу воқеани шарҳлашдан бош тортди.Лекин судьяниг тадиридан ташвишда эканини билдирди.
                                     ХОКИМ БЎЛСАНГ ҲАМ
   Бир шаҳарнинг ҳоким ўринбосари маст бўлиб машина ҳайдаган, бир машинани туртиб кетиб,қочиб қолмоқчи бўлган.Етиб келган йўл полицияси ходимларига ўзиниг хоким ўринбосари эканлигини айтиб,дағдаға қилган.Хоким ўринбосарига қарши уч иш бўйича маъмурий иш очилган ва улар яқин орада маъмурий судда қаралади.
                                 ЁЛҒОН ГУВОХЛИК УЧУН УЧ ЙИЛ
   Бир йигит судда оғайнисининг жиноятини яшириш мақсадида  ёлғон гувоҳлик бериб, 22 ноябр куни эрталабдан кечгача бирга бўлдик деган.Оғайниси шу куни бир йигит билан овгв чиқиб,эҳтиётсизлик туфайли ов милтиғи билан уни отиб ўлдириб қўйган экан.Ёлғон гувоҳлик берилгани аниқланиб,ёлғончи уч йил қамоқ жазосига маҳкум бўлди.
                                МИНИСТР МАЪЛУМОТИГА ИШОНСАК...
   Элимизнинг соғликни сақлаш министриниг маълумотига ишонсак,аборт,яъни сунъий ҳомила ясатаётганларниг тўқсон фоизи ўн беш ёшга тўлмаган қизлар экан.Туғилган боласини ташлаб кетаётган оналар орасида ҳам балоғат ёшига тўлмаганлар бор,деган дараклар бор.
                                   ҚОЧОҚ ОНА
    Бир олий ўқув юртининг ётоқхонасига студент қиз келиб,бир ойлик боласи билан кўчада қолгани айтади.Қизлар унга раҳми келиб,хонасига киритишади.Комендантга кўрсатмай,деразадан киритишади.Лекин уч кун ҳам ўтмай, боланинг онаси қочиб кетади.Кўнгли бўш қизлар ноилож қолиб,полицияга хабар қилишади.
                                  ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОНЛИК ФИРИБГАРЛАР ФАОЛЛАШМОҚДА
  Жанубий Қозоқистонлик бир аёл одамларнинг ишончига кириб олиб, минг доллар ойлиги бор иш топиб берамн, деб 180 одамдан 500-1000 доллардан пул олган.Ҳеч кимга иш топиб бермаган Энди топиб беролмайди ҳам.Чунки у ички ишлар ходимлариринг қўлига тушган.Жиноий иш очилган.Пул берганларнинг ярмидан кўпи у аёлнинг қамалганини билмайди.Вилоят ички ишлар бошқармасида яна мана шу аёл каби фирибгарлик қилган ўн уч одам изланаётганини айтишди.
ЙИЛ БОШИДАН 445 МИЛЛИОН ТЕНГЕ
Йил бошидан 445 миллион тенге жарима коидабузар йуловчиларга солинган.Аникланишича,улар асосан тезликни ошириб юборишган.Светофорга урнатилган видеокамералар уларнинг бу харакатини тасвирга олаверган.445 миллион тенгенинг ярми хозирги кунгача туланди,колган айбдорлар жарима тулашдан кочиб юрган экан.Хозир махсус рейдлар ташкил килиниб,жарима тулашни пайсалга солаётган хайдовчилар изланмокда экан.Рейддаги автомашиналарнинг хаммасида коидабузарлар базаси булиб,осонликча уларни топиб олишар экан.Тухтатган машинанинг ракамлари ва техпаспортнинг номери компьютерга кирса,етарли экан,хайдовчига жарима соинган-солинмаганлиги аник булар экан.
                                        БОЛА ЙЎҚОЛИБДИ.ЁШИ ҚИРҚДА
     Биргина Козогистоннинг узида йилига минглаб одамлар йуколиб кетмокда.Якинда бу сирнинг бир чеккаси очилгандай булди.Косово шахрида одам аъзосини сотиш билан шугулланадиган гурух кулга тушгач, у ерга куплаб козогистонликлар келтирилгани,ички аъзолари олингач, купларини улдириб юборишгани маълум булди.Косовога хамюртларимиз кандай бориб колишган? Уларга уч-турт ой ишлайсан ва 20 минг доллар оласан,деб ваъда беришган,хатто контракт тузиб,кул куйилган ва мухр босилган хужжатни кулига беришган.Хар бир одамни жиноий гурухга 110дан 137 минг долларга бахолаб сотишган.Айтиш жоизки,баъзи одамлар бир буйрагини 20 минг долларга сотишга шартнома тузиб,узлари билган холда бу шахарга боришган.Уларни олиб борган одамлар эса сотиб олувчилардан 100 минг доллардан олиб туришган.Лекин ички аъзолари олинган одамларга бир тийин хам беришмаган.Хозир улар пушаймонда.
                   ЯНА ҚИЗЛАР МУШТЛАШИШГАН
   Бу вокеа Чимкентдаги №83 мактабда юз берди.Уч киз ва икки йигит мактабга янгидан келган бир кизни дуппослаб тепишади,сочидан судрашиб,ковургасини синдиришган,бош суяги ва буйин умурткасини яралашган.Бу мактабда янгидан укувчи келса,албатта калткланиши керак,деган  ёзилмаган коидаси борга ухшайди.Безорилик килганлар руйхатга олинди,укитувчиларга хайфсан эълон килинган.Калтакланган киз полицияга арз килмаганлиги сабабли жиноий иш очилмаган.
                    ТАДБИРКОР СУДЛАНДИ
   Чимкент шахар Абай туман судида колбаса махсулотлари ишлаб чикариш билан шугулланадиган тадбиркорнинг иши курилди.У шахардаги бир неча дуконга чала дудланган "Охотничья" колбасасини утказади.Хасан  Олимбоев исмли харидор бу колбасдан беш донасини сотиб олади.Сифатидан гумон килиб,экспертизага топширади ва "Сайдигани" харидорлар хукукини химоя килиш жамиятига хабар килади.Экспертиза текширилган колбаса истеъмолга яроксиз деган хулоса беради.Шундай килиб,иш судгача етиб борган.Тадбиркор чакирилган куни судга келмайди.Шундай булсада,судья С.Айнабеков конунни бузган тадбиркорнинг устидан унинг иштирокисиз хукм чикарган.Энди тадбиркор суднинг хукми буйича Хасанга 20 минг тенге маънавий зарар тулайди."Сайдигани" жамияти га эса экспертиза текширувига кетган маблагни,яъни 38714 тенге тулайди.Бундан ташкари 58714 тенга жарима хам тулайди.
                  ЭСКИРГАН ЧУЧВАРА СОТИШГАН
  Шунга ухшаш яна бир иш Сайрам туман судида хам каралди.Харидор Наталья Филатова "Катаган" дуконидан тез тайёрланадиган чучвара сотиб олган экан.Лекин,сотиб олинган чучвара уралган коплама сиртида махсулотни саклаш муддати ёзилмаганлиги аникланган."Асем-ай" МЧБ чучварасининг камчилиги факат шугина эмас экан.Махсулот истеъмолга яроксиз булиб чиккан.Н.Филатова "Сайдигани" жамиятига арз килади.Жамият ходимлари дукон эгасидан харидорга маънавий зарар тулашни талаб килишган.Лекин,улар маънавий зарарни коплашдан бош тортишгач,жамиятнинг хукукшунослари ишга киришади.Улар судда хукуки бузилган харидорга айбдордан 29808 тенге моддий ва 50 минг тенге маънавий зарар учун тулашни талаб этишди.Суд утиришида "Асем-ай" МЧБ рахбари турт йилдан бери чучвара ишлаб чикариш билан шугулланаётгани,бундай вокеа илгари хеч булмаганини айтиб,кейин карши ариза ёзиб,судлашишга кетган вактини "Сайдигани" жамиятидан ундирмокчи булади.Бу ишни караган судья Сайрам туман санитария ва эпидемиология бошкармасига муносабат когозини жунатган.Улар тадбиркорнинг чучвара цехини текшириб,маъмурий иш очишган ва 14300 тенге жарима солишган.Чунки,судгача уларда сертификат булмаган экан.Шуларни хисобга олган холда судья харидор талабини кисман кодириш хакида хукм чикаради.Шундай килиб,"Асем-ай " хукуки бузилган харидорга 7000 тенге маънавий зарар тулайдиган булди.
  Хуш,сизнинг кулингизга мана шундай сифатсиз махсулотни тутказишди.Аввал дукон рахбариятига бу хакда айтинг.Улар чора куллашмаса,мархамат,"Сайдигани" харидорлар хукукини химоя килиш жамиятига кунгирок килинг.87252319518 ё 87021948826. 
 
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (03.01.2012)
Просмотров: 1518 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz